ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2013 й. 284-сон "Ўзбекистон Республикасида ўқ отиш спортини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2013 й.

N 284



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎҚ

ОТИШ СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Республика спортчиларини ўқ отиш ва стендга ўқ отиш бўйича халқаро мусобақаларга сифатли тайёрлаш ва уларда спортчиларнинг муваффақиятли қатнашиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерациясининг машқлар ўтказиш базасини ривожлантириш ҳамда спортнинг ушбу турини кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республиканинг мавжуд ўқ отиш спорти базасининг майдони ва жойлашган жойи жиҳатидан халқаро мусобақалар ўтказиш учун яроқли бўлган замонавий ўқ отиш комплексини яратиш учун етарли эмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерациясининг:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Ўртасарой посёлкаси манзилида жойлашган 99-сон ҳарбий шаҳарчасини Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерациясига бепул фойдаланиш учун бериш ва унинг негизида "Замонавий ўқ отиш спорти комплексини қуриш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тезкор бошқарувида бўлган Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 34-уй манзилидаги 1 қаватли бинони Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерацияси маъмуриятини жойлаштириш учун Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерациясига бепул фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерацияси бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган объектлар бўйича топшириш-қабул қилиш ишларини амалга оширсинлар.


4. Ўқ отиш спорти комплекси объектларини қуриш доирасида:

Тошкент вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб;

"CНEGARALOYIНA" МЧЖ - бош лойиҳаловчи этиб;

бош пудратчи ташкилот - белгиланган тартибдаги тендер савдолари натижалари бўйича;

2015 йилнинг тўртинчи чораги - қурилишни тугаллаш муддати этиб белгилансин.


5. Буюртмачи бош лойиҳаловчи билан биргаликда бир ой муддатда "Замонавий ўқ отиш спорти комплексини қуриш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича сифатли техник топшириқни ишлаб чиқсин ва келишиш учун киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:

буюртмачи ва лойиҳалаш ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида Тошкент вилояти ҳокимлигига лойиҳа учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга давлат бюджети маблағлари ажратиш масаласини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлар ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгашга кўриб чиқиш учун киритсин;

ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини тақдим этиш якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Марказий ҳарбий спорт клубининг 25 ва 50 метрли ўқ отиш тирларини реконструкция қилишни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган капитал қўйилмаларнинг бюджет лимитлари доирасида лойиҳани босқичма-босқич амалга оширишни молиялаштириш манбалари юзасидан таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича, Тошкент вилояти ҳокимлигига Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 34-уй манзилида жойлашган бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини, шунингдек объектларни қуриш бўйича қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши юзасидан назоратни белгиланган тартибда таъминласин.


9. Тошкент вилояти ҳокимлиги ўқ отиш спорт комплексини қуриш учун ажратилган ер участкасини текислаш ва кўкаламзорлаштиришни таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерациясининг Республика олий спорт маҳорати мактаби штатига спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича (ўқ отиш ва стендга ўқ отиш бўлимига) қўшимча равишда иккита катта тренер лавозими штат бирлигини киритиш, уларнинг тренерлик-методик фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш функцияларини Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерациясига юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерацияси Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт жамиятлари уюшмаси билан биргаликда Овчилик ва спорт қуролларининг ўқ отиш турларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига уларни сотиб олиш учун рухсатнома олаётган шахсларни мажбурий тартибда ўқитиш тўғрисидаги низомни икки ой муддатда тасдиқласинлар.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон "Ветеран" фахрий жангчилар (байналмилалчилар) бирлашмаси билан биргаликда доимий равишда Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерациясига ва унинг минтақавий тузилмаларига:

умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари орасидан истиқболли ва талантли ёшларни танлаб олишда;

оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда ёшлар ўртасида спортнинг ўқ отиш турлари кенг тарғиб этилишини таъминлашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2013 йил 21 октябрь, 42-сон, 560-модда




























Время: 0.1764
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск