Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2013 й. 267-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2013 й.

N 267




ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ

БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА

КЕНГАШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ ҳамда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини янада оширишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар, кўп сонли маҳалла фаолларининг Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларининг амалга оширилишига кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш, фуқаролар йиғинларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;

фуқаролар ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш.


3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 30 сентябрдаги

267-сон қарорига

1-ИЛОВА


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича

Республика кенгаши

ТАРКИБИ

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика кенгаши раиси


Ж. Иноғомов

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси, Республика кенгаши раиси ўринбосари


Д. Аллаев

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Республика кенгаши масъул котиби


А. Саидов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси (келишув асосида)


Б. Матмуратов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)


О. Солиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ишлаш шуъбаси мудири (келишув асосида)


М. Алиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори (келишув асосида)


Ж. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


Д. Турдиев

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Ё. Турсунов

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


М. Салиев

-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари


Б. Низамов

-

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг ўринбосари


У. Салимов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори


Д. Кенжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари


Л. Туйчиев

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


М. Ходжиматов

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

(лавозимига кўра)

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари (ЎзР ВМ 07.12.2018 й. 995-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


А. Усманов

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари


О. Юсупов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси


Р. Аминов

-

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Р. Файзиев

-

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


(лавозимига кўра)

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг ўринбосари


И. Джураев

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари


А. Ходжаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


М. Ҳазратқулов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Бош директори


А. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ банки бошқаруви раиси


Ғ. Абдукаримов

-

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори ўринбосари


О. Парпибоева

-

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари


Т. Нарбаева

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Б. Юсупов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Қ. Қуранбаев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Ш.Усмонов

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси раиси

А. Шайхов

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси


Р. Ниязов

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти раиси


А. Қодиров

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Т. Ахмедов

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти директори


Р. Убайдуллаева

-

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази директори


Н. Мухаммадиев

-

Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданият маркази директори


Ҳ. Мамадалиева

-

"Оила" илмий-амалий маркази директори


Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ана шу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий кенгашларининг раислари бир вақтнинг ўзида Кенгаш аъзоси ҳам ҳисобланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 октябрь, 40-сон, 527-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 9-сон, 68-модда






























Время: 0.2124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск