Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2013 й. 277-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.2013 й.

N 277


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАРНИНГ

СУД БОШҚАРУВЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2004 ЙИЛ

23 МАРТДАГИ 138-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан

банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил

14 августдаги 224-сон қарори)


"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 33-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 8 октябрдаги

277-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий ночор

корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил

23 мартдаги 138-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Суд бошқарувчилари тўғрисидаги низомда (1-илова):


а) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"қарздорнинг сохта банкротлиги ва банкротликни яшириш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди";


б) қуйидаги мазмундаги 18-1-банд қўшилсин:

"18-1. Вақтинча бошқарувчи имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:

сохта банкротлик ва банкротликни яшириш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига ва прокуратура органларига;

сохта банкротлик ва банкротликни яшириш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига тақдим этади";


в) 27-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"қарздорнинг банкротликни яшириш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди";


г) қуйидаги мазмундаги 34-1-банд қўшилсин:

"34-1. Ташқи бошқарувчи имзоланганидан кейин ўн иш кунидан кечикмай:

банкротликни яшириш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига ва прокуратура органларига;

банкротликни яшириш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига тақдим этади";


д) 40-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"қарздорнинг банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


е) 44-банддаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига" сўзлари "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) қуйидаги мазмундаги 47-1-банд қўшилсин:

"47-1. Тугатувчи бошқарувчи имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:

банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига ва прокуратура органларига;

банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига тақдим этади".


2. Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомда (2-илова):


а) 9-бандда:


а) "а" кичик банддаги "аттестатнинг тоифаси кўрсатилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги "ж" ва "з" кичик бандлар қўшилсин:

"ж) тегишли давлат органининг судланганликнинг бекор бўлиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши тўғрисидаги маълумотномаси;

з) паспортнинг нусхаси";


б) 12-банднинг биринчи жумласи охирига "тўртинчи тоифали аттестат талабгори бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


в) 18-банддаги "учинчи тоифали аттестат учун камида 60 фоиз" сўзлари "тўртинчи тоифали аттестат учун камида 50% ижобий жавоблар олиш, учинчи тоифали аттестат учун - 60%" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 21-банднинг учинчи хатбоши охирига "тўртинчи тоифали аттестат талабгори бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


д) 55-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Қўмита томонидан аттестатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида аттестат талабгори тест имтиҳонларини қайта топширишга қўйилмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 551-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 10-сон, 73-модда

































Время: 0.1604
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск