Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 12.10.2013 й. 18/1-сон "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.10.2013 й. 2014-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.10.2013 й.

N 2014-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.10.2013 й.

N 18/1


ҚАРОРИ



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш  тартиби  тўғрисидаги  низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 142-модда), "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 233-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сон "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 456-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш  тартиби  тўғрисидаги  низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хусусий банк - устав капиталида муассислар (акциядорлар) бўлган жисмоний шахсларнинг улуши камида эллик фоизни ташкил этиши лозим бўлган банк. Устав капиталида давлат улуши бўлган юридик шахслар, давлат органлари, шунингдек сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, жамоат фондлари ва диний ташкилотлар хусусий банк муассислари (акциядорлари) бўлиши мумкин эмас. Банк ўз устав капиталини қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантира олмаслиги сабабли, ўз мақомини хусусий банкка ўзгартиришига йўл қўйилмайди;".


2. 4-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) 49-моддасига асосан, юридик ёки жисмоний шахс ёхуд ўзаро келишув билан боғланган ёки бир-бирининг мол-мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир неча битим натижасида банк акцияларининг 5 фоиздан ортиғини олиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабардор қилинишини, 20 фоиздан ортиғини олиш эса, олдиндан унинг розилигини олишни талаб қилади.";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган юридик ва/ёки жисмоний шахслар томонидан банкнинг устав капиталидаги акцияларнинг ўттиз беш ва ундан ортиқ фоизини тасарруф этиш бўйича битимлар тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 456-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилади.".


3. 5-банддаги, 49-банднинг "б" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги ва 77-банднинг "в" кичик бандидаги "хусусий тижорат банклари" деган сўзлар "хусусий банклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 25-бандда:

иккинчи хатбошидаги "5" деган рақам "10" деган рақам билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хусусий банклар учун - 5 млн. евро эквивалентида.";

бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


5. Қуйидаги мазмундаги 77-1-банд билан тўлдирилсин:

"77-1. Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади. Бунда банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади.

Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда банкни рўйхатга олишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рўйхатга олишни ва лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 ноябрь, 44-сон, 583-модда









































Время: 0.1970
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск