ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 й. 254-II-сон "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.08.2001 й.

N 254-II

ЖИНОИЙ ЖАЗОЛАРНИНГ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИНОЯТ, ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСЛАРИ

ҲАМДА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

I. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда):

1) 15-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.

Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради";

2) 43-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳкумларга асосий жазолардан ташқари ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо ҳам қўлланилиши мумкин";

3) 44-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жарима энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорда белгиланади";

4) 50-моддаси:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмининг "а" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда";

олтинчи қисмининг "б" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда";

5) 51-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Отиб ўлдириш тариқасидаги ўлим жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми), агрессия (151-модданинг иккинчи қисми), геноцид (153-модда), терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун белгиланади.

Ўлим жазоси аёлга, олтмиш ёшдан ошган эркакка ва ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга нисбатан тайинланиши мумкин эмас";

6) 53-моддаси чиқариб ташлансин;

7) Кодекс қуйидаги мазмундаги 66-1-модда билан тўлдирилсин:

"66-1-модда. Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш

Ушбу Кодекс 105-моддасининг биринчи қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш), 106-моддасида (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш), 107-моддасида (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 108-моддасида (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш), 109-моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 110-моддасининг биринчи қисмида (қийнаш), 111-моддасида (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 116-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 117-моддасининг биринчи қисмида (хавф остида қолдириш), 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 136-моддасида (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш), 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (туҳмат), 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш), 149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 167-моддасининг биринчи қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддасининг биринчи қисмида (фирибгарлик), 169-моддасининг биринчи қисмида (ўғрилик), 170-моддасининг биринчи қисмида (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), 172-моддасида (мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш), 173-моддасининг биринчи қисмида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 192-моддасида (рақобатчини обрўсизлантириш), 260-моддасининг биринчи қисмида (темирйўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 266-моддасининг биринчи қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 268-моддасининг биринчи қисмида (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш), 298-моддасининг биринчи қисмида (машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин";

8) 73-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини;

б) оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини;

в) ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин";

9) 74-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жазони енгилроғи билан алмаштириш маҳкум:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини;

б) оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини;

в) ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан содир этган янги жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин";

10) 85-моддаси:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

11) 89-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми;

б) оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисми;

в) ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилади";

12) 90-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида бешдан бир қисми;

б) оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисми;

в) ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаб бўлинганидан кейин қўлланилиши мумкин";

13) 104-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

14) 113-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

15) 117-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

16) 118-моддаси тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

17) 125-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

18) 130-моддасининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

19) 135-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади";

иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги тегишинча "мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай" ҳамда "мол-мулк мусодара қилиниб" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

20) 139-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

21) 140-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади";

22) 141-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

23) 155-моддаси:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терроризм - халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди, шунингдек террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини таъминлашга, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги "мол-мулк мусодара қилиниб" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Терроризмни тайёрлашда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади";

24) 157-моддаси биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

25) 159-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

тўртинчи қисмининг санкциясидаги "мол-мулк мусодара қилиниб" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

26) 166-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларининг санкцияларидаги "мол-мулк мусодара қилиниб" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

27) 167-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) кўп миқдорда;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;

г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";

28) 168-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Фирибгарлик:

а) кўп миқдорда;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";

29) 169-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ғрилик:

а) жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик);

б) анча миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўғрилик:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб;

в) кўп миқдорда содир этилган бўлса,

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

тўртинчи қисмининг санкциясидаги "мол-мулк мусодара қилиниб" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

30) 170-моддаси:

иккинчи қисмининг санкциясидаги "мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда қамоқ тариқасидаги жазо қўлланилмайди";

31) 173-моддаси:

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

32) 174-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч ойдан олти ойгача қамоқ билан жазоланади";

33) 175-моддаси:

биринчи ва иккинчи қисмларининг санкцияларидаги тегишинча "мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай" ҳамда "мол-мулк мусодара қилиниб" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";

34) 177-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

35) 179-моддасининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

36) 180-моддасининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

37) 181-моддасининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

38) 182-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин кўп миқдорда содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;

г) хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

39) 184-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш:

а) такроран;

б) кўп миқдорда содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқлар ва бошқа тўловлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";

40) 186-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

41) 1861-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

42) 188-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилган бўлса,

уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:

а) хавфли рецидивист томонидан;

б) кўп миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган бўлса,

уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,

уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

43) 189-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш, шунингдек савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш:

а) хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 188 ёки 190-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,

энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади";

44) 191-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади";

45) 193-моддасининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

46) 194-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

47) 195-моддаси:

48) 196-моддаси:

49) 198-моддаси учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

50) 202-моддаси:

иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги "мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";

51) 205-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

52) 206-моддаси:

53) 207-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

54) 208-моддасининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

55) 209-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

56) 242-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкциясидаги "мол-мулк мусодара қилиниб" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

57) 250-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

58) 253-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

59) 273-моддаси:

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларининг санкцияларидаги "мол-мулк мусодара қилиниб" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

60) 277-моддаси:

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

61) 283-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

62) 284-моддасининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч ойгача қамоқ билан жазоланади";

63) 297-моддаси:

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

64) 298-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

65) 124-моддасининг санкциясидаги, 131-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларининг санкцияларидаги, 137-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги, 150-моддасининг санкциясидаги, 151-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларининг санкцияларидаги, 152, 153, 154-моддаларининг санкцияларидаги, 158-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларининг санкцияларидаги, 160, 161, 164, 165, 171, 176, 178, 185-1, 190, 210-моддаларининг санкцияларидаги, 211, 212, 213-моддалари иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги, 214-моддаси иккинчи қисмининг санкциясидаги, 228-1, 233-моддаларининг санкцияларидаги, 237-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги, 243, 244, 244-1, 244-2, 245, 246, 247-моддаларининг санкцияларидаги, 248-моддаси учинчи қисмининг санкциясидаги, 251-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги, 252, 255-1-моддаларининг санкцияларидаги, 267-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларининг санкцияларидаги, 270-моддаси учинчи қисмининг санкциясидаги, 271 ва 278-моддаларининг санкцияларидаги тегишинча "мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай" ҳамда "мол-мулк мусодара қилиниб" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

II. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар):

1) 36-моддаси учинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терговчи прокурорнинг шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги, жиноятни тавсиф қилиш ва айблов ҳажми ҳақидаги, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ҳақидаги, ишни судга юбориш ёки ишни тугатиш ҳақидаги, тугалланган ишни қўшимча терговга қайтариш ҳақидаги кўрсатмаларига рози бўлмаса, ўз эътирозларини ёзма равишда баён қилган ҳолда ишни юқори турувчи прокурорга тақдим этишга ҳақлидир";

2) 46-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; ўзига қўйилган айблов юзасидан ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатув ва тушунтириш бериш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ҳимоячига эга бўлиш ва у билан холи учрашиш; ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад этиш; далиллар тақдим қилиш; терговчи ёки суриштирувчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ва ундан керакли маълумотларни ёзиб олиш; терговчи ёки прокурор томонидан жиноят ишининг тугатилганлигига эътироз билдириш ва суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса - кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга. Судланувчи охирги сўз билан чиқиш ҳуқуқига эгадир";

3) 48-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гумон қилинувчи: ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш; ушланганидан кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилинишини талаб қилиш; ўзига нисбатан қўйилган гумон хусусида ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; у гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан ёки у ушланган пайтдан бошлаб ҳимоячи олиш ва сўроқ тугаганидан сўнг у билан холи учрашиш; ҳуқуқларини ҳимоя қилишни шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим қилиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эгадир";

4) 55-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жабрланувчи: кўрсатув бериш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш; қонунда назарда тутилган ҳолларда ярашув тўғрисида аризалар бериш ҳамда ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; шахсан ўзи ёки вакили орқали судда айбловни қувватлаш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир";

5) 84-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жабрланувчи Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкин";

тўртинчи қисми тегишинча бешинчи қисм деб ҳисоблансин;

6) 209-моддасининг иккинчи қисмидаги "ёки мол-мулкни мусодара қилиш эҳтимолини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

7) 242-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.

Алоҳида ҳолларда мазкур эҳтиёт чораси уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича ҳам қўлланилиши мумкин";

8) 245-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш уч ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.

Бу муддат терговни тамомлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда ва эҳтиёт чорасини ўзгартириш учун асослар бўлмаган тақдирда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши мумкин.

Қамоқда сақлаш муддатини беш ойдан ортиққа, яъни етти ойгача бўлган муддатга узайтиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари томонидан, тўққиз ойгача бўлган муддатга - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан йўл қўйилади. Алоҳида ҳолларда, тергов қилинаётган ишнинг ўта мураккаблигини инобатга олиб, оғир ҳамда ўта оғир жиноятлар содир этганликда айбланаётган шахсларга нисбатан қамоқда сақлаш муддати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин. Муддатни яна узайтиришга йўл қўйилмайди";

9) 290-моддасининг биринчи қисмидаги "мулкий ундиришлар ҳамда мол-мулкни мусодара қилишга" деган сўзлар "мулкий ундиришларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 295-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қлов ҳукми қонуний кучга кирганда, жиноят иши тугатилганда, шунингдек фуқаровий даъвогар ўз даъвосидан воз кечганда ҳамда фуқаровий даъвони қаноатлантириш юзасидан кўрилган чораларга сабаб бўлган асослар бартараф этилган бошқа ҳолларда мол-мулкнинг хатланганлиги бекор қилинади";

11) 351-моддасининг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дастлабки тергов жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим";

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган дастлабки тергов муддати тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ёки вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан беш ойгача узайтирилиши мумкин. Кейинчалик дастлабки тергов муддати фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари томонидан етти ойгача ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тўққиз ойгача узайтирилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда, содир этилган жиноятнинг оғирлигини ҳамда тергов қилинаётган ишнинг мураккаблигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин";

12) 374-моддаси:

иккинчи қисмининг 6-бандидаги "ва эҳтимол тутилган мол-мулк мусодарасини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмининг 3-бандидаги "фуқаровий даъво ва мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини" деган сўзлар "фуқаровий даъвони" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 380-моддасининг биринчи қисмидаги "ва мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

14) 384-моддасининг 8-бандидаги "ва мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

15) 396-моддасининг 6-бандидаги "зарарни қоплаш ва мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини" деган сўзлар "зарар қопланишини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 398-моддасининг:

номидаги "ва мол-мулкни мусодара этишни" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги "зарарни қоплаш ҳамда мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини" деган сўзлар "зарар қопланишини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 401-моддасининг биринчи қисмидаги "ва мол-мулкнинг мусодарасини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

18) 405-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят ишини судда муҳокама қилишга тайинлаш тўғрисида судьянинг қарори чиқарилган вақтдан бошлаб кўпи билан ўн суткада суд ишни кўришни бошлаши лозим.

Жиноят ишини кўриб чиқиш бошланган вақтдан эътиборан узоғи билан икки ой ичида суд уни мазмунан ҳал этишни тугаллаши лозим.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат биринчи инстанция судининг ажримига асосан Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси томонидан тўрт ойгача узайтирилиши мумкин.

Судларда жиноят ишларини кўриб чиқиш муддатини тўрт ойдан кўпроққа узайтиришга алоҳида ҳолларда фақат мураккаб ва кўп воқеали ишлар бўйича йўл қўйилади. Биринчи инстанция судининг ажримига асосан беш ойгача бўлган бундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари ва олти ойгача бўлган шундай узайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан амалга оширилади";

19) 457-моддаси биринчи қисмининг 11-бандидаги "ёки мол-мулкнинг мусодара қилиниши эҳтимолини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

20) 470-моддасининг 5-банди чиқариб ташлансин;

21) 558-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш вояга етмаган шахсга нисбатан фақат ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослар бўлганда ва унга беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тайинланиши мумкин бўлган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган ҳамда айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини бошқа эҳтиёт чоралари таъминлай олмайдиган тақдирда қўлланилиши мумкин";

22) Кодекс қуйидаги мазмундаги 62-боб билан тўлдирилсин:

"62-боб. Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш

582-модда. Ярашилганлиги муносабати билан кўриб чиқиладиган жиноят ишлари

Ярашилганлиги муносабати билан Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши мумкин.

583-модда. Ярашув тўғрисидаги ариза

Ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкин.

Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт.

Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.

Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.

Аризани қабул қилиш пайтида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.

584-модда. Жиноят ишини судга юбориш тартиби

Суриштирувчи, терговчи, прокурор жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) ёки унинг қонуний вакилининг ярашув тўғрисидаги аризасини олгач, етти суткадан ортиқ бўлмаган муддатда гумон қилинувчининг, айбланувчининг розилиги билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради.

Қарорнинг тавсиф қисмида қуйидагилар кўрсатилади: жиноят иши қўзғатилишининг асослари, ишда гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, улар айбланаётган қилмишлар ва уларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралари, шунингдек ярашув тўғрисидаги аризанинг мазмуни ҳамда гумон қилинувчи, айбланувчининг аризага муносабати.

Қарорнинг қарор қисмида:

1) ишни судга юбориш тўғрисидаги;

2) эҳтиёт чораси тўғрисидаги, шунингдек фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари тўғрисидаги;

3) ашёвий далиллар тўғрисидаги қарор кўрсатилади.

Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлиб, барчаси билан ҳам ярашувга эришилган бўлмаса, ярашувга эришилмаган гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади, бу ҳақда қарорда кўрсатилади.

Иш қарор чиқарилганидан кейин уч сутка ичида прокурорнинг розилиги билан судга юборилади.

585-модда. Суд муҳокамаси

Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.

Суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячилари, прокурор иштирок этади.

Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жабрланувчининг ярашув тўғрисидаги аризасини ўқиб эшиттириш билан бошланади.

Суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) содир этилган жиноят ҳолатлари тўғрисидаги сўзларини эшитади.

Суд:

ярашувнинг ихтиёрийлиги ва унинг сабабларини;

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбига ихтиёрий иқрор бўлганлигини;

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзи содир этган қилмишнинг оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини;

жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ёки гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига бирон бир тазйиқ бўлган-бўлмаганлигини;

етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ масалаларни;

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ярашувга розиликларини аниқлайди.

Шундан сўнг суд ҳимоячи ва прокурорнинг фикрини эшитади.

Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш, шунингдек содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритилиши учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.

Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради.

Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан баённома юритилади.

586-модда. Суд ажрими

Суднинг ажрими қуйидаги қоидалар бўйича тузилади.

Суд ажримининг кириш қисмида:

1) ажрим чиқарилган вақт ва жой;

2) ажрим чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси;

3) гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти ва иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Суд ажримининг тавсиф қисмида ярашув учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади, ушбу Кодекснинг 585-моддасида санаб ўтилган масалаларга жавоблар ифодаланади.

Ажримнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади:

1) суд мажлиси баённомасини тасдиқлаш ҳамда жиноят ишини тугатиш ёки уни умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги;

2) эҳтиёт чораси тўғрисидаги;

3) ашёвий далиллар тўғрисидаги;

4) зарарни қоплаш тўғрисидаги.

Суднинг ажримига гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин".

III. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда):

1) 61-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади";

2) 164-моддаси:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

3) 174-моддаси:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса,

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

иккинчи қисми тегишли равишда учинчи қисм деб ҳисоблансин;

4) 176-моддаси:

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар анча миқдорда содир этилган бўлса

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади".

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов

Время: 0.0129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск