Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎЎў /

Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисида Низом (АВ томонидан 24.10.2013 й. 2519-сон билан рўйхатга олинган 25.09.2013 й. Халқ таълими вазирлигининг 38-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 72 қ/қ-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 24 октябрда 2519-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2013 йил 25 сентябрдаги

38, 25, 72 қ/қ-сонли қарорига

ИЛОВА



Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга

(мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш

бўйича психологик-тиббий-педагогик

комиссиялар тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда), "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 1-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон "Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 380-модда) мувофиқ, болаларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) (бундан буён матнда ихтисослаштирилган таълим муассасалари деб юритилади) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссияларни (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши, шунингдек жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни уларнинг психофизик имкониятларига мос равишда таълим олишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда халқ таълими бошқармаси деб юритилади) томонидан уларнинг ҳузурида ташкил этилади. Комиссиялар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шу жумладан, мазкур Низомга амал қилади.


3. Комиссия ўз фаолиятини қарорлар қабул қилишда холислик, очиқлик, ошкоралик ва коллегиаллик принципларига асосланган ҳолда олиб боради.


4. Комиссия фаолиятини мувофиқлаштириш халқ таълими бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (бундан буён матнда соғлиқни сақлаш бошқармаси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


5. Комиссия ўз фаолиятини амалга оширишда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, шунингдек болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун ваколатли ташкилотлар, шу жумладан, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.



II БОБ. КОМИССИЯНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. Комиссиянинг мақсади 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари мавжуд болаларни аниқлаш ва уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига (5 - 7 ёшдаги болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳузуридаги тайёрлов гуруҳларига) юбориш учун хулоса беришдан иборат.


7. Комиссия қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:

болаларни уларнинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсонларни аниқлаш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар иштирокида кўрикдан ўтказади;

болаларни кўрикдан ўтказишда улар билан бевосита мулоқот қилади ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганади;

боланинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсонлари ҳақида яшаш жойидаги шифохона шифокорлари томонидан қўйилган ташхиснинг ишончлилигини ўрганади;

болаларнинг ривожланишидаги нуқсонларни комплекс равишда текшириш натижалари асосида уларнинг имкониятларини аниқлайди;

боланинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсонига қўйилган ташхис ўз тасдиғини топса, уларни тегишли ихтисослаштирилган муассасаларга юбориш учун хулоса беради;

болаларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш юзасидан хулоса беради;

болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли муассасасига ўтказиш юзасидан хулоса беради;

жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан ишлайдиган педагог, психолог, тиббий ходимлар ҳамда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга зарур маслаҳатлар беради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.



III БОБ. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Комиссия ҳар йили май ойининг 20-санасига қадар тегишли халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаларининг қўшма қарорига асосан, раис, раис ўринбосари, аъзолар ва котибдан иборат таркибда тузилади.


9. Комиссиянинг таркиби, қоида тариқасида, тоқ сонда камида 7 нафар аъзодан иборат бўлади. Комиссия таркибига олий психологик, тиббий, педагогик маълумотга ҳамда 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали психолог, педагог-дефектолог (олигофренопедагог, сурдопедагог, тифлопедагог, логопед), психоневролог, невропатолог, ортопед, оториноларинголог, окулист, педиатр шифокорлар киритилади. Бунда тегишли йил учун Комиссия таркибига киритилган мутахассис келгуси икки йил мобайнида Комиссия таркибига аъзо сифатида киритилиши мумкин эмас, раис, раис ўринбосари ва котиб бундан мустасно.


10. Комиссия раиси этиб халқ таълими бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари этиб соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари тайинланади.


11. Халқ таълими бошқармасининг Умумий ўрта, мактабгача таълим ва дарсликлар бўлимининг ихтисослаштирилган таълим муассасалари бўйича масъул мутахассиси Комиссия котиби ҳисобланади.


12. Комиссия раиси:

Комиссия ишини ташкил этади;

Комиссиянинг иш режасини тасдиқлайди;

Комиссия йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилайди;

Комиссия аъзолари томонидан Комиссияга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади.


13. Комиссия раиси меҳнат таътили, касаллик ва бошқа сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини бажариш Комиссия раисининг ўринбосарига юклатилади.


14. Комиссия фаолияти учун зарур бўлган хона, жиҳозлар, дидактик ва ўқув-методик материаллар халқ таълими бошқармаси томонидан таъминланади.


15. Комиссия йиғилиши раис томонидан тасдиқланган режага асосан ўтказилади. Бунда Комиссия йиғилишлари иш ҳажмини инобатга олган ҳолда июнь ойининг биринчи иш кунидан октябрь ойининг охирги иш кунига қадар ҳар ҳафтада камида бир маротаба, шундан кейин келгуси йил учун ташкил этиладиган Комиссия ўз фаолиятини бошлагунига қадар ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилади.


16. Комиссия аъзолари Комиссия йиғилиши ўтказиладиган кун ёки Комиссия йиғилишини ўтказиш зарурати йўқлиги ҳақида Комиссия котиби томонидан камида уч кун олдин хабардор қилинади.


17. Комиссиянинг барча аъзолари Комиссия йиғилишида иштирок этишлари шарт.


18. Комиссия йиғилишида Комиссия аъзоларининг хулосалари асосида қарор қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Болани ихтисослаштирилган таълим муассасасига юбориш бўйича хулоса қабул қилинган тақдирда, унда ихтисослаштирилган таълим муассасасига юборилаётган бола билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ва даволаш-тузатиш ишлари бўйича тавсиялар ҳам кўрсатилиши лозим.

Баённома Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.


19. Комиссия котиби томонидан Комиссиянинг иш фаолиятига доир қуйидаги ҳужжатлар юритилади:

Комиссияга келиб тушган аризаларни қайд қилиш дафтари;

Комиссия йиғилиши баённомаларини қайд қилиш дафтари ва баённомаларнинг нусхалари.



IV БОБ. КОМИССИЯ ТОМОНИДАН

ҲУЖЖАТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


20. Комиссия хулосасини олиш учун боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ариза;

б) боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;

в) боланинг таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

г) боланинг ўқиш жойидан таълимнинг муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома;

д) боланинг яшаш жойидаги шифохона бош врачи томонидан имзоланган, унинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма:

боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисида педиатрнинг хулосаси;

психоневрологнинг тиббий ташхиси ва боланинг ақлий ривожланишига тавсифи;

оториноларингологнинг қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи (эшитишда нуқсони бўлган болалар учун нутқ ва шивирлаб айтилган сўзларни идрок этиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, аудиограмма маълумотлари);

офтальмологнинг кўриш органига тавсифи (кўришда нуқсони бўлган болалар учун батафсил ташхиси);

ортопед врачнинг хулосаси (таянч-ҳаракатланиш аппаратида нуқсони бўлган болалар учун);

е) яшаш жойидан маълумотнома ва тавсифнома.


21. Таълим муассасаларида ўқимаган болалар учун мазкур Низомнинг 20-банди "в" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.


22. Мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлари тақдим этилган бола Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида текширувдан ўтказилади.


23. Боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бола текширувдан ўтказиладиган кун ҳақида Комиссия котиби томонидан хабардор қилинади.


24. Текширувга олиб келинган болалар Комиссия томонидан уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, жисмоний ва психик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда комплекс текширувдан ўтказилиши лозим.


25. Болалар психологик-тиббий-педагогик кўрсатмаларга мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар иштирокида Комиссиянинг ҳар бир аъзоси ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта аъзолари томонидан текширувдан ўтказилади.


26. Комиссия аъзолари томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш, улар билан бевосита мулоқот қилиш ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш натижасида уларнинг жисмоний ёки психик нуқсонига қўйилган ташхис ўз тасдиғини топса, уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига юбориш юзасидан хулоса берилади.


27. Комиссия хулосаси боланинг таълим олиши учун махсус шароитларга эга бўлиш ҳуқуқини таъминловчи ҳужжат ҳисобланади.


28. Текширувдан ўтказилган бола юзасидан Комиссия йиғилиши баённомаси ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга беш кун ичида берилиши шарт.


29. Комиссия томонидан берилган хулоса ва тавсияларнинг асослилиги учун Комиссия раиси ва аъзолари жавобгар ҳисобланади.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


30. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасасига юбориш халқ таълими бошқармаси томонидан Комиссиянинг хулосасига кўра, ота-оналар ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан амалга оширилади.


31. Комиссия фаолияти устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.


32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 28 октябрь, 43-сон, 576-модда








































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск