Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2013 й. 267-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 30 сентябрдаги

267-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича

республика кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолиятини тартибга солади.

Кенгаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларининг амалга оширилишига кўмаклашиш, улар фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш юзасидан аниқ асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган коллегиал орган ҳисобланади.


2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


3. Кенгаш ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик, тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига амал қилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар (кейинги ўринларда Ҳудудий кенгашлар деб аталади) фаолият кўрсатади.

Ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда ҳудудий кенгашларнинг ўзаро ҳамкорлиги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомларда белгиланади.



II. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


5. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;

фуқаролар ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш.


6. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши мониторингини олиб боради ва уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб фуқаролар орасидан сайланишини таъминлаш чора-тадбирларининг амалга оширилишига кўмаклашади, услубий тавсиялар ишлаб чиқади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро муносабатларини ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқади;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари), масъул котиб, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи фаолиятини рағбатлантиришга доир таклифлар тайёрлайди ва уларнинг ишларини мувофиқлаштиради;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти учун зарур бўлган ўқув-услубий адабиётлар, қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти, уларни нашр этиш ҳамда тиражларини белгилаш бўйича тавсиялар тайёрлайди;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, уларнинг вазифалари кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан давлат органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишига кўмаклашади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ва бу борада аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантиришга кўмаклашади;

ҳудудда кексалар ва ногиронларнинг ижтимоий, шу жумладан пенсия ва тиббий таъминоти сифатини яхшилаш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда уларнинг роли ва таъсирини кенгайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқади ва амалга оширилишига кўмаклашади;

"Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" тамойилини жойларда изчиллик билан татбиқ этиш, фуқароларнинг фаоллигини, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимидаги вазифалар кўламини янада кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

маҳаллаларда тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини асраш ва оммалаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, маҳалла институтининг фаолиятини ёритишга доир тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашади;

фуқаролар ижтимоий фаоллигини кучайтиришда маҳалланинг роли ва таъсирини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этади, шунингдек уларнинг билим ва малакасини ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш, замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга оид чора-тадбирларга кўмаклашади;

баркамол авлодни тарбиялашда "Оила - маҳалла - таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтиришга доир таклифлар тайёрлайди;

маҳалла институтининг долзарб масалалари бўйича халқаро ва республика конференциялари ҳамда семинарларини ташкил этишда ва ўтказишда мувофиқлаштиришни амалга оширади.


7. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилган қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

фуқаролар йиғинларининг раислари, раис ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари), масъул котиблари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари малакасини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга даъво қилиш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилиш;

давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлардан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан кенгаш ваколатига тааллуқли зарур маълумот ва материалларни сўраш ва олиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг ахборотларини эшитиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни тайёрлаш учун ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек олимлар ва амалиётчи-мутахассисларни ушбу комиссиялар ва гуруҳлар ишига жалб этиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ҳудудий кенгашларнинг таклиф ва тавсияларини Кенгаш мажлисларида муҳокама қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир услубий қўлланмаларни тасдиқлаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва фаоллари учун ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этиш.

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



III. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Кенгаш унинг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.


9. Кенгашга Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири жамоатчилик асосида раислик қилади ва Кенгашга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун масъулдир.

Кенгаш раисининг ваколатига қуйидагилар киради:

Кенгаш мажлислари кун тартибини белгилаш ва мажлисларни чақириш;

Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назорат ташкил этиш;

Кенгаш аъзоларининг Кенгашга юкланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича ишларини мувофиқлаштириш;

Кенгаш ишчи органи фаолиятини назорат қилиш;

Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлашга доир бошқа ишларни бажариш.


10. Кенгаш аъзолари:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги фаолияти самарали йўлга қўйилишига кўмаклашадилар;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан Кенгашга таклифлар киритадилар;

Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда қатнашадилар;

Кенгаш муҳокамасига киритилган масалалар бўйича ёзма хулосалар ва оғзаки тушунтиришлар берадилар;

Кенгаш мажлисларида қабул қилинган қарорлар ижросини ўз ваколатлари доирасида таъминлайдилар.


11. Ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Кенгаш ҳар йили ўз иш режасини тасдиқлайди, шунингдек раис ўринбосари, масъул котиб ва Кенгашнинг бошқа аъзолари вазифаларини белгилайди.


12. Кенгаш фаолияти билан боғлиқ ёзишмаларни юритишда хатлар Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

Кенгаш ўз бланкасига эга бўлади.


13. Кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда, ўз иш режасига мувофиқ амалга оширади ва мажлисларини заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.

Кенгаш раиси қарори билан, Кенгаш раисининг ўринбосари ёки Кенгаш аъзолари ярмидан кўпининг ташаббусига кўра навбатдан ташқари мажлис ўтказилиши мумкин. Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказиш тўғрисидаги таклиф зарур ҳужжатлар билан биргаликда ишчи органга юборилади.


14. Кенгаш мажлисини унинг раиси бошқаради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.

Кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.

Кенгаш қарорлари мажлисда қатнашганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикр-мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ҳуқуқига эга.

Мажлисни ўтказиш учун кворум бўлмаганда, Кенгашнинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.


15. Кенгаш раисининг рухсати билан мажлисда унинг узрли сабабларга кўра қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашиши мумкин.


16. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалаларнинг моҳиятига кўра давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман ва шаҳарлар кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари вакиллари таклиф этилиши мумкин.


17. Кенгаш қарорлари баённома билан расмийлаштирилади, уни раис ёки унинг ўринбосари, шунингдек масъул котиб имзолайди.


18. Кенгаш қарорлари Кенгашнинг барча аъзоларига ва манфаатдор шахсларга етказилади.

Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


19. Ишчи орган:

Кенгаш мажлисларига тайёргарликни ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш ишларини амалга оширади;

Кенгаш фаолияти учун зарур барча ҳужжатларни (таҳлилий маълумотлар, жадваллар ва ҳ.к.) шакллантиради ва қарорлар лойиҳалари бўйича келишувни амалга оширади;

фаолият йўналишларига тааллуқли материалларни тўплайди, таҳлил қилади, қарорлар ва чора-тадбирлар режалари лойиҳаларини тайёрлайди;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, мувофиқлаштириш натижалари бўйича ҳисобот ва ахборот материалларини тайёрлайди;

Ҳудудий кенгашлар ишчи органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ишчи орган Кенгаш қарорига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


20. Кенгаш қарорларининг бажарилиши натижалари ҳақида Ишчи орган ҳар чоракда Кенгашга тегишли зарур материалларни илова қилган ҳолда таҳлилий маълумотларни тақдим этади.


21. Ишчи орган раҳбари тайёрланган материаллар ва мажлис кун тартиби бўйича Кенгаш раисига ахборот беради, раис томонидан маъқулланган тақдирда, кенгаш мажлиси бўлиб ўтадиган кун ва вақтни, шунингдек таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.


22. Кенгаш масъул котиби Кенгаш мажлиси материалларининг баён лойиҳаси билан биргаликда мажлисни ўтказиш санасидан камида беш кун олдин Кенгашнинг ҳар бир аъзосига, зарур ҳолларда мажлисга таклиф этилган бошқа шахсларга тақдим этилишини таъминлайди.

Мажлис кун тартиби ўзгарган тақдирда, Кенгаш масъул котиби Кенгашнинг ҳар бир аъзосини ҳамда мажлисга таклиф этилган шахсларни мажлис бошланишидан олдин уч кундан кечикмай бундай ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади.


23. Ишчи орган Кенгаш ишига тайёргарлик кўриш мақсадида унинг ваколатлари доирасида зарур материалларни давлат органлари ва ташкилотлардан сўраш ҳамда олиш ҳуқуқига эга.


24. Кенгаш Ҳудудий кенгашлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда Ҳудудий кенгашлар фаолиятига ташкилий ҳамда услубий жиҳатдан раҳбарликни амалга оширади.

Ҳудудий кенгашлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш, Ҳудудий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва уни мониторинг қилиш Кенгаш томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ҳудудий кенгашлари йилнинг ҳар чорагида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Кенгашга ҳисобот берадилар.


25. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ҳудудий кенгашларининг таркиби ҳамда уларнинг низомлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар тўғрисидаги намунавий низомлар асосида Кенгаш томонидан тасдиқланади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 октябрь, 40-сон, 527-модда





































Время: 0.2192
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск