ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Умумий қоидалар /

Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шаклини тўлдириш Қоидалари (АВ томонидан 09.10.2013 й. 2515-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 09.09.2013 й. 83-сон буйруғига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 9 октябрда 2515-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2013 йил 9 сентябрдаги

83-сон буйруғига

2-ИЛОВА



Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги

маълумот шаклини тўлдириш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Аудиторлик ташкилотлари томонидан Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотни (бундан буён Маълумот деб юритилади) тақдим этиш аудиторлик ташкилотининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.

2. Маълумот 31 декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ёзма ёки "Аудит" дастурий мажмуи ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача тақдим этилади. III - VI бобларнинг кўрсаткичлари 31 декабрь ҳолатига йил бошидан бошлаб ортиб борувчи якун билан тўлдирилади.

3. Маълумотда барча реквизитлар, сатрлар ва устунлар тўлдирилиши лозим. Маълумотни тўлдиришда уларнинг тўлиқ тўлдирилиши ва киритилган маълумотларнинг ишончлилиги таъминланиши лозим. Аудиторлик ташкилотида тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли у ёки бу сатр (устун) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу сатр (устун) чизиб қўйилади. Маълумот ахборот технологиялари ёрдамида "Мicrosoft Word" матн редакторидан фойдаланиб, "Тimes New Roman" шрифтининг 12 ўлчамини қўллаган ҳолда тўлдирилади.


4. Маълумотнинг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:

"Аудиторлик ташкилотининг номи" сатрида белгиланган тартибда рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилотининг тўлиқ номи кўрсатилади;

"Почта манзили" сатрида белгиланган тартибда рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ почта манзили (почта индекси билан биргаликда) кўрсатилади;

"Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган санаси" сатрида аудиторлик ташкилотининг Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган санаси кўрсатилади;

"Устав капитали" сатрида амалда шакллантирилган устав капиталининг суммаси кўрсатилади;

"Солиқ тўловчининг идентификация рақами" сатрида аудиторлик ташкилотининг идентификация рақами кўрсатилади;

"Филиаллар" сатрида филиаллар сони, уларнинг жойлашган ери, номи, филиал раҳбарларининг фамилияси кўрсатилади;

"Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига аъзолиги" сатрида аудиторлик ташкилоти аъзо бўлган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси номи кўрсатилади;

"Халқаро аудиторлик тармоғига аъзолиги" сатрида халқаро аудиторлик ташкилотининг номи, тармоққа кириш санаси кўрсатилади;

"Телефон, электрон манзил, веб-сайт" сатрида аудиторлик ташкилотининг алоқа телефони рақами, электрон почта манзили ва веб-сайти (мавжуд бўлса) кўрсатилади.

5. Аудиторлик ташкилоти филиаллари фаолиятининг кўрсаткичлари аудиторлик ташкилоти тақдим қиладиган Маълумотга киритилиши лозим.


6. Маълумот аудиторлик ташкилоти раҳбари ва маълумотни тайёрлаган шахс томонидан тўлдирилган сана кўрсатилган ҳолда имзоланади.

7. Маълумотда бўяб тузатишлар ва ўчириб ёзишлар бўлмаслиги лозим. Хатолар тузатилган тақдирда, раҳбар томонидан тасдиқланган тегишли изоҳлар берилади.


8. Маълумотда қийматда ифодаланган кўрсаткичлар минг сўмда ўн бирлик белгилари билан, бошқа кўрсаткичлар - бирликда кўрсатилади.


9. Аудиторлик ташкилотининг амалдаги ишлаган вақтидан қатъи назар, Маълумот ҳисобот йили учун тўлдирилади.



II. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ РАҲБАРИ


10. "Аудиторлик ташкилоти раҳбари" бобида қуйидагилар кўрсатилади:

раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (тўлиқ) (01-сатр);

раҳбарнинг лавозимга тайинланганлиги ҳақидаги буйруқнинг сони ва санаси (02-сатр);

раҳбарга берилган аудитор малака сертификатининг тартиб рақами ва санаси (05-сатр);

ҳисобот йилида малака ошириш курсини ўтаганлиги тўғрисида маълумотлар, яъни, курсни ўтаган санаси, курсни ўтаганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами, курсни ўтаган ўқув марказининг номи (06-сатр).


III. ТАШКИЛОТ ХОДИМЛАРИНИНГ СОНИ


11. "Ташкилот ходимларининг сони" бобининг 08-сатрида ҳисобот йилининг 31 декабрь ҳолатига аудиторлик ташкилотида ишлаётган ходимларнинг умумий сони кўрсатилади.


12. 09-сатрда ҳисобот йилининг 31 декабрь ҳолатига аудиторлик ташкилотида ишлаётган аудиторлар сони кўрсатилади. Қайд этилган ушбу сон мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторлар (10-сатр) ва ўриндошлик асосида ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлаётган аудиторлар (11-сатр) сонига тақсимланади.

3-устундаги 09-сатр 10 ва 11-сатрлар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.


13. "Ҳисобот йилининг 31 декабрь ҳолатига аудиторлар тўғрисида маълумот (штатдаги ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича жалб қилинганлар)" жадвалида аудиторнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (1-устун), унинг ишга қабул қилинганлиги, аудитор лавозимига ўтказилганлиги ҳақидаги буйруқнинг рақами ва санаси (2-устун), аудитор малака сертификатининг рақами ва берилган санаси (3-устун), малака ошириш курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва санаси (4-устун), мавжуд бўлганда халқаро бухгалтер сертификати бўйича маълумотлар (номи, рақами ва санаси) (5-устун) кўрсатилади.

Жадвалда кўрсатилган аудиторларнинг сони 09-сатрда келтирилган сонга тенг бўлиши лозим.


14. "Ҳисобот йили давомида аудиторлар билан тузилган ва бекор қилинган меҳнат шартномалари тўғрисида маълумот" жадвалида:

1-устунда - ҳисобот йилида меҳнат шартномаси тузилган (бекор қилинган) аудиторнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

2-устунда - асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ва бошқа ҳолатларни кўрсатган ҳолда меҳнат шартномаси тузилганлиги ҳақида маълумот;

3-устунда - асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ва бошқа ҳолатларни кўрсатган ҳолда меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида маълумот;

4-устунда - юз берган ўзгаришларнинг асоси (ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг сони ва санаси) кўрсатилади.



IV. КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР ҲАЖМИ


15. "Кўрсатилган хизматлар ҳажми" бобининг 12-сатрида:

3-устунда ҳисобот йилида аудиторлик хизматлари кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий сони;

4-устунда ҳисобот йилида кўрсатилган аудиторлик хизматларининг умумий суммаси Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалар (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон) билан тасдиқланган Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот 2-сон шаклга мувофиқ кўрсатилади.


16. 13, 14, 15 ва 16-сатрларда мос равишда ҳисобот даврида ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари, ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари, таҳлилий текширувлар ва ишончни таъминлайдиган топшириқлар ҳамда кўрсатилган турдош хизматлар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар сони (3-устун) ва аудиторлик хизматлари суммаси (4-устун) кўрсатилади.

18. 3-устунда 12-сатр 13 - 16-сатрлар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.


19. 4-устунда 12-сатр 13 - 16-сатрлар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.

21. "Кўрсатилган хизматлар ҳажми" бобининг 5 ва 6-устунларида тегишли сатрлар бўйича ўтган йилнинг худди шундай кўрсаткичлари акс эттирилади.



V. МАЖБУРИЙ АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИ

ЎТКАЗИЛГАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР


22. "Мажбурий аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар" бобида мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг тақсимланишини тавсифловчи маълумотлар кўрсатилади.


23. 19-сатрда мажбурий аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий сони (3-устун) ва кўрсатилган хизматларнинг умумий суммаси (4-устун) акс эттирилади.


24. 3 ва 4-устунларда 19-сатр мос равишда 20 - 27-сатрлар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.

Ушбу сатрлар Ўзбекистон Республикаси "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар сони ва хизматлар суммасини кўрсатган ҳолда тўлдирилади:

20-сатрнинг 3 ва 4-устунларида (21, 22, 23, 26, 27-сатрлардан ташқари) мос равишда акциядорлик жамиятлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;

21-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;

22-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда суғурта ташкилотлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;

23-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;

24-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;

26-сатрнинг 3 ва 4-устунларида (20, 21, 22, 23, 27-сатрлардан ташқари) мос равишда устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;

27-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда фонд ва товар биржалари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади.

27-1-сатрнинг (20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27 сатрлардан ташқари) 3 ва 4-устунларида мос равишда ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони  ва суммаси кўрсатилади:

активларнинг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;

маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;

ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса.


VI. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВЛАРИ ЎТКАЗИЛГАН

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ

ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ТАҚСИМЛАНИШИ

25. "Аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши" бобида ҳисобот даврида аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият турлари бўйича тақсимланишини тавсифловчи маълумотлар кўрсатилади.

26. 28-сатр бўйича:

3-устунда мажбурий ва ташаббус тарзида ўтказилган аудиторлик текширувларининг умумий сони кўрсатилади;

4-устунда мажбурий ва ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича аудиторлик хизматларининг умумий суммаси кўрсатилади;

5 ва 6-устунларда мос равишда мажбурий аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг сони ва ушбу текширувлар бўйича хизматлар суммаси кўрсатилади;

7 ва 8-устунларда ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг сони ва ушбу текширувлар бўйича хизматлар суммаси кўрсатилади;

28-сатр тегишли устунлар бўйича 29 - 37-сатрлар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.


27. 29 - 37-сатрларда аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий сонидан (28-сатрнинг 3-устунидан) фаолият турлари бўйича тақсимланган хўжалик юритувчи субъектларнинг сони кўрсатилади.

Ушбу сатрларни тўлдириш учун аудиторлик текшируви ўтказилган ҳар бир хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг фақат бир (асосий) турига қараб танлаб олинади.

Аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолият тури ушбу хўжалик юритувчи субъектга берилган Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагич (ИФУТ) коди бўйича аниқланади:

29-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш" "В" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

30-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Ишлаб чиқарадиган саноат" "С" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

31-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш" "D" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

32-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Қурилиш" "F" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

33-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Ташиш ва сақлаш" "Н" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

34-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги" "А" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

35-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Улгуржи ва чакана савдо; моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш" "G" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

36-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича "Молиявий ва суғурта фаолияти" "К" Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;

37-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича, 29 - 36-сатрларда қайд этилганлардан ташқари, бошқа иқтисодий фаолият турларида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади.


VII. АУДИТОРЛИК ХУЛОСАЛАРИ


28. "Аудиторлик хулосалари" бобининг 38 - 41-сатрларида ўтказилган мажбурий ва ташаббус тарзида аудиторлик текширувлари натижалари бўйича ҳисобот йилида берилган аудиторлик хулосалари тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.

Аудиторлик хулосасида қайд этилган сана аудиторлик хулосаси берилган сана ҳисобланади.


29. 38-сатрнинг 3-устунида берилган аудиторлик хулосаларининг умумий сони кўрсатилади. Ушбу аудиторлик хулосалари сони қуйидагилар бўйича тақсимланади:

мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича (39-сатр);

ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича (40-сатр).


30. 38-сатр 39 ва 40-сатрларнинг йиғиндисига тенг бўлиши лозим.


31. 3-устун маълумотлари 4 - 7-устунлар бўйича аудиторлик фаолияти стандартларида белгиланган аудиторлик хулосалари турлари бўйича тақсимланади.


32. 41-сатрда 38-сатр маълумотларидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тайёрланган молиявий ҳисоботни аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан ҳисобот йилида берилган аудиторлик хулосалари турлари бўйича кўрсатилади.


VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


33. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон аудиторлар Палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий Ассоциацияси ва Ўзбекистон бухгалтерлар, аудиторлар ва консультантлар Федерацияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 553-модда















































Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск