ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Умумий қоидалар /

Молия вазирининг 09.09.2013 й. 83-сон "Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.10.2013 й. 2515-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.10.2013 й.

N 2515




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.09.2013 й.

N 83


БУЙРУҒИ



Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот

шакли ва уни тўлдириш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида



"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 149-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) ва 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон "Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 155-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар:

Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли 1-иловага мувофиқ;

Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шаклини тўлдириш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2007 йил 30 октябрдаги 98-сон "Аудиторлик фаолияти тўғрисида маълумот шакли ва уларни тўлдириш бўйича Қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1744, 2007 йил 29 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 493-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                          Р. Азимов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 553-модда

















































Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск