Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нашриёт матбаа фаолияти /

Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1996 й. 274-I-сон "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.08.1996 й.

N 274-I



НОШИРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик

Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Қорақалпоғистон Республикасида ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.

Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилигидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


2-модда. Ноширлик фаолиятининг эркинлиги

Ноширлар ўз фаолиятларида, шу жумладан, ноширлик йўналишини, мавзуларини, ихтисослашувини, чиқариладиган маҳсулот нусхасини белгилашда, муаллифни танлашда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонунчилик доирасида мустақилдир.

Ношир ва буюртмачи ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.



3-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги

Нашрга тайёрланган қўлёзмалар ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди.


4-модда. Ноширлик фаолияти эркинлигини суиистеъмол

қилишга йўл қўйилмаслиги

Матбаа маҳсулотида конституциявий тизимни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, давлат аҳамиятига молик сирларни ошкор қилиш, уруш, зўравонлик ва беҳаёликни тарғиб қилиш, диний ва миллий нифоқ солиш, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситиш, туҳмат қилиш ман этилади.

Ноширлик фаолиятида монополияга, шунингдек ноширлик фаолияти эркинлигидан қонунчилик талабларига зид келадиган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.


5-модда. Ноширлик фаолияти мониторинги ва назорати

Нашриётларнинг (ноширларнинг) ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этишлари мониторинги, шунингдек лицензия талаблари ва шартларига риоя этишлари устидан назорат ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


6-модда. Ноширлик фаолиятини лицензиялаш

Юридик ва жисмоний шахслар ноширлик фаолиятини лицензия олганидан кейин амалга оширишга ҳақли.

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


7-модда. Лицензиялар беришда давлат

божларининг имтиёзли миқдорлари

Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, норматив маълумотномалар, фан ва техникага оид адабиётни нашрга тайёрлаш ва уларни нашр этиш учун лицензия берганлик учун давлат божларининг имтиёзли миқдорлари белгиланиши мумкин.


8-модда. Муассис

Юридик ва жисмоний шахслар нашриётлар ва матбаа корхоналарининг муассислари (ҳаммуассислари) бўлиши мумкин.

Муассис (ҳаммуассис) ноширнинг ихтисослашувини белгилайди ва унинг уставини тасдиқлайди.


9-модда. Ношир

Ношир:

нашриётга, матбаа корхонасига, шунингдек матбаа маҳсулотларини тарқатувчи бошқа корхоналарга муассис (ҳаммуассис) бўлиш;

мавзулар бўйича матбаа маҳсулотлари чоп этиш режасини мустақил равишда тузиш ва тасдиқлаш;

Ватанимиз муаллифларининг асарларидан чет элларда ва чет эллик муаллифларнинг асарларидан Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш, уларни чоп этиш ва тарқатиш тўғрисида чет эл юридик ва жисмоний шахслари билан шартномалар тузиш ва бу ишда воситачилик қилиш;

матбаа маҳсулоти тайёрлаш ҳамда нашр этиш учун буюртмалар олиш, ўз маҳсулотини реализация қилиш;

қонунчиликка мувофиқ ўзга фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


10-модда. Матбаа маҳсулотларини тарқатиш тартиби

Матбаа маҳсулотларини тарқатиш муассис, ношир, матбаачи ва муаллифнинг келишувига мувофиқ ёки шартнома асосларида ўзга юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Матбаа маҳсулотини тарқатиш шартнома асосида амалга оширилади.

Матбаа маҳсулоти ношир ёки унинг ваколати билан иш кўрувчи шахс рухсат берганидан кейингина тарқатувга чиқарилади.


11-модда. Нашрга доир маълумотлар

Матбаа маҳсулотининг нашрга доир маълумотлари қонунчилик билан белгиланади.


12-модда. Муаллифлик нашрлари

Юридик ва жисмоний шахслар ўз қўлёзмалари ва бошқа материалларни қонунчиликда белгиланган талабларга зид келмайдиган ҳолларда ўз маблағлари - ҳисобидан чоп этиш ва тарқатишга ҳақлидир.


13-модда. Имтиёзли нашрлар

Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, фан ва техникага оид адабиёт, норматив маълумотлар, қомусий қўлланма ва экспорт учун мўлжалланган матбаа маҳсулотлари, шунингдек кўзи ожизлар ва ногиронлар учун мўлжалланган нашрлар имтиёзли асосда чоп этилиши, қоғоз ва бошқа ресурслар, шу жумладан, матбаа қуввати билан таъминланиши мумкин.



14-модда. Матбаа маҳсулотини олиб чиқиш ва олиб кириш

Матбаа маҳсулотини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикасига чет эл матбаа маҳсулотини олиб кириш ва тарқатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


15-модда. Ноширлик фаолиятини тугатиш

Ноширлик фаолияти лицензия белгиланган тартибда бекор қилинганда ёки унинг амал қилиши тугатилганда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда тугатилади.


16-модда. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик

талабларини бузганлик учун жавобгарлик

Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1996 йил, 9-сон, 137-модда


























Время: 0.1349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск