Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум /

Ўзбекистон Республикасининг 19.08.1999 й. 809-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.08.1999 й.

N 809-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

САЙЛОВ    ТЎҒРИСИДАГИ    ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилсин:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда):


1) 26-моддасининг биринчи ва иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи у ёки бу шахсни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан беш кун қолганда бекор қилиш ҳуқуқига эга, бу шахс Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин. Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш муддати тугагунга қадар Марказий сайлов комиссиясига янги номзодни рўйхатга олиш тўғрисида таклиф киритиши мумкин.

Рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод уни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ҳам Марказий сайлов комиссияси томонидан ўз мақомидан маҳрум этилиши мумкин";


2) 28-моддаси иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга, сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ўз сайловчилари билан ҳам йиғилишларда, ҳам сайловчилар учун қулай бўлган бошқа шаклда учрашувлар ўтказишда тенг ҳуқуқ берилади".


II. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 1, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда):


1) 25-моддаси иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Депутатларга номзодларга ўз сайловчилари билан ҳам йиғилишларда, ҳам сайловчилар учун қулай бўлган бошқа шаклда учрашувлар ўтказишда тенг ҳуқуқ берилади";


2) 29-моддасининг биринчи ва иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи, сайловчилар ташаббускор гуруҳи у ёки бу шахсни депутатликка номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан беш кун қолганда бекор қилиш ҳуқуқига эга, бу шахс Марказий сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин. Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи депутатликка номзодлар кўрсатиш муддати тугагунга қадар Марказий сайлов комиссиясига янги номзодни рўйхатга олиш тўғрисида таклиф киритиши мумкин.

Рўйхатга олинган депутатликка номзодлар уларни Олий Мажлис депутатлигига номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ҳам Марказий сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин";


3) 44-моддаси биринчи қисмининг "в" банди "такрорий сайловлар ўтказилади" деган сўзлар билан тўлдирилсин, "г" банди эса чиқариб ташлансин;


4) 46-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.


III. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда):


1) 25-моддаси иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Депутатликка номзодларга ўз сайловчилари билан ҳам йиғилишларда, ҳам сайловчилар учун қулай бўлган бошқа шаклда учрашувлар ўтказишда тенг ҳуқуқ берилади";


2) 28-моддасининг биринчи ва иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиёсий партия, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, сайловчилар ташаббускор гуруҳи у ёки бу шахсни депутатликка номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан беш кун қолганда бекор қилиш ҳуқуқига эга, бу шахс тегишли вилоят, туман ёки шаҳар сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин. Сиёсий партия, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи депутатликка номзодлар кўрсатиш муддати тугагунига қадар тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига янги номзодни рўйхатга олиш тўғрисидаги таклиф киритиши мумкин.

Рўйхатга олинган депутатликка номзодлар уларни депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ҳам тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин";


3) 43-моддаси биринчи қисмининг "в" банди "такрорий сайловлар ўтказилади" деган сўзлар билан тўлдирилсин, "г" банди эса чиқариб ташлансин;


4) 45-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.


IV. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 95-модда, 1999 йил, N 1, 20-модда):


1) 2-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, мустақиллик, адолатлиликдан иборат";


2) 4-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда Олий Мажлис томонидан бевосита ёки уни аъзоликка тавсия этган органнинг тақдимномаси бўйича тўхтатилиши мумкин:

у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ёзма ариза берган тақдирда;

у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган тақдирда;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;

у ўз вазифаларини мунтазам равишда бажармай келган тақдирда Марказий сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари Олий Мажлис сессиялари оралиғидаги даврда Олий Мажлис Кенгаши томонидан, қабул қилинган қарорни кейинчалик Олий Мажлис тасдиқлаши шарти билан тўхтатилиши мумкин".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                     И. Каримов



































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск