ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Турли соҳаларда меҳнат муҳофазаси ва ишлар хавфсизлиги қоидалари /

Ички ишлаб чиқариш транспортидан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидалари (АВ томонидан 02.10.2013 й. 2511-сон билан рўйхатга олинган меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 30.08.2013 й. 66-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 2 октябрда 2511-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2013 йил 30 августдаги

66-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Ички ишлаб чиқариш транспортидан

фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ҳамда 2010 йил 20 июлдаги 153-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ, ички ишлаб чиқариш транспортидан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар ички ишлаб чиқариш транспортидан фойдаланиш билан шуғулланувчи ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.


2. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.


3. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш бўйича хавфсизликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса - меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.



II БОБ. ХАВФСИЗЛИККА ҚЎЙИЛАДИГАН

УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш


4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.


5. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;

тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);

ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.


6. "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса, бундан ташқари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.


7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.


8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятларига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.


9. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.



2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан

ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш


10. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича ўқитилиши, билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.


11. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.


12. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади. Ходимларни ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбари зиммасига юклатилади.



3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари


13. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 "Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат ташкилотлари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари" бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.


14. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитларини аттестация қилиш орқали аниқланиши лозим.


15. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини жорий қилишда тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.



4-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш


16. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.


17. Ташкилот раҳбари касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.


18. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий муассасаларида, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда, даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилиши лозим.


19. Ходим тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки тиббий кўрик натижаларига кўра берилган тавсияларни бажармаган тақдирда, ушбу ходим ишга қўйилиши мумкин эмас.


20. Даврий тиббий кўрикларнинг ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.


21. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.



III БОБ. ИЧКИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТРАНСПОРТЛАРИНИНГ

ХАВФСИЗ ҲАРАКАТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


22. Ички ишлаб чиқариш транспорти йўллари, ташкилотнинг ишлаб чиқариш майдончалари, бинодан ташқаридаги ишлаш жойлари КМК 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш. Проектлаш меъёрлари" бўйича ёритилиши керак.


23. Ички ишлаб чиқариш транспорт йўлларида таъмирлаш ишларини ўтказиш жойларида, траншеяларда ва чуқурларда ГОСТ 10807-78 "Йўл белгилари. Умумий техник шартлар" ва ГОСТ ССБТ 12.4.026-76 "Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари" талабларига мувофиқ, йўл белгилари, сигнализация ва тўсиқлар мавжуд бўлиши лозим.


24. Ички ишлаб чиқариш транспорти йўллари текис ҳамда қор, муз ва ахлатлардан тозаланган бўлиши керак. Қиш мавсумида ички ишлаб чиқариш транспорт йўлларига қум, шағал ва улар ўрнига ишлатиладиган материаллар сепиш керак.


25. Ташкилотда ички ишлаб чиқариш транспорти йўлларининг ҳолатига жавобгар шахс тайинланган бўлиши керак.


26. Темир йўллар билан бошқа ер усти ички ишлаб чиқариш транспорти йўллари кесишган жойларда шлагбаумлар, огоҳлантирувчи товушли ва ёруғлик сигнализацияси ўрнатилган бўлиши керак.


27. Ички ишлаб чиқариш транспорт йўлларида эркин ҳаракатга тўсқинлик қиладиган буюмлар бўлмаслиги керак.


28. Ички ишлаб чиқариш транспортининг тормоз йўли 12 км/с тезликда 1,5 м, 6 км/с тезликда 1 м, 3 км/с тезликда 0,5 м бўлиши керак.


29. Кўпи билан 200 қияликдаги йўлларда ғилдиракли рельссиз ички ишлаб чиқариш транспортининг ҳаракатланишига рухсат берилмайди.



IV БОБ. ЭЛЕКТРОКАРА ВА АККУМУЛЯТОРЛИ

ЭЛЕКТРОДВИГАТЕЛЛИ АВТОЮКЛАГИЧЛАРНИ

ИШЛАТИШДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


30. Электрокара ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичлардан фойдаланиш чоғида ҳайдовчи:

ҳар куни бошқариш ричаги ва тормоз системасини текшириши;

вақти-вақти билан рул бошқаруви механизми, назорат қурилмасининг ёйиладиган қисми, тормоз ричаглари ва рессорларини кўздан кечириши ва мойлаши;

беш кунда бир маротаба назорат қурилмасини текшириши;

едирилган тормоз колодкаларини ўз вақтида алмаштириши лозим.


31. Кўтарма платформали электрокара ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичлардан фойдаланганда, ҳайдовчи кўтариш механизми тузилишини билиши лозим.


32. Иш тугаганидан сўнг, танаффус пайтида ёки ҳайдовчи йўқлигида электрокара ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичлар мотори ўчирилган бўлиши ва асосий ёқиш мосламаси ҳамда назорат қурилмаси қулфланган бўлиши лозим.


33. Электрокаралар ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичларда одамларни ташиш ман этилади.


34. Электрокаралар ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичларнинг олд томонга ағдарилишининг олдини олиши мақсадида қуйидагилар тақиқланади:

меъёридан ортиқ юкларни ташиш;

юк олиб кетилаётган электрокарани тезда тўхтатиш.


35. Электрокаралар ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичларнинг ён томонга ағдарилишининг олдини олиш мақсадида кичик радиусда катта тезлик билан бурилиш тақиқланади.



V БОБ. ТОРТМА ОРГАНЛИ КЎТАРМА-ТРАНСПОРТЛАРДАН

(КОНВЕЙЕРЛАР) ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК

ТАЛАБЛАРИ


36. Тортма органли кўтарма-транспортлардан (конвейерлар) фойдаланиш ГОСТ ССБТ "Ишлаб чиқариш конвейерлари" талаблари асосида амалга оширилади.


37. Тортма органли кўтарма-транспортларнинг (конвейерлар) қурилмалари ва ёрдамчи мосламаларини иш бошланишидан олдин бўш йўлда синаб кўриш лозим.


38. Электр дастгоҳи ва электр қурилмаларининг ток ўтказувчи қисмлари мустаҳкам изоляция қилинган ва ўралган бўлиши лозим.


39. Иш шароитига боғлиқ равишда тортма органли кўтарма-транспортлар (конвейерлар) чироқли ёки овозли сигнализацияга эга бўлиши ҳамда уларнинг сигналлари яхши кўриниши ва эшитилиши лозим.


40. Тезкор тўхташ учун тортма органли кўтарма-транспортларда (конвейерлар) ҳар бирининг оралиғи 20 м бўлган қизил рангли тезкор тўхтатиш тугмаси ўрнатилган бўлиши лозим.


41. Бир вақтнинг ўзида бир неча тортма органли кўтарма-транспортлар (конвейерлар) ишлаганда, уларни бошқариш марказлаштирилган бўлиши лозим.


42. Тортма органли кўтарма-транспортларнинг (конвейерлар) ўқли айланалари ва ўқли қурилмалари мустаҳкам ўралган бўлиши лозим.


43. Тортма органли кўтарма-транспортларнинг (конвейерлар) тортувчи занжирлари бутун узунлиги бўйича ғилофга солинган бўлиши лозим.


44. Тортма органли кўтарма-транспортларнинг (конвейерлар) юкларни ташишга мўлжалланган аравачаларида тормоз бўлиши лозим.



VI БОБ. ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


45. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ички ишлаб чиқариш транспортларининг меҳнат хавфсизлиги стандартлари, уларнинг техник паспортлари ва техник йўриқномалари талабларига мослигини таъминлаши керак.


46. Ташкилот томонидан ички ишлаб чиқариш транспортларининг зарур техник ҳолатини сақлаб туриш учун хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиши, режали-профилактик таъмирлаш қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишлари сифатининг яхшиланиши бўйича тегишли чоралар кўрилиши лозим.


47. Ички ишлаб чиқариш транспортларини капитал ва жорий таъмирлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрилиши лозим.


48. Таъмирлаш ишларини ўтказиш муддати ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йиллик режали-таъмирлаш жадвалига асосан белгиланади.


49. Таъмирлаш ишларини ўтказишда ишларнинг бажарилиши технологик кетма-кетликда кўрсатилиши керак. Бунда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:

ишларни бажариш усуллари ва услублари;

таъмирлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва анжомлар турлари;

таъмирланган ички ишлаб чиқариш транспортлари ва улар қисмларининг техник талабларга жавоб бериши.


50. Таъмирлаш жиҳозлари ва ускуналари ишлаш учун қулай жойлаштирилиши ва иш ҳолатида осон ўрнатилиб-ечилиши лозим.


51. Дастгоҳлар, столлар ва стеллажлар мустаҳкам ўрнатилиши ва ишлаш учун қулай баландликка эга бўлиши лозим.


52. Дастгоҳлар сирти силлиқ материал (пўлатли ва алюминли лист, линолеум) билан қопланган бўлиши лозим.


53. Дастгоҳдаги исканжалар орасидаги масофа 1 м бўлиши ва дастгоҳнинг эни 0,75 м дан кам бўлмаслиги ҳамда дастгоҳлар оралиғига 1 м дан кам бўлмаган ҳимоя тўри ўрнатилиши лозим.


54. Қўл асбоблари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

ёғоч соплар ёғочнинг қаттиқ ва қайишқоқ навларидан қилиниши ҳамда силлиқланган ва мустаҳкам ўрнатилган бўлиши;

инструментнинг иш қисмида ёриқлар, ғадир-будурлар ва синган жойлари бўлмаслиги.


55. Қўл омбури ва қайчиларининг силлиқ ва ички томонида қўлни сиқиб қўйишдан ҳимоялайдиган таянчи бўлиши лозим.


56. Қўл асбоблари ҳимоя қопламаси билан қопланган бўлиши лозим.


57. Электр таъминоти тўхтатилган ёки танаффус вақтида электр дастгоҳ электр токидан узилган бўлиши лозим.


58. Электр дастгоҳда носозликлар аниқланган тақдирда, иш дарҳол тўхтатилиши керак.


59. Сиқилган ҳаво билан ишлайдиган электр дастгоҳлари билан ишлашда уларни чанг, нам ва нефть маҳсулотлари таъсиридан сақлаш лозим.


60. Дастгоҳларни йиғиш, қайд этиш, бириктириш элементларини қисиш, қотишма, флюс қоплаш ва бошқа йиғма деталларни ўрнатиш махсус қўлланма асосида технологик ҳужжатларда кўрсатилган тартибда амалга оширилиши лозим.


61. Электр ускуналари ва жиҳозларини таъмирлашдан сўнг, асбоб-ускунани ишга туширишга, ташкилот бош механиги, меҳнат муҳофазаси хизмати ходими, касаба уюшмаси вакили ва бош муҳандис тасдиқлайдиган тегишли далолатнома тузилиб, қабул қилингандан сўнг рухсат берилади.


62. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи блокировка мосламалари ўз жойига ўрнатилиши керак.



VII БОБ. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


63. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.


64. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



VIII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


65. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 октябрь, 40-сон, 534-модда











































Время: 0.1610
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск