ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2013 й. 494-ф-сон Фармойиши. "2013 йил август ойини мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиш ҳамда 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

07.08.2013 й.

N 494-ф



Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳолининг турар жойларини ободонлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда "Обод турмуш йили" Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакилларининг 2013 йил август ойини мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиш ҳамда 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва буташ;

кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида йиғилиб қолган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш.


3. 2013 йил август ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ:

ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ташкиллаштирсин;

ҳудудларда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича кунлик маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш ишларини амалга оширсин.


4. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов), "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши (Б. Ганиев) ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва бошқа ташкилотларни, шунингдек республиканинг барча аҳолисини, айниқса, ёшларни кенг жалб этиш чораларини кўриш тавсия этилсин.


5. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов) хайрия ҳашаридан тушган маблағлар "Обод турмуш йили" Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга, ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги мавжуд спорт майдончаларини жорий таъмирлаш ҳамда уларни зарур спорт анжомлари билан жиҳозлаш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш каби тадбирларга сарфланиши инобатга олинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигини ўтказиш давомида, айниқса, умумхалқ хайрия ҳашари кунлари жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ҳамда ҳашар тадбирларида техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилишини назоратга олсин.


8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигининг бориши ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.


9. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 7 августдаги

494-ф-сонли фармойишига

ИЛОВА



2013 йил август ойида мамлакатимизнинг

барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик

ойлиги ҳамда 24-25 август кунлари умумхалқ

хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича

ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ

А.Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раиси


А.Аҳмедов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси, Ишчи гуруҳ раисининг ўринбосари


Б.Юсупалиев

-

Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти шўъба мудири, Ишчи гуруҳ масъул котиби


А.Алимов

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Б.Ходиев

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


У.Иноятов

-

Халқ таълими вазири


Ў.Холмуҳамедов

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори


М.Мирфайзиев

-

Ички ишлар вазири ўринбосари


Б.Ганиев

-

"Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаши раиси


Д.Аллаев

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Д.Усманов

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари

У.Махмудов

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви бўлим бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари


      






















Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск