Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар йиғини тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 07.10.2013 й. 274-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 7 октябрдаги

274-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фуқаролар йиғини тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида", "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солади.

2. Фуқаролар йиғинининг:

расмий номи: _________________________________________________;

манзили: _____________________________________________________;

ҳудуди: ______________________________________________________.


3. Фуқаролар йиғинида ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшаётган шахслар қатнашади. Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.

4. Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам, ижтимоий шериклик, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олишдан иборат.

5. Фуқаролар йиғини давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади. У юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, белгиланган намунадаги муҳрга ва штампга эга бўлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказларида ҳисобга олинади.

6. Фуқаролар йиғини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланишда, ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда мустақил бўлиб, аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган мустақил қарорлар қабул қилади.

7. Фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини органлари ҳисобланади.

Фуқаролар йиғинининг органлари фуқаролар йиғини раиси қсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан бир ой мобайнида шакллантирилади.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг намунавий тузилмаси (структураси) ушбу Низом иловасида кўрсатилган шаклда белгиланади.


8. Фуқаролар йиғини фаолиятини ўз ҳудудида амалга оширади.


9. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илтимосномалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.


II. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ МАҚСАДИ

ВА ВАКОЛАТЛАРИ


10. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий мақсади маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳудудидаги фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.


11. Фуқаролар йиғини қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) ва маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раисларини ва аъзоларини сайлайди;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг ва фуқаролар йиғини кенгаши девонининг миқдор таркибини белгилайди, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғинининг масъул котибини (кейинги ўринларда масъул котиб деб аталади) тасдиқлайди;

фуқаролар йиғини кенгаши ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;

фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, тегишли ҳудудни ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлайди;

аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;

ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси раислари, шунингдек, ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторлари, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;

ҳар ойда профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитади, ҳисоботларни эшитиш якунларига кўра улар зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва иш натижаларини танқидий муҳокама қилади, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо беради ҳамда эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилади;

тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича участка сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодларни тегишли округ сайлов комиссияларига, шунингдек референдум ўтказиш бўйича участка комиссияларининг аъзолигига номзодларни референдум ўтказиш бўйича тегишли округ комиссияларига тақдим этади;

халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказиш юзасидан тавсиялар беради;

ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитади. Фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлар тўғрисидаги баённомалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади, улар ушбу баённомаларнинг ҳисобини юритади, фуқаролар йиғинларининг мурожаатлари кўриб чиқилиши устидан назоратни амалга оширади;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;

ўз маблағларини шакллантиради, фуқаролар йиғини мол-мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, молиявий маблағларнинг сарфланиши устидан назоратни ташкил этади;

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, тегишли ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатидан тозалаш, кам таъминланган оилаларга уларнинг уйлари ва квартираларини таъмирлашда, шунингдек коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам кўрсатиш учун ихтиёрийлик асосида жисмоний шахслардан маблағ йиғиш, юридик шахсларнинг маблағларидан шартнома асосида фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

атроф-муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади;

гузарлар барпо этиш масалаларини кўриб чиқади;

маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳаллаларнинг чегараларини ўзгартириш, маҳаллалар, кўчалар, майдонлар ва бошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ҳақида тегишли туманлар, шаҳарлар давлат органларига илтимосномалар киритади;

ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш туман, шаҳар комиссиясига ўз вакилини юборади;

ҳар бир деҳқон хўжалигини хўжалик китобига киритиб, унда деҳқон хўжалигининг таркиби тўғрисидаги, хўжалик бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс ҳақидаги, шунингдек деҳқон хўжалигининг ташкилий-ҳуқуқий шакли (юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда) тўғрисидаги маълумотларни қайд этади;

коммунал тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказишда, тегишли ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уйлар ва ҳовлиларни намунали сақлашга доир ишларни ихтиёрийлик асосида ташкил этишда шартнома асосида кўмаклашади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оилалардаги ёшларга, шу жумладан, уларга никоҳ тузишда ва тўй тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатади;

тегишли ҳудуд доирасида жойлашган (яшаётган) тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар олинишида белгиланган тартибда кафил бўлади;

кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилаларга, икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга, шунингдек, бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналарга ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нафақалар тайинлаш тўғрисидаги масалаларни фуқаролар йиғини ҳудуди бўйича назарда тутилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳал этади, оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига марказлаштирилган тарзда ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.

шахсий томорқа ер участкалари эгаларининг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

томорқа хўжаликларини эркин ва мустақил бошқаришда, шу жумладан, етиштирилган (қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мустақил тасарруф этиш, уларга мустақил нарх белгилашда ва даромадларни тасарруф этишда шахсий томорқа ер участкалари эгаларига кўмаклашади;

томорқа хўжалигини юритадиган аҳоли ўртасида шахсий томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш масалаларига доир тушунтириш ишларини олиб боради;

шахсий томорқа ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш мониторингини амалга оширади;

Фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

13. Фуқаролар йиғини қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга риоя қилган ҳолда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига нодавлат нотижорат ташкилотлар учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш;

фаолияти тўғрисида солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиш;

ўз ходимлари билан меҳнат шартномасида келишилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш.

Фуқаролар йиғини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

15. Фуқаролар йиғини ўз ҳудудида қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганади ва тегишли чоралар кўрилиши учун давлат органларига мурожаат этади. Давлат органлари ваколатига кирувчи ва ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича сўровлар юборади.

Фуқаролар йиғини ўз ҳудудида жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

16. Фуқаролар йиғинлари ўз ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида маслаҳат марказлари ташкил этишга ҳақли.

Маслаҳат маркази тўғрисидаги низом фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланади.


III. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИ (ФУҚАРОЛАР

ВАКИЛЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИНИ)

ЧАҚИРИШ ТАРТИБИ


17. Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), кенгаши томонидан заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Фуқаролар йиғини халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг, туман, шаҳар ҳокимининг ёки ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилиши мумкин.

Фуқаролар йиғини фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча аҳолининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.

18. Фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар ва кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади.

Вакиллик нормасини фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи тегишли комиссия белгилайди. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак.

Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда фуқароларнинг ҳовлилар, уйлар, кўчалар вакилларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.

19. Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) олиб бориш учун раёсат сайланади. Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) йиғин раиси (оқсоқоли) ёки раиснинг (оқсоқолнинг) ўринбосарларидан (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларидан) бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

20. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган баённома юритилади. Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)нинг баённомаси ва қарори фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва масъул котиб томонидан имзоланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) йўқлигида, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)нинг баённомаси ва қарори фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларидан бири ва масъул котиб томонидан имзоланади.

21. Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.


IV. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ КЕНГАШИ


22. Фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, масъул котиб, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисдан, шунингдек ҳудуд профилактика инспектори, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларидан иборат фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилади.

23. Фуқаролар йиғини кенгаши:

фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақиради;

фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ишини мувофиқлаштиради, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказади;

фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига кўра фуқаролар йиғини кенгаши девонини шакллантиради;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига уларнинг сайловчилар билан учрашувларини уюштиришда, фуқароларни қабул қилишда, уларнинг ўз сайлов округларида бошқа ваколатларини амалга оширишида кўмаклашади;

оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий, спорт тадбирларини ва бошқа тадбирларни, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича тадбирларни ўтказишда, тегишли ҳудуднинг, сув таъминоти манбаларининг, турар жойларнинг, таълим муассасаларининг санитария ва экология ҳолати, ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига, ҳайвонлар сақлашнинг ветеринария-санитария қоидаларига, савдо қоидалари ва фуқароларга хизмат кўрсатиш маданиятига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда тегишли давлат органларига кўмаклашади;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кўради;

рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг олдини олиш, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқига риоя этилишини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади;

ёш авлодни тарбиялаш масалалари юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса фуқароларга патронаж ёрдамининг шу мақсад учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатилишига кўмаклашади;

тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар бандлигини таъминлашга, шу жумладан, касаначиликни ташкил этишга кўмаклашади;

тегишли ҳудуддаги аҳолининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар, спорт майдончаларини жиҳозлаш, моддий-маданий мерос объектларини яроқли ҳолда сақлаш, дафн этиш жойларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлашга доир ишларда ихтиёрийлик асосида қатнашишини ташкил этади, ушбу мақсадларда туман, шаҳар ижро этувчи ҳокимият органи ажратадиган моддий маблағлардан ва бошқа воситалардан, ўз маблағларидан фойдаланади, жамоатчилик ёрдамини (ҳашарни) уюштиради, кўриклар ва танловлар ўтказади;

иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишга, уларнинг беҳуда сарфланишини камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказади;

деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантиришга кўмаклашади;

тегишли ҳудудда жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан, фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашади;

уй-жой фондидан фойдаланишни ва унинг сақланишини таъминлашда фуқароларга кўмаклашади;

аҳолидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушишига кўмаклашади;

фуқаролар томонидан коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида, ҳисоб-китобини банклар орқали амалга оширган ҳолда тўлашини коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда уюштиради ва назорат қилади. Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи тўлиқ тўланишини таъминлаганлиги учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтказиладиган маблағлардан, белгиланган тартибда, кам таъминланган оилаларга коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам бериш, фуқаролар йиғинлари органларининг ходимларини рағбатлантириш, шунингдек ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид ишларни ўтказиш учун фойдаланади;

фуқароларни табиий офатларга қарши курашга ва уларнинг оқибатларини тугатишга жалб этишга кўмаклашади;

фуқароларни фуқаро муҳофазасига доир тадбирларни ўтказишга жалб этишга, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни хабардор этиш ҳамда мудофаа ишлари бўлимларига чақиришни ташкил қилишга кўмаклашади, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларида уларнинг шахсий-бирламчи ҳисоби юритилишини таъминлайди, мудофаа ишлари бўлими билан келишган ҳолда ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимни тасдиқлайди;

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасига аъзолар қабул қилади;

фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) сайлайди;

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни, ёлғиз кекса фуқароларни, пенсионерлар ва ногиронларни аниқлайди;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий-меҳнат реабилитациясига ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир тадбирларни ижтимоий мослашув марказлари билан биргаликда амалга оширади.

Фуқаролар йиғини кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


24. Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан, заруратга кўра, лекин ойида камида бир марта ўтказилади.

25. Фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда кенгаш мажлиси ваколатли ҳисобланади.

26. Фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосарларидан бири олиб боради.

27. Фуқаролар йиғини кенгаши мажлисида ҳозир бўлган аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган кенгаш қарорлари қабул қилинган ҳисобланади.

28. Фуқаролар йиғини кенгаши мажлисида баённома юритилади. Баённомада мажлис ўтказилган сана, ҳозир бўлган кенгаш аъзолари ва фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Мажлис баённомаси ва қарорлар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва масъул котиб томонидан имзоланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) йўқлигида, фуқаролар йиғини кенгаши мажлиси баённомаси ва қарори фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарларидан бири ва масъул котиб томонидан имзоланади. Фуқаролар йиғини кенгаши қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

29. Фуқаролар йиғини кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари фуқаролар йиғини кенгаши девони ходимлари ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари томонидан ижро этилиши шарт.


30. Фуқаролар йиғини кенгаши қарорларини бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


31. Фуқаролар йиғини кенгаши қарорлари фуқаролар йиғини, кенгаш томонидан бекор қилиниши ёки суд қарорига асосан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.


32. Фуқаролар йиғини кенгаши девони фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимномасига биноан фуқаролар йиғини кенгаши томонидан шакллантирилади.


33. Фуқаролар йиғини кенгаши девони ходимлари фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини), фуқаролар йиғини кенгашининг мажлисини ўтказишга доир материалларни тайёрлайди, фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), унинг кенгаши ва раисининг (оқсоқолининг) қарорларини ижрочиларга ўз вақтида етказишни таъминлайди, фуқаролар йиғини ва унинг кенгашида иш юритишни амалга оширади.



V. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ КОМИССИЯЛАРИ


34. Фуқаролар йиғинларида тафтиш комиссияси ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссиялар тузилади:

яраштириш комиссияси;

маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;

ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;

хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия;

вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;

тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия;

жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия.

Ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.


35. Комиссияларга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари томонидан амалга оширилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси, қоида тариқасида, фақат битта комиссияга раислик қилиши мумкин.

Комиссия аъзоларини сайлаш очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан, фуқароларнинг қонунда белгиланган сайлов ҳуқуқлари кафолатлари таъминланган ҳолда амалга оширилади. Комиссия таркибига номзоди кўрсатилган шахс фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган тақдирда сайланган ҳисобланади.

36. Фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун фуқаролар йиғини аъзолари орасидан таркиби камида уч кишидан иборат тафтиш комиссияси тузилади.

Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғинига ҳисобдор бўлади.

Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органининг аъзоси бўла олмайди. Айни пайтда фуқаролар йиғини кенгаши аъзолари, раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва унинг маслаҳатчилари, масъул котиб, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг аъзолари Тафтиш комиссияси таркибига кириш ҳуқуқига эга эмас.

37. Тафтиш комиссияси ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланган низомлар асосида фаолият юритади.

38. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссиясини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда фаолиятини тугатиш тартиби, шунингдек уларнинг ваколатлари, комиссияларнинг раислари ва аъзоларини сайлаш (таркибдан чиқариш) тартиби комиссияларнинг намунавий низомларида белгилаб қўйилади.



VI. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ), УНИНГ

ЎРИНБОСАРЛАРИ (ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИНИНГ КЕКСАЛАР

ВА ФАХРИЙЛАР ИШЛАРИ ҲАМДА ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

МАСЛАҲАТЧИЛАРИ) ВА МАСЛАҲАТЧИЛАРИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

39. Фуқаролар йиғини органларининг фаолиятини ташкил этишни унинг кенгаши ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) амалга оширади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари), маслаҳатчиларининг ваколатлари раиснинг (оқсоқолнинг) тақдими бўйича фуқаролар йиғини томонидан белгиланади.

40. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) қуйидаги ваколатларни амалга оширади:

фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақиради;

фуқаролар йиғинига - масъул котибнинг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссияси раислари ва аъзоларининг номзодларини, фуқаролар йиғини кенгашига - ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимнинг номзодини тасдиқлаш учун тақдим этади;

фуқаролар йиғини ва унинг органлари томонидан ўз ваколатларини амалга оширишига, шунингдек қарорларни ижро этишга доир ишларни ташкил этади;

давлат органларида, шу жумладан судда, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фуқаролар йиғинининг манфаатларини ифодалайди, фуқаролар йиғини номидан шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади;

фуқаролар йиғини маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади;

тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади;

эгасиз мол-мулкни, мерос тариқасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтган мол-мулкни, шунингдек даволаш муассасаларида турганлиги муносабати билан вақтинча бўлмаган ёлғиз шахсларнинг мол-мулкини, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки васийлик ва ҳомийликда турган, оилага тарбияга топширилган етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулкини сақлаш бўйича чора-тадбирларни кўради;

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;

кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги дафн этиш жойларини барпо этиш ва мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш ҳақида таклифлар киритади;

вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади, етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этади, шунингдек бундай болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;

тегишли ҳудудда байрам кунлари ва муҳим саналар билан боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказилишини ташкил қилади;

рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг, диний қарашларни мажбуран сингдириш ҳолларининг олдини олишга доир ишларни ташкил этади, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади;

масъул котиб, ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

фуқароларни қабул қилишни амалга оширади, уларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади;

фуқароларга уларнинг оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномалар ҳамда ҳужжатлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар берилишини таъминлайди;

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тегишли давлат органларига ва бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритади;

тегишли давлат органларидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, моддий-маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар сўрайди ва олади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

41. Фуқаролар йигини раиси (оқсоқоли) уч йил муддатга сайланади. Сайловлар "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан ташкил этилади ва ўтказилади.


VII. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ МАСЪУЛ

КОТИБИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

42. Масъул котиб фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини ўтказишга доир материалларни тайёрлайди, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгаши ҳамда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) қарорларининг ижрочиларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди, иш юритишни олиб боради.

Масъул котиб фуқаролар йиғинида иш юритишни тўғри ташкил қилиш, ижро интизомига риоя этган ҳолда иш юритишни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида самарали амалга оширади.

Масъул котиб фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан фуқаролар йиғини тузилмаси, мазкур Низом, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ва текширишнинг асосий қоидалари, ички меҳнат интизоми тартиби ва фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга қаратилган бошқа ҳужжатлар билан таништиради.


VIII. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ФАОЛИЯТИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ АСОСИ


46. Фуқаролар йиғинлари томонидан барпо этилган, олинган ёки қонунда белгиланган тартибда уларга берилган жамоат, ижтимоий-маиший объектлар ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектлар, шунингдек транспорт воситалари, хўжалик анжомлари ва бошқа кўчар ҳамда кўчмас мол-мулк уларнинг мулки ҳисобланади.

47. Фуқаролар йиғини фаолиятининг молиявий асоси қуйидаги маблағлардан ташкил топади:

фуқаролар йиғинининг ўз маблағлари;

фуқаролар йиғинининг бино ва бошқа мол-мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар;

маҳаллий бюджет маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлар.

48. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари), масъул котиби ва кенгаш девони ходимлари фуқаролар йиғинининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланиши мумкин.

49. Фуқаролар йиғини банк ҳисобварағидаги молиявий маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил тасарруф этади.

Фуқаролар йиғинининг молиявий маблағлари олиб қўйилиши мумкин эмас.

50. Фуқаролар йиғини кенгаши йилнинг ҳар чорагида молиявий маблағлардан қандай мақсадларда фойдаланганлиги ва тасарруф этганлиги тўғрисида фуқаролар йиғинига ҳисобот беради.


IХ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ФАОЛИЯТИНИНГ

ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ


51. Фуқаролар йиғини ўз фаолиятининг ҳисобини юритади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат статистика ва солиқ хизмати органларига ҳисобот тақдим этади.


Х. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ


52. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклиф фуқаролар йиғинига унинг раиси (оқсоқоли), кенгаши, тафтиш комиссияси томонидан киритилиши мумкин.


53. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)да тасдиқлангандан кейин тегишли Давлат хизматлари марказларида ҳисобга олинади. Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобга олингач қонуний кучга кирган ҳисобланади.


ХI. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ


54. Фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш маъмурий-ҳудудий бирликлар ва маҳалла бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда, чегаралари ўзгартирилганда фуқаролар йиғинининг қарорига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


55. Фуқаролар йиғини фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда фуқаролар йиғини томонидан тугатиш комиссияси тузилади.


56. Фуқаролар йиғини тугатилганда унинг маблағи ва мол-мулклари қонунда белгиланган тартибда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан ушбу Низом мақсадлари учун сарфланади.






Намунавий низомга

ИЛОВА



Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ (СТРУКТУРАСИ)









Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)




























Тафтиш комиссияси




































































































Фуқаролар йиғинининг Кенгаши





























Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий

йўналишлари бўйича комиссиялар
















































































Фуқаролар йиғини раисининг қсоқолининг) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари



Фуқаролар йиғинининг раиси қсоқоли)


Яраштириш комиссияси



Маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия



































































Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия



Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия



Масъул котиб



"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари











































Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия



Экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия









































































Тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия



Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия
















































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 549-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 10-сон, 71-модда































Время: 0.1641
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск