ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш Қоидалари (АВ томонидан 11.10.2013 й. 2516-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 18.09.2013 й. 439-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 11 октябрда 2516-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон давлат стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги бош директорининг

2013 йил 18 сентябрдаги

439-сон буйруғига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Миллий сертификатлаштириш тизимида

ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги, "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон "Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги, 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматлар учун, шунингдек мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик ва миллий аккредитация тизими белгисини (бундан буён матнда аккредитация белгиси деб юритилади) қўллаш учун тўловларни тўлаш тартибини белгилайди.


I БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аккредитация объекти - мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари, шу жумладан уларни баҳолаш жараёнида;


мувофиқлик белгиси - муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган, белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги;


инспекция назорати - маҳсулотни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини, мувофиқликни баҳолаш органларини уларнинг мувофиқликни баҳолаш даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган даврий қайта баҳолаш тартиб-таомили.

1-1. Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматлари ўз фаолиятларини аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалар асосида амалга оширадилар.

2. Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимидаги ишлар ва хизматлар нархи шартнома асосида аниқланади. Бунда аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ва декларациялаш бўйича ишлар ва хизматларнинг нархини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

3. Монополист корхоналар ва табиий монополия субъектларининг аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ва декларациялаш бўйича ишлар ва хизматларининг нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ аниқланади.


II БОБ. АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИ

УЧУН ИШЛАР ВА ХИЗМАТЛАРНИНГ ТЎЛОВИ

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 60-бандида "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДК томонидан (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) аккредитация соҳасидаги қуйидаги хизматлар учун ҳақ ундирилиши белгиланган:

ҳужжатлар экспертизаси учун;

аккредитация объектини баҳолаш учун;

тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўтказилган аккредитация объектининг инспекция назорати учун;

аккредитация соҳасини долзарблаштириш учун.

5. Натижаларидан қатъи назар, аккредитация қилиш бўйича ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар тўланиши лозим.


6. "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади) ўз вазифаларининг бир қисмини маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) ўтказишга ҳақлидир.

7. Аккредитация объекти аккредитация қилинганида Марказ ва аккредитация объекти ўртасида аккредитациядан кейинги шартнома тузилади, унга кўра аккредитация объекти аккредитация белгисини қўллаганлик учун аккредитация соҳасида кўрсатилган пуллик хизматлар тушумнинг 5 фоизи миқдорида ажратма ўтказади.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 62-бандига мувофиқ ушбу Қоидаларда назарда тутилган хизматлар учун тўловлар Марказнинг сарфланган вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


III БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШ, ХОРИЖИЙ МУВОФИҚЛИК

СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ТАН ОЛИШ ВА ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ

БЎЙИЧА ИШЛАР ВА ХИЗМАТЛАР ТЎЛОВИ


9. Маҳсулотлар, хизматлар ва сифат тизимларини сертификатлаштиришда ҳақиқий сарфларни ҳисобга олган ҳолда Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларининг (рўйхат рақами 1458, 2005 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 86-модда) 8-бандида кўзда тутилган сертификатлаштириш босқичлари тўланиши лозим.


10. Натижаларидан қатъи назар, сертификатлаштириш бўйича ишлар ва хизматларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар тўланиши керак.


11. Сертификатланган маҳсулот ва сифат тизимининг инспекция назоратини ўтказиш бўйича ишлар ва хизматларнинг тўлови, ҳақиқий сарфлардан келиб чиқиб, мувофиқлик белгисини ишлатиш ҳуқуқи бўйича битим асосида амалга оширилади.

12. Хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматларнинг тўлови Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом ва Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига (рўйхат рақами 1458, 2005 йил 18 март) мувофиқ эътироф этиш жараёнини амалга ошириш бўйича ҳақиқий сарфлардан келиб чиқиб амалга оширилади.

13. Декларациялаш йўли билан маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича ишлар ва хизматлар тўлови Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1465, 2005 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 107-модда) мувофиқ декларациялаш йўли билан маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш жараёнини амалга ошириш бўйича ҳақиқий сарфлардан келиб чиқиб амалга оширилади.


IV БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ОРГАНЛАРИГА

МУВОФИҚЛИК БЕЛГИСИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН БИР МАРТАЛИК ТЎЛОВЛАРНИ ТЎЛАШ


15. Мувофиқлик белгисидан фойдаланишни назарда тутувчи схемалар бўйича амалга оширилган сертификатлаштиришнинг натижалари ижобий бўлганда, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш органи билан импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар (сертификатлаштиришга номзод) ўртасида битим тузилади. Унга кўра импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловни базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 1-бандига мувофиқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг "Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасидаги хизматлари учун" мукофоти лауреатлари бўлган маҳаллий корхоналар номзод маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати амал қилиш муддатида мувофиқ белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловдан озод этилади.


V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Ишлар ва хизматларнинг ҳаққоний сермашаққатлилигини аниқлашда жавобгарлик аккредитация ва инспекция назорати бўйича - Марказ, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ҳамда декларациялаш бўйича - сертификатлаштириш органи раҳбарлари зиммасига юклатилади.

19. Мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини "Техник жиҳатдан тартибга солиш" агентлиги амалга оширади.

20. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 555-модда






































Время: 0.1781
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск