ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2013 й. ПҚ-2050-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2013 й.

N ПҚ-2050



ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек фуқаролар йиғинлари ходимларининг касбий ва бошқарув малакаларини янада ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тизимли методик ёрдамни ташкил этиш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида давлат таълим муассасаси шаклида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг таклифи қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари (кейинги ўринларда Ўқув курслари деб юритилади) тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Ўқув курсларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари олдида турган вазифалар, шу жумладан, ёшларни маърифатли қилиш ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий бизнесни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини, табиатни муҳофаза қилишни ташкил этиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳаларидаги вазифаларни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни ташкил қилиш;

фуқаролар йиғинларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шериклик механизмларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси эса ўқув-методик раҳбарликни амалга оширади;

Ўқув курсларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;

Ўқув курслари юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Ўқув курсларида уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари (кейинги ўринларда тингловчилар деб юритилади) малака оширадилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда малака ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини доимий равишда янгиланиб турилишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўқитишнинг замонавий шакл ва методларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёни ташкил этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда малака оширишнинг ягона ҳуқуқий асослари, умумий ва махсус талаблари, асосий йўналишлари, шунингдек таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш механизмлари белгилаб қўйилсин.


7. Қуйидагилар белгилансин:

Ўқув курсларининг ходимларига олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий марказларининг ходимлари учун ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;

малака ошириш бўйича меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етакчи таълим, тадқиқот ва илмий муассасаларнинг ходимлари, шунингдек амалиётчи мутахассислар жалб этиладилар;

малака оширишнинг тасдиқланган жадвалига киритилган ва Ўқув курсларига ўқишга йўлланган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ўқиш даврида сақланиб қолинади;

малака ошириш учун Ўқув курсларига юборилган бошқа шаҳарлик тингловчиларга тўланадиган суткалик пул ва таълим олиш жойига бир марта бориб келиш бўйича сарфланган харажатлар уларни юбораётган томон ҳисобидан республика доирасида хизмат сафарлари учун ўрнатилган тартиб ва миқдорларда қопланади.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бепул асосда:

Ўқув курсларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларида жойлаштирсин;

Ўқув курсларига ўқув машғулотларини ўтказиш учун зарур хоналар ва тингловчиларнинг яшаши учун жой ажратилишини таъминласин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан биргаликда Ўқув курсларининг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;

Ўқув курслари учун ажратилган хоналарнинг ўқув жараёнининг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда таъмирдан чиқарилишини;

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларининг ётоқхоналарида жойлар етишмаган (мавжуд бўлмаган) тақдирда, таълим муассасаларининг ётоқхоналарида жой ажратилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2013 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага йўналтириш кўзда тутилган маблағлар доирасида мазкур Қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга, шу жумладан, биноларни мукаммал таъмирлашга, идора мебели, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозлашга, ўқув-методик ва илмий адабиётлар нашр этишга зарур бюджет маблағлари ажратсин, 2014 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин.

11. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 10 октябрдаги

ПҚ-2050-сонли қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ходимларининг малакасини ошириш

бўйича Ўқув курсларининг

ТУЗИЛМАСИ

      

Директор








Ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўлими

2 киши

Бухгалтерия

1 киши

      

Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 4 киши, улардан бошқарув сони 3 киши.


Изоҳ: ёрдамчи ходимларнинг сони нормативлар бўйича белгиланади.

Профессор-ўқитувчилар таркиби ва мутахассис-амалиётчилар шартнома асосида жалб этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 546-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 10-сон, 278-модда































Время: 0.1527
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск