язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талаблари (АВ томонидан 18.10.2013 й. 2517-сон билан рўйхатга олинган халқ таълими вазирининг 19.09.2013 й. 302-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 18 октябрда 2517-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

халқ таълими вазирининг

2013 йил 19 сентябрдаги

302-сон буйруғига

ИЛОВА



Мактабгача таълимга қўйиладиган

ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ


Мазкур Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари (бундан буён матнда Давлат талаблари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 356-модда) ва 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон "Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) мувофиқ, мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини белгилайди.



I БЎЛИМ. УМУМИЙ БЎЛИМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


талаб - бирор-бир аниқ ёшдаги болалар билиши ва бажара олиши шарт бўлган талаблар мажмуи;


индикатор - боланинг кўз билан кўриши ва ўлчаши мумкин бўладиган кўникма ва малакалари кўрсаткичи.


2. Давлат талаблари мактабгача таълим тизимида, шунингдек ҳар бир оилада 7 ёшгача бўлган болани тарбиялаш, ривожлантириш, мактабга самарали тайёрлаш ҳамда унга таълим беришда қўлланилиши мажбурийдир.


3. Давлат талаблари асосида:

боланинг билим, кўникма ва малака мезонлари ҳамда уларнинг ўсиш динамикаси ва ривожланиш ҳолатлари аниқланади;

болаларнинг ривожланганлиги ва ютуқлари баҳолаб борилади;

боланинг индивидуал ривожланиши таъминланади;

кадрлар тайёрлаш сифати, таълим мазмунига нисбатан қўйиладиган талаблар, мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиш даражаси ҳамда ота-оналарнинг бола ривожланишига оид кўникма ва малакалари белгиланади.


4. Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги таълим муассасалари томонидан қўлланилиши шарт:

давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари;

мактабгача таълим олаётган болалар гуруҳлари мавжуд бўлган "Меҳрибонлик" уйлари;

халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг мактабгача ва бошланғич таълимни назорат қилувчи шўъбалари;

касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларининг мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрловчи факультетлари;

мактабгача ва бошланғич таълим тизими кадрларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар.


5. Давлат талабларининг мақсади:

мактабгача таълим тизими фаолиятини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, фан-техника ва технологиянинг замонавий ютуқларига асосан йўлга қўйиш;

сифатли таълим хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш;

сифатли кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

бола шахси асосларини шакллантириш ҳамда унинг билим олишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш;

боланинг интеллектуал ва жисмоний ривожланишини таъминлаш;

болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;

болаларни мактаб таълимига тайёрлаш.


6. Давлат талабларининг вазифалари:

болаларга таълим ва тарбия бериш учун ҳар томонлама ёндашувни таъминлаш;

мактабгача таълим методикасини тубдан яхшилаш;

таълим-тарбия беришнинг ўқув дастурларини яратиш;

мактабгача таълим муассасалари педагоглари малакасини ошириш;

мактабгача таълим мониторинги ва таҳлилини олиб бориш;

таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;

болаларнинг ривожланиши ва уларни мактаб таълимига тайёрлашга оид билим, малака ва кўникмаларга эга бўлишларида ота-оналарга кўмаклашиш;

мактабгача таълим тизими сифатини ошириш.


7. Болаларга таълим-тарбия бериш ва ривожлантириш талаблари қуйидаги принципларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилади:

жинси, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, дини, ижтимоий эҳтиёжлари ва маданий мансублиги, саломатлиги ва алоҳида эҳтиёжларидан қатъи назар, барча болаларнинг таълим тизимида тенг имкониятлилиги;

таълим олиш жараёнида турли хил ўйинлардан фойдаланиш;

ота-оналар ва тарбиячиларнинг ҳамкорлиги.


8. Давлат талаблари қуйидаги ёш гуруҳлари бўйича бўлинади:

туғилгандан бошлаб 6 ойгача;

6 ойдан 1 ёшгача;

1 ёшдан 2 ёшгача;

2 ёшдан 3 ёшгача;

3 ёшдан 5 ёшгача;

5 ёшдан 7 ёшгача.


9. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш дастури талабларини бажариш воситалари ҳисобланади:

мустақиллик;

ижодкорлик;

ташаббускорлик;

ўзи ва атрофдагиларга нисбатан масъулиятни ҳис қилиш;

ўзаро ҳурмат;

толерант хатти-ҳаракат;

ватанпарварлик;

дўстлик ва ҳамжиҳатлик;

жамият ва давлатга нисбатан ҳурмат ҳисси.



II БОБ. РИВОЖЛАНИШ СОҲАЛАРИ ВА ЁШ

ГУРУҲЛАРИ ТАҚСИМОТИ


10. Боланинг ривожланиши ва таълим олиши қуйидаги асосий йўналишларга бўлинади:

жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена;

ижтимоий-ҳиссий ривожланиш;

нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик;

билиш жараёни ва атроф-муҳит тўғрисидаги билимларга эга бўлиш.



1-§. Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена йўналиши


11. Мазкур йўналиш ўз ичига қуйидагиларни олади:

болаларнинг жисмоний ривожланишидаги муаммоларини аниқлаш ва унинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;

доимий равишда болаларнинг жисмоний ривожланишини таҳлил қилиб бориш;

болаларнинг жисмоний ривожланиши бўйича оила билан ҳамкорлик қилиш;

соғлом турмуш тарзининг муҳимлигини тушунтириш ва уни таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш.


12. Мазкур йўналишда боланинг ривожланиш жараёнлари қуйидаги босқичлар орқали кечади:

йирик моторикани ривожлантириш - бунда бола юриш (тез ва секин), югуриш (тез, секин ва илон изи бўлиб), сакраш (узунликка ва баландликка), зина бўйлаб юқорига юриш (юриш, югуриш, сакраш) вақтида ўзининг тана аъзоларини бошқаришни ўрганади;

майда моторикани ривожлантириш - бунда бола бирон-бир фаолиятни янада аниқроқ бажариш (ушлаш, очиш, ёпиш, қирқиш, бўлиш) учун ўз қўллари ва бармоқларини ишлатиш ва улардан фойдаланиш малакасига эга бўлади;

сенсомоторикани ривожлантириш - бунда бола ўз ҳаракатларини бошқариш учун сезги органларидан (кўриш, эшитиш, қўл билан ҳис қилиш, ҳид билиш) фойдаланади;

маданий-гигиеник малакалар - бунда бола ўз соғлиғининг муҳофазасига таъсир этувчи шахсий гигиеник малакаларни эгаллайди.


13. Бола йирик моторикани ривожлантириш босқичида:

ўз танасини бошқара олиши;

ўз тана аъзоларини бошқара олиши;

бир йўналишда мақсадли ҳаракатлана олиши лозим.


14. Бола майда моторикани ривожлантириш босқичида:

қўл ва бармоқ ҳаракатларини назорат қила олиши;

ўйинчоқ ва кундалик эҳтиёж предметларидан фойдалана олиши лозим.


15. Бола сенсомоторикани ривожлантириш босқичида ўз хатти-ҳаракатларини сезиш органлари ёрдамида бошқара олиши лозим.


16. Бола маданий-гигиеник малакалар босқичида маданий-гигиеник малакаларга эга бўлиши лозим.



2-§. Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш йўналиши


17. Мазкур йўналишда боланинг ривожланиш жараёни қуйидаги босқичлар орқали кечади:

ижтимоий ривожланиш - бунда бола ижтимоий муҳит ва атрофидагилар билан ҳамкорлик қилади;

ҳиссий ривожланиш - бунда болада ўзини ва ўз ҳиссиётларини англаш ривожланади.


18. Ижтимоий ривожланиш босқичида бола:

таниш ва нотаниш кишиларни фарқлаши;

бошқа болалар ва катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш малакаларини қўллай олиши лозим.


19. Ҳиссий ривожланиш босқичида бола:

"мен" концепциясини англаши;

ўзгалар ва ўз ҳисларини англаши лозим.



3-§. Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик йўналиши


20. Мазкур йўналишда ривожланиш жараёни қуйидаги босқичлар орқали кечади:

нутқ - бунда бола сўзлашув тилига зарур даражада таъсирланади, сўзларни тушуна бошлайди ва атрофдагилар билан мулоқотга киришади;

ўқиш ва саводга тайёргарлик - бунда болада босма материаллар, ёзув белгилари ва ҳарфларга бўлган қизиқиш ривожланади.


21. Нутқ босқичида бола:

нутқни тинглаши ва тушуна олиши;

гапириши ва сўзлаша олиши лозим.


22. Ўқиш ва саводга тайёргарлик босқичида бола:

босма материаллар, ҳарфлар ва белгиларга қизиқиш билдиради;

ёзишга оид кўникмалар ҳосил қилади.



4-§. Билиш жараёни ва атроф-муҳит тўғрисидаги

билимларга эга бўлиш йўналиши


23. Мазкур йўналишда ривожланиш жараёни қуйидаги босқичлар орқали кечади:

элементар математик билим ва кўникмалар - бунда боланинг математик, жумладан сон-саноқ малакаларини ривожлантириш орқали математик билимларини орттириш, мантиқий фикрлаш ва муаммоларини ҳал қилиш қобилиятларини, сон-саноқ, миқдор, шакл, катталиклар ва ўлчов бирликларидан фойдаланиш малакаларини ривожлантиришга эришилади;

атроф-муҳит тўғрисидаги билимлар - бунда бола кузатиш ва амалиёт орқали атроф-муҳит тўғрисида ахборот олади;

ижод - бунда бола миллий маънавий мерос ва маданиятни ҳурмат қилишга ҳамда ўз ҳиссиётларини мусиқа, театр ва тасвирий фаолият орқали ифодалашга ўрганади.


24. Элементар математик билим ва кўникмалар босқичида бола:

сон-саноқ ва ҳисоблашга оид билимларини намоён қилиши;

предметларни тоифалаш, гуруҳлаш ва тартиб бўйича жойлаштириш қобилиятини намоён қилиши лозим.


25. Атроф-муҳит тўғрисидаги билимлар босқичида бола:

жонли ва жонсиз табиатни кузатиши ва таърифлай олиши;

инсон тана аъзоларини билиши лозим.


26. Ижод босқичида бола:

турли товуш ва овозларни фарқлай олиши;

товушларни баландлиги ва тембрига кўра фарқлай олиши;

жамоа бўлиб мусиқий фаолиятларда иштирок этишга қизиқиш билдириши;

чолғуларда чалиш малакаларини намоён этиши;

амалий фаолиятда иштирок этишга қизиқиш билдириши лозим.



III БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ

ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ


27. 2 ёшгача бўлган болаларнинг психологик хусусиятлари:

фикрлаш - кўргазмали-ҳаракатли тафаккур;

нутқ - нутқни тушуниш ва узуқ-юлуқ овозлар;

ихтиёрий билиш жараёни - ихтиёрсиз диққат ва хотира;

физиологик сезгирлик - катта ёшдагиларнинг таъсирига нисбатан юқори сезгирлик;

билиш объектлари - атрофидаги предметлар ва ўзидан катта ёшдагилар;

билиш усуллари - сезиш (кўриш, эшитиш, таъм билиш);

муваффақиятли ўзлаштириш шартлари - болага нисбатан меҳрибон бўлиш ва мулоқот қилиш;

мулоқот юритиш шакли - бевосита ҳиссий мулоқот;

тенгдошлари билан муносабатлар - қизиқиш мавжуд эмас;

катта ёшдагилар билан муносабатлар - физиологик ва ҳимояланиш эҳтиёжларини қондириш манбаи;

низолар мавжудлиги - тенгдошлари билан;

ҳис-ҳаяжонлар - экспрессив имо-ишоралар орқали;

ўйин фаолияти - турли предметларни ўйнайди.


28. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларнинг психологик хусусиятлари:

фикрлаш - кўргазмали-ҳаракатли тафаккур;

нутқ - сўз бирикмалари ва феълларни тушунади;

ихтиёрий билиш жараёни - ихтиёрсиз диққат ва хотира;

физиологик сезгирлик - ноқулайликка нисбатан юқори сезгирлик;

билиш объектлари - турли предметлар ва уларнинг ички тузилиши;

билиш усуллари - предметлардан турли мақсадларда фойдаланиш, уларни қисмларга ажратиш ва йиғиш;

муваффақиятли ўзлаштириш шартлари - ривожлантирувчи муҳитнинг турли-туманлиги болага нисбатан меҳрибон бўлиш ва мулоқот қилиш;

мулоқот юритиш шакли - вазиятли шахсий мулоқот;

тенгдошлари билан муносабатлар - қизиқиш кам;

катта ёшдагилар билан муносабатлар - ҳимояланиш, эркаланиш ва ёрдам бериш манбаи;

низолар мавжудлиги - катта ёшдагилар билан ("мен - ўзим" тамойили);

ҳис-ҳаяжонлар - кучли ҳис-туйғули, кескин ўзгаришлар;

ўйин фаолияти - турли предметларни ўйнайди, шунингдек тенгдошлари билан ўйнайди.


29. 3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларнинг психологик хусусиятлари:

фикрлаш - кўргазмали-образли тафаккур;

нутқ - равон нутқ шаклланади ва сифатларни тушуна бошлайди;

ихтиёрий билиш жараёни - ихтиёрсиз диққат ва хотира;

физиологик сезгирлик - ноқулайликка нисбатан юқори сезгирлик;

билиш объектлари - предметлар, уларнинг хусусиятлари ва вазифалари;

билиш усуллари - тажриба қилиш ва конструкция яратиш;

муваффақиятли ўзлаштириш шартлари - ривожлантирувчи муҳит ва катта ёшдагилар билан ҳамкорлик муносабатлари;

мулоқот юритиш шакли - вазиятли амалий;

тенгдошлари билан муносабатлар - қизиқиш кам;

катта ёшдагилар билан муносабатлар - фаолият усулларини танлашга ёрдам бериш манбаи ҳамда ўйин ва ижод бўйича шерик;

низолар мавжудлиги - катта ёшдагилар билан ("мен - ўзим" тамойили);

ҳис-ҳаяжонлар - кучли ҳис-туйғули, кескин ўзгаришлар;

ўйин фаолияти - катта ёшдагилар билан шерик бўлиб, ўйинчоқларни эса, мустақил ўйнайди.


30. 4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг психологик хусусиятлари:

фикрлаш - кўргазмали-образли тафаккур;

нутқ - фаол нутқ шаклланиши якунланади, фикрларни баён этиш;

ихтиёрий билиш жараёни - ихтиёрсиз диққат ва хотира, шунингдек ўйин вақтида ихтиёрий равишда эслаб қолиш ривожланади;

физиологик сезгирлик - ноқулайликка нисбатан сезгирлик камаяди;

билиш объектлари - бевосита идрок этилмайдиган предметлар ва ҳодисалар;

билиш усуллари - катта ёшдагиларнинг ҳикоялари ва тажриба қилиш;

муваффақиятли ўзлаштириш шартлари - шахсий дунёқараш;

мулоқот юритиш шакли - вазиятдан ташқари мулоқот;

тенгдошлари билан муносабатлар - воқеага бой бўлган ўйинларда шерик сифатида қизиқарли кечади;

катта ёшдагилар билан муносабатлар - ахборот олиш манбаи;

низолар мавжудлиги - мавжуд эмас;

ҳис-ҳаяжонлар - янада равон ва ўзини назорат қилишга уринади;

ўйин фаолияти - тенгдошлари билан жамоавий ва ролга киришган ҳолда ўйнайди, ўйинли вазиятларни ижро қилади.


31. 5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг психологик хусусиятлари:

фикрлаш - кўргазмали-образли тафаккур, тасвирли-схемали жараён шакллана бошлайди;

нутқ - нутқни режалаштириш малакаси шаклланади;

ихтиёрий билиш жараёни - мақсадга йўналтирилган эслаб қолиш қобилияти ривожланади;

физиологик сезгирлик - ноқулайликка нисбатан сезгирлик камаяди;

билиш объектлари - бевосита идрок этилмайдиган предметлар ва ҳодисалар, ахлоқий нормалар;

билиш усуллари - катта ёшдагилар ва тенгдошлари билан мулоқот қилиш, мустақил фаолият, тажриба қилиш;

муваффақиятли ўзлаштириш шартлари - шахсий дунёқараш;

мулоқот юритиш шакли - вазиятдан ташқари мулоқот ва уддабуронлик;

тенгдошлари билан муносабатлар - ўйинларда шерик сифатида унга қизиқиш чуқурлашади ҳамда мулоқот юритишда мойиллик сезади;

катта ёшдагилар билан муносабатлар - ахборот олиш манбаи ва суҳбатдош;

низолар мавжудлиги - мавжуд эмас;

ҳис-ҳаяжонлар - мўътадил даражадаги ҳис-туйғу, юқори кайфият устун туриши;

ўйин фаолияти - ўйин ҳақида фикрлари шаклланади, шунингдек давомли ўйинлар, бирлашмалар шаклланади.


32. 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг психологик хусусиятлари:

фикрлаш - мантиқий тафаккур кўргазмали-образли жараён асосида ривожланади;

нутқ - ички нутқнинг ривожланиши;

ихтиёрий билиш жараёни - ўзлаштириш жараёнида ихтиёрий равишда ўз фикрини жамлашга киришади;

физиологик сезгирлик - индивидуал равишда, аксарият ҳолларда паст даражада;

билиш объектлари - предметлар ва ҳодисалар ўртасидаги сабаб-оқибатли боғлиқлик;

билиш усуллари - мустақил фаолият, билиш учун катта ёшдагилар ва тенгдошлари билан мулоқот қилиш;

муваффақиятли ўзлаштириш шартлари - шахсий дунёқараш, ҳар бир ишда ўз фикрини билдириш;

мулоқот юритиш шакли - вазиятдан ташқари шахсий мулоқот;

тенгдошлари билан муносабатлар - суҳбатдош ва фаолият бўйича шерик;

катта ёшдагилар билан муносабатлар - ҳиссий кўмак манбаи;

низолар мавжудлиги - 7 ёшга келиб таназзулга учраш, ижтимоий ролнинг ўзгариши;

ҳис-ҳаяжонлар - юқори даражадаги ҳис-туйғуларга эга бўлиш;

ўйин фаолияти - зиммасига олган ролга мувофиқ ўзини тутиш шаклланади, шунингдек биргалашиб ўйнайди.



II БЎЛИМ. 6 ОЙЛИККАЧА БЎЛГАН

БОЛАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ


IV БОБ. ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ,

ЎЗ-ЎЗИГА ХИЗМАТ ВА ГИГИЕНА


1-§. Йирик моторикани ривожлантириш


33. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда йирик моторика ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

гавдасини бошқара олиш (мувозанат сақлашга қодир бўлиш);

тана аъзоларини бошқара олиш;

мақсадли ҳаракатлана олиш.


34. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда йирик моториканинг ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

вертикал ҳолатда бошини дадил ушлаб туриш;

тиззасидан букилган оёқларига таяниш;

қўллари билан ушлаб туриш;

қўлтиғидан ушлаб турилганда, оёқларини букмасдан тўғри туриш;

орқа томони билан ётган ҳолатдан қорнига ағдарила олиш;

мақсадли тартибда ўз қўлларини оғзига яқинлаштириш;

орқа томони билан ётган ҳолда бир оёғини кўтариб, оғзига тортиш;

гавдаси ва қўллари билан буюмга интилиш.


35. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқлар ўтказилиши лозим:

болани икки қўллаб ҳамда қаттиқ юзада вертикал ҳолатда ушлаб туриш;

бола қоринда ётганда, гавдасининг ҳолати кўкрак қафасини кўтариб, бошини юзадан баландда ушлаб туриш имконини беришини таъминлаш;

боланинг қўлларига ўйинчоқ ушлатиб, уни қандай ушлаб, оғзига яқинлаштиришини кузатиб туриш;

боланинг бир қўлига шақилдоқ ушлатиб, уни бошқа қўлига олишини рағбатлантириш;

болани орқа томонида ётқизиб, аввал бир оёғини, кейин иккинчи оёғини аста тортиб кўриш, боланинг оёғини қўли томон суриб, оғзи томон йўналтириш;

болага энг яхши кўрган ўйинчоғини узатиб, унинг қандай қилиб ўйинчоққа интилиб, қўллари ва гавдаси билан ҳаракатланишини кузатиш;

ўйинчоқни боланинг олдига қўйиб, гавдаси билан ўйинчоққа қараб ҳаракатланишга йўналтириш.


36. 6 ойликкача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун қуйидагилар тақиқланади:

болани фақат бешикка ётқизиб катта қилиш;

болага унинг ҳаракатларини сиқиб қўядиган кийимлар кийдириш;

бола толиқиб қолмаслиги учун мазкур Давлат талабларининг 35-бандида кўрсатилган машқларни ҳар куни камида 3-4 марта такрорлаш;

болага оғир буюм ёки ўйинчоқлар бериш;

болани сиқиб йўргаклаш.



2-§. Майда моторикани ривожлантириш


37. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда майда моторика ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

боланинг қўллари ва бармоқларининг ҳаракатланишини назорат қилишга қодирлиги;

боланинг умумий фойдаланишдаги ўйинчоқлар ва буюмлардан фойдаланиш қобилиятига эгалиги.


38. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда майда моторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

ўзига узатилаётган буюмни олиш учун қўлини чўзиш;

буюмни маълум вақт давомида қўли билан бутунлай ушлаб, сиқиб туриш;

чўмилаётганда чиройли ўйинчоқ ёки мочалкани ушлаш ва қўлида сақлаб туриш;

ўйинчоқни қўлида ушлаб туриш, уни катта ёшдагиларнинг қўлидан олиш ва у билан фаол ўйнаш;

қутичаларни очиш, ичидаги ўйинчоқларни олиш, ўйинчоқларни турли ҳолатларда бемалол қўлига олиш.


39. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқларни ўтказиш лозим:

ўриндиғига ўтқизиб қўйиб, ёқтирадиган ўйинчоғини интилиб, чўзилиб олишга ундаш;

бирор-бир буюм бериб, уни дадил ушлаб, маҳкам сиқиб олишга ўргатиш;

нарсаларини солиши учун сиғимли идиш бериш;

бирор-бир буюмни кучи етганча ушлаб туриши учун шароит яратиш;

чапак чалишини рағбатлантириш;

чўмилтириш вақтида сувни чайқатиб сачратишга рухсат бериш;

икки қўлига икки ўйинчоқни ушлатиб, уларни бир-бирига уриштиришни рағбатлантириш;

ўйинчоқни бир қўлидан бошқа қўлига олишига кўмаклашиш.


40. Ўйинчоқлар боланинг кўкрагидан 60 - 70 см масофада илиб қўйилиши лозим.



3-§. Сенсомоторикани ривожлантириш


41. 6 ойликкача бўлган болаларнинг сезги органлари ёрдамида ўз хатти-ҳаракатларини тартибга солишга қодирлиги уларда сенсомоторика ривожланишининг талаби ҳисобланади.


42. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда сенсомоторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

бошини овоз келаётган томонга буриш;

овоз чиқарадиган резинали ўйинчоқларни сиқиб туриш;

ҳаракатланаётган объектлар кетидан кузатиб туриш ва уларни ушлаб олишга ҳаракат қилиш.


43. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқларни ўтказиш лозим:

куйлайдиган ёки овоз чиқарадиган ўйинчоқлар бериш;

резина ўйинчоқлар бериш;

ҳаракатланаётган буюм ёки ўйинчоқни ушлаб олишга рағбатлантириш;

бола билан товуш чиқариб ўйнаш.


44. 6 ойликкача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида:

бола буюмларни томоша қилиши қулай бўлиши учун ёруғлик манбаи бошининг орқа томонига ўрнатилиши;

боланинг қаттиқ шовқин чиқарадиган ўйинчоқ ва қўнғироқлар билан ўйнашига йўл қўймаслик лозим.



4-§. Маданий-гигиеник кўникмаларни ривожлантириш


45. 6 ойликкача бўлган болалар маданий-гигиеник кўникмаларни ўзлаштириб боришлари лозим.


46. Чўмилиш вақтида ўйнаш ва чўмилишдан завқланишнинг пайдо бўлиши 6 ойликкача бўлган болаларда маданий-гигиеник кўникмалар ривожланишининг индикатори ҳисобланади.


47. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқларни ўтказиш лозим:

сув билан ўйнашни рағбатлантириш;

буюмларни сувга итариш ва сув ичида юргизишни рағбатлантириш;

қувноқ болалар шеърлари, санамачоқлардан фойдаланиб, қандай қўл ювиш ва тиш тозалаш кераклигини кўрсатиш.


48. 6 ойликкача бўлган болаларни қаровсиз қолдириш тақиқланади.



V БОБ. ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ


1-§. Ижтимоий ривожланиш


49. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

таниш ва нотаниш одамларни ажрата олиш;

бошқа болалар ва катта ёшдагилар билан мулоқотда бўлганда ўз кўникмаларини орттириш қобилиятига эга бўлиш.


50. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

яқин кишилари билан мулоқот қилишда ташаббус билдириш (кўзларига қараш, жилмайиш, ёпишиш, қўлларига чиқиб олишга ҳаракат қилиш, қичқириб юбориш, енгини тортиш);

нотаниш одамларни кўрганда қўрқув аломатларини намоён этиш, йиғлаш;

онаси ва бошқа танишлари томон қўлларини узатиш;

катта ёшдагиларни кўрганда анчагина жонланишни намоён этиш;

таниш катта одамнинг нутқига нисбатан ҳиссий муносабат билдириш.


51. Бола билан муносабатларда қуйидагиларга амал қилиш лозим:

болани кўпроқ қўлга олиш, қучоқлаш, у билан сўзлашиш. Бунда боланинг нотаниш одамларни кўрганда чўчиши нормал ҳолат ҳисобланади;

оила аъзоларининг барчаси бола билан мулоқотда бўлиши;

болага қўшиқлар, шеърлар айтиб бериш;

боланинг ёнига бошқа болаларнинг яқинлашишига рухсат бериш;

боланинг бошқа одамлар, болалар билан товуш чиқариб мулоқот қилишини рағбатлантириш.


52. 6 ойликкача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун қуйидагилар тақиқланади:

боланинг нотаниш одамлар билан муомала қилишига йўл қўйиш;

бола билан бирга жамоат жойлари ва шовқинли тадбирларга бориш;

болани кичик ёшли болалар билан ёлғиз қолдириш;

уйда кучли шовқин чиқарувчи асбоб-ускуналардан фойдаланиш.



2-§. Ҳиссий ривожланиш


53. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ҳиссий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

бола ўзининг "мен" концепциясини ривожлантириши;

бола бошқаларнинг руҳий кечинмаларига муносабат билдириш ва ўз ҳиссиётларини ифодалаш қобилиятига эга бўлиши.


54. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ҳиссий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

у билан ўйнаганда баланд овозда кулиш;

ўз эҳтиёжларини йиғлаш орқали ифодалаш;

ўзини кўзгуда кўриб жилмайиш, кўзгуни қўли билан силаш.


55. Бола билан муносабатларда қуйидагиларга амал қилиш лозим:

бола билан биргаликда кўзгуга қараш ва табассум қилишни рағбатлантириш;

бола билан сўзлашиш ва турли ўйинлар ўйнаш;

бола ўз эҳтиёжини ифодалаб йиғлаётганда буни пайқашга уриниш ва унинг эҳтиёжларини қондириш.


56. Бола билан муносабатда унга кулиб қараш ва дўстона оҳангда гапириш лозим.



VI БОБ. НУТҚ, ЎҚИШ ВА САВОДГА ТАЙЁРГАРЛИК


1-§. Нутқ


57. 6 ойликкача бўлган болаларнинг нутқни тинглаш, тушуниш ва мулоқот юритиш қобилиятига эгалиги уларда нутқ ривожланишининг талаби ҳисобланади.


58. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда нутқ индикаторлари ҳисобланади:

турли нутқ ва куйларга эмоционал муносабатини намоён этиш;

болалар қўшиқлари ва айтишувларини тинглаш;

турли овозларга тақлид қилиш;

сўзларнинг дастлабки бўғинларини ҳамда "ма", "ка", "ба" каби оддий бўғинларни баён қилиш.


59. Бола билан муносабатларда қуйидагиларга амал қилиш лозим:

бола билан кўпроқ сўзлашиш, унга шеърлар, латифалар айтиб бериш;

мусиқа ва болалар ашулаларини тинглашни рағбатлантириш;

алла айтиш;

мунтазам равишда қувноқ ҳикоялар ўқиб ва айтиб бериш;

бола билан мулоқот юритаётганда сўзларни бир неча марта такрорлаш;

боланинг ташаббускорлигини рағбатлантириш ва унинг эътиборига жавоб қайтариш;

чиройли расмларни кўрсатиш ва уларнинг номини айтиш.


60. Бола билан хотиржам ва дўстона оҳангда мулоқот қилиш, шунингдек у турган хонада тинч ва хотиржам шароитларни таъминлаш зарур.



2-§. Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш


61. 6 ойликкача бўлган болаларнинг босма материаллар, ҳарфлар ва рамзларга қизиқиш билдириши ҳамда ёзиш кўникмаларини ўрганиши, уларда ўқиш ва савод малакалари ривожланишининг талаблари ҳисобланади.


62. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари индикаторлари ҳисобланади:

қоғоз ёки газетани ғижимлаб ташлаш;

рангли китобларни томоша қилиш;

девордаги расмлар ва плакатларни томоша қилиш;

икки қўли билан ёзув асбобларини (учи очилмаган рангли қаламлар, ёпиқ ручкалар, рангли маркерлар) ушлаб туриш ва улар билан ўйнаш.


63. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқларни мунтазам равишда бажариб туриш лозим:

болага қоғоз парчаси бериш ва боланинг ундан қандай фойдаланишини кузатиб туриш;

болага чиройли безатилган китоб бериш ва унинг китобни томоша қилишини рағбатлантириш;

боланинг олдига тартибсиз равишда бир неча расмларни қўйиш;

болага катта маркер ёки фломастер бериш ва уларни қўлида ушлаб туришга ундаш.


64. Боланинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун унинг турли буюмларни оғзига солмаслигини кузатиб туриш лозим.



VII БОБ. БИЛИШ ЖАРАЁНИ ВА АТРОФ-МУҲИТ

ТЎҒРИСИДАГИ БИЛИМЛАРГА ЭГА БЎЛИШ


1-§. Элементар математик кўникмалар

ва билимларни ривожлантириш


65. 6 ойликкача бўлган болаларнинг сонлар ва санашга қизиқишни намойиш этиши, буюмларни туркумлаш ва уларни тартиб бўйича жойлаштириш кўникмаларини орттириши уларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг талаблари ҳисобланади.


66. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

кўп сонли ўйинчоқларга қизиқиш билдириш;

ўз хатти-ҳаракатлари билан бош кийими ўзига тўғри келмаётганлигини кўрсатиш;

сўрғич ёки шишачани оғзига тортиш.


67. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқларни мунтазам равишда бажариб туриш лозим:

улар билан ўйнаётганда ўйинчоқларнинг сонини кўпайтириб бориш;

қалпоқчани қўғирчоқлар ва атрофдагиларнинг бошига кийдириб, болага ўргатиш ва ўз бошига мустақил кийишга ҳаракат қилишини рағбатлантириш.


68. Мазкур Давлат талабларнинг 67-бандида назарда тутилган машқларни бажариш муддати 2-3 дақиқадан ошмаслиги лозим.



2-§. Атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш


69. 6 ойликкача бўлган болаларнинг атрофни кузатиши, жонли ва жонсиз табиатга муносабат билдириши, инсон тана аъзоларини ўрганиши (бош, қўл, оёқ) уларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш талаблари ҳисобланади.


70. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш индикаторлари ҳисобланади:

ўз атрофида мавжуд бўлган ёки расмларда чизилган ёрқин ўсимликлар, гуллар ва ҳайвонларни кузатиш ҳамда уларга нисбатан қизиқиш билдириш;

ўз қўлларини ўрганиш, уларга қараш ва оғзига тортиш, бир қўли билан иккинчи қўлини ушлаб, силаб кўриш.


71. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги машқларни бажариб туриш лозим:

турли ўсимликлар ва ҳайвонларни кўпроқ кўрсатиш;

боланинг эътиборини жалб қилиш, турли ўсимлик, ҳайвонларга қўлини теккизиш, уларга хос овозларни чиқариш йўли билан уларни таништириш;

бармоқлар, кафтлар билан ўйнайдиган ўйинлардан кўпроқ фойдаланиш.


72. Бола ўйинчоқларни ютиб юбормаслиги, бурни ёки қулоғига киргизиб юбормаслиги учун уларнинг диаметри 4,5-5 см дан кичик бўлмаслиги, шунингдек уларга гигиеник ишлов берилиши керак.



3-§. Ижод


73. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ижод талаблари ҳисобланади:

турли товуш ва овозларни ажратиш қобилиятига эга бўлиш;

мусиқага қизиқиш билдириш, мусиқий фаоллик кўрсатиш;

кўргазмали фаолиятда иштирок этишга қизиқишни намойиш этиш.


74. Қуйидагилар 6 ойликкача бўлган болаларда ижод индикаторлари ҳисобланади:

бошини товуш ёки овоз келаётган томонга буриш;

мусиқий товушларга қизиқиш билдириш;

мусиқа таъсирида гавдаси ёки тана аъзоларини ҳаракатлантириш;

фотосурат ёки турли расмларга диққатини қаратиш.


75. 6 ойликкача бўлган болалар билан қуйидаги шаклларда машқлар олиб бориш лозим:

бола билан ўйнаганда овоз чиқарадиган ўйинчоқлардан фойдаланиш ёки бирор-бир ҳайвонга ўхшаш товуш чиқариш;

болани ўз эътиборини овоз (товуш) манбасига жамлашга жалб қилиш;

ўйин вақтида мусиқий ўйинчоқлардан фойдаланиш;

боланинг эътиборини ёрқин расмлар, плакатларга қаратиш;

боланинг турли-туманликни ёқтиришини ҳисобга олиб, расмларни тез-тез алмаштириб туриш.


76. Болаларга кўп нарсанинг тақиқланиши асаб тизимининг издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлганлиги сабабли, ҳаёт учун хавфли бўлган нарсаларнигина тақиқлаш лозим.



III БЎЛИМ. 6 - 12 ОЙЛИК БОЛАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ


VIII БОБ. ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ,

ЎЗ-ЎЗИГА ХИЗМАТ ВА ГИГИЕНА


1-§. Йирик моторикани ривожлантириш


77. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда йирик моторикани ривожлантириш талаблари ҳисобланади:

гавдасини бошқара олиш (мувозанат сақлашга қодир бўлиш);

тана аъзоларини бошқара олиш;

мақсадли ҳаракатлана олиш.


78. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда йирик моториканинг ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

қўл кафтлари ва тиззаларида туриб олиш, чайқалиш, доира шаклида олдинга, кейин орқага, ҳар хил йўналишларда ва турли юзаларда (пол, диван, баландликдан пастга) эмаклаш;

ётган ҳолатидан ўтириб олиш, ўтирган ҳолатидан ётиб олиш, ҳеч ким ушлаб турмаган ҳолда ўтириш;

ўйинчоқни олиш учун стол тагига энгашиш ва катта ёшдагиларнинг ёрдамисиз яна туриб олиш (гавдасини тўғрилаш);

мустақил равишда тўғри юришни бошлаш;

икки оёғи ва икки қўлидан фойдаланиб тана ҳолатини ўзгартириш;

қўл ва оёқлари ёрдамида баландлиги 0,6 м бўлган буюмлар устига мустақил чиқа олиш;

қўлини кўтариш ва тушириш;

катта ёшдагиларнинг ёрдамисиз улар кўрсатган йўналишда юриш;

юқорироқ жойда турган буюмни олиш учун оёқларининг учига туриш;

аравачаси кетидан юриш ва юриш вақтида тўсиқларни айланиб ўтиш;

бир буюмдан бошқа буюмга ўтиш;

катта ёшдагиларнинг қўлларидан ушлаб зиналарга чиқиш ва тушиш.


79. 6 - 12 ойлик болалар билан қуйидаги шаклларда машқлар олиб бориш лозим:

боланинг энг ёқтирган ўйинчоғи ёнига эмаклаб келишини рағбатлантириш;

бола билан биргаликдаги ўйинларни ташкил қилиш, болага: "Олдимга кел!", "Ўтир!" қабилида кўрсатмалар бериш;

боланинг паст бўйли буюмлар устидан ҳатлаб ўтишини рағбатлантириш ва уларнинг ўлчамларини аста-секин ошириб бориш;

боланинг ўзи қизиқаётган буюмга ходанинг устидан эмаклаб етиб бориши учун имконият яратиш;

мусиқа садолари остида ритмик ҳаракатларни бажариш, рақс тушиш ва қўлларни силкитиш;

боланинг ўтирган ҳолатидан ётиб олиши ва яна олдинги ҳолатга қайтиши учун юмшоқ юзани таъминлаш;

боланинг қорнида ётган ҳолатдан ағдарилиб, ўтириш ҳолатига ўтиши, сўнг тик туриб олишини рағбатлантириш;

боланинг мустақил равишда ўрнидан туришини рағбатлантириш;

бола биринчи қадамларини босаётганда, суяниб олиши мумкин бўлган турғун қаттиқ предметлар бўлишини таъминлаш;

боланинг бир буюмдан бошқа буюмгача мустақил юриб боришини рағбатлантириш;

бола ўтирган ҳолатда унга копток ташлаш ва унинг ана шу коптокни тутиб олишини рағбатлантириш;

бола ўриндиғига чиқиб олаётганида, ўзи билан бирор-бир ўйинчоқни олишини рағбатлантириш;

боланинг юзаларга чиқиб олиши учун кўпроқ имконият яратиш;

бола билан икки ва уч сўздан иборат гапларни қайтаришдан иборат бўлган ўйинли машқларни бажариш;

бола билан турли кўнгилочар ўйинларни ўйнаш;

боланинг ўзидан баландроқ юзадаги ўйинчоқни қўллари билан олишини рағбатлантириш;

бола ҳар кўтарилиб яна пастга тушганида уни мақташ;

хонада тегишли тўсиқларни жойлаштириб, боланинг тўсиқ сари тезда бориб, унга урилиб кетмасдан айланиб ўтишини рағбатлантириш.


80. 6 - 12 ойлик болалар ҳали жуда тажрибасиз бўлганликлари учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:

болани қаровсиз қолдирмаслик;

турли жароҳатланишларнинг олдини олиш;

хотиржам ва дўстона оҳангда сўзлашиш;

хоналарда хавфсиз муҳит яратиш, жумладан иситувчи, қиздирувчи асбоб-ускуналарга яқинлашиш имкони йўқлигига, жиҳозларда ўткир қиррали бурчаклар мавжуд бўлмаслигига эътибор қаратиш.



2-§. Майда моторикани ривожлантириш


81. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда майда моторика ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

боланинг қўллари ва бармоқларининг ҳаракатланишини назорат қилишга қодир бўлиши;

боланинг умумий фойдаланишдаги ўйинчоқлар ва буюмлардан фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши.


82. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда майда моторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

қутини очиш ва ундан буюмларни чиқариб олиш;

қўллари билан чапак чалиш;

бир қўли билан майда буюмларни олиш;

пиёлани икки қўли билан ушлаб туриш ва ундан мустақил ичиш;

китобни варақлаш (одатда бирданига 2-3 варақни);

икки қўли билан коптокни ушлаб олиш, қўлларида сақлаб туриш, ирғитиш ва думалатиш;

бир қўли билан ўйинчоқни ушлаб, иккинчи қўли билан уни ўйнаш;

катта ва кўрсаткич бармоқларидан фойдаланиб, майда буюмларни қутичага солиш ва стол устидан майда нарсаларни йиғиш;

ручка ёки маркерни ушлаб, чизишга уриниш.


83. 6 - 12 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни ўтказиш лозим:

боланинг ҳаракатларини янада ривожлантириш учун қутичага турли буюмларни солиб қўйиш;

болани хавфсиз буюмлар билан таъминлаш ва оддий ҳаракатларни бажариш;

болага пластмассадан ясалган пиёла бериш ва ундан сувни қандай ичиш кераклигини тушунтириш;

боланинг ёнига ўтириш ва бола китобни қандай қилиб варақлаши кераклигини унга кўрсатиш ва боланинг ушбу машғулотни мустақил бажаришини рағбатлантириш;

коптоклар билан ўйинли машқларни бажариш;

боланинг буюмлар билан ҳаракатлар бажаришини мақташ ва кўрсатиш орқали рағбатлантириш;

боланинг ўзлаштириб олаётган буюмлар доирасини кенгайтириш;

болани майда буюмлар қўйилган стол атрофига ўтқизиш ва уларни бармоқлари билан ушлашини рағбатлантириш;

болага (унинг ёши учун мос келадиган) ручка ёки маркерни тутқазиш ва боланинг уларни барча бармоқлари билан ушлашини ва бир неча ҳаракат қилиб, вараққа чизишини рағбатлантириш.


84. 6 - 12 ойлик болаларда тиш чиқиши бошланиши сабабли, бола бармоқларини оғзига солиши мумкин, шунинг учун гигиеник муолажалар ўтказиш, яъни бармоқлар, оғиз бўшлиғига ишлов бериш лозим.



3-§. Сенсомоторикани ривожлантириш


85. 6 - 12 ойлик болаларнинг сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солиш қобилиятига эгалиги уларда сенсомоторика ривожланишининг талаби ҳисобланади.


86. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда сенсомоторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

бир хил буюм билан ҳар хил ҳаракатларни бажариш, жумладан босиш, ташлаш, силкитиш, думалатиш, тешиклардан ўтказиш;

ичи бўш ўйинчоқларни бир-бирига солиш;

гулларни ҳидлаш учун энгашиш;

ўзи яхши кўрган таомни кўрганда унга интилиш.


87. 6 - 12 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни ўтказиш лозим:

турли шакл ва рангдаги қопчаларни тайёрлаб, уларнинг ичига турли нарсалар, жумладан пахта, латталар, нўхат, гуруч, кофе, макарон каби нарсаларни солиш;

болага ичи бўш бирон ўйинчоқ ва тегишли ўлчамдаги объект бериш ҳамда боланинг уларни бир-бирига солишини рағбатлантириш;

болага атрофидаги гулларга тегишга ва уларни ҳидлашга рухсат бериш;

"иссиқ" ва "совуқ" каби сўзлардан фойдаланиш ҳамда боланинг улар нима билан фарқланишини тушуниб олиши учун, уларга тегиб кўришига имкон бериш.


88. 6 - 12 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун ўйинчоқларни гигиена ва эстетика талабларига мувофиқ равишда танлаб олиш лозим.



4-§. Маданий-гигиеник кўникмаларни ривожлантириш


89. 6 - 12 ойлик болалар ўзини парваришлаш ва маданий-гигиеник кўникмаларни орттириш қобилиятига эга бўлиши лозим.


90. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда маданий-гигиеник кўникмалар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

қўлларини катта ёшдагилар ёрдамида ювиш учун жўмрак остида ушлаш, қўлларини совунлаш ва бир-бирига ишқалаш;

ҳўл губкани бир қўли билан сиқиш ва сувини сиқиб ташлаш;

овқатланиш вақтида қошиқдан фойдаланиш;

агар исиб кетса, кийимларининг бир қисмини ечиб қўйиш.


91. 6 - 12 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни ўтказиш лозим:

боланинг овқатланишдан олдин ва ҳожатхонага кириб чиққандан кейин қўлларини ювишини рағбатлантириш ҳамда бунга доим амал қилиш кераклигини тушунтириш;

болани жўмракнинг олдига олиб келиш ва унга қўлларни қандай ювиш кераклигини кўрсатиш;

болага совун бериш ва ундан қандай фойдаланиш кераклигини кўрсатиш, бу ишни боланинг ўзи мустақил бажаришини рағбатлантириш;

боланинг мустақил овқатланишини рағбатлантириш;

бола исиб кетган бўлса, унга ортиқча кийимларни ечиб қўйиш, совқотаётган бўлса, иссиқроқ кийиниб олиш учун кўмаклашиш.


92. 6 - 12 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тақиқланади:

катта ёшдагиларнинг қаровисиз қолдириш;

ўткир қиррали ўйинчоқлар ва буюмлар билан ўйнашга рухсат бериш.



IX БОБ. ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ


1-§. Ижтимоий ривожланиш


93. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда ижтимоий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

таниш ва нотаниш одамларни ажрата олиш;

бошқа болалар ва катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш қобилиятига эга бўлиш.


94. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда ижтимоий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

яқин кишилари билан мулоқот қилишда ташаббус билдириш (кўзларига қараш, жилмайиш, ёпишиш, қўлларига чиқиб олишга ҳаракат қилиш, қичқириб юбориш, енгини тортиш);

таниш чеҳраларни топиш учун кўрсатма бўйича атрофига назар ташлаб чиқиш;

ўз ҳаракатларига эътибор қаратиб, алоқага киришиш;

унга таниш одамларнинг овозини ўхшатиш (тақлид қилиш);

хайрлашиш вақтида қўлини силкитиш;

бошқа боланинг ҳаракатлари кетидан кузатиш, кулиш ёки йиғлаш, тенгдошларига фаол тақлид қилиш;

катта ёшдагиларнинг аксарият мурожаатларига жавоб бериш, лекин уларнинг айримларини инкор этиш;

бошқа бола билан мулоқот қилишга қизиқиш билдириш, қувониш, завқланиш (қараш, жилмайиш, кулиш, қичқириш, бидирлаш), мулоқот қилишдан чалғимаслик;

имо-ишорадан фойдаланиш, баҳолаш, ёрдам, ҳамдардлик излаб нигоҳ ташлаш, бирор хавф юзага келганлигини тушуниш ва таниш одамдан ёрдам сўраш;

катта ёшдагиларнинг ҳаракатларига кузатиб туриш, тақлид қилиш, катта ёшдагиларнинг сўзлари бўйича турли ҳаракатларни бажариш орқали жавоб қайтариш;

ўз ўйинчоғини бошқа болаларга таклиф қилиш, лекин бошқа бола ундан ўйинчоғини олса, йиғлаш, норозилик билдириш.


95. Бола билан муносабатларда қуйидагиларга амал қилиш лозим:

ташаббус учун мақташ;

нотаниш кишилардан қўрқишни камайтиришга ҳаракат қилиш;

ўзаро ҳурмат ва ишонч муҳитини яратиш;

болани кузатиб туриш, унга ёрдам беришга доимо тайёр бўлиш;

боланинг илтимосларига мос равишда жавоб бериш;

боланинг ўзи учун янги ва нотаниш муҳитда хавфдан ҳоли эканлигига ишонч ҳосил қилиши учун уни қучоқлаш ва қўлларидан ушлаб туриш;

боланинг илтимосларига мос равишда жавоб бериш;

боланинг ҳаракати ва ташаббусларига тегишли равишда муносабат билдириш;

хайрлашиш вақтида қўллар билан ҳаракат қилишни амалда қўллаш;

агар бола катта ёшдагилар эслатмасдан туриб ўзи қўлини силкитса, уни мақташ;

боланинг тенгдошлари билан муомала қилиши учун шароит яратиш;

катта ёшдагилар болага мурожаат этганда, жавоб берганлиги учун болани мақташ;

бошқа болалар билан тоза ҳавода биргаликда айланишларни уюштириш;

болани ҳар қандай вазиятда руҳан қўллаб-қувватлаш, зарур бўлганда болага ёрдам бериш ва унинг учун кўпроқ қулайлик яратиш;

болани ёрдамга эҳтиёж сезиш табиий ҳол эканлигига ишонтириш;

боланинг фаол ҳаракатларини рағбатлантириш;

бола билан кўпроқ муомалада бўлиш ва сўзлашиш;

боланинг ўз ўйинчоқларини бошқалар билан бирга ўйнашини рағбатлантириш.


96. 6 - 12 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

боланинг эътиборини нотўғри хатти-ҳаракатларга қаратмаслик;

ҳаракатни қандай қилиб тўғри бажаришни ўргатиш;

ҳар қандай вазиятда ҳам панд-насиҳат қилмаслик;

мулоқот юритишда сабр-тоқатли бўлиш.

Қуйидаги вазиятлар боланинг йиғлашига сабаб бўлиши мумкин:

совқотганлиги ёки исиб кетганлиги;

тагликнинг ҳўл бўлиб қолганлиги;

ортиқча сиқиб йўргакланганлиги;

очиққанлиги ёки оғриқ сезганлиги.



2-§. Ҳиссий ривожланиш


97. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда ҳиссий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

бола ўзининг "мен" концепциясини ривожлантириши;

бола бошқаларнинг ҳис-туйғуларига муносабат билдириш ва ўз ҳиссиётларини ифодалаш қобилиятига эга бўлиши.


98. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда ҳиссий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

ўз исмини билиш, чақирганда бошини ўгириш, ўз исмини эшитганда имо-ишора, товушлар билан жавоб қайтариш;

катта ёшдагиларнинг "қаерда?" деган саволига тана аъзолари (боши, қўллари, оёқлари, бурни) билан жавоб қайтариш;

кўзгудаги ўз аксига жилмайиш, ўзининг қаердалигини сўрашганда, ўзини кўзгудан кўрсатиш;

қарама-қарши хусусиятли (қувноқ-ғамгин, тез-аста) мусиқага нисбатан ҳиссий муносабат билдириш;

турли воситалар ёрдамида катта ёшдагиларнинг эътиборини тортиш;

катта ёшдагиларнинг имо-ишорасига тақлид қилиш;

ўзи хоҳлаган нарсага эришганда, завқланишини намоён этиш ёки ёқтирмайдиган таом берилганда, норозилик билдириш ва овқат ейишдан бош тортиш;

ҳиссиётлар билдирилганда, жавоб қайтариш, юришни бошлаётганда, маъқуллашларга жавобан жилмайиш;

кимдир юзини кулгули буриштирса ёки ғайриоддий ҳаракатларни бажарса, қувониш ёки кулиш, атрофдагиларнинг кулгисини уйғотган нарсаларни ўз ташаббусига кўра такрорлаш;

ёқтирадиган буюмни ундан олиб қўяётганда норозилик билдириш;

бошқаларга таъсир кўрсатаётганини пайқаганда, чапак чалиш, хурсанд бўлиш, қувониш, маълум товуш ва ҳаракатларни такрорлаш;

узоқдаги буюмга етиб олишга қаттиқ интилиш ва унга етиб олганда, мамнуният билдириш.


99. Бола билан муносабатларда қуйидагиларга амал қилиш лозим:

бола билан муомала қилишда доимо унинг исмидан фойдаланиш;

болага тана аъзоларини кўрсатиш ва бир вақтнинг ўзида номини айтиш;

боланинг ҳаракатларини табассум билан рағбатлантириш, боланинг турли ўйинларни кўзгу рўпарасида ўйнашини таъминлаш;

болага мунтазам равишда қўшиқ куйлаб туриш;

турли вазиятларда боланинг ҳиссиётларини айтиб эшиттириш;

боланинг ҳаракатларига нисбатан очиқчасига фикр билдириш (хурсанд бўлиш, табассум қилиш ёки қош-қовоғини солиш);

болага у ўзига эътибор қаратиш учун қилган ҳаракатларига мувофиқ муносабат билдириш, унга ўз истакларини билдиришига рухсат бериш ҳамда унинг эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш;

болани ҳар бир эришган ютуғи учун мақташ ва маъқуллаш;

боланинг қизиқарли йўллар билан турли ҳис-туйғулар ва ҳаракатларни билиб олишига имкон бериш;

қизиқарли йўллар билан болани турли ҳис-туйғулар ва ҳаракатларни билиб оладиган фаолиятга ундаш;

болага ўз туйғуларини ифодалаш имкониятини бериш ва ҳиссиётларини намойиш этишини қўллаб-қувватлаш;

руҳий жиҳатдан қулай шароитни яратиш ва бола билан ҳар куни шахсан ўйнаш;

бола билан ўйнаётганда, унинг ўзига бўлган ишончини ошириш учун унга яқинроқ туриш ва бола билан бирга қилинаётган ҳаракатларни унга изоҳлаб бериш.


100. 6 - 12 ойлик болалар билан муносабатларда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

болаларда мия пўсти етарлича ривожланмаганлиги сабабли, улар ўзларининг органик эҳтиёжларини қондиришда ҳатто кичик ўзгаришларга нисбатан ҳам кучли сезгирлиги билан ажралиб туришини ҳисобга олиш;

кун тартибининг изчиллигига амал қилиш;

болани ҳеч қачон шошилтирмаслик.



X БОБ. НУТҚ, ЎҚИШ ВА САВОДГА ТАЙЁРГАРЛИК


1-§. Нутқ


101. 6 - 12 ойлик болаларнинг нутқни тинглаш, тушуниш ва мулоқот юритиш қобилиятига эгалиги уларда нутқ ривожланишининг талаби ҳисобланади.


102. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда нутқ индикаторлари ҳисобланади:

янги сўзларга осон тақлид қилиш, одамларнинг овозини таниш, ўз исмини эшитганда жавоб қайтариш, буюмларни кўрсатиш;

болалар қўшиқлари, айтишувлари, эртакларини, қисқа ва оддий ҳикояларни тинглаш;

айтилган объектга қараб ўгирилиш;

оддий саволларга "ҳа" ёки "йўқ" деб жавоб бериш учун бошини силкитиш;

"йўқ" сўзининг маъносини билиш;

узоқ вақт чуғурлаш;

сўзларнинг биринчи бўғинларини ҳамда энг оддий ном ва сўзларни айтиш;

катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш учун бир хил сўзни ишлатиш.


103. 6 - 12 ойлик бола билан муносабатларда қуйидагиларга амал қилиш лозим:

бола билан кўпроқ сўзлашиш, унга шеърлар, латифалар айтиб бериш;

парваришлаш жараёнида (овқатлантириш, чўмилтириш, ухлатиш) у билан гаплашиш, тана аъзолари ва кийимларининг номини айтиб туриш;

турли ҳикоялар, эртаклар айтиб бериш, бола билан ранг-баранг китобларни томоша қилиш, ўқиб бериш ва унинг диққат билан тинглашини рағбатлантириш;

ҳикоялардаги муҳим ва аҳамиятли жиҳатларга боланинг эътиборини қаратиш;

бола билан муомалада бўлганда унга оддий саволлар бериш ва маъноси бўйича тўғри келадиган жавоб қайтаришга ундаш;

киши атрофида ҳаракатланаётганда ёки олдида ўйнаётганда унинг кетидан кузатиш, "йўқ" дейилганда бола ўйинини тўхтатиши лозимлигини ўргатиш;

болага жавобан бидирлаш, унинг овозларига тақлид қилиш, уни узоқ вақт бидирлашини рағбатлантириш ва тўхтатмаслик;

бола айтаётган барча нарсаларни қайтариш, у чиқараётган ҳар бир товушни ривожлантириш, унга савол бериш, сўнг унга тўғри жавобни қайтариб айтиш;

боланинг талабларига ижобий жавоб бериш.


104. 6 - 12 ойлик болалар билан муносабатларда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:

катта ёшдагиларнинг нутқи тўғри, равон, турли оҳангда бўлиши лозим;

боланинг эътиборини 1-1,5 дақиқа давомида жамлаб туриш мумкин.



2-§. Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш


105. 6 - 12 ойлик болаларнинг босма материаллар, ҳарфлар ва рамзларга қизиқиш билдириши ҳамда ёзиш кўникмаларини ўрганиши уларда ўқиш ва савод малакалари ривожланишининг талаблари ҳисобланади.


106. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда ўқиш ва савод малакалари индикаторлари ҳисобланади:

чиройли расмлар билан безатилган китобни томоша қилиш ва ўқишга қизиқиш билдириш;

китоблар, ёрлиқлар, кўчадаги плакатларга нисбатан қизиқиш билдириш;

қалам ёки ручкани ушлаш ва қоғозда, деворда, доскада узуқ-юлуқ чизгиларни чизишга ҳаракат қилиш;

ингичка учли ручка билан қоғоз парчасида нуқталар чизиш;

расм солинган ёки ёзуви бор қоғоз парчасини бошқаларга кўрсатиш.


107. 6 - 12 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни бажариб туриш лозим:

чиройли расмлари бор китобни таклиф этиш, ундаги расмларни томоша қилишни рағбатлантириш;

китоблар ва бошқа босма материалларни бериш, улардаги белгилар ва сўзларни кўрсатиш;

бола учун қоғоз ва ёзув қуролларини тайёрлаб қўйиш;

ёзув қуроллари бериш, қоғозга чизишни рағбатлантириш;

бола ҳаракатларини ривожлантириши учун бармоқларидан фойдаланишини рағбатлантириш;

ёзувли ёки ёзувсиз турли расмларни томоша қилишни рағбатлантириш.


108. 6 - 12 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:

китоблар катта ўлчамда бўлмаслиги ва гигиена талабларига жавоб бериши лозим;

расмлар боланинг ёшига мос бўлиши керак.



XI БОБ. БИЛИШ ЖАРАЁНИ ВА АТРОФ-МУҲИТ

ТЎҒРИСИДАГИ БИЛИМЛАРГА ЭГА БЎЛИШ


1-§. Элементар математик кўникмалар

ва билимларни ривожлантириш


109. 6 - 12 ойлик болаларнинг сонлар ва санашга қизиқишни намойиш этиши, буюмларни туркумлаш ва уларни тартиб бўйича жойлаштириш кўникмаларини орттириши уларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг талаблари ҳисобланади.


110. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

ўйинчоқлар ва буюмлар билан турли ишлар бажариш (ушлаб олиш, чиқариш, қайтадан териш, босиш, очиш);

бўш пиёлани олиб, ичига сув ёки шарбат қуйишларини сўраш;

катта ёшдагилар ёрдамида бир неча объектларни ўлчамлари бўйича гуруҳларга ажратиш.


111. 6 - 12 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни бажариб туриш лозим:

боланинг ўйинчоқлар билан мустақил тажриба қила бошлашини маъқуллаш;

бола тажриба қилиши учун унга турли миқдордаги ҳар хил материалларни бериш;

пиёлани олиб, унинг ичи бўш эканлигини, кейин эса, унга сув қўйиб пиёланинг ичи тўла эканлигини болага тушунтириш;

бола билан сувда ўйнаш ва унга ўлчамлари кичик сиғимдаги идишга камроқ сув сиғишини кўрсатиш;

турли ўлчамдаги кубикларни олиб, уларни катталиги бўйича тартибга келтириш кераклигини кўрсатиш.


112. 6 - 12 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун уларга пластмасса, резина, силлиқ ёки тукли матолардан ясалган, узунлиги 15 - 20 см дан катта бўлмаган юмшоқ ўйинчоқларни бериш мақсадга мувофиқ.

Болага мўйнадан ясалган ўйинчоқ ҳайвонларни бериш тавсия этилмайди.



2-§. Атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш


113. 6 - 12 ойлик болаларнинг атрофни кузатиши, жонли ва жонсиз оламга муносабат билдириши, инсон тана аъзоларини ўрганиши уларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш талаблари ҳисобланади.


114. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш индикаторлари ҳисобланади:

ўз ўйинчоқларини, буюмларини тишлаш, таъмини кўриш, узиб ташлашга уриниш, уриш, иккита буюмни бир-бирига уриб кўриш ва ҳосил бўлаётган овозларни тинглаш орқали ўрганиш;

балиқ аквариумда қандай ҳаракатланишини томоша қилиш;

ўз атрофидаги ғайриоддий объектларга диққат билан қараш;

ҳайвонларни ва уларнинг расмларини турли тақлидий овозлар билан боғлаш;

қумни юмшатиш учун унга сув қуйиш;

чўмилаётганда сувни сачратиш;

олтитагача тана аъзоларини кўрсатиш;

атрофдагиларнинг айрим ҳаракатларини такрорлаш.


115. 6 - 12 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни бажариб туриш лозим:

болага турли объектларни бошқариш имкониятини бериш;

боланинг бир-бирига уйғунлашадиган нарсаларни танлаб олишини рағбатлантириш;

боланинг аквариумнинг олдига келишига ёрдам бериш, балиқлар қандай ҳаракатланаётганлиги, улар турличалигига эътиборини қаратиш;

бирор объектдан энг мақбул йўл билан фойдаланиш усулини кўрсатиш ва тушунтириш;

болага атрофдаги барча янги нарсаларни кўрсатиш ва у қандай муносабат билдиришини кузатиб туриш;

янги объектлардан фойдаланиб болалар билан ўйнаш;

турли ҳайвонлар қандай овозлар чиқаришларини кўрсатиш;

боланинг ўз атрофидаги ёки расмлардаги ҳайвонларнинг овозига тақлид қилишини рағбатлантириш;

боғда бола учун ўз бурчаги бўлишини таъминлаш, унга қум билан сувни аралаштиришга ёрдам бериш;

боланинг кўпроқ чўмилиши ва сувда ўйнаб ўтиришини рағбатлантириш;

болага бошқа одамлар, расмлардаги инсон тана аъзоларини кўрсатиб, уларнинг номини ўргатиш, шундан кейин ўзининг ушбу аъзоларини кўрсатишини рағбатлантириш;

тана аъзоларини кўрсатаётганда болани йўналтириш;

турли овозлар ва ҳаракатларни қайтаришга ёрдам бериш.


116. 6 - 12 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:

бола билан машғулотларни ташкил қилишда аста-секинлик ва изчиллик тамойилига амал қилиш;

машғулотларнинг давомийлиги 10 - 12 дақиқа бўлишини таъминлаш.



3-§. Ижод


117. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда ижод талаблари ҳисобланади:

турли товуш ва овозларни ажратиш қобилиятига эга бўлиш;

мусиқага қизиқиш билдириш, мусиқий фаоллик кўрсатиш;

кўргазмали фаолиятда иштирок этишга қизиқишни намойиш этиш.


118. Қуйидагилар 6 - 12 ойлик болаларда ижод индикаторлари ҳисобланади:

турли овозларга (одам овози, мусиқа, оммабоп куй) муносабат билдириш (тебраниш, рақсга тушишга ҳаракат қилиш);

бирор-бир асбоб, товуш чиқарадиган ўйинчоқ ёки телевизордаги ёқтирган овозига тақлид қилиш;

ручка ва маркерларни олиш ва ҳар қандай юзада расм чизишга ҳаракат қилиш.


119. 6 - 12 ойлик болалар билан қуйидаги шаклларда машқлар олиб бориш лозим:

болага қувноқ мусиқаларни қўйиб бериш ва у билан бирга рақсга тушиш;

мусиқага жўр бўлиб қандай чапак чалиш кераклигини кўрсатиш;

мусиқа оҳангига мос тарзда қўл-оёқларни қандай ҳаракатлантириш кераклигини кўрсатиш;

турли овозларни (мусиқа, суҳбат, момақалдироқ) бола билан таққослаш;

баланд ва паст овоз ўртасидаги фарқни тушунтириш;

болага хавфсиз ижод қилиш мумкин бўлган турли предметларни бериш.



IV БЎЛИМ. 12 - 24 ОЙЛИК БОЛАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ


XII БОБ. ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ,

ЎЗ-ЎЗИГА ХИЗМАТ ВА ГИГИЕНА


1-§. Йирик моторикани ривожлантириш


120. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда йирик моторикани ривожлантириш талаблари ҳисобланади:

гавдасини бошқара олиш (мувозанат сақлашга қодир бўлиш);

тана аъзоларини бошқара олиш;

мақсадли ҳаракатлана олиш.


121. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда йирик моториканинг ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

тўғри йўналишда, йўлакда, ётган ва қия тахта устидан таянмасдан юриш;

баландлиги 10 см бўлган предметнинг устига чиқиш ва устидан тушиш;

йиқилмасдан мустақил туриш ва ўтириш;

энгашиш ва ўйинчоқларни олиш;

мустақил равишда орқага бир неча қадам ташлаш;

катта ёшдагиларнинг кўрсатмаси бўйича 3-4 та турли ҳаракатларни бажариш;

коптокни кўрсатилган томонга тепиш;

коптокни кичик баландликдан ҳамда катта ёшдагилар томон думалатиш, уни олдинга ва тепага ирғитиш;

белгиланган масофадан (стол ости, ҳалқанинг ичи) эмаклаб ўтиш;

узунлиги 1 м бўлган нарвонга чиқиш ва тушиш;

пол ёки ердан 5 - 10 см баландликда турган арқон, новда ёки ёғоч устидан ўтиб кета олиш;

мақсадига қараб, ҳаракат йўналишини ўзгартириш;

ўриндиқ остидан ўйинчоқни олиш учун мустақил равишда тиззасига ўтириш ва туриш.


122. 12 - 24 ойлик болалар билан қуйидаги шаклларда машқлар олиб бориш лозим:

бола организмининг умумий ривожланишига доир машғулотлар ўтказиш;

болани аравачалар, йирик ўйинчоқ машиналар билан ўйнашга ўргатиш;

болани югуриши, тўғри чизиқдан югуриб ўтиши, юриши, эмаклаши, нарсаларни ташлаши, ирғитиши керак бўладиган ўйинларга ўргатиш;

8 - 10 дақиқа давомида режалаштирилган ўйинли машғулотлар ва имкон қадар эрталаб очиқ ҳавода жисмоний машқларни ўтказиш;

болани ҳар куни оддий жисмоний машқлар элементларига ўргатиш;

боланинг қўлидан ушлаб туриш, унга коптокни тепиш, мўлжалга ташлашга ёрдам бериш;

боладан четда турган предмет ёки ўйинчоқни олиб келишни илтимос қилиш;

боланинг уринишларини рағбатлантириш;

боланинг баландроқ юзага чиқа олишини ҳисобга олиб, юзанинг хавфсизлигини таъминлаш;

боланинг моторикага оид вазифаларни бажаришини рағбатлантириш;

боланинг йўлига тўсиқ қўйиб, уни айланиб ўтиб, мўлжалланган жойгача етиб боришини рағбатлантириш.


123. 12 - 24 ойлик болалар бўлган жойларда:

болага реал хавф туғдириши мумкин бўлган предметлар бўлмаслиги;

катта ёшдагиларнинг назорати остида бўлиши;

руҳий жиҳатдан қулай муҳит яратилиши лозим.

Бунда боланинг ҳимояланганлик, дадиллик ва хавфсизлик ҳисси ривожланишига кўмаклашиш ҳамда зарур бўлган вақтда тарбиячига мурожаат этишига имкон берадиган ўзини тутиш кўникмаларини шакллантириш лозим.



2-§. Майда моторикани ривожлантириш


124. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда майда моторика ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

боланинг қўллари ва бармоқларининг ҳаракатланишини назорат этишга қодирлиги;

боланинг умумий фойдаланишдаги ўйинчоқлар ва буюмлардан фойдалана олиши.


125. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда майда моторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

оддий ўйинчоқларни қисмларга ажратиш ва йиғиш;

эшик дастасини ушлаб, очиш ва ёпиш, эшик қўнғироғининг тугмачасини босиш;

турли ўйинчоқларни бармоқлари билан айлантириш;

бир қўли билан пиёла ёки қошиқни ушлаб туриш;

уч ёки ундан ортиқ бўлаклардан иборат бўлган минорачалар қуриш.


126. 12 - 24 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни ўтказиш лозим:

йиғма иншоот ўйинчоқлар билан ўйнаш;

болага ўйинчоқларни бериб, уларни ўрганиши учун имкон яратиш;

болага майда моторикани ривожлантиришга доир буюмлар (йирик мунчоқлар, майда тошлар ёки бошқа предметлар) бериб, уларни катта ёшдагилар назорати остида териши ва саралаши учун шароит яратиш;

болага хавфсиз уй-рўзғор буюмлари билан ўйнаш имкониятини бериш.


127. 12 - 24 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун уларга бериладиган ўйинчоқ иншоотнинг қисмлари йирик, ранг-баранг ҳамда гигиеник ва эстетик талабларга жавоб берадиган бўлиши лозим.



3-§. Сенсомоторикани ривожлантириш


128. 12 - 24 ойлик болаларнинг сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солиш қобилиятига эгалиги уларда сенсомоторика ривожланишининг талаби ҳисобланади.


129. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда сенсомоторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

сувни кичик идишдан катта идишга қуйиш;

қулоқ, бурун, кўз каби тана аъзоларини кўрсата олиш;

буюмларни қўлларида ушлаб туриш ва бир-бирига уриш.


130. 12 - 24 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни ўтказиш лозим:

болага турли ўлчамдаги иккита идиш бериб, бир идишдаги сувни иккинчи идишга қуйишни сўраш;

ушбу жараёнда кўргазмали ва кутилмаган ҳодисалар рўй берадиган қизиқарли услублардан фойдаланиш;

болага у кўраётган нарса ва ҳаракат ўртасидаги боғлиқликни тушунишга ёрдам бериш;

болага иссиқ сувнинг ҳароратини ҳис этиш ва ундан қочиш имкониятини яратиш;

боланинг ҳар бир ютуғини рағбатлантириш.


131. 12 - 24 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида:

болани жароҳатланишдан сақлаш;

боланинг кўчада йиқилиб кетишининг олдини олиш;

боланинг ўз гавдасини қандай тутишини кузатиб туриш лозим.



4-§. Маданий-гигиеник кўникмаларни ривожлантириш


132. 12 - 24 ойлик болалар ўзини парваришлаш ва маданий-гигиеник кўникмаларни орттириш қобилиятига эга бўлиши лозим.


133. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда маданий-гигиеник кўникмалар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

катта ёшдагилар ёрдамида тиш чўткаси билан тишларини тозалаш, лаблари, қўллари, юзини мустақил ювиш ва артиш;

стол атрофига ўтириб овқатланиш, мустақил равишда қошиқни оғзига олиб бориш ва овқат ейиш, пиёладан чой ёки сув ичиш;

тувакдан мустақил фойдаланиш;

кўйлаги, қўлқопи, пайпоғи ва пойабзалини ечишни билиш.


134. 12 - 24 ойлик болаларга қуйидагиларни ўргатиш лозим:

болага озодалик нима эканлигини кўрсатиш ва озода юриш қанчалик муҳим эканлигини тушуниш учун ёрдам бериш;

боланинг тўғри кийинишини рағбатлантириш ва ёрдам бериш.


135. 12 - 24 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш лозим:

барча гигиена муолажаларини катта ёшдагилар билан бирга ўтказиш;

болада бармоқ сўриш, лапанглаш ва шу каби бошқа салбий одатлар пайдо бўлишининг олдини олиш;

боланинг тувакда узоқ вақт ўтиришига йўл қўймаслик.



XIII БОБ. ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ


1-§. Ижтимоий ривожланиш


136. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда ижтимоий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

таниш ва нотаниш одамларни ажрата олиш;

бошқа болалар ва катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш қобилиятига эга бўлиш.


137. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда ижтимоий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

атрофидаги катта ёшдагилар ва болаларнинг ҳаракатларига тақлид қилиш;

узоқ вақт давомида кўрмаган ва унга яхши муносабатда бўлган катта ёшдагиларни кўрганда хурсанд бўлиш;

нотаниш болалар ва катта ёшдагиларга нисбатан қизиқиш билдириш ("Бу ким?" - деб сўраш);

мулоқот қилиш истагини яққол ифодалаш (танишларини олқишлаш, уларнинг исмини айтиш, улар томон қўлларини чўзиш);

қисқа вақт ичида ўз тенгдошлари билан ўйнашни яхши кўриш;

катта ёшдагиларнинг (яқинлари) топшириқ беришларини ёқтириш ва бажаришга уриниш;

катта ёшдагилар билан фаол ўйинларни ўйнашни ёқтириш.


138. 12 - 24 ойлик болалар билан муносабатларда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:

болага қисқа (ҳиссий) ҳикоялар, тўртликлар айтиб бериш;

болага дўстона муносабатда бўлиш;

болани кузатиш ва унинг атрофдагилар билан мулоқот қилишини рағбатлантириш;

боланинг мулоқотдан олган таассуротларини ифодалаш ва уларга оддий изоҳ беришини рағбатлантириш;

турли вазиятларни (олқишлаш, хайрлашиш ва ёрдам кўрсатиш) киритувчи ўйинларни ўтказиш;

болага биргаликда ўйнаш нақадар муҳим эканлигини тушунишга ёрдам бериш;

боланинг бошқа болалар билан ижобий муомала қилишини рағбатлантириш ва мустаҳкамлаш.


139. 12 - 24 ойлик болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

бола жуда ҳаракатчан бўлганлиги учун, фаолият турларини алмаштириб туриш;

бола ўрганаётган гуруҳ макони хавфсиз бўлишини таъминлаш.



2-§. Ҳиссий ривожланиш


140. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда ҳиссий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

бола ўзининг "мен" концепциясини ривожлантириши;

бола бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ажратиш қобилиятига эга бўлиши.


141. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда ҳиссий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

кўзгуда, суратда ўзини таниш, ўз исмини билиш;

истаклари катта ёшдагилар талабларига мос келмаганда норозилик билдириш;

турмуш тарзига аралаша бошлаш (супуриш, магнитофонни ёқиш ва ўчириш);

руҳан кўнгилчан, катта ёшдагиларнинг унга нисбатан муносабатига жуда сезгир бўлиш;

атрофдагиларнинг ҳис-туйғуларини (она бахтиёр, бува толиққан, тарбиячининг жаҳли чиққан) сўз оҳанги ва ҳаракатидан ажратиш;

ўз ҳиссиётларини ифодалаш (ўпиш, қучоқлаш, қувониш, ўз ютуқлари билан ғурурланиш, ўзи таниган катта ёшдагилар билан хайрлашаётганда хафа бўлиш, аччиқланиш, йиғлаётганларни ўзича юпатишга уриниш);

катта ёшдагиларнинг муносабатини сезиш ва тушуниш.


142. 12 - 24 ойлик болалар билан муносабатларда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:

боланинг кўзгу, фотосуратларда ўзи, онаси, отасини кўрсатишини рағбатлантириш;

боланинг тез-тез исмини айтиб чақириш;

бола қандайдир ҳаракатларни бажариб, бирор ютуққа эришгани учун уни рағбатлантириш ва мақташ;

болага уни яхши кўришлари, қадрлашлари ва унга ғамхўрлик қилишларини тушуниш имкониятини бериш;

ўзини тутиш қоидаларига ҳамда "яхши", "мумкин", "мумкин эмас" каби тушунчаларни ўргатишни бошлаш;

бошқа болалар хурсанд, хафа бўлганларида ёки чарчаганларида боланинг эътиборини шунга қаратиш;

болага бошқа болалар, уларнинг қўрқувлари, орзу-умидлари ва севинчлари тўғрисидаги ҳикояларни ўқиб бериш.


143. 12 - 24 ойлик болалар билан муносабатларда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

боланинг қадр-қимматини ерга урадиган сўзлардан фойдаланмаслик;

болани эмас, унинг ҳаракатлари ва муомаласини баҳолаш;

боланинг ҳаддан ташқари ҳаяжонланиш ҳолатига тушиб қолишининг олдини олиш.



XIV БОБ. НУТҚ, ЎҚИШ ВА САВОДГА ТАЙЁРГАРЛИК


1-§. Нутқ


144. 12 - 24 ойлик болаларнинг нутқни тинглаш, тушуниш, сўзлашиш ва мулоқот қилишга қодирлиги уларда нутқ ривожланишининг талаби ҳисобланади.


145. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда нутқ индикаторлари ҳисобланади:

кундалик турмушда учрайдиган маълум ҳаракатларни ифодалайдиган сўзларни тушуниш;

эшитган оддий, қисқа мурожаатларни қайтариш ва уларни бажариш;

сўзлашганда тақлид қилиш;

расмдаги нарсаларни таниш;

2-3 та сўздан иборат гапларни тузиш;

расмни ёки фотосуратни 2-3 та сўз ёрдамида тушунтириш, таърифлаш.


146. Бола билан қуйидаги машқларни олиб бориш лозим:

бола билан ўйнаётганда ва муомала қилаётганда унинг қисқа маълумотларни қайтаришини рағбатлантириш;

болага кўпроқ предметлар ва ўйинчоқларни кўрсатиш, номларини айтиш, уларни маълум ҳаракатлар билан боғлаш;

болага равон ва тўғри гапириш, кўпроқ савол бериш;

болани ҳикоя ўқиш ва суҳбатлашиш билан қизиқтириш, унинг барча саволларига жавоб қайтариш;

бола билан бирга расм ва фотосуратлар кўриш, расмларга мос келадиган сўзларни топишга ёрдам бериш;

саволлар ва буйруқлар ўртасидаги мутаносибликка эътибор қаратиш;

ўйин, машқ, нутқни ривожлантириш машғулотлари ва бармоқлар театрини ўтказиш;

бола билан катта ёшдагилар овозларига тақлид қиладиган ўйинларни ўйнаш.


147. 12 - 24 ойлик болалар билан муносабатларда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

ушбу даврнинг бола нутқи ривожланишида муҳим давр эканлигини ҳамда ҳар қандай кучли руҳий таъсир (қўрқув, чўчиш) ушбу жараённинг тўхтаб қолишига ёки кечикишига сабаб бўлишини мумкин;

ўйинчоқлар овозининг баланд чиқишининг олдини олиш.



2-§. Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш


148. 12 - 24 ойлик болаларнинг босма материалларга қизиқиш билдириши, ҳарфлар ва рамзларни ажрата олиши ҳамда ёзиш кўникмаларини ўрганиши уларда ўқиш ва савод малакалари ривожланишининг талаблари ҳисобланади.


149. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда ўқиш ва савод малакалари индикаторлари ҳисобланади:

ёрқин расмлар билан безатилган китобларни томоша қилиш, расмларда акс эттирилган буюмларни кўриб таниш;

логотипларни кўриб таниш;

ёзма матн, ҳарфлар ва рақамларга қизиқиш билдириш;

қалам ва ручка ёрдамида горизонтал, доирасимон ва вертикал чизиқларни чизиш;

қалам ёки мўйқалам билан расм чизиш.


150. 12 - 24 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни олиб бориш лозим:

болани болалар китоблари билан таъминлаш, ўқиб бериш ва расмларини кўрсатиш;

болани расмларда акс эттирилган нарсаларнинг номини тўғри айтишга ўргатиш;

болага қалам, фломастер ва катта қоғоз парчаси бериш, унинг кўникмалари ривожланиши учун зарурий шароитларни яратиш.


151. Босма материаллар санитария ва гигиена талабларига жавоб бериши лозим.



XV БОБ. БИЛИШ ЖАРАЁНИ ВА АТРОФ-МУҲИТ

ТЎҒРИСИДАГИ БИЛИМЛАРГА ЭГА БЎЛИШ


1-§. Элементар математик кўникмалар

ва билимларни ривожлантириш


152. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

миқдор, сонлар ва санаш бўйича билимларини намойиш этиш;

буюмларни туркумлаш ва тартибли жойлаштириш қобилиятига эга бўлиш.


153. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

икки, уч қисмдан иборат бўлган боланинг ақлий фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ўйинчоқларни (икки, уч ҳалқали пирамидалар) йиғиш;

катта ёшдагиларнинг илтимосига кўра буюмларни йиғиш ва олиб келиш;

нарсаларни териб қўйиш ва улар билан ҳаракатлар бажариш;

болалар ва буюмларни катта-кичиклигига қараб гуруҳларга ажратиш;

"кўп" ва "кам" сўзларининг маъносини тушуниш;

қутичаларга худди шундай шаклдаги қопқоқларни танлаб олиш;

ўйинчоқлар турган жойларни топа олиш.


154. 12 - 24 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни олиб бориш лозим:

болага буюмларнинг шакллари, хусусиятларини кўрсатиш ва уларни ажратишни ўргатиш;

кубиклар, пирамидалар билан ўйинлар ўйнаш, битта, иккита, учта буюмларни (кубиклар, ҳалқалар) узатишни илтимос қилиш;

боланинг муваффақиятли ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва мақташ;

болага ўйинчоқларни бериб, уларни саралаш ёки ўлчами, сонига қараб жойлаштиришга ёрдам бериш;

бола ўйинчоқлар, буюмлар билан нима қилиш кераклигини аниқ тушуниши учун нима қилиш мумкинлигини болага айтиб бериш.


155. 12 - 24 ойликда боланинг индивидуал хусусиятлари яққол намоён бўлганлиги сабабли, уни бошқа болалар билан солиштирмаслик лозим.



2-§. Атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш


156. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш талаблари ҳисобланади:

жонли ва жонсиз оламни кузатиш ҳамда таърифлаб бериш;

табиат ҳодисаларини кузатиш;

расмда акс эттирилган ёки кўчадаги ўсимлик ва ҳайвонларни кўрсатиш, уларнинг номларини айтиш;

инсон тана аъзоларини ўрганиш.


157. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш индикаторлари ҳисобланади:

ҳаводаги ўзгаришларни ажратиш (масалан, қор ёғаётганда ташқарига чиқишни хоҳлаш, ёмғир ёғаётганда эса соябонни олиш);

инсон тана аъзолари ва асосий органларининг вазифаларини билиш, ўзининг тана аъзоларини (қулоқларининг эшитишини, кўзларининг кўришини) тўғри кўрсатиш;

қўғирчоқлар ва ўйинчоқлардан завқланиш.


158. 12 - 24 ойлик болалар билан қуйидаги машқларни олиб бориш лозим:

бола билан йилнинг барча фаслларида сайр қилиш ва ҳар бир табиат ҳодисасини тушунарли қилиб изоҳлаш;

табиат ҳодисаларини кузатишни ташкил қилиш;

болага жонли ва жонсиз буюмларни кўрсатиш;

болага атрофдаги ўзаро боғлиқликларни (агар ниҳолга сув қуйиб турилса, унинг ўсиб, унишини) тушунтириш;

боланинг ўсимликлар ва ҳайвонлар номларини айтишини рағбатлантириш;

боланинг ўз тана аъзолари номини айтишини ёки қўғирчоқлар ва ўйинчоқларда шунга ўхшаш қисмларни топиб айтишини рағбатлантириш, уларнинг вазифасини тушунтириш.


159. Сайр вақтининг кетма-кетлиги таъминлаб борилиши лозим.



3-§. Ижод


160. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда ижод талаблари ҳисобланади:

турли товушлар ва овозларни ажрата олиш;

мусиқавий ва кўргазмали фаолиятда иштирок этишга қизиқиш билдириш.


161. Қуйидагилар 12 - 24 ойлик болаларда ижод индикаторлари ҳисобланади:

ўзи ёқтирган болалар кўрсатувларига муносабат билдириш, уларни қизиқиб томоша қилиш;

мусиқали ўйинчоқнинг ёқимли овозини эшитиш учун доимо ушбу ўйинчоқдан фойдаланиш;

танасини мусиқага мос равишда ҳаракатлантириш (рақсга тушишга ҳаракат қилиш);

оддий ва севимли қўшиқларини айтишга ҳаракат қилиш;

турли тартибсиз чизиқларни эркин чизиш, расм чизиш;

лой, хамир, пластилиндан буюмлар ясашга қизиқиш билдириш.


162. 12 - 24 ойлик болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болага унинг ёшига мос бўлган кўрсатувларни кўришга рухсат бериш, бироқ телевизор кўриш вақтини чеклаб қўйиш;

болага турли мусиқали ўйинларни ўйнаш имкониятини яратиш;

боланинг фаоллик кўрсатишини рағбатлантириш, у билан бирга рақсга тушиш;

болага мусиқали китоб бериш, мусиқа қўйиб бериш ёки у ёқтирадиган оддий куйларни айтиб бериш;

бола билан мулоқот қилаётганда, у билан бирга қўшиқ айтиш;

болага ручка, рангли қаламлар, фломастер, маркер ва қоғоз бериб, унинг расм чизишини рағбатлантириш;

боланинг қум ёки ер устида расм чизишига рухсат бериш;

бола билан бирга лойдан думалоқ шакллар, ҳайкалчалар ясаш.


163. 12 - 24 ойлик болалар ижод қилиши учун мўлжалланган барча материаллар санитария ва гигиена талабларига жавоб бериши лозим.



V БЎЛИМ. 2 ЁШДАН 3 ЁШГАЧА БЎЛГАН

БОЛАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ


Машғулотлар режаси

Т/р

Машғулот номи


Бир йил давомида


ҳафтада


бир

ойда


1-ярим

йиллик


2-ярим

йиллик


жами


1.

Атроф-муҳит билан таништириш


0,5

2

8

10

18

2.

Табиат билан таништириш


0,5

2

8

10

18

3.

Ақлий фаолиятни ривожлантиришга қаратилган ўйин-машқлар (сенсор тарбия)


1

4

16

20

36

4.

Нутқ ўстириш


1

4

16

20

36

5.

Бадиий адабиёт билан таништириш


0,5

2

8

10

18

6.

Расм


1

4

16

20

36

7.

Қуриш-ясаш


1

4

16

20

36

8.

Лой билан ишлаш


0,5

2

8

10

18

9.

Жисмоний тарбия


2

8

32

40

72

10.

Мусиқа


2

8

32

40

72


Жами


10

40

160

200

360

XVI БОБ. ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ,

ЎЗ-ЎЗИГА ХИЗМАТ ВА ГИГИЕНА


164. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун мазкур йўналиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

боланинг физиологик эҳтиёжларини қондириш шароити, боланинг бўй узунлигининг ривожланиши, саломатлигини мустаҳкамлашни таъминлаш, болаларни очиқ ҳавода сайр қилдириш, жисмоний шуғулланиши учун зарур бўлган жиҳозлар ва ўйинчоқлар билан таъминлаш;

соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш (соғлом овқатланиш, ҳаракат фаоллиги, кун тартибига риоя қилиш);

маданий гигиена ва ўз-ўзига хизмат қилиш кўникмаларини намуна қилиб кўрсатиш;

боланинг саломатлигини инобатга олган ҳолда чиниқтириш чора-тадбирларини амалга ошириш.



1-§. Йирик моторикани ривожлантириш


165. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда йирик моторикани ривожлантириш талаблари ҳисобланади:

ўз танасини бошқариш (мувозанат сақлаш) қобилиятига эга бўлиш;

ўз тана аъзоларини бошқара олиш;

маълум объектлар бўйлаб ҳаракатланиш.


166. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда йирик моториканинг ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

оёқларини судрамасдан, эни 15 - 20 см бўлган юзада юриш, илон изи шаклидаги чизиқча устидан, оёқларининг учида, полда эмаклаб, чўккалаб юриш, эни 20 см бўлган юзада юрганда кўзга кўринадиган мўлжалларсиз йўналишни сақлаш;

доира бўйлаб бир томонга қараб 30 - 40 сония давомида югуриш;

турган жойда айланиш;

аста-секин 80 м гача югуриш;

баландлиги 25 - 30 см бўлган арқон остига эмаклаб келиш;

ўзининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш ва югуриш;

зинадан мустақил кўтарилиш ва пастга тушиш;

икки оёғида сакраш, эни 20 - 25 см бўлган кичик ариқча, кўлмакча устидан ҳатлаб ўтиш;

тўсиқлар устидан сакраб ўтиш, кичик нарсалар устидан тез югуриб ёки сакраб ўта олиш;

икки оёғи билан велосипед педалларини айлантира олиш.


167. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

боланинг ҳаракатланиш тажрибасини турли жисмоний машқлар ва ҳаракатли ўйинлар билан бойитиш;

катта ёшдагилардан ўрнак олган ҳолда ҳаракатларни тўғри бажаришга кўмаклашиш;

болаларни фаол ҳаракатланишни ташкил қилишнинг жамоавий шаклларига жалб қилиш;

болада таниш ҳаракатларни осон ва эркин, бир маромда, мос равишда, фазода йўналишдан адашмай, шунингдек мувозанатни сақлаган ҳолда бажара олиш кўникмаларини шакллантириш;

полга тўлқинлар шаклида ташлаб қўйилган арқон устидан юриб ўтишни таклиф қилиш;

боланинг маълум объектлар бўйлаб ҳаракатланишини рағбатлантириш. Бунда бола тепароқ жойга чиқиши, эмаклаб юриши, сакраши мумкин;

боланинг велосипед педалларини равон айлантиришини рағбатлантириш ёки унга итариш керак бўлган ўйинчоқларни бериш.


168. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшашлари ва ҳаракатланишлари учун қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

бола жароҳатланишининг турли шакллари юзага келишига йўл қўймайдиган барча зарурий шарт-шароитларни яратиш;

бола бор жойда деразаларни очиқ қолдирмаслик;

бола қум, сув ва бошқа майда нарсалар билан ўйнаётганида уларнинг заррачалари боланинг кўзларига кириб кетишининг олдини олиш;

болага саломатлигини сақлашнинг элементар қоидаларини (зинадан пастга тушаётганда зиналар устидан сакраб ўтиш лозимлигини, қўлига ўткир қиррали буюмларни олиш мумкин эмаслигини) ўргатишда давом этиш.



2-§. Майда моторикани ривожлантириш


169. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда майда моторика ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

қўллари ва бармоқларининг ҳаракатларини назорат қилиш қобилиятига эга бўлиш;

ўйинчоқлар ва умумий фойдаланишда бўлган буюмлардан фойдалана олиш.


170. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда майда моторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

юзали ва ҳажмли буюмларни тегишли шаклдаги тешикларга солиш (сеген тахтаси, монтессори вкладишлари);

пластилин ёки лойдан турли буюмларни иштиёқ билан ясаш, узиш, думалоқ шакллар яратиш;

мозаикани териш, ўйинчоқ тўпламларидан оддий конструкцияларни ясаш;

кичик нарсаларни саватга жойлаштириш ва ундан чиқариш;

5 - 7 бўлаклардан иборат бўлган минорачалар қуриш;

маркер, қаламни ушлаётганда катта ва кўрсаткич бармоқларидан фойдаланиш;

кийимларининг тугмачаларини тақиш ёки ечиш;

ўйинчоқ ёки нарсаларнинг қисмларини ажратиш, қутичалар ёки ручкаларнинг қопқоқларини очиш ва ёпишни уддалай олиш;

қайчидан фойдалана бошлаш.


171. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болага халтача ёки қутича бериш ва уларнинг ичига бирор буюмларни солиш ёки чиқаришни илтимос қилиш;

болага бўлакларни қандай йиғиш ва улардан минораларни қуриш, мозаикани териш бўйича йўл-йўриқ бериш;

болага турли қаламларни бериб, уларни тўғри ушлашни ўргатиш ва улар ёрдамида қоғозга бирор нима чизишни илтимос қилиш;

кичик тугмачалардан бошлаган ҳолда боланинг турли буюмларнинг тугмачаларини тақиши ва ечишини рағбатлантириш;

боланинг ўйинчоқларни йиғиши ва керакли қутичага солишини рағбатлантириш;

бола ўйнаётганда, унинг атрофида бир неча ўйинчоқлар бўлишини таъминлаш;

болага ип ўтказиш ва чиқариш, ажратиш ва териш мумкин бўлган ўйинчоқ мунчоқлар ёки бошқа буюмлар бериш;

болага учлари тўмтоқ қайчи бериб, унинг қайчини икки қўли билан очиб-ёпишини рағбатлантириш;

боладан қоғоз четини майда попук қилиб кесиб чиқишни сўраш.


172. Бола чапақай бўлса, уни мажбурламаслик лозим. Агар боланинг машғулотга қизиқиши сўнаётган бўлса ҳам, уни мажбурламасдан бундай машғулотларни тўхтатиш керак.



3-§. Сенсомоторикани ривожлантириш


173. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларнинг сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солишни уддалаши уларда сенсомоторика ривожланишининг талаби ҳисобланади.


174. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда сенсомоторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

нарсаларнинг тузилиши турличалигини ажрата олиш;

чиқаётган овоз манбаи томон ҳаракатланиш;

озиқ-овқатларни уларнинг таъми ва ҳиди бўйича ажратиш.


175. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болага турли материаллар ва юзасининг тузилишига кўра турлича (дағал, силлиқ, майин, ёпишқоқ) бўлган текстураларни бериш;

бола билан одам ёки ҳайвоннинг ҳаракатларига тақлид қиладиган ўйинларни ўйнаш;

боланинг овоз манбаини топишини рағбатлантириш;

болани овқат тайёрлаш жараёнларига жалб қилиш ва у билан ўйнаш, таъм ва ҳиднинг фарқини тушунтириш.


176. Болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун кўзлар гигиенаси ва гимнастикасига ўргатиш, бола билан машқ қилиш муддати 10 - 15 дақиқадан ошиб кетмаслигига аҳамият бериш лозим.



4-§. Маданий-гигиеник кўникмаларни ривожлантириш


177. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар ўзини парваришлай олишлари ва маданий-гигиеник кўникмаларини орттиришлари лозим.


178. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда маданий-гигиеник кўникмалар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

мустақил равишда қўлларини совун билан ювиш, совун кўпигини сувда ювиб ташлаш ва кейин сочиқ билан артиш;

мустақил равишда қошиқ билан овқат ейиш;

салфеткадан фойдаланиш;

сувда чўмилиш ва ўйнаш жараёнларига ижобий муносабат билдириш.


179. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

қўл ва тишларни босқичма-босқич ювишни кўргазмали намойиш этиш (плакат) усулидан фойдаланиш;

агар бола янги ва нотаниш шароитларга тушиб қолган бўлса, унга ёрдам бериш, лекин унинг барчасини ўзи мустақил уддалашига ишончини ҳосил қилиш;

овқатланиш вақтида болага ёрдам бериш;

стол атрофида ўтириш ва тартибли овқатланиш маданиятининг аҳамиятини тушунтириш;

муваффақиятга эришганлиги учун рағбатлантириш.


180. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш лозим:

боланинг ювиниши учун хона ҳароратига мос сувдан фойдаланиш;

қайноқ сув билан тана аъзоларини куйдириб қўйиш ҳолатларининг олдини олиш;

болалар учун мўлжалланган совун бўлагининг ўлчамлари 3,5 х 5 см дан катта бўлмаслигини таъминлаш.



XVII БОБ. ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ


1-§. Ижтимоий ривожланиш


181. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

таниш ва нотаниш одамларни ажрата олиш;

бошқа болалар ва катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш қобилиятига эга бўлиш.


182. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

ўйин пайтида таниш одамларга мурожаат қилиш;

катта ёшдагиларнинг ҳикоялари ва расмларига қизиқиш билдириш;

ўзига нисбатан эътибор талаб қилиш;

бошқа болалар билан ўйнаш учун катта ёшдагилар ёнидан осонликча кетиб қолиш;

қандайдир маълумотларни етказишга интилиш;

биргаликдаги ҳаракатлар орқали катта ёшдагилар эътиборини қаратишга уриниш;

саволлар беради ва суҳбатга киришиш;

ўйин вақтида дўсти билан яқин мулоқот қилиш (ўз ўйинчоқлари билан ўртоқлашиш), тенгдошларини оддий ўйинга жалб қилишга уриниш, уларнинг ҳаракатларини кузатиб туриш;

ўйинлар ва ҳамкорликдаги фаолиятда бирга ҳаракат қилиш.


183. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

бола полда ўйнаётганда унинг олдига бориш ва у билан ўйнаш;

болани нотаниш одамларни ажратишга ўргатиш;

бола нотаниш шароитларга кўниккунга қадар унинг ёнида бўлиш;

боланинг талабларига жавоб бериш, нотаниш муҳитда у ўзини хавфсиз ҳис этаётганига ишонч ҳосил қилиш;

болани мажбурламаган ҳолда унинг бошқа болалар билан ўйнашини рағбатлантириш;

боланинг аввал кузатиб, кейин эса, бошқа болаларга қўшилиш эҳтиёжини ҳурмат қилиш;

болага яқин атрофда ўйнаётган болаларга қўшилиб, улар билан бирга узоқ вақт давомида ўйнашига имкон бериш;

болани тинглаётганда сабрли бўлиш, саволларга қисқа жавоб қайтармаслик, унинг саволларига жавоб бериш моделларини ишлаб чиқиш;

болага кўпроқ ўз тенгдошлари билан ўйнаш имкониятини бериш;

боланинг ёнида бўлиш ва унга ёрдам таклиф қилиш.


184. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

болада ижобий руҳий ҳолатни сақлаб туриш;

бола учун индивидуал равишда кунига камида 30 дақиқа ажратиш;

телекўрсатувларни кўриш вақти чекланишига аҳамият бериш.



2-§. Ҳиссий ривожланиш


185. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ҳиссий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

бола ўзининг "мен" тамойилини ривожлантириши;

бола бошқаларнинг ҳис-туйғуларини билиш ва ўз ҳиссиётларини ифодалаш қобилиятига эга бўлиши.


186. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ҳиссий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

барча ишларни шахсан бажаришга ҳаракат қилиш. Бунда бирор-бир ҳаракат бажариб, нафақат ўзининг исмини айтиш, балки "мен" олмошидан ҳам фойдаланиш;

эришган ютуқлари (бирор-бир ишни, жумладан расм чизиш, минора йиғишни тугатиши) билан фахрланиш;

унга ёқадиган нарсани харид қилишни қаттиқ талаб қилиш;

қизиқарли топшириқни бажариш жараёнида хурсанд бўлиш;

бошқаларнинг ҳис-туйғуларини билиш ва ўз ҳиссиётларини ифодалаш қобилиятига эга бўлиш.


187. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

боланинг бошқа одамлар билан мулоқот қилаётганда, ўзини таништиришини рағбатлантириш;

ҳар бир одамда унинг шахсий исми борлигини ҳамда уларнинг орасидаги муносабатларга хос номлар (ойи, дада, тоға, хола каби) мавжуд бўлишини тушунишга ёрдам бериш;

боланинг дастлабки ютуқлари кичик бўлган тақдирда ҳам уни мақташ;

боланинг нотаниш буюмлар билан машқлар бажаришини рағбатлантириш;

бола билан турли ҳиссиётларни, улар қандай пайдо бўлишини муҳокама қилиш;

бола хурсанд эканлигини ҳис қилган вазиятни мисол келтириш;

турли имо-ишорани ифодаловчи одамлар юзлари акс эттирилган расмларни болага кўрсатиш;

боланинг бошқа болаларнинг ҳиссиётларини тушунишини рағбатлантириш, ундан хурсанд ёки хафа бўлганида ўзини қандай ҳис қилишини сўраш.


188. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар билан муносабатларда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

бола "таназзул" ёшида эканлигини ҳисобга олиш;

болага нисбатан ягона талаб қўйиш;

боланинг асаб тизимини ҳимоя қилиш.



XVIII БОБ. НУТҚ, ЎҚИШ ВА САВОДГА ТАЙЁРГАРЛИК


1-§. Нутқ


189. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда нутқ ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

тинглаш ва тилни тушунишга қодирлик;

сўзлаш ва мулоқот қилиш қобилиятига эга бўлиш;

талаффузни яхшилаш;

сўз бойлигини ошириб бориш;

нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш;

боғланишли нутқни шакллантириш.


190. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда нутқ индикаторлари ҳисобланади:

ёшини сўраганда бармоқлари билан кўрсатиш;

катта ёшдагилар томонидан айтилган сўзларни тўғри тушуниш;

оддий оғзаки буйруқларни тўғри бажариш;

"ким?", "нима?" каби саволлар бериш;

катта ёшдагиларнинг бир ёки икки ҳаракатлардан иборат бўлган кўрсатмаларини бажариш;

жуда қисқа (икки ёки тўрт мисрадан иборат) шеърларни баён этиш;

буюмлар ва улар қисмларининг номланишини, ҳаракатлари ва хусусиятларини айтиб бериш;

расмлар, уй-рўзғор буюмларини кўздан кечираётганда, уларнинг номларини билдирувчи сўзларни тўғри ишлатиш;

нутқда отларни кўпликда тўғри ишлатиш, сифатларни от билан шахс ва сонда мослаштириш, феълларни ўтган ва келаси замонда ишлатиш;

ўйинчоқ, буюм ва расм мазмуни бўйича 2-3 та гап туза олиш;

катта ёшдагилар ва тенгдошлари билан мулоқотга киришиш, илтимос билан мурожаат қилиш, ўз ҳаракатларига эътибор қаратиш;

3 - 5 сўздан иборат ибораларни айтишга ҳаракат қилиш, нутқида кишилик олмошларини ишлата бошлаш;

"раҳмат", "марҳамат" каби сўзлардан фойдаланиш;

мулоқот қилиш, эртакларни ўқиш вақтида "нима?", "нима учун?" деган саволлар бериш.


191. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

боладан ёшини сўраш, ўз ёшини бармоқлари ёрдамида кўрсатишини рағбатлантириш;

боладан бир неча топшириқдан иборат бўлган кўрсатмани бажаришни илтимос қилиш;

болани буйруқларга тўғри муносабат қилишга ўргатиш;

боланинг доимо керакли сўзлардан фойдаланишини рағбатлантириш;

боланинг саволларига жавоб бериш, мулоқот тўхтаб қолаётганда унга савол бериш;

болани саволлар беришга рағбатлантирадиган ўйинларни ўйлаб топиш.


192. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар ўз вақтида нутқни тушуниш кўникмаларини орттирмаса, нафақат мустақил нутқни ривожлантиришда, балки умуман психологик ривожланиш бўйича орқада қолиши мумкинлигини доимо ёдда тутиш лозим.



2-§. Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш


193. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

алоҳида сўз ва ибораларни ифодалай олиш;

ҳаракатлар билан бажариладиган эрмакларни ижро этиш;

босма материалларга қизиқиш билдириш, ҳарфлар ва рамзларни ажрата олиш;

ёзиш кўникмаларини ўрганиш.


194. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари индикаторлари ҳисобланади:

турли босма материалларни томоша қилиш;

ўзининг севимли китобини ва энг ёқтирадиган расмларини таниш;

матн ва бошқа тасвирлар ўртасидаги фарқни билишга қодир бўлиш;

китобдаги расмларга қараб бадиий асарнинг мазмунини гапириб бера олиш;

икки сўздан иборат гап туза олиш;

қалам ёрдамида эгри чизиқлар, доиралар, турли сатрларни чизиш;

учи ўткир буюм билан қумда турли шаклларни чизиш;

бирор-бир ўйинни ўйнаш вақтида турли нарсаларни ёзишга тақлид қилиш.


195. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болага китоб, журнал, турли таомлар тасвирларини томоша қилишни таклиф этиш;

ҳар қандай босма материаллардан мисоллар келтириш;

ёзилган сўзларнинг муҳимлигини тушунтириш;

китобнинг расмли варағини очиб, боладан матн ва расмларни кўрсатишни илтимос қилиш;

болага босма ҳарф ва расмлар, шунингдек рақамлар ва ҳарфларни ажратишга ёрдам бериш;

боланинг ишлаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

боладан кенг, текис жойда ёки қум устида чўп билан доиралар чизишни сўраш;

боланинг матн ёзаётган кишига тақлид қилишига рухсат бериш, унга қоғоз, қалам ёки ручка бериш.


196. Бола фойдаланадиган босма материаллар санитария ва гигиена талабларига мувофиқ бўлиши зарур.



XIX БОБ. БИЛИШ ЖАРАЁНИ ВА АТРОФ-МУҲИТ

ТЎҒРИСИДАГИ БИЛИМЛАРГА ЭГА БЎЛИШ


197. Билиш ўз ичига қуйидагиларни олади:

яқин атрофдаги предметларни фаол англаш;

предметларни нима учун фойдаланишга мўлжалланганлигини ўрганиш;

табиат ҳодисалари орасида боғлиқликни англаш;

ўсимлик ва ҳайвонларни парвариш қилиш;

ранглар, геометрик шакллар ҳақида тушунчага эга бўлиш;

предметларни белгиларига қараб гуруҳлаш (шакли, ранги, катталиги).



1-§. Элементар математик кўникмалар

ва билимларни ривожлантириш


198. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

миқдор, сонлар ва санаш бўйича билимларини намойиш этиш;

буюмларни туркумлаш ва тартибли жойлаштириш.


199. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

"кўп" буюмларни "битта" буюмдан ажрата олиш;

катта ва кичик буюмларни ажратиш, уларнинг ўлчамларини айтиш;

доира ва кубни билиш;

унга берилган 2 та нарсадан бирини дўстига беришни исташ;

копток, бўлак ва шарчаларни уларнинг ранги бўйича (қизил, яшил, кўк, сариқ) туркумлаш ва рангига қараб қутичага жойлаштириш;

ўз буюмларини мустақил равишда тўғри тартибга сола олиш (машиначасини гаражга солиб қўйиш, коптокни стол тагига, кийимларини жавончасига жойлаштириш).


200. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

ранг-баранг копток, бўлак ва шарчаларни бир жойга тўплаб, боладан уларни рангига мос равишда жавонга териб қўйишни илтимос қилиш;

боладан буюмларни муайян хусусиятига қараб саралашни илтимос қилиш;

боланинг муваффақиятларини рағбатлантириш;

учта бир хил рангли, изчилликда кичиклашиб борган ва бир-бирига териладиган ўйинчоқлардан минорача йиғиш.


201. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар билан муносабатларда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

болага ит ёки мушук тасвирланган расмни бериб, унда нечта кўз, оёқ, қулоқ борлигини сўраш;

боладан икки дўст учун нечта олма кераклигини сўраш;

боланинг бошқа болаларга нисбатан дўстона ҳаракат қилишини рағбатлантириш;

боланинг буюмлар билан уларнинг 2-3 та хусусиятларига бир вақтнинг ўзида эътибор қаратган ҳолда ҳаракат қилишини рағбатлантириш.



2-§. Атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш


202. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш талаблари ҳисобланади.

жонли ва жонсиз оламни кузатиш ҳамда таърифлаб бериш;

инсон тана аъзоларини билиб олиш.


203. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш индикаторлари ҳисобланади:

яқин атрофидаги унга маълум бўлган буюмларнинг (ўйинчоқ, идишлар, кийимлар, пойабзал, транспорт воситалари) номларини айтиш;

ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ўсишини билиш;

табиат ҳодисаларини кузатиш;

жонли ва жонсиз олам ўртасидаги асосий тафовутларни билиш;

кун ва тунни ажрата олиш;

инсоннинг асосий тана аъзоларининг вазифаларини билиш, ўз тана аъзоларини (қулоқлари эшитишини, кўзлари кўришини) тўғри кўрсатиш;

болаларни катта ёшдагилардан ажрата олиш.


204. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болага ўсимликлар ва ҳайвонлар тасвирланган китоб бериб, уларни таърифлаб беришни сўраш;

боланинг уй ҳайвонларининг номини айтиши ва уларнинг овозини ўхшатишини рағбатлантириш;

болага ўсимликлар ва ҳайвонлар қандай ўсишини бутун йил давомида кузатиши мумкин бўладиган шароитларни яратиш;

боланинг саволларига жавоб бериш, бошқа ҳайвонлар чиқарадиган овозлар тўғрисида суҳбатлашиш;

боланинг ўз тана аъзоларини ўрганишини рағбатлантириш, уларнинг нима учун мўлжалланганлиги ва инсон ҳаётидаги аҳамиятини тушунтириш;

боланинг катта ёшдагилар ва болаларнинг ташқи кўринишидаги яққол тафовутлар ва ўхшашликларни топишини рағбатлантириш.


205. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар билан машғулотлар олиб боришда улар толиқиб қолишининг олдини олиш лозим.



3-§. Ижод


206. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ижод талаблари ҳисобланади:

турли товуш ва овозларни ажратиш қобилиятига эга бўлиш;

мусиқали фаолиятда иштирок этишга қизиқиш билдириш;

кўргазмали фаолиятда иштирок этишга қизиқишини намойиш этиш.


207. Қуйидагилар 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда ижод индикаторлари ҳисобланади:

ўйинларда иштирок этиш ва товушлар ўртасидаги фарқланишларни ажрата олиш;

аввал ўрганган қўшиғини таниш;

бошқа болалар куйлаётганларида уларга қўшилиб куйлаш;

оҳангга мос равишда қўллари билан чапак чалиб ва оёқлари билан тапиллатиб қўшиқ айтиш;

эгри чизиқлар ёрдамида турли катаклар ва тўрларни чиза бошлаш.


208. 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болага бошқа болалар билан ўйинларда иштирок этишни таклиф қилиш;

болага таниш қўшиқни айтишни бошлаб, боладан қўшиқни биргаликда айтишни илтимос қилиш;

боладан бирор-бир қўшиқ тўқишни илтимос қилиш;

болага қўшиқ айтишни ва бир вақтнинг ўзида куйнинг оҳангига мос овозлар чиқариш, қўллар билан чапак чалиш ва оёқлар билан тапиллатишни таклиф қилиш;

боладан у ўрганиб олган қўшиқларни айтишни илтимос қилиб, унинг мусиқа оҳангига мувофиқ оддий ҳаракатларни бажаришини рағбатлантириш;

боланинг расм чизишини рағбатлантириш ва унга маълум жойларда расм чизиш бўйича кўрсатма бериш.



VI БЎЛИМ. 3 ЁШДАН 5 ЁШГАЧА БЎЛГАН

БОЛАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ


Машғулотлар режаси (3-4 ёш)

Т/р

Машғулот номи


Ўқув йили давомида


ҳафтада


бир

ойда


1-ярим

йиллик


2-ярим

йиллик


жами


1.

Атроф-муҳит билан таништириш


1

4

16

20

36

2.

Табиат билан таништириш


0,5

2

8

10

18

3.

Нутқ ўстириш


1

4

16

20

36

4.

Бадиий адабиёт билан таништириш


0,5

2

8

10

18

5.

Илк математик тасаввурларни шакллантириш


1

4

16

20

36

6.

Расм


2

8

32

40

72

7.

Аппликация


0,5

2

8

10

18

8.

Қуриш-ясаш


0,5

2

8

10

18

9.

Лой билан ишлаш


1

4

16

20

36

10.

Жисмоний тарбия


2

8

32

40

72

11.

Мусиқа


2

8

32

40

72


Жами


12

48

192

240

432

Машғулотлар режаси (4-5 ёш)

Т/р

Машғулот номи

Ўқув йили давомида


ҳафтада


бир

ойда


1-ярим

йиллик


2-ярим

йиллик


жами


1.

Атроф-муҳит билан таништириш


1

4

16

20

36

2.

Табиат билан таништириш


0,5

2

8

10

18

3.

Нутқ ўстириш


2

8

32

40

72

4.

Бадиий адабиёт билан таништириш


0,5

2

8

10

18

5.

Илк математик тасаввурларни шакллантириш


1

4

16

20

36

6.

Расм


2

8

32

40

72

7.

Аппликация


0,5

2

8

10

18

8.

Қуриш-ясаш


0,5

2

8

10

18

9.

Лой билан ишлаш


1

4

16

20

36

10.

Жисмоний тарбия


2

8

32

40

72

11.

Мусиқа


2

8

32

40

72


Жами


13

52

208

260

468

XХ БОБ. ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ,

ЎЗ-ЎЗИГА ХИЗМАТ ВА ГИГИЕНА


209. Мазкур йўналиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

боланинг жисмоний ривожланиши ҳамда ҳаракат кўникмаларини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

шахсий ва умумий гигиена кўникмаларини шакллантириш;

таълим-тарбия беришда соғлом турмуш тарзини шакллантириш.



1-§. Йирик моторикани ривожлантириш


210. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда йирик моторикани ривожлантириш талаблари ҳисобланади:

ўз танасини бошқара олиш (мувозанат сақлай олиш);

ўз тана аъзоларини бошқара олиш;

мақсадли ҳаракатлана олиш;

юриш, югуриш, сакраш, думалатиш, ирғитиш, илиб олиш, эмаклаш, тирмашиш, мувозанат сақлаш каби асосий ҳаракат машқларини бажара олиш;

турли йўналишларда юриш ва югура олиш;

турли баландликлардан сакраш машқларини бажара олиш;

коптокларни бир-бирига қаратиб думалатиш, икки қўллаб пастдан, кўкрак олдидан, бошидан олдинга ошириб ирғита олиш;

эмаклаш ва тирмашиб чиқиш малакаларининг шаклланиши;

қўл, оёқ мускуллари, гавда учун машқларни бажара олиш;

эрталабки бадантарбия машқларини аниқ ва изчил бажара олиш.


211. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда йирик моториканинг ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

тўп-тўп бўлиб ва йўналишларни ўзгартириб юриш;

доира бўйлаб жуфт-жуфт бўлиб қўл ушлашиб ҳамда ён томонга кетма-кет юриш, юришдан югуришга ўтиш;

мувозанат сақлаб, шунингдек 20 - 40 м масофага ўртача тезликда, 70 - 80 м га аста-секин югуриш;

думалатиб юборилган буюмни қувиб етиш;

икки қатор бўлиб терилган болалар билан бирга бир ўзи ва биргаликда қўл ушламасдан доира бўйлаб югуриш;

оёқ учларида, катта қадам босиб, болдирини орқага ташлаб, буюмларни айланиб ўтиб югуриш;

югуриш йўналиши ва тезлигини ўзгартириш;

нарсаларни тутиб олиш ва улардан ўзини олиб қочиш;

тўсиқларни енгиб ўтиш, бирданига тўхтаганидан сўнг мувозанат сақлаш;

1,5 дақиқа давомида узлуксиз югуриш;

дақиқасига 40 - 60 м тезликда 30 м масофага югуриш;

паст-баланд ерлардан 200 - 240 м масофага паст тезликда югуриш ва орқага осон ҳаракатланиш;

навбатма-навбат юриш, югуриш ва бошқа ҳаракатларни бажариш, ҳуштак бўйича тўхташ, бурилиш;

доира бўйлаб бир ўзи ва жуфтликда қўл ушламасдан қатор бўлиб югуриш;

паст-баланд жойлардан 200 - 240 м масофага паст тезликда югуриш;

бир оёғида олдинга сакраш;

куч билан коптокни олдинга ташлаш ва унга ташланган коптокни илиб олиш;

стол тенниси ва спортнинг бошқа турларини (футбол, баскетбол) ўйнаш;

катта ёшдагилар ёрдамида ва мустақил равишда кўкраги ҳамда орқасида сирпаниш;

қуруқлик ва сувда сузаётгандек қўллари, оёқларини ҳаракатлантириш;

тўғри йўналиш бўйича қўл кафтлари ва тиззаларида, қия юза бўйича, қорнида, гимнастика курсиси устидан, қўллари билан ўзини тортиб 10 м гача эмаклаш;

қўш нарвонча устига чиқиб-тушиш;

ихтиёрий равишда калта арғамчи ёрдамида сакраш;

25 - 30 см баландликдан мат устига ёки қумли чуқурчага ҳамда турган жойидан камида 70 см узунликка сакраш;

уч ғилдиракли велосипедни ҳайдаш, чап ва ўнгга бурилиш, доира шаклида ҳайдаш ва турли нарсаларни айланиб ўтиш;

сатҳи кўкрагигача бўлган сув ичида юриш, югуриш, сувдан сакраб чиқиш, ўтириш, боши билан сув ичига шўнғиш;

гимнастика деворининг тахта тўсиқлари бўйлаб 2-3 м масофага ўнг ва чап томонга ҳамда олдинга ҳаракатланиш, бир оёғида ўнг ва чап томонга бурилиб ҳаракатланиш;

буйруқ бўйича мустақил равишда қатор, кичик ва бутун гуруҳларга, доира шаклида, жуфтликларга ҳамда бир қаторга туриш.


212. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

турли ҳаракатли, халқ ўйинлари, кўнгилочар ўйинларни ўйнаш;

чиниқтириш муолажаларини мунтазам ўтказиб туриш;

ҳаракат қилиш малакалари шаклланиши учун гуруҳларда шароит яратиб бериш;

болалар учун жисмоний машқларнинг муҳимлигини айтиб туриш;

турли ўйинларни ўйнашга жалб қилиш;

югуриш мусобақалари, мувозанатни сақлаш ўйинларини ўйнаш;

ёпиқ ва очиқ майдонларда турли ўйинлар, сакраш бўйича мусобақаларга жалб қилиш;

коптокни бирор тўсиқ (девор) устидан бошқа болага ирғитиш элементлари бўлган ўйинларга жалб қилиш;

икки оёқлаб баландга сакратиш;

тўсиқларни енгиб ўтиш бўйича мусобақалар уюштириш;

боғда копток ёки бошқа буюмни отиш ва илиш бўйича ўйинларни ташкил қилиш;

болалар майдончасида, хонада болалар спорт мусобақаларини ўтказишлари ва дам олишлари учун барча зарурий шароитларни яратиш;

жисмоний машқларни ўтказиш учун доимо вақт ажратиш;

бола билан бирга шериклар сифатида ёки бир жамоа аъзолари сифатида спорт ўйинларини ўйнаш;

ўз гавдасини мусиқа садоларига мувофиқ тарзда ҳаракатлантиришини рағбатлантириш;

мусобақа ва ўйинларда турли нарсаларни қўлда ташишларни уюштириш;

фаол ҳаракатланиши учун шароит яратиш;

сувда кўпроқ сузишини рағбатлантириш.


213. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшашлари ва ҳаракатланишлари учун қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

машқларни меъёрида бажариш, чарчашнинг олдини олиш, машғулот даврида боланинг ҳолатига эътибор қаратиб туриш;

боланинг машқларни эркин бажариши учун хавфсиз жой ажратиш;

бола шикастланмаслиги учун доимо уни назорат қилиб туриш;

болага оғир қутилар ва бошқа нарсаларни кўтаришга рухсат бермаслик.



2-§. Майда моторикани ривожлантириш


214. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда майда моторика ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

қўллари ва бармоқларининг ҳаракатларини назорат қилиш қобилиятига эга бўлиш;

ўйинчоқлар ва умумий фойдаланишда бўлган буюмлардан фойдалана олиш.


215. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда майда моторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

узиб-узиб, доғ қўйиб, чизиқлар ёрдамида расм чизиш;

қалам, мўйқалам ва бўёқлардан фойдаланиш, бармоқлари ва сувни ишлатиш;

аппликация элементларини ёпиштириш;

лой ёки пластилиндан юлиш, пачоқлаш, узиб олиш ва чўзиш усулида турли шаклчаларни ясаш;

кафтлари орасида бир бўлак лой ёки пластилинни тўғри ёки доира шаклида думалатиб ёйиш, тайёр қисмларни бир-бирига улаш;

мозаика ва бошқа шаклларни осонлик билан териш ва йиғиш;

қайчи билан оддий шаклларни қирқиш;

қоғоздан буклаш йўли билан оддий моделларни ясаш;

мунчоқларни ипга солиш;

қаламни тўғри ушлашга ҳаракат қилиб, чизиқ чизиш;

шиша қопқоғини очиш, бураш ва ёпиш;

пиёлани бир қўлида ушлаб туриш;

коптокни қўлларида ушлаш ва олдинга ташлаш.


216. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болани китобларни йиртмасликка, улардан тартибли фойдаланишга ўргатиш;

топшириқни бажариш учун ранг, материал ва усулни танлашда ёрдам бериш;

кўргазмали намуналардан фойдаланиш;

расмлари бўяладиган китобчалар ва оддий нарсаларни йиғишни таклиф қилиш;

болаларга изчиллик билан мунчоқларни йиғиш ва ипга теришга рухсат бериш;

боланинг оғзига майда нарсаларни солмаслигини кузатиш;

болага кийиниш жараёнида фаол иштирок этиш, кийим тугмачаларини тақиш ёки ечиш, пойабзал ипларини боғлаш имкониятини бериш;

болага қалам билан чизиқ чизиш имкониятини бериш;

болани ҳуштак бўйича сув солинган идишни очиш ва ёпиш, унга сув тўлдиришга ўргатиш;

боланинг шишанинг қопқоғини бурашига рухсат бериш;

болага кун давомида умумий фойдаланишдаги буюмларни бошқаришга рухсат бериш.


217. Боланинг фойдаланиши учун мўлжалланган асбоб-ускуналар бола учун хавфсиз бўлишини таъминлаш, шунингдек машғулотларни ўтказиш вақтида гигиена талабларига риоя қилиш лозим.



3-§. Сенсомоторикани ривожлантириш


218. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солишга қодирлиги уларда сенсомоторика ривожланишининг талаби ҳисобланади.


219. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда сенсомоторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

полга, деворга урилган коптокни илиб олиш, уни ўнг ёки чап қўли билан қайтариш, ерда думалатиш;

мусиқа асбобининг овозига тақлид қилиш;

бўйнини бурмасдан туриб, кўзлари билан буюмни кузатиб бориш.


220. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болага коптокни икки қўли билан баландга кўтариб туриш ва маълум нишонга (саватга ёки челакка) отиши учун имконият яратиш;

болага бўйнини бурмасдан кўзларини чап ва ўнг томонга ҳаракатлантиришни таклиф қилиш;

боланинг айрим мусиқа асбобларининг овозига тақлид қилишини рағбатлантириш;

болага мусиқанинг ўз ноталари мавжудлиги тўғрисида айтиб бериш;

буюмлар турлича ёритилганда турли кўринишга эга бўлишига боланинг эътиборини қаратиш, болага ёруғлик ва соя тўғрисида сўзлаб бериш.


221. Болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун унинг кўзларини жароҳатланиш, қуёшнинг ёрқин нури, чанг ва қум тушишидан асраш, шунингдек бола гавдасини қандай тутишини қатъий кузатиб туриш лозим.



4-§. Маданий-гигиеник кўникмаларни ривожлантириш


222. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар ўзларини парваришлай олишлари ва маданий-гигиеник кўникмаларини орттиришлари лозим.


223. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда маданий-гигиеник кўникмалар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

пойабзалини ўзи кийиш, ипларини ҳам ўзи боғлашга ҳаракат қилиш;

эслатишсиз юзини ва қўлларини совунлаб ювиш;

тиш чўткасидан фойдаланиб тишларини тозалашни билиш;

қошиқ ва санчқидан фойдаланган ҳолда тартибли овқатланиш;

дастрўмолча ва ҳожатхона қоғозидан фойдаланиш;

ўйинчоқларини ўйнаб бўлгандан кейин жойига олиб қўйиш;

кўзгуга қараб, кийими, соч турмагини тартибга келтириш;

овқатлангандан сўнг оғзини чайиш;

чўмилишни ёқтириш, ташқи муҳит омилларини фаол қўллаш;

йўталганда, аксирганда оғзи ва бурнини дастрўмолча ёки салфетка билан беркитиш.


224. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

шахсий ўрнак кўрсатиш;

ўйнаш пайтида болани ўйин қоидаларига ўргатиш;

болага гигиена тўғрисидаги китобнинг расмларини томоша қилишни таклиф қилиш;

бадиий адабиётлардан ўқиб бериш;

бола оддий топшириқларни бажарган сари унга аста-секин гигиена бўйича ҳам топшириқларни бериб бориш;

бола билан озиқ-овқат маҳсулотлари мавзусини муҳокама қилиш.


225. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш лозим:

боланинг тишларини бир кунда кўпи билан икки марта (эрталаб ва кечқурун уйқудан олдин) тозалаш;

сочиқ ва ўйинчоқлар учун мўлжалланган жавонларнинг барқарор туриши ва боланинг ҳаёти учун хавф туғдирмаслигини таъминлаш.



XХI БОБ. ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ


1-§. Ижтимоий ривожланиш


226. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

таниш ва нотаниш одамларни ажрата олиш;

бошқа болалар ва катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш қобилиятига эга бўлиш.


227. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

оила аъзоларига нисбатан илиқ муносабатларни намоён этиш, уларнинг илтимосларини бажаришга ҳаракат қилиш;

оиласи ва яқинлари, нималарни яхши кўриши, ёқтирмаслиги тўғрисида сўзлаб бериш;

ёрдам сўраб яқин таниш катта кишисига мурожаат этиш;

нутқдан фойдаланиш асосида мулоқот қилиш;

оғзаки кўрсатма бўйича буюмлар билан ҳаракат қилиш;

катталар билан жуфтликдаги ўйинларга фаол киришиш;

ўйинчоқларини бошқа болалар билан ўртоқлашиш;

ўйин вақтида ҳамкорлик қилиш, ролларни қандай тақсимлаш ва ўйин мазмуни юзасидан келишиш.


228. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болада катта ёшдагиларга нисбатан ижобий муносабатни сақлаб туриш;

болани ҳар куни гуруҳ билан биргаликда айрим ҳаракатларни бажаришга жалб қилиш;

бола билан бирга турли расмлар, фотосуратлар, тасвирларни томоша қилиш;

бола билан мулоқот қилаётганда, унинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш, унинг ҳиссиётларини тушунишга уриниш;

болани маданиятга жалб этиш;

бола билан тескари алоқани сақлаб туриш (бошни силкитиш, табассум қилиш, бошқа ижобий эътибор белгиларини намоён этиш) ва бу билан "мен сен билан", "мен сени тушунаман" деб айтилаётганлигини унга англатиш;

боланинг бошқа болалар билан ўйнашини рағбатлантириш.


229. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

бола ўз муваффақиятсизликларини бошидан оғир кечириши, кўп хафа бўлиши, жанжаллашиши сабабли, унинг бир ўзини бундай аҳволда қолдирмаслик;

катта ёшдагилар орқали боланинг руҳий таъсирланиш ҳолатини яхшилаш зарур.



2-§. Ҳиссий ривожланиш


230. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ҳиссий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

бола ўзининг "мен" тамойилини ривожлантириши;

боланинг бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ажратиш ва ўз ҳиссиётларини ифодалашга қодирлиги.


231. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ҳиссий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

ўз ҳис-туйғулари ва кечинмаларини ифодалаш;

ўзининг қайси жинсга мансублигини билиш ва бу билан боғлиқ вазифаларини тушуниш;

ўз тенгдошлари орасида ўзини ажратиб чиқара олиш;

ўйинларда ўз зиммасига роль бажаришни олиши мумкинлиги;

ўз ҳаракатлари учун жавоб бера олиш;

ўзининг кўзгудаги аксини таърифлай олиш;

ўз она юрти, севимли ўйинчоқлари тўғрисида айтиб бериш, халқ анъаналари, урф-одатларига қизиқиш билдириш;

тенгдошининг салбий юриш-туриши билан боғлиқ бўлган ўз кечинмаларини очиқчасига намойиш этиш;

яқинлари ва қариндошларининг кечинмаларига нисбатан меҳр-шафқат намоён этиш;

жаҳл, қувонч, ҳайрат, хафалик каби ҳиссиётларни тушуниш.


232. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

бола ўзига ишониши ва ишонмаслигидан қатъи назар, уни қўллаб-қувватлаш;

бола билан доимо тескари алоқани сақлаб туриш ва болага "мен сен билан, мен сени тушунаяпман" деб тушунтириш;

боланинг ҳаракатларни мустақил бажаришини рағбатлантириш;

муайян ролни ижро этадиган ўйинлар ташкил этиш;

боланинг савол беришини рағбатлантириш, нима кўрганлиги ва нима ёққанлигини сўраш;

боланинг йиғлаётган ёки хафа бўлган бошқа болани қўллаб-қувватлашини рағбатлантириш;

болага ўзини бахтиёр ҳис қилиши учун шароит яратиш, у билан уни нима бахтли ва мамнун қилиши тўғрисида сўзлашиш;

боладан у ёки бошқа бола қачон ўзини хафа, хурсанд, ёлғиз ҳис қилганлигини, нима учун ўзини шундай ҳис этганлигини айтиб беришни илтимос қилиш.


233. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларни иссиқ нарсаларга тегмаслик, ўткир буюмлар билан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, очиқ дераза токчасида ўтирмаслик, деразадан энгашиб осилмаслик, электр ўтказгичга буюмларни тиқмаслик, нотаниш одамлар билан суҳбатлашмаслик каби хавфсиз юриш-туриш қоидаларига ўргатиш лозим.



XХII БОБ. НУТҚ, ЎҚИШ ВА САВОДГА ТАЙЁРГАРЛИК


1-§. Нутқ


234. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда нутқ ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

нутқни тинглаш ва тушуна олиш;

сўзлашиш ва мулоқот юритишга қодир бўлиш;

нутқ товуш маданиятини шакллантириш;

сўз бойлигини ривожлантириш;

нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш;

боғланишли нутқни шакллантириш.


235. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда нутқ индикаторлари ҳисобланади:

мулоқот қилиш, нутқдан ўз хатти-ҳаракатларини тартибга солиш, ўзи ва ўз ҳаракатларини баҳолаш, ўзининг турли эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиш;

уй-рўзғор буюмлари номини билиш, табиат ва жамият ҳаётидаги ҳодисаларни айтиб бериш, феъллардан фаол фойдаланиш;

расмларни, уй-рўзғор буюмларини кўздан кечираётганда, уларнинг номлари, вазифалари ва баъзи хусусиятларини билдирувчи сўзларни тўғри ишлатиш;

нутқда отларни кўпликда тўғри ишлатиш, сифатларни от билан шахс ва сонда мослаштириш, феълларни ўтган ва келаси замонда ишлатиш;

ўйинчоқ, буюм ва расм мазмуни бўйича 2-3 та гап туза олиш;

ўйинчоқлар, турли буюмлар ва фасллар бўйича тасвирловчи ҳикоя туза олиш;

буюмларнинг (кийим, идиш-товоқ, мебель) номини, белгиси ва вазифаларини айтиб, тарбиячининг саволлари ва намуналари асосида кичик-кичик тасвирий ҳикоялар туза олиш;

яхши таниш бўлган эртаклар мазмуни бўйича саволларга жавоб бериш, расмларга қараб уларнинг асосий мазмунини айта олиш;

ҳикояларни тинглаш ва эшитган, кўрганларига нисбатан ўз муносабатини билдириш, қўшимча изоҳлаб беришни сўраш;

бир неча оддий гаплардан ўз баёнларини шакллантириш;

китобдаги расмларга асосланиб, адабий асарнинг мазмунини сўзлаб бериш;

муҳокама қилиш ва саволлар бериш;

"р", "л" каби айрим товушларни талаффуз этишда маълум қийинчиликларга учраши мумкинлигини ҳисобга олмаганда овозли талаффузни шакллантириш.


236. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

нутқни ривожлантирувчи муҳит яратиш;

бола билан нутқни ривожлантирувчи машқларни ўтказиш, дидактик ўйинларни ўйнаш;

болага турли расмлар, альбомларни кўрсатиш;

бола билан бирга тавсифловчи ҳикояларни тузиш;

боланинг эртакларни тинглашини рағбатлантириш;

боланинг бошқа одамлар билан ролли ўйинлар ўйнашини рағбатлантириш;

болага китобларни овоз чиқариб ўқиб бериш;

болага кўпроқ қизиқарли ва кулгили ҳикояларни айтиб бериш;

боланинг шеър ёдлаб олишини рағбатлантириш;

боланинг яқин атрофидаги нарсалар тўғрисида сўзлаб беришини рағбатлантириш;

болани имконият бўлганда доимо суҳбатларга жалб қилиш;

болани кўрган ва эшитганларига нисбатан ўз муносабатини билдириш ҳамда ўзи тушунган нарсаларни баён этишга рағбатлантириш;

болага ҳикоялар, эртакларнинг боши ва энг муҳим жиҳатларини ажратишга ёрдам бериш.


237. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган бола билан муносабатларда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

болага тақдим этиладиган материал унинг ёш хусусиятларига мос келиши зарур;

болани сўзлашишда шошилтирмаслик;

мазкур ёшда ҳиссиётлар нутқдан устун туриши сабабли, бола ўзининг нутқдаги билим ва кўникмаларини намойиш этаётганда, унинг қўлига бирор-бир буюм бериш керак.



2-§. Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш


238. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

босма материалларга қизиқиш билдириш, ҳарфлар ва рамзларни ажрата олиш;

"сўз", "товуш" сўзларини тушуниш;

ёзиш кўникмаларини ўрганиш.


239. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари индикаторлари ҳисобланади:

китобдаги расмларга асосланиб, адабий асарнинг мазмунини айтиб бериш;

асарнинг бир парчасини тинглаб, бу қандай асарлигини айтиб бериш;

шеърларни ёддан ўқиб бериш;

расмга қараб, сўз бирикмалари, 2-3 та сўздан иборат гап тузиш;

тез-тез учратадиган рамзлар, сўзлар, логотипларни таниш;

кичикроқ ёшдаги болалар ёки ўйинчоқлар учун китоб ўқиб беришга тақлид қилиш;

китоб ўқиб берилаётганида, саҳифани горизонтал йўналиш бўйлаб кузатиб бориш;

расмларнинг маъносини англаб олиш;

"сўз", "товуш" сўзларини тушуниш, уларни ўйинларда, амалий машқларда қўллай олиш;

сўздаги товушларни тўғри талаффуз этиш;

оддий чизиқлар, илгаклар, белгилар нусхаларини кўчириш;

ўзининг атрофидаги объектлар ёки одамларнинг расмини чизиш.


240. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

гуруҳда болалар адабиётидан иборат кичик кутубхона ташкил этиш;

болани қўғирчоқ театрларига тез-тез олиб бориш;

болани турли, жумладан насрий, шеърий адабиётлар, ҳикоялар билан таништириш;

боланинг айрим босма сўзлар, рамзларни танишини рағбатлантириш;

боланинг салоҳиятини ривожлантирувчи муҳит яратиш;

болага яхшироқ чизиши учун ёрдам бериш;

боланинг варақда ёзилган ҳарфларни кўчиришига ёрдам бериш.


241. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган боланинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланиши учун қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

бола ёзиш ва ўқишни хоҳламаса, уни бунга мажбурламаслик;

кўриш гигиенасига амал қилиш;

болани махсус белгиланган объектларда расм чизишга ўргатиш.



XХIII БОБ. БИЛИШ ЖАРАЁНИ ВА АТРОФ-МУҲИТ

ТЎҒРИСИДАГИ БИЛИМЛАРГА ЭГА БЎЛИШ


242. Билиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

умумлашган бир турдаги муҳим белгиларни ўзлаштириш;

оддий изланишлар орқали тажрибалар ўтказиш;

жонли ва жонсиз табиат ҳақидаги тушунчаларни билиш;

предметлар, уларнинг тузилиши, ясалган материаллар, предметлардан нима мақсадда фойдаланишни билиш;

оддий меҳнат кўникмаларини ўзлаштириш;

манбалардан олинган маълумотлардан фойдалана олиш (китоблар, журналлар, катталарнинг ҳикоялари, телевединие ва радио).



1-§. Элементар математик кўникмалар

ва билимларни ривожлантириш


243. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

миқдор, сонлар ва санаш, геометрик шакллар тўғрисидаги билимларини намойиш этиш;

фазода мўлжал олиш ва вақт бўйича илк тушунчаларга эга бўлиш.


244. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

"кўп" ва "битта" буюмларни ажратиш, "кўп", "кам", "тенг", "шунча" сўзларининг маъносини тушуниш;

теварак-атрофдан битта ва кўп ўхшаш буюмларни топа олиш;

буюмларнинг ўлчамини айтиш, "катта", "кичик" сўзларининг маъносини тушуниш, қизил, катта, кичик, юмалоқ ва шу каби бошқа сифатларга эга бўлган барча буюмларни ажрата олиш;

доира, квадрат, учбурчак, тўғри тўртбурчак, овал шаклларини бир-биридан фарқлаш;

шар, куб, цилиндрларнинг номини айта олиш ва уларни фарқлаш;

5 гача санаш ва 5 тагача бўлган икки гуруҳдаги буюмлар сонини таққослаш;

буюмларни баланд-паст, узун-қисқа, қалин-юпқалигига кўра фарқлаш;

у ёки бу буюмнинг ўзига нисбатан жойлашувини сўз билан ифодалай олиш, "яқин" ва "узоқ", "орқада" ва "олдинда", "тепада" ва "пастда", "чапда" ва "ўнгда" каби сўзларни тушуниш;

сутканинг турли вақтларини (кун ва тун, эрталаб, кундузи, кечқурун) фарқлаш, кеча, бугун, эртага, тез, секин каби вақтни ифодаловчи сўзларни тушуниш, ўз нутқида қўллаш;

"лего" туридаги бўлаклардан содда модель йиғиш ва 5 - 8 та қисмлардан пазллар ясаш;

қоғоздан буклаш йўли билан содда шакллар ясаш.


245. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

боланинг мулоқот, ўйнаш вақтида сонлардан фойдаланишини рағбатлантириш;

буюмларнинг белгилари, ўлчамлари, оғирлиги ва бошқа хусусиятлари бўйича саралайдиган ўйинлар ташкил этиш;

боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш;

бир буюм ўрнига бошқа буюмдан фойдаланишни талаб қиладиган ўргатувчи машғулот, ўйинларни ўтказиш;

болага буюмларни кузатиш, уларнинг жойлашуви, белгилари, ўлчамларига эътибор қаратиш имкониятини бериш;

боланинг буюмларнинг кўпроқ ёки камроқ эканлиги нуқтаи назаридан сўзлашини рағбатлантириш;

боладан буюмларнинг ўлчами, шакли ва рангини солиштириш ҳамда улар ўртасидаги тафовутлар тўғрисида сўзлаб беришни илтимос қилиш;

болага осон бажара оладиган топшириқлар бериб бориш;

болага икки-уч ҳаракатлардан иборат топшириқ бериш;

болага буюмларнинг жойлашган ўрни ҳақида саволлар билан мурожаат қилиш.


246. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар билан муносабатларда уларнинг индивидуал хусусиятлари ва болалар эгоцентризмини эътиборга олиш лозим.



2-§. Атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш


247. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш талаблари ҳисобланади:

жонли ва жонсиз оламни кузатиш, таърифлаб бериш;

инсон тана аъзоларини ўрганиш.


248. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш индикаторлари ҳисобланади:

3-4 хил турдаги дарахтлар, 2-3 хил турдаги ўсимликларнинг номини билиш;

йилнинг барча фасллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари (ёзнинг иссиқ, қишнинг совуқ эканлиги) тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;

эрталаб, кундузи, кечқурун, кечаси сўзларининг маъносини ҳамда катта ёшдагилар ва болалар сутканинг турли вақтларида қандай ҳаракат қилишларини тушуниш;

оддий тажрибага асосланиб, буюмларнинг хусусиятларини ўрганиш;

уй ва ёввойи ҳайвонлар боласининг номини айта олиш;

йиртқич ҳайвонлар ва қушларни ажратиш;

жонли оламга таъсир кўрсатадиган кўпгина омилларни (озуқа, сув, нур) айтиб бериш;

сайр қилиб юрганда топиб олган турли буюмларни тўплаш;

жонсиз оламнинг хусусиятларини, масалан, тошнинг қаттиқ, қумнинг сочилувчан эканлигини ажратиш;

ўзининг ташқи кўринишини таърифлаб бериш;

тирсак, ияк, елка каби тана аъзоларининг қаерда жойлашганлигини кўрсатиш;

одам шаклини чизиш;

дарахт, қоғоз, шиша, лой каби материалларнинг номлари, уларнинг мустаҳкам, қаттиқ, юмшоқлиги каби хусусиятларини айтиш;

яхши таниш бўлган буюмларни гуруҳларга ажратиш, туркумлаш.


249. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болани унинг атрофидаги муҳитни ўрганиш, кузатиш, ўз фикрини билдириш ва саволлар беришга одатлантириш;

бола билан биргаликда жонли ва жонсиз табиат объектларини кузатиш;

болани уй-рўзғор ишларини биргаликда бажаришга жалб қилиш;

боланинг қум, сув каби табиий материаллардан фойдаланиб, ўйинлар ўйнашига рухсат бериш;

болани боғда ишлаш, турли ишларда иштирок этиш, ўсимликларни суғориш, ер юмшатиш, ҳайвонларни парваришлашга ўргатиш;

болани сайр қилиш вақтида янги буюмларни ўрганишга ундаш;

боланинг ташқи кўринишни таърифлаб беришини рағбатлантириш;

болага ички органлар қаерда жойлашганлигини кўрсатиш ва тушунтириш;

болага ички органлар қаерда жойлашганлиги тўғрисида турли оддий матнларни ўқиб, ҳикоя қилиб бериш;

валеология (организмни ўрганиш) бўйича кўргазмали материаллардан фойдаланиш.


250. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар билан машғулотлар олиб боришда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:

болага ўзи яшаётган муҳитни кўзи билан кўриб, қўли билан ушлаб кўриш имкониятини таъминлаш;

болалар ўзлари учун қизиқ бўлган барча нарсага эга бўла олишлари, айни пайтда уларнинг болалар учун хавфсиз бўлишини таъминлаш;

болалар ўз тажрибаларини фақат катта ёшдагилар иштирокида ўтказишларини назорат қилиш, уларга ҳайвонлар билан муомала қилишда эҳтиёт бўлиш кераклигини тушунтириш.



3-§. Ижод


251. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ижод талаблари ҳисобланади:

турли товушлар ва овозларни ажрата олиш;

мусиқий фаолиятга қизиқиш билдириш;

кўргазмали фаолиятда иштирок этишга қизиқиш билдириш.


252. Қуйидагилар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ижод индикаторлари ҳисобланади:

юк машинаси, мотоцикл, вертолёт каби турли хил транспорт воситаларининг овозини ажратиш ва айтиб бериш;

радио, телевизор ва бошқа қурилмалар орқали ўзи яхши кўрган мусиқани астойдил тинглаш;

таниш куйларни астойдил тинглаш ва куйлаш;

айрим чолғу асбобларини фарқлаш;

товушларнинг тембри, баландлиги ва регистрига кўра фарқлаш;

мустақил равишда телевизор, компьютер, магнитофонни ёқиш ва ўчириш;

рангли бўёқлардан фойдаланиш ва рангларни мустақил равишда аралаштириш;

ўйин пайтида айрим нарсаларни тасаввур қилиш ёки уларни таърифлаб бериш;

янги ўйинларни яратиш ва ҳикояларни ўйлаб топиш.


253. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

бола транспорт воситалари овозларига тақлид қиладиган ўйинларни ташкил қилиш;

боланинг радио, телевизор ва бошқа қурилмалар орқали ўзи яхши кўрган куй ва қўшиқларни тинглаши учун имконият яратиш;

болани таниш қўшиқларни айтишга ундаш;

мусиқали машғулотлар учун муҳит яратиш ва болалар билан бирга қўшиқ айтиш;

боланинг мустақил равишда қўшиқ айта олиши мумкин бўлган ўйинларни ташкил қилиш;

куйларнинг мазмунини изоҳлаб бериш;

болани ранг-баранг бўёқлар билан таъминлаш ва аралаштиришга ёрдам бериш;

болани роль ўйнайдиган ўйинларга жалб этиш ва тасаввурларини ривожлантиришга ёрдам бериш;

боладан ҳикоянинг янги якунини ўйлаб топишни сўраш;

бола учун у тажриба ўтказиши ва таассуротларини қўллаши мумкин бўлган муҳит яратиш;

боланинг оддий муаммоларни ҳал қилишда ижодий қарорлар қабул қилишини рағбатлантириш.


254. Боланинг техник воситалардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишини кузатиш ва унга эҳтиётсизлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунтириш лозим.



VII БЎЛИМ. 5 ЁШДАН 7 ЁШГАЧА БЎЛГАН

БОЛАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ


Машғулотлар режаси (5-6 ёш)

Т/р

Машғулот номи


Ўқув йили давомида


ҳафтада


бир ойда


1-ярим

йиллик


2-ярим

йиллик


жами


1.

Атроф-муҳит билан таништириш


2

8

32

40

72

2.

Табиат билан таништириш


0,5

2

8

10

18

3.

Нутқ ўстириш


2

8

32

40

72

4.

Бадиий адабиёт билан таништириш


0,5

2

8

10

18

5.

Илк математик тасаввурларни шакллантириш


1

4

16

20

36

6.

Расм


2

8

32

40

72

7.

Аппликация


0,5

2

8

10

18

8.

Қуриш-ясаш (қўл меҳнати)


0,5

2

8

10

18

9.

Лой билан ишлаш


1

4

16

20

36

10.

Жисмоний тарбия


2

8

32

40

72

11.

Мусиқа


2

8

32

40

72


Жами


14

56

224

280

504

Машғулотлар режаси (6-7 ёш)

Т/р

Машғулот номи

Ўқув йили давомида


ҳафтада


бир

ойда


1-ярим

йиллик


2-ярим

йиллик


жами


1.

Атроф-муҳит билан таништириш


2

8

32

40

72

2.

Табиат билан таништириш


0,5

2

8

10

18

3.

Нутқ ўстириш


1

4

16

20

36

4.

Саводга тайёргарлик


1

4

16

20

36

5.

Бадиий адабиёт билан таништириш


0,5

2

8

10

18

6.

Илк математик тасаввурларни шакллантириш


2

8

32

40

72

7.

Расм


2

8

32

40

72

8.

Аппликация


0,5

2

8

10

18

9.

Қуриш-ясаш (қўл меҳнати)


0,5

2

8

10

18

10.

Лой билан ишлаш


1

4

16

20

36

11.

Жисмоний тарбия


2

8

32

40

72

12.

Мусиқа


2

8

32

40

72


Жами


15

60

240

300

540

XХIV БОБ. ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ,

ЎЗ-ЎЗИГА ХИЗМАТ ВА ГИГИЕНА


255. Мазкур йўналиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

болаларнинг жисмоний ривожланиши сифатини ошириш, жисмоний ва спорт машғулотларига қизиқишини уйғотиш;

ҳаракат фаоллигини ривожлантириш;

тенгдошлари, катталар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши учун имкониятлар яратиш;

боланинг мактабда таълим олиш босқичига ўтишида хавфсизлик чораларини кўриш;

боланинг шахс сифатида ривожланишини рағбатлантириш;

боланинг мустақил ҳаракатларини рағбатлантириш.



1-§. Йирик моторикани ривожлантириш


256. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда йирик моторикани ривожлантириш талаблари ҳисобланади:

ўз танасини бошқара олиш (мувозанат сақлаш);

ўзининг тана аъзоларини бошқара олиш;

мақсадли ҳаракатлана олиш;

юриш, югуриш, думалатиш, ирғитиш, илиб олиш, эмаклаш, тирмашиш, мувозанат сақлаш каби асосий ҳаракат машқларини бажара олиш;

энгашиб, тик туриб юра олиш;

турли ҳолатдаги югуриш машқларини бажара олиш;

тезлик, мувозанат ва йўналишни сақлаган ҳолда югура олиш;

сакраш машқларини бажара олиш;

тўсиқлар ичидан эмаклай олиш.


257. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда йирик моториканинг ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

а) қуйидаги ҳолатларда югуриш:

оддий гимнастик қадам ташлаб, олд томон, ён томон, орқа томон, доира шаклида қадам ташлаб;

бир кишилик қаторда ва жуфтликда, тўғри оёқларини олд томон ташлаб;

тўғри ва қия юзада;

табиий шароитларда тўсиқларни енгиб ўтиб, бошқа ҳаракатларни амалга оширган ҳолда;

юриш вақтида мувозанат сақлаш, турли қадам босиб, панжарани ушлаб, катта ёшдагиларнинг қўлини ушлаб зинадан чиқиш ва тушиш, полдаги тўсиқлар устидан ўтиш, оёқ учларида юриш, катта ёшдагиларнинг кўрсатмасига қараб, юриш тезлиги ва йўналишини ўзгартира олган ҳолда;

б) қуйидаги ҳолатларда югуриб юриш:

1,5-2 дақиқа давомида узлуксиз, ўрта ҳисобда дақиқасига 60 - 100 м тезликда;

паст-баланд ерларда 320 м масофага аста паст тезликда;

буюмлар орасидан уларга тегиб кетмасликка ҳаракат қилган ҳолда;

3 х 10 м масофага бориб-келган ҳолда;

ким ўзарга, шунингдек тутиш ва ўзини олиб қочиш учун;

в) қуйидаги ҳолатларда сакраш:

бир жойда турли усулларда (оёқларини чалиштириб ёки очиб, бир оёғи олдинда, бир оёғи орқада, галма-гал ўнг ва чап оёғида);

икки оёғида, бир оёғида олдинга ҳаракатланиб, бир оёғидан бошқа оёғига, чизиқлар устидан, паст буюмлар устидан, бир оёқда тескари йўналишда;

баландлиги катта бўлмаган тўсиқлар (кубиклар) устидан, паст буюмларнинг устига чиқиб пастга;

эмаклаб юриш, қоринда ва елка билан ётиб қўлларга таяниб ҳамда оёқларни итариб хона бўйлаб эмаклай олиш;

г) қуйидагича сувда сузиш (ихтиёрий усулда):

кўкрагида ва орқасида сирпаниб, галма-гал нафас олиб, чиқариб;

кўкрагидан орқасига думалаб ўгирилиб ва аксини амалга ошириб;

д) қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш:

ўзини қўллари билан тортиб, гимнастика курсиси устидан ўрмалаш;

гимнастика деворчаси, нарвонча устига чиқиш ва пастга тушиш;

арқон, копток, арғимчоқ каби спорт анжомларидан фойдаланиб ҳаракатлар бажариш;

турган жойидан узунликка камида 80 - 90 см масофага сакраш, югуриб келиб узунликка, баландликка, калта арғамчи устидан уни олд томон айлантириб сакраш;

икки ғилдиракли велосипедни тўғри йўналиш бўйлаб, бурилиб, доира шаклида, "илон изи" бўйлаб ҳайдаш;

ҳаракатларни бажариш бўйича уринишларини изчиллик билан ташкиллашган ҳаракатлар билан бирлаштириш (ўз ўқи атрофида айланиш, бир оёғида юқорига сакраш, мусиқа оҳангига мос равишда ижодий ҳаракатларни яратиш);

югуриш вақтида турғун ва ҳаракатланувчан нарсаларга тегмасдан уларни айланиб ўтиш.


258. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

мунтазам равишда эрталабки гимнастика, жисмоний машқларни ўтказиш;

боланинг болалар спорти турлари билан шуғулланишига кўмаклашиш;

боланинг фаол ҳаракатланувчи тартибга амал қилишига, хусусан, сайр қилиши, кичик сафарларга чиқиши, экскурсияларга боришига ёрдам бериш;

доира чизиб, боланинг ана шу доира бўйлаб юришини рағбатлантириш;

боланинг сузишни ўрганишини ташкил этиш;

боланинг бир оёқда сакраши, мусиқа оҳангига мос ҳаракатларни бажаришини рағбатлантириш;

болалар фаолияти учун табиатдан самарали фойдаланиш;

турли асбоб-ускуналардан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш ва рағбатлантириш;

болага югуриш, қадам ташлаш, сакраш ва тепага тирмашиш билан боғлиқ бўлган машқларни бажариш бўйича топшириқ бериш;

тоза ҳавода турлича сакраш ва югуришни ўзига киритадиган мусобақаларни ташкил қилиш;

болани оддий спорт анжомлари, велосипед билан таъминлаш;

боланинг мураккаб моторикали ҳаракатларни бажаришини рағбатлантириш;

боланинг рақсга тушишини рағбатлантириш;

ҳаракатли ва эстафетали ўйинларни ташкил этиш.


259. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшашлари ва ҳаракатланишлари учун қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

бадан қалтираши, бош оғриши, ҳолсизлик каби касалланишларнинг дастлабки аломатларига эътиборли бўлиш;

жисмоний машқларнинг меъёрида бўлишини кузатиб туриш;

тоза ҳавода машқ ўтказишга қўйиладиган гигиеник талабларга риоя қилиш;

чиниқтириш меъёрлари, сувда сузиш машғулотларини ташкил этиш талабларига амал қилиш;

ҳаракатланиш фаолияти ва дам олишни тўғри ташкил этиш.



2-§. Майда моторикани ривожлантириш


260. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда майда моторика ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

қўллари ва бармоқларининг ҳаракатларини назорат қила олиш;

умумий фойдаланишда бўлган ўйинчоқлар ва буюмларни ишлата олиш.


261. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда майда моторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

босма ҳарфларда бир неча сўзларни, шу жумладан, ўз исмини тузиш;

кундалик фаолиятда иштирок этиш;

қоғоздан турли оддий конструкцияларни ясаш;

қайчини бир қўлида ушлаб, белгиланган чизиқлар бўйича қоғозни кесиш;

камида 16 та бўлаклардан шакл йиғиш;

коптокни бир ёки икки қўли билан илиш ва уни бир қўлидан бошқа қўлига ирғитиш;

майда мунчоқларни ипга ўтказиш;

махсус идишлардан елим, тиш пастаси ёки бўёқни сиқиб чиқариш;

сувни бир идишдан бошқа идишга тўкмасдан қуйиш ҳамда оғзи тор шиша идишга сув қуя олиш;

чўмич билан шўрвани ёки бошқа суюқликни ликопча ёки бошқа идишга солиш, турли материаллар билан тажриба қилиш;

маҳкамлаш усули билан энг оддий моделларни яратиш.


262. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

боланинг ўз ихтиёрига кўра бажара оладиган фаолиятни амалга оширишига кўмаклашиш;

коптокни бир қўл билан илиб олишни кўрсатиш;

қоғозни чизиқлар бўйича кесишини рағбатлантириш;

болага махсус идишлардан мустақил фойдаланиш ва уларнинг ичидагиларини бир қўли билан сиқиб олишга рухсат бериш;

боланинг мустақил равишда пойабзалини кийиш ва ипларини боғлашини рағбатлантириш;

болани овқат тайёрлашда (хамир ёйиш, стаканга сув ёки шарбат солишда) иштирок этишини рағбатлантириш;

болани бир идишдан бошқа идишга суюқлик қуйишини рағбатлантириш;

болани бармоқлар билан махсус машқларни бажаришни талаб этадиган ўйинлар, ўйинчоқлар ва ўқув материаллари билан таъминлаш.


263. Бола қайчи ва елим билан ишлаётганида, унинг хавфсизлигини таъминлаш лозим.



3-§. Сенсомоторикани ривожлантириш


264. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини тартибга солишга қодирлиги уларда сенсомоторика ривожланишининг талаби ҳисобланади.


265. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда сенсомоторика ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

коптокни ўз шеригига турли дастлабки ҳолатлардан ирғитиш, бир жойда туриб ёки олдинга ҳаракатланиб, полга, ерга уриш, уни бир ёки икки қўли билан илиб олиш, бу жараёнда чапак чалиш ва бошқа топшириқларни бажариш;

коптокни, қум солинган қопчани горизонтал ва вертикал ҳолатдаги мўлжалга 3-4 м масофадан ташлаш.


266. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болани коптоклар, қум солинган қопчалар билан таъминлаш;

боланинг миноралар, шакллар қуриши, хамир, пластилин қориши, расм чизиши ва бўяши мумкин бўлиши учун унга турли материаллар ва ўйинчоқлардан фойдаланиш имкониятини яратиш;

қалам ва бўрчаларни бераётганда буюмларни қандай чизиш кераклигини оғзаки ўргатиш.


267. Болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш учун қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

серҳаракат фаолиятни бирмунча хотиржам фаолият ва дам олиш билан уйғунлаштириш;

ичига нарса солинадиган коптокларнинг вазни 0,5-1 кг дан оғир бўлмаслигига эътибор қаратиш;

машқларни бажариш вақтида боланинг хавфсизлигини таъминлаш.



4-§. Маданий-гигиеник кўникмаларни ривожлантириш


268. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар ўзини парваришлай олишлари ва маданий-гигиеник кўникмаларини орттиришлари лозим.


269. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда маданий-гигиеник кўникмалар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

кун давомида танаси тозалиги, кийимлари, сочлари, уст-боши озодалигини кузатиб туриш;

тўғри, тартибли овқатланиш, қошиқ, санчқилардан фойдаланиш ва айни пайтда стол атрофида ўтирганда гавдасини тўғри тутиб туриш;

мустақил равишда ҳожатхонадан фойдаланиш ва гигиена қоидаларига амал қилиш;

мустақил равишда хонасини йиғиштириш ва ўйинчоқларини ўз жойига териб қўйиш;

тўғри овқатланишнинг муҳимлигини англаш;

саломатлик тўғрисида ғамхўрлик қилишнинг муҳимлигини тушуниш;

биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини билиш.


270. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларини тушунтириш;

соғлом турмуш тарзининг асослари бўйича суҳбатлар ўтказиш;

гавдасини тутишини кузатиш, ясситовонлиликнинг олдини олиш;

гигиена ва этика мавзуларида саҳна кўриниши ташкил этилишига кўмаклашиш;

соғлиқни сақлаш бўйича турли вазиятлар яратиш ва ҳал қилиш;

инфекциялар нималиги ва уларнинг қандай йўллар билан юқишини тушунтириш;

нима учун болаликданоқ соғлиқни сақлаш тўғрисида қайғуриш лозимлигини тушунтириш;

боланинг ванна, ҳожатхонадан мустақил фойдаланишига рухсат бериш;

болага ўйинчоқларни йиғиши ва тозалаши, уйқуга тайёрланишига ёрдам бериш;

номаъқул хатти-ҳаракатлар (сигарет чекиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиш) ҳақида сўзлаб бериш;

боланинг мустақил равишда овқатланиши, овқатланиб бўлгандан сўнг стол устидаги идиш-товоқларни йиғиштиришига рухсат бериш.


271. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида уларнинг яшаши ва ҳаракатланиши учун жароҳатланиш, жисмоний, ақлий ва руҳий зўриқишнинг олдини оладиган қулай шароитларни яратиш лозим.



XХV БОБ. ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ


1-§. Ижтимоий ривожланиш


272. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

таниш ва нотаниш одамларни ажрата олиш;

бошқа болалар ва катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш.


273. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда ижтимоий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

мулоқот қилишда нутқли ва нутқсиз воситалардан (ифодали имо-ишоралардан) фойдаланиш;

ўз атрофидаги таниш одамлар билан осонликча мулоқотга киришиш;

муаммоларга дуч келганда танишлардан ёрдам сўраш;

нотаниш ёки илк бор кўраётган одамлари тўғрисида саволлар бериш;

келишишни билиш;

хушмуомалаликни намойиш этишнинг оддий кўникмаларига эга бўлиш (саломлашиш, хайрлашиш, миннатдорчилик билдиришни билиш);

бошқалар билан барқарор алоқалар ўрнатиш, дўстлар орттириш;

болалар ва катта ёшдагилар билан ҳам идрок этаётган вазиятни, ҳам унинг доирасидан чиқиб кетадиган ҳолатни акс эттирадиган мавзуларда мулоқот юритишга қодир бўлиш;

ёрдам бериш, овутиш, ўйинчоқ, қаламлар билан ўртоқлашиш;

катта ёшдагилар билан суҳбатлашганда савол бериш ва жавоб қайтариш;

бошқа болалар билан ўйнаш ва ёрдам бериш;

хонага кирганда ёки учрашиб қолганда олқишлаш.


274. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

боланинг мулоқот юритиши, ролли ва театрлаштирилган ҳамда бошқа турдаги ўйинларда фаол иштирок этишини рағбатлантириш;

боланинг оила аъзолари ва уларнинг вазифаларини билишига кўмаклашиш;

боланинг заруратга қараб ёрдам сўраб мурожаат этишини рағбатлантириш;

боланинг нотаниш одамлар тўғрисида савол беришини рағбатлантириш ва боланинг саволларига батафсил жавоб бериш;

болага атрофдагиларни ҳурмат қилиш муҳимлигини тушунтириш;

боланинг саломлашишда қўл сиқиши ва олқишлашини рағбатлантириш;

болаларнинг саволларига жавоб бериш;

болани диққат билан тинглаш ва унинг сўзларига қизиқиш билдириш.


275. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

болани ҳеч қачон бегона одамлар олдида ёки ғазабланган пайтда жазоламаслик;

жазо айбли иш қилинган заҳотиёқ қўлланилиши лозим, бироқ у айбли ишнинг даражасидан ортиб кетиши керак эмас.



2-§. Ҳиссий ривожланиш


276. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда ҳиссий ривожланиш талаблари ҳисобланади:

бола ўзининг "мен" тамойилини ривожлантириши;

бошқаларнинг ҳис-туйғуларини сезиш ва ўз ҳиссиётларини ифодалашга қодирлиги.


277. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда ҳиссий ривожланиш индикаторлари ҳисобланади:

ташаббускор, фаол бўлиш, бўлажак воқеалардан мамнуният ҳис қилиш;

ўзининг фамилияси, исми, ёши, манзили, оила аъзолари, қайси мамлакат, шаҳар (қишлоқ)да яшаётганлигини билиш, ўзи тўғрисидаги маълумотларни бошқа болалар билан алмашиш;

ўзининг миллий ва маданий қадриятларини билиш ва улар билан ғурурланиш;

топшириқларни бажаришда қатъият ва сабр-тоқатни намойиш этиш;

тенгдошларига ёқишни исташ;

катта ёшдагилар ва болаларнинг руҳий аҳволини сеза олиш;

ўзига яқин катта ёшдагилар ва тенгдошларига нисбатан ҳамдардлик билдириш;

атрофдагиларни кийимлари ва тили бўйича ажратиш;

ўйинлар ташкил этишга қодир бўлиш;

тинглаши мумкин бўлган мусиқа асарларини бажонидил тинглаш, уларга нисбатан эмоционал муносабат билдириш;

бадиий асар қаҳрамонига нисбатан ташвишланиш ва ҳамдардлик билдириш.


278. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

бола ўзини таништириши керак бўлган вазиятлар мавжуд бўлган ролни ижро этадиган ўйинларни ташкил қилиш;

болага яшайдиган шаҳри, уйи, манзили тўғрисида сўзлаб бериш ва сўраш;

болага маънавий-моддий қадриятлар тўғрисида тушунтириш;

ўз маданий қадриятларини ўйинлар, ижод, мусобақалар орқали ифодалашга имкон бериш;

боланинг тасвирий фаолият (расм чизиш, шаклчаларни ёпиштириб ясаш, аппликация қилиш), роль ижро этиш ва режиссёрлик қилиш ўйинларида, оилавий ва умумий байрамлардаги чиқишлар, болалар театри ва бошқа вазиятларда ўз туйғулари, ҳиссиётларини ифодалашини рағбатлантириш;

қувончли ва қайғули воқеаларни юзага келтирадиган вазиятларни муҳокама қилиш;

бола билан қийин вазиятга тушиб қолган дўстлар ва катта ёшдагиларни қўллаб-қувватлаш нақадар муҳимлигини муҳокама қилиш;

бола билан у амалга ошираётган ҳаракатларни муҳокама қилиш.


279. Бола тенгдошлари орасида ўзига ишончсизлик, камситилганлик, тажовуз қилинишига олиб келадиган аҳволга тушиб қолишига йўл қўймаслик лозим.



XХVI БОБ. НУТҚ, ЎҚИШ ВА САВОДГА ТАЙЁРГАРЛИК


1-§. Нутқ


280. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда нутқ ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

нутқни тинглаш ва тушуниш;

сўзлашиш ва мулоқот юритишга қодир бўлиш;

нутқ-товуш маданиятини шакллантириш;

оддий таҳлил ва синтез қилиш кўникмаларини ривожлантириш;

сўз бойлигини фаоллаштириш;

нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш;

боғланишли нутқни шакллантириш;

ижодий ҳикоя қилишни шакллантириш.


281. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда нутқ индикаторлари ҳисобланади:

мусобақалар ва мунозараларда иштирок этиш, у ерда эшитган кўрсатмаларини тўғри бажариш;

айрим махсус сўзларнинг маъносини билиш;

эшитган ҳикояларни осонликча баён қилиш;

она тилини жуда яхши билиш, фикрни оддий ва умумий фойдаланишдаги гаплар ёрдамида ифодалаш;

мавжуд тил тизими (товуш, сўз, гап) тўғрисида элементар (оддий) тасаввурга эга бўлиш;

сўздан товушни, унли ва ундош товушларни ажрата олиш;

нарсаларнинг номларини тўғри айтиш, бир-бири билан солиштириб, айрим фарқларини тушуниш;

ўз нутқида уюшиқ бўлакли, содда, ёйиқ ва қўшма гапларнинг турли хилларидан фойдалана олиш;

ўйинчоқлар ва буюмлар ҳақида ҳикоя туза олиш;

шахсий тажриба, мазмунли расмлар асосида ҳикоя туза олиш;

гапларни грамматик жиҳатдан тўғри туза олиш;

сурат (расмлар) бўйича мазмунли ҳикоя тузиш;

умумлаштирувчи сўзлар, антонимлар, солиштирмалардан фойдаланиш;

ҳаракатларни режалаштириш учун нутқдан фойдаланиш;

ўз туйғулари ва ниятларини нутқ ёрдамида ифодалаб, тенгдошлари ва катта ёшдагилар билан мулоқотда иштирок этиш;

турли ҳикояларни сўзлаб бериш, ҳикояларни ўйлаб топишга ҳаракат қилиш, қофия ва сўз ўйинига қизиқиш билдириш;

китоблар, телекўрсатувлардан нутқнинг турли парчаларини ёдлаб олиш ва ишлатиш.


282. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

мусобақа, мунозара ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, саволлар бериш ва болани тўғри жавоб бериш ёки кўрсатмаларни бажаришга рағбатлантириш;

боланинг янги сўзлардан фойдаланиш ва уларнинг маъносини билиш истакларини рағбатлантириш;

болага мунтазам равишда ҳикоялар айтиб туриш, театрга олиб бориш, бола билан таассуротларини муҳокама қилиш;

расмга қараб мазмунли ҳикоя тузиш, нутқни ривожлантириш бўйича махсус тренинг ва ўйинлар ўтказишга ёрдам бериш, қофия ва сўз ўйинлари, шеърларни ифодали ўқиш, эртакларни айтиб бериш, шахсий ҳаётдан ҳикоя тузишга кўмаклашиш;

болани ижодий драматик, роль ижро этиладиган ўйинларда иштирок этишга жалб қилиш.


283. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган бола билан муносабатларда самимият, дўстоналик ва ҳимоя этилганлик муҳитини сақлаб туриш лозим.



2-§. Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш


284. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

босма материалларга қизиқиш билдириш, ҳарфлар ва рамзларни ажрата олиш;

ёзиш кўникмаларини ўрганиш;

оддий таҳлил ва синтез қилиш кўникмаларини ривожлантириш.


285. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда ўқиш ва савод малакалари индикаторлари ҳисобланади:

кўп вақт давомида китоб билан ўтириб, уни томоша қилиш, китобни тўғри ҳолатда ушлаш;

айрим маълумотларни йиғиш учун китоблардан фойдаланиш;

бир неча машҳур асарлар ва адабий қаҳрамонларни айтиб бериш;

адабий асарларнинг айрим парчаларини сўзлаб бериш;

алифбони билиш;

бўғинлар бўйича ўқиши мумкинлиги;

илмоқ, гажак, чизиқчалар, таёқчалар каби ёзиш элементларининг барчасини билиш;

ёзиш кўникмаларини ўрганиш;

намунадан 2-3 та сўзларни олиб ёзиш ва чизиш;

ўз исмини ва 2-3 та сўзларни босма ҳарфларда мустақил равишда ёзиш;

гапни сўзларга, сўзларни бўғинларга бўлиш;

маълум товушларнинг ўрнини аниқлай олиш;

сўзда товушлар кетма-кетлигини аниқлаш;

бўғинлардан сўзлар, сўзлар иштирокида гап туза олиш;

товушларни эшитиб фарқлай олиш.


286. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

болага китоблар бериш, китобни тўғри йўналишда кўришга одатлантириш;

болани уни қизиқтирадиган маълумотларни расмлар билан безатилган китоблардан топишга йўналтириш;

болага китоблар тўғрисидаги маълумотларни бериш;

боланинг атрофида мавжуд буюмларни рамзий номлаш бўйича ҳарфлар билан махсус ўйинларни ўтказиш;

болалар учун мўлжалланган намуналарда ҳарфлар ёки сўзларни чизиш ва боланинг мустақил ёзишини рағбатлантириш ҳамда кузатиш;

болани ўз ҳаракатлари ва ҳиссиётларини тасвирлашга ўргатиш;

боланинг турли қаҳрамонларга мактуб "ёзиши" ва "олишига" ёрдам бериш;

боланинг расм чизишини рағбатлантириш ва расмларни унга маълум объектларда чизишга кўрсатма бериш.


287. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган боланинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланиши учун қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

китобларнинг эстетика талабларига жавоб беришига эътибор қаратиш;

ёзув-чизув жиҳозларини уларнинг техник параметрларига қараб харид қилиш.



XХVII БОБ. БИЛИШ ЖАРАЁНИ ВА АТРОФ-МУҲИТ

ТЎҒРИСИДАГИ БИЛИМЛАРГА ЭГА БЎЛИШ


288. Билиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

болалар фаолиятининг турли кўринишларини ривожлантириш учун амалий билимларни тўплаш ва умумлаштириш;

тажрибалар ўтказиш, моделлаштириш, оддий қидирув фаолияти билан шуғулланиш;

табиатни севиш ва уни асраб-авайлаш фаолиятининг баъзи методларига эга бўлиш;

ўзаро таққослаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш хусусиятлари;

маълумотларнинг турли манбалари билан ишлашни ўрганиш.



1-§. Элементар математик кўникмалар

ва билимларни ривожлантириш


289. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг талаблари ҳисобланади:

миқдор, сонлар, санаш, геометрик шакллар тўғрисидаги ўз билимларини намойиш этиш;

фазода мўлжал олиш ва вақт бўйича илк тушунчаларга эга бўлиш.


290. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда элементар математик кўникмалар ва билимлар ривожланишининг индикаторлари ҳисобланади:

ўз уйининг рақамини билиш;

10 гача бўлган сонларни тўғри ва тескари санай олиш;

20 гача бўлган сонларни тўғри санаш;

ёнма-ён турган сонлар орасидаги муносабатларни тушуниш;

0 дан 20 гача бўлган рақамларни билиш;

мисолларни рақамлар ёзилган карточкалар ёрдамида ифодалаб ечишни билиш;

бир амалли масалаларни қўшиш ва айириш орқали тузиш ва ечиш;

"+", "-", "=" ишораларини билиш;

шартли ўлчов ёрдамида предметлар узунлигини ўлчаб, натижасини сон ва рақам билан айтиш;

суюқ ва тўкилувчи жисмларни шартли ўлчов бирлиги билан ўлчаб, натижасини сон ва рақам билан айтиш;

кўпбурчакларнинг элементларини (томонлари, бурчаклари, учлари) билиш;

шар, куб ва цилиндрларни таниш;

геометрик шакллар, мевалар, сабзавотлар ва бошқа шу каби нарсаларни 2, 4 ва 10 тагача тенг қисмларга бўла олиш;

бутуннинг қисмдан катталиги, қисм бутуннинг қисми эканлигини тушуниш;

катак қоғози варағи сатҳини мўлжал олиш, қоғоз варағининг ўнг, чап, юқори, паст, ўртасини аниқлай олиш;

сутка қисмларини фарқлаш, кеча, бугун, эртани билиш;

ҳафта кунларининг номи, кетма-кетлиги, бугун ҳафтанинг қайси куни эканлигини айта олиш;

лабиринтларни билиш ва уларнинг ечимини топа олиш;

буюмларнинг ўзига нисбатан ўрнини аниқлаш (тепада-пастда, олдинда-орқада, ўнгда-чапда);

ҳуштак бўйича турли йўналишда ҳаракатланиш (олдинга-орқага, чапга-ўнгга);

йил фасллари, уларнинг номи, кетма-кетлиги ва ўзига хос хусусиятларини билиш;

йил тақвими, ўтаётган ой, сана, ҳафта куни ҳақида билиш;

соат турлари унинг ишлатилишини тушуниш;

лего жиҳозларидан лойиҳалар яратиш;

20 қисмдан кам бўлмаган пазлларни йиғиш;

қоғозларни букиб шакллар ясаш;

қурилиш материаллари тўпламларидан турли мавзуларда лойиҳалар яратиш;

пул қийматлари, нарх, пластик карточка, терминал ҳақида дастлабки тушунчага эга бўлиш.


291. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

рақамларни ёзиб, бу қандай рақам эканлигини болага айтиб бериш;

бола билан санаш, айириш ва қўшиш керак бўлган турли ўйинларни ўйнаш;

боланинг ўз манзили ва уйининг рақамини ёдлаб олиш истагини қўллаб-қувватлаш;

ранглар, ўлчам, шакллар, рақамлар ва санаш, вақтни ўзлаштириб олиши учун буюмлар билан тажриба қилиш;

бола билан кўпроқ суҳбатлашиш, ундан эрталабдан кечқурунгача қандай ўтганлигини айтиб беришни сўраш.


292. Болани ривожлантирувчи муҳит санитария ва гигиена талабларига мувофиқ бўлиши лозим.



2-§. Атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш


293. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш талаблари ҳисобланади:

жонли ва жонсиз оламни кузатиш, таърифлаб бериш;

инсон тана аъзоларини ўрганиш.


294. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда атроф-муҳитни ўрганиш ва англаш индикаторлари ҳисобланади:

табиат ҳодисаларига қизиқиш билдириш, ўсимликлар ва ҳайвонот олами тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;

ҳайвонлар яшайдиган турли муҳитларни (балиқлар сувда, бўри эса ўрмонда яшашини) айтиб бериш;

тоғ, ўрмон, денгиз, дарё сингари ўзига хос географик атамаларнинг номларини билиш;

айрим ҳайвонлар ва ўсимликлар билан бевосита мулоқот қилишнинг хавф-хатари тўғрисида билиш;

оддий сабаб-оқибат алоқаларини тушуниш;

ўзи учун янги бўлган нарсаларни кўриб қолганда, унинг хусусиятларини билиб олишга уриниш;

хато қилиш ва янглишиш йўли билан амалий вазифаларнинг ечимини топишга ҳаракат қилиш;

ўйинларда воқеалар, ҳаётий вазиятлар, катта ёшдагилар меҳнатига тақлид қилиш;

ўзининг мустақил далилларини келтириб, воқеаларни муҳокама қилиш;

йўлда ҳаракатланиш ва кўчада ўзини тутишнинг элементар қоидаларини билиш;

одамнинг бир неча органлари ва уларнинг хусусиятларини билиш;

одам ва ҳайвон ўртасидаги бир неча фарқланувчи ва умумий жиҳатларни айтиб бериш.


295. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

жонли ва жонсиз табиат объектлари билан тажриба ўтказиш учун имконият яратиш;

болани турли ҳайвонлар, ўсимликлар, географик атамалар тўғрисидаги суҳбатларга жалб қилиш;

боланинг жонли ва жонсиз табиат тўғрисидаги билимларини ошириш учун китоблар, расмлар, махсус телекўрсатувлардан фойдаланиш;

боланинг сабзавот ва мевалар таркибида мавжуд бўлган витаминлар, уй ҳайвонларининг роли тўғрисида сўзлаб беришини рағбатлантириш;

боланинг фаолиятига катта ёшдагилар иштирокида ҳайвонлар ва ўсимликларни парваришлашни киритиш;

боланинг кундалик фаолиятида мустақил равишда давомли кузатишларни ташкил қилиш;

боланинг турли таҳлил этиш воситалари ёрдамида (кўзларини юмиб, қўллари билан пайпаслаб кўриш орқали) буюмларни ўрганишини рағбатлантириш;

байрамларни биргаликда нишонлаш, кўнгилочар тадбирлар, табиатга экскурсияларни ташкил этиш;

болага одамнинг тузилиши тўғрисидаги турли расмларни таклиф қилиш;

болага жонли табиатни кузатиш ва солиштиришга имкон бериш, боланинг ҳайвонлар ва одамлар ўртасидаги тафовутларни топишини рағбатлантириш;

болага тана аъзоларининг номи, жойлашуви ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумот бериш.


296. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган боланинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланиши учун қуйидагиларга риоя қилиш лозим:

экскурсиялар ва бошқа тадбирларда болаларни албатта кузатиб юриш;

боланинг ҳаддан ортиқ ҳаяжонланишига йўл қўймаслик;

боланинг ўрганиш ва тажриба қилиш истагини қўллаб-қувватлаш;

болага кўчада нотаниш одамлар билан учрашганда, уйда бир ўзи қолганда, дайди ҳайвонлар учраганда ўзини қандай тутиш кераклигини тушунтириш;

боланинг компьютер олдида 10 - 15 дақиқадан ортиқ бўлишига йўл қўймаслик;

болага зўравонликни тарғиб қилувчи телекўрсатувларни томоша қилишга рухсат бермаслик.



3-§. Ижод


297. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда ижод талаблари ҳисобланади:

турли товушлар ва овозларни ажрата олиш;

мусиқали ва кўргазмали фаолиятда иштирок этишга қизиқиш билдириш;

мусиқий ва шовқинли товушларни ҳамда мусиқий асарнинг мазмунини фарқлаш.


298. Қуйидагилар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда ижод индикаторлари ҳисобланади:

мусиқа оҳангининг тезлигига мувофиқ секин ва тез ҳаракатланиш;

овозли техникадан фойдаланиш;

мусиқа асарларини танлаб тинглаш;

таниш бўлган мусиқа асарларини астойдил тинглаш ва уларга нисбатан эмоционал муносабат билдириш;

ўзи тингламоқчи бўлган мусиқани мустақил танлаш;

ўзи ўрганган қўшиқдан парчаларни мустақил куйлаш;

мусиқа асбобларига қизиқиш билдириш ва уларни чалиш;

турли мусиқа фаолиятларида иштирок этиш;

мустақил равишда таниш ва хаёлий объектларни чизиш;

рангли бўёқлар билан расм чизиш учун турли мўйқаламлардан фойдаланиш;

бирор нарсани безатиш учун турли объектларнинг расмини чизиш;

санъат асарлари, кундалик буюмларни диққат билан томоша қилиш;

кундалик буюмларнинг номини айтиш ва таърифлаб бериш;

кўрган ва эшитганларини акс эттириш;

пластилин, лойдан шаклчаларни ёпиштириш, ясаш.


299. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълимига қуйидагича ёндашиш лозим:

боланинг мусиқа эшитганида рақсга тушишини рағбатлантириш;

мусиқага қизиқиш уйғотишга кўмаклашиш;

бола ўз мусиқасини яратиши учун уни тегишли материаллар билан таъминлаш;

оддий муаммоларни ижодий ҳал қилишини рағбатлантириш;

боланинг ижод қилиб нақшлар ясаши, расм солиши ва пластилин ёки лойдан турли шакллар ясаши учун уни зарур материаллар билан таъминлаш;

боланинг ҳар қандай ютуқларини рағбатлантириш, унинг ижод маҳсулларидан уй кўргазмаларини ташкил этиш.



VIII БЎЛИМ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


300. Мазкур Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Республика "Оила" илмий-амалий маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 октябрь, 42-сон, 568-модда