ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.07.1994 й. ПФ-916-сон "Республикада дори-дармонлар сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.07.1994 й.

N ПФ-916



РЕСПУБЛИКАДА ДОРИ-ДАРМОНЛАР

СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ТЎҒРИСИДА



Дори-дармонларни сотишда тегишли тартибни таъминлаш, улар билан савдо қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш ва республика аҳолисини дори-дармонлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида:


1. Дори-дармонлар сотишга махсус рухсатномалари-лицензиялари бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларнинг дори-дармонлар ҳамда тиббий буюмлар сотиши тақиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори-дармонлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар фақат дорихона муассасаларида сотилишини назарда тутган ҳолда дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотишнинг хозир амалда бўлган Қоидаларини бир ҳафта муддат ичида қайтадан кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаши учун тақдим этсин.

Дори-дармонлар сотишга махсус рухсатномалар-лицензиялар бериш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш Қоидаларини бузиш фактларига, шунингдек уларни дорихона муассасаларидан ташқарида - бозорларда, кўчаларда, жамоат жойларида ва уйларда сотиш ҳолларига қатъиян чек қўйсинлар. Дори-дармонлар сотишда белгиланган қоидаларга риоя қилмаётган шахслар қатъий жавобгарликка, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Прокуратураси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида дори-дармонлар сотиш борасида белгиланган қоидаларни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисида таклифлар киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Дори-дармон" Давлат-акционерлик уюушмаси аҳолига дори-дармонлар сотиш қоидаларига риоя этилиши учун дорихона муассасалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини оширсинлар.

Белгилаб қўйилсинки:

дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш Қоидаларини бир марта бузганлиги учун дорихона муассасаси раҳбарига хайфсан эълон қилинади, такрорий бузган тақдирда эса айбдор ишдан бўшатилади;

хусусийлаштирилган дорихона муассасаси раҳбари Қоидаларни бир марта бузганида унга жарима солинади, такрорий бузган такдирда эса дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотишга берилган лицензиядан белгиланган тартибда маҳрум этилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, "Дори-дармон" Давлат-акционерлик уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда чегараланган чакана нархларда сотиладиган энг муҳим дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг зарур турлари рўйхатини тасдиқласинлар. Ҳар бир дорихона муассасасида шундай рўйхат осиб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Дори-дармон" уюшмаси ва республиканинг дорихона муассасалари раҳбарлари зиммасига дори-дармонларнинг зарур турлари мавджудлигини ва улар республика аҳолисига эркин тарзда сотилишини таъминлаш вазифаси юклансин.

Бошка дори-дармонларга ва тиббий буюмларга эркин нархлар жорий этилсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари дори-дармонлар ва тиббий буюмлар харид қилиш учун пул маблағларини, жумладан чет эл валютасини қидириб топсинлар ҳамда "Дори-дармон" Давлат-акционерлик уюшмасининг ҳудудий бўлинмаларига ажратиб берсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида "Дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ҳамда уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов






























Время: 0.2298
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск