ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2013 й. 282-сон "Тошкент шаҳри ҳудудидаги каналларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2013 й.

N 282



ТОШКЕНТ ШАҲРИ ҲУДУДИДАГИ

КАНАЛЛАРНИНГ САНИТАРИЯ ҲОЛАТИНИ

ЯХШИЛАШ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри ҳудудидаги каналларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, шунингдек уларнинг ўзанларини ва каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштиришни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Тошкент шаҳар сув хўжалиги бошқармасини тугатиш ҳамда унинг негизида Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузурида Каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармасини (кейинги ўринларда Ихтисослаштирилган бошқарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Ихтисослаштирилган бошқарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган магистрал каналларни ва улардаги иншоотларни сақлашга доир ягона техник сиёсатни амалга ошириш;

Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган магистрал каналлар ва сув хўжалиги иншоотларининг зарур даражадаги санитария ҳолатини ва техник жиҳатдан ишончлилигини таъминлаш;

каналлардан ишончли фойдаланиш ва уларни ишлаш ҳолатида сақлашга тайёрлаш;

каналларни санитария жиҳатидан тозалаш ишларини комплекс ва тубдан яхшилаш, каналларга туташ ҳудудларни санитария, экология норма ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш функцияларини амалга ошириш;

каналларнинг шаҳардаги участкаларини уларнинг қуйилиш жойларини бетонлаш йўли билан реконструкция қилиш, қирғоқлар бўйида замонавий ландшафт архитектурасини қўллаган ҳолда рекреацион зона барпо этиш;

сув ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш;

ажратилган маблағлар, моддий-техника ресурслари, махсус техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган магистрал каналлар ва иншоотлар тизимининг 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бир қисмини белгиланган тартибда Ихтисослаштирилган бошқарма тасарруфига берсинлар.

Республика сув ресурсларини ҳавзали бошқариш тамойилидан келиб чиққан ҳолда, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг белгиланган тартибига риоя этилишини таъминлаш, умуман берилаётган магистрал каналлар (тизимлар) ва иншоотлар бўйича сув олиш ва сув бериш тўғрисидаги ишончли ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида қолдирилсин.

4. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳри ҳудудидаги каналларни хатловдан ўтказиш ҳамда қаровсиз каналларни ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси магистрал каналлари ва иншоотлари тизимининг бир қисмини бериш бўйича Идоралараро ишчи комиссия таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Идоралараро ишчи комиссия (Б. Раҳмонов) 2013 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган қаровсиз каналларни хатловдан ўтказсин ва уларни янгидан ташкил этилган Ихтисослаштирилган бошқарма балансига белгиланган тартибда ўтказсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тугатилаётган Тошкент шаҳар сув хўжалиги бошқармасининг асосий воситалари, механизмлари, автотранспорти, моддий-техника ресурслари лимитлари, штат бирликлари ва бюджет маблағларини бериш - қабул қилиб олишни;

Ихтисослаштирилган бошқарманинг штатлар рўйхатини ва харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказишни;

Ихтисослаштирилган бошқармани 4-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича зарур махсус техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Тошкент шаҳар сув хўжалиги бошқармасининг ўтказилаётган харажатлар сметаси маблағлари, шунингдек Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари, шу жумладан, маҳаллий бюджет даромадлар қисмининг ошириб бажарилишидан ва харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига олинган маблағлар Ихтисослаштирилган бошқарманинг каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашга, 2013 йилда махсус техника ва асбоб-ускуналар сотиб олишга харажатларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ҳамда Ихтисослаштирилган бошқармани зарур махсус техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


10. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 1, 3-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 16 октябрдаги

282-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги

Ободонлаштириш бош бошқармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ








Ободонлаштириш бош бошқармаси





































































V














































Ирригация хўжалигини ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси




Шаҳар марказий кўчаларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси


* Ободонлаштириш объектларини назорат қилиш бошқармаси








<


>



>




















* Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси

<
























Махсус суғориш ускуналарини таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси




Шаҳар санъат иншоотларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси




>



>














* "Махсусйўлкўприктаъмирлаш" трести

<























Дренажлар ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси






















>




Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармаси


* Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари бошқармаси





>


<






















Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармаси















>



>

Марказий авария-диспетчерлик хизмати



































































Ободонлаштириш объектларини назорат қилиш бошқармаси




Каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси











>



>












































Изоҳ. *) Молиялаштириш хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 октябрь, 42-сон, 558-модда































Время: 0.2150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск