Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар йиғинининг маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссияси тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 07.10.2013 й. 274-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 7 октябрдаги

274-сон қарорига

4-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг маърифат ва маънавият

масалалари бўйича комиссияси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Фуқаролар йиғинининг маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини тартибга солади.


2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.


3. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.



II. КОМИССИЯНИНГ МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Комиссиянинг мақсади фуқаролар йиғини ҳудудида маънавий асосларни мустаҳкамлаш, тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳини сингдириш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашишдан иборат.


5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ва бошқа тадбирларни ўтказишда давлат органларига кўмаклашиш;

соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, фуқаролар онгида юртга садоқат, маданий меросимизга ҳурмат туйғуларини юксалтириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни "оммавий маданият"нинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоялаш, умумбашарий ва миллий байрамларни аҳоли ўртасида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул қилинган маънавий-маърифий дастурлар ижросини фуқаролар йиғини ҳудудида таъминлаш;

диний экстремизм, диний ақидапарастлик ва миссионерликнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, уларнинг салбий оқибатларини тушунтириш, шунингдек уларнинг олдини олиш, аҳолини ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунчалари ва маънавият тарғиботига оид ваколатли давлат органлари қарорларини ижтимоий ҳаётга татбиқ этишда фаол қатнашиш;

маънавият ва маърифат ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, аҳолининг мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларига дахлдорлик ҳиссини оширишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш;

ота-оналарнинг ёш авлодни тарбиялаш бўйича ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик билимларини ошириш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида ташкил этилган "Ота-оналар университетлари" фаолиятига кўмаклашиш;

маънавий ҳаёт, миллий онг ва қадриятлар, эътиқод ва тафаккур, кўп асрлик урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш, маънавий оламни юксалтиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;

миллий ғоя ва унинг узвий таркибий қисмлари ҳисобланган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби тамойилларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш;

миллий урф-одатлар ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб этиш;

рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг олдини олиш, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;

мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ҳамда уларнинг жамиятимиз тараққиёти ва фуқаролар ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини очиб беришга қаратилган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

тарбияга оид масалалар юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;

номоддий-маданий меросни асраш ва уни тарғиб қилиш.

Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


6. Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички ишлар органлари профилактика инспекторлари, таълим муассасалари, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, "Ота-оналар университети", Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари, диний уламолар, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.

7. Комиссия ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиши мумкин.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикасининг умумхалқ байрамлари, муҳим тарихий саналари муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш;

ваколатли давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда ёшларнинг маънавий тарбиясига таъсир қилиши мумкин бўлган, миллий менталитетимизга ёт турли адабиётлар, видео, аудио ва матбаа ҳамда бошқа маҳсулотлар билан ноқонуний савдо қилишга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишда қатнашиш;

ваколатли давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан маънавий-маърифий тарғибот масалаларига доир ўтказилаётган тадбирларда, ҳудудда жойлашган ташкилотларнинг "Маънавият ва маърифат" кенгашлари йиғилишларида иштирок этиш;

ваколатли давлат органларига ҳудудда миллий менталитетимизга ёт бўлган ҳамда маънавий ҳаётимизга хавф соладиган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружлар, диний экстремизм, диний ақидапарастлик ва миссионерлик ҳолатлари тўғрисида хабарлар юбориш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

ҳудуддаги мавжуд тарихий ва маданий ёдгорликларнинг аҳамиятини тушунтириш, фуқаролар йиғини ҳамда ҳомийлар ёрдами билан нуронийлар ва ёшларнинг диққатга сазовор жойларга саёҳатларини ташкил этиш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;

турли маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш ҳамда амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчанлигини ошириш мақсадида жамоатчилик фикрини ўрганиб бориш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш.


9. Комиссиянинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

мазкур Низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш;

маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;

йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.


10. Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.


11. Комиссияга аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилиниши қатъиян тақиқланади.


12. Комиссия раиси ва унинг аъзолари:

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;

ўз билимларини, айниқса маърифат ва маънавият тарғибот масалаларига доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, улар ижросини ҳамда тарғиботини таъминлаш каби соҳалардаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.



IV. КОМИССИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Комиссия фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловидан сўнг бир ой ичида 10 - 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

Комиссия аъзолари сони фуқаролар йиғинидаги аҳоли сонига ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади.


14. Комиссия таркибига ички ишлар органлари профилактика инспектори, ҳудуддаги таълим муассасалари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва ўқитувчи-мураббийлари, Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти, диний ташкилотлар вакиллари, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, йиғин ҳузуридаги "Ота-оналар университети"нинг раҳбари, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, маҳаллада ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган, ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар, шу жумладан, ташаббускор ёшлар киритилиши мумкин.

15. Комиссия аъзолари ва раиси фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан уч йил муддатга сайланади.

Комиссияга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосаридан бири ёки маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

Комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.


16. Комиссия раиси:

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

Комиссиянинг жорий ишларини ташкил қилади;

фуқаролар йиғини, йиғин кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

Комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.


17. Комиссия раиси ушбу Низомда белгиланган вазифаларни Комиссия аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда Комиссия аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.

Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Комиссия раисининг ўринбосарини сайлайди.

Комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари Комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.


18. Комиссия раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан Комиссия таркибидан чиқарилади:

ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;

ушбу Низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;

Комиссия фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида узрли сабабларсиз иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;

фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки муомала лаёқати чекланганда;

суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчиб кетганда;

соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;

вафот этган тақдирда.

Комиссия раиси ёки аъзоси Комиссия таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой муддат ичида Комиссиянинг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.


19. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари Комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.

Комиссия иш режаси ижроси юзасидан Комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.

Комиссия йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.


20. Фуқаролар йиғини масъул котиби Комиссиянинг котиби ҳисобланади ва Комиссия йиғилишларининг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.


21. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига ҳисобот бериб боради.


22. Комиссияни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек Комиссия аъзоларини моддий рағбатлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлардан ташкил топган фуқаролар йиғини мулки ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан пул маблағлари ажратилиши мумкин.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Комиссияни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 549-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 10-сон, 71-модда










































Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск