ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /Молия вазирлигининг 88-сон, Марказий банк Бошқарувининг 314-В-1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-44-сон "Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 19.09.2013 й. Қарори (АВ томонидан 14.10.2013 й. 2021-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.10.2013 й.
N 2021-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 19.09.2013 й. N 88 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 19.09.2013 й. N 314-В-1 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 19.09.2013 й. N 2013-44 |
ҚАРОРИ
"Тижорат банклари томонидан кредит портфели
таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг
улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини
қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 18 сентябрдаги 92, 26/I, 2009-28-сон қарори (рўйхат рақами 2021, 2009 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 462-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Марказий банк раиси
|
Ф. Муллажонов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан кредит портфели
таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг
улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини
қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 9-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Имтиёзларни қўллаш учун тижорат банклари давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йили якуни бўйича Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобларини тақдим қилиш билан бир вақтда ушбу Низомнинг 1-иловасига асосан Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби - Маълумотномани тақдим қиладилар.".
2. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
ИЛОВА
"Тижорат банклари томонидан кредит
портфели таркибида узоқ муддатли
инвестициявий молиялашнинг улушига
қараб фойда солиғи бўйича солиқ
имтиёзларини қўллаш тартиби
тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
СТИР |
Ҳужжат тури |
/ |
Солиқ даври |
Ҳужжат тури: 1 - ҳисоб-китоб, 2 - аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштирув рақами) |
Юридик шахснинг |
|
тўлиқ номи |
Кредит портфели таркибида узоқ
муддатли инвестициявий молиялаш улуши
ҲИСОБ-КИТОБИ - МАЪЛУМОТНОМА
Кўрсаткич номи |
Сатр коди |
Ҳисобот даври учун сумма (минг сўм) |
|||
1-чорак |
ярим йиллик |
9 ой |
йил |
||
I. Узоқ муддатли инвестициявий молиялаш, жами (020, 030 ва 040-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан: |
010 |
||||
|
|||||
уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестиция кредитлари (брутто*) (14700 - 15500, 15701 нинг тегишли ҳисобварақлари, бундан 14900 мустасно) |
020 |
||||
уч йилдан кам бўлмаган муддатга кўрсатилган лизинг хизматлари (брутто*) (15600, 15705 нинг тегишли ҳисобварақлари) |
030 |
||||
банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар |
040 |
||||
II. Кредит портфели, жами (060, 070 ва 080-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан: |
050 |
||||
берилган кредитлар суммаси (брутто*) (11900 - 15500, 15700 ҳисобварақлар) |
060 |
||||
лизинг хизматлари (брутто*) (15600 нинг тегишли ҳисобварақлари) |
070 |
||||
банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар |
080 |
||||
III. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши (%да) ((010-сатр / 050-сатр) х 100%) |
090 |
||||
IV. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси, % |
100 |
||||
V. Тузатилган солиқ ставкаси, % |
110 |
*) Брутто - ишончсиз қарзлар бўйича яратилган захираларни ҳисобга олмаган ҳолдаги кредит ёки лизинг суммаси.
Ушбу ҳисоб-китоб - Маълумотномада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман: |
Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тўлдирилади
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
Раҳбар |
|
Ушбу ҳисоб-китоб - Маълумотнома |
||||||||||||||||||||||||||||||
СТИР |
(кераклигига "V" белгиси қўйилсин) |
|||||||||||||||||||||||||||||||
Ф.И.Ш. |
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||
Имзо |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
шахсан |
|
почта орқали |
||||||||||||||||||||||||||||||
Бош бухгалтер |
||||||||||||||||||||||||||||||||
СТИР |
|
варақда тақдим этилган |
||||||||||||||||||||||||||||||
Ф.И.Ш. |
||||||||||||||||||||||||||||||||
Имзо |
Тақдим этилган сана |
|||||||||||||||||||||||||||||||
(кк/оо/йй) |
||||||||||||||||||||||||||||||||
Сана |
Ф.И.Ш. |
|||||||||||||||||||||||||||||||
(кк/оо/йй) |
Имзо |
|
||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
М.Ў.".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 21 октябрь, 42-сон, 562-модда