Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /

Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 31.10.2013 й. 2520-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 10.10.2013 й. 01-339-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 31 октябрда 2520-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директорининг

2013 йил 10 октябрдаги

01-339-сонли буйруғига

ИЛОВА



Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим

маошларига ойлик устама белгилаш учун тест

синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сонли "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сонли қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаларининг қўшимча тўловлар белгиланган педагог ходимлари лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларига мувофиқ, таълим муассасаларининг чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари профессор-ўқитувчилари ва ўқитувчиларининг (бундан буён матнда ўқитувчилар деб юритилади) базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини (бундан буён матнда тест синовлари деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тест синовлари ўқитувчиларнинг чет тилидан малака ва уни билиш даражасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Тест синовларида иштирок этиш ихтиёрий бўлиб, ўқитувчининг истагига кўра амалга оширилади.

Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати бўйича С1 даражасига, IELTS (International English Language Testing System) сертификати бўйича 7,0 балл ва ундан юқори баллга, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) (IBT) сертификати бўйича 95 балл ва ундан юқори баллга, Давлат тест маркази ва Британия Кенгаши томонидан ўтказиладиган "APTIS for teachers" тестларидан С даражасига, Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise), DELE (Diplomas de Espanol como Lengua Extranjera) сертификатлари бўйича С1 даражасига эга бўлган ўқитувчилар мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати давомида тест синовидан ўтишлари талаб этилмайди.

2. Тест синовларини ўтказиш бўйича харажатлар Давлат тест марказининг харажатлар сметасида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.



II БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИ ТОПШИРИҚЛАРИНИНГ

ТУЗИЛИШИ


3. Тест синовлари топшириқлари Давлат тест маркази томонидан давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилади.


4. Тест синовлари топшириқлари қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

тинглаб тушуниш бўлими - ўқитувчининг оғзаки нутқни тушуниш, эшиттирилган матннинг асосий мазмуни ва сўралган махсус маълумотларни англаб олиш даражасини аниқлашга йўналтирилади, 30 та саволдан иборат бўлади, бажариш ва белгилаш учун 35 дақиқа вақт берилади;

ўқиш бўлими - ўқитувчининг ярим-аутентик ва аутентик матнларнинг асосий мазмунини ҳамда сўралган махсус маълумотларни англаб олиш даражасини аниқлашга йўналтирилади, 30 та саволдан иборат бўлади, бажариш ва белгилаш учун 60 дақиқа вақт берилади;

лексик ва грамматик компетенциялар бўлими - ўқитувчининг тегишли грамматик тузилмалар ва сўзларни фарқлаш ҳамда уларни тўғри қўллай олиш даражасини аниқлашга йўналтирилади, 30 та саволдан иборат бўлади, бажариш ва белгилаш учун 40 дақиқа вақт берилади;

ёзиш бўлими - ўқитувчининг грамматик тузилмалар ва сўзларни тўғри ишлатган ҳолда берилган мавзулар бўйича яхлит матнлар ёза олиш даражасини аниқлашга йўналтирилади, камида 150 та ва 250 та сўздан иборат жавоблар талаб қилинадиган 2 та мавзудан иборат бўлади, бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади;

гапириш бўлими - ўқитувчининг грамматик тузилмалар ва сўзларни тўғри ишлатган ҳолда саволларга жавоб бериш, берилган мавзу бўйича ўз фикрини билдириш ва асослай олиш даражасини аниқлашга йўналтирилади ҳамда ўзи ҳақидаги саволларга жавоб бериши, берилган муаммоли вазиятларни изоҳлаши ва уларга нисбатан ўз муносабатини билдиришини назарда тутувчи 3 та саволдан иборат бўлади, бажариш учун 15 дақиқа вақт берилади.



III БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


5. Ўқитувчилар тест синовларида иштирок этиш учун мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан Давлат тест марказига мурожаат қилади.


6. Аризалар бевосита, почта алоқаси ёки Давлат тест марказининг интернетдаги расмий сайти орқали ҳар йили апрель ва ноябрь ойларида қабул қилинади.

7. Ўқитувчи унинг аризаси Давлат тест маркази томонидан қабул қилинган кундан бошлаб икки ой ичида тест синовидан ўтказилади.


8. Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ариза билан мурожаат қилган ўқитувчиларнинг сонини ҳисобга олган ҳолда Давлат тест маркази директори томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида ўтказилади.


9. Тест синовлари ўтказиладиган сана, вақт, жой ва унда иштирок этадиган ўқитувчилар рўйхати тест синовлари ўтказилишидан камида бир ҳафта олдин Давлат тест марказининг интернетдаги расмий сайтида эълон қилинади.


10. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан ажратилган, тест синовлари ўтказиш учун тайёрланган ва зарур техник воситалар билан таъминланган биноларда ўтказилади. Тест синовлари унда иштирок этадиган ўқитувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда Давлат тест марказида ҳам ўтказилиши мумкин.


11. Тест синовлари ўтказиладиган куни Давлат тест марказининг тегишли рухсатномасига эга бўлмаган шахсларнинг тест синовлари ўтказиладиган биноларга кириши тақиқланади.


12. Тест синовларини ўтказишда таълим тизимидан мутахассислар Давлат тест маркази вакили, аудитория раҳбари ва кузатувчиси сифатида жалб этилади.

13. Тест синовлари ўтказиладиган гуруҳлар Давлат тест маркази томонидан 30 кишидан кўп бўлмаган таркибда қуръа ташлаш йўли билан шакллантирилади. Ўқитувчилар тест синовлари ўтказиладиган бино ва хоналарга паспорт асосида киритилади. Ўқитувчилар тест синови вақтида бир кишидан ўтиради.


14. Тест синовларига кечикиб келган ўқитувчилар тест синовларига киритилмайди ва қайдномада "келмади" деб қайд этилади. Тест синовларига узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ва ҳ. к.) келмаган ўқитувчилар узрли сабаб юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатни узрли сабаб бартараф этилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида тақдим этган тақдирда, тест синовларини топшириш учун тўлов ундирилмаган ҳолда тест синовлари босқичларида қатнашиш учун қайта мурожаат қилишлари мумкин.

15. Тест синовлари қоғозда ёки махсус дастурий таъминот ёрдамида компьютерда ўтказилади.


16. Тест синовлари икки босқичда ташкил этилади. 1-босқичда ўқитувчининг тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар, ёзиш бўйича билим ва кўникмалари, 2-босқичда гапириш кўникмаси баҳоланади.

17. Ўқитувчи тест синови ўтказиладиган бинога қўлланмалар, луғат, жадвал, шпаргалка, компьютер, уяли телефон ва бошқа телекоммуникация воситаларини олиб кирган бўлса, тест синови вақтида тест материалларини бошқаларга узатса, уларга ёрдам берса, ўзаро гаплашса ёки саволлар китоби варақаларини йиртса, тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилган ҳолда тест синовидан четлаштирилади.


18. Тест синовлари жараёни видеотасвирга олинади. Видеотасвир тест синовлари жараёни бўйича эътирозлар бўлганда фойдаланиш учун Давлат тест марказида бир йил давомида сақланади.

19. Ўқитувчиларнинг ёзиш бўлимидаги топшириқлар бўйича жавобларини текшириш ва гапириш бўлими бўйича синов ўтказиш учун Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан таълим тизимидаги малакали мутахассислардан иборат таркибда имтиҳон комиссияси тузилади. Имтиҳон комиссияси аъзолари комиссия ишига шартнома асосида жалб этилади. Имтиҳон комиссияси йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади.


20. Тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар бўлимларидан ихтиёрий бири бўйича белгиланган максимал баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган ўқитувчининг ёзма иши текширилмайди, ёзма иши текширилмаган ёки ёзиш бўлими бўйича белгиланган максимал баллнинг 60 фоизидан кам балл тўплаган ўқитувчи тест синовининг 2-босқичига қўйилмайди.

21. Тест синовининг 1-босқичи натижалари тест синови ўтказилган кундан сўнг икки ҳафта ичида эълон қилинади.


22. Тест синовининг 2-босқичи унинг 1-босқичи натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафтадан кейин, бироқ икки ҳафтадан кечиктирмасдан ўтказилади. Гапириш бўлими бўйича белгиланган максимал балнинг камида 50 фоизини тўплаган ўқитувчи мазкур босқичдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.


23. Тест синовлари натижалари ҳар бир бўлим бўйича алоҳида ва умумий балл кўринишида қайдномада акс эттирилади. Ҳар бир бўлим учун максимал балл 30 бални ташкил қилади.

Гапириш бўлими бўйича тест синовлари ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида барча бўлимлар бўйича тест синови натижалари Давлат тест марказининг расмий сайтида эълон қилинади.

24. Тест синовидан муваффақиятли ўтган ўқитувчиларга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда махсус рақамланган бланкада расмийлаштириладиган Чет тилидан малака ва уни билиш даражаси бўйича тест синовидан ўтганлик ҳақида маълумотнома берилади. Маълумотномалар тест синови натижаси эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида Давлат тест маркази томонидан таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларига ёки ўқитувчининг ўзига берилади.

25. Чет тилидан малака ва уни билиш даражаси бўйича тест синовидан ўтганлик ҳақида маълумотноманинг ҳақиқийлиги унда кўрсатилган ўқитувчининг махсус коди ёрдамида Давлат тест марказининг расмий сайти орқали текширилиши мумкин.

Маълумотнома барча турдаги таълим муассасалари учун бир хил кучга эга.

26. Тест синовлари натижаларидан норози бўлган ўқитувчилар тегишли босқичлар бўйича натижалар эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция шикоятини ёзиш учун ўқитувчига тест материаллари (саволлар китобининг асли, жавоблар варақасининг нусхаси, ўқитувчи томонидан белгиланган нотўғри жавоблар рўйхати, ёзма ишнинг нусхаси, гапириш бўлими бўйича берилган саволлар) берилади. Апелляция шикоятида ўқитувчи аниқ асосланган эътирозларини кўрсатиши лозим.

Тест синовларини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибни бузиш ҳолатлари юзасидан апелляция шикояти тест синовининг тегишли босқичи ўтказилган куни берилиши лозим.

27. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан 5 - 7 кишидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади. Апелляция комиссиясига Давлат тест маркази, тегишлилигига кўра таълимни бошқариш органлари ва муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлардан мутахассислар жалб этилади.


28. Апелляция шикояти Апелляция комиссияси томонидан икки ҳафта ичида кўриб чиқилади ва қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

тест синовлари натижаларини нотўғри деб топиш ва уларни қайта ҳисоблаш тўғрисида;

тест синовларини ўтказиш тартиби бузилган деб топиш, тест синовлари натижаларини бекор қилиш ва ўқитувчига тест синовининг тегишли бўлимини қайта топшириш учун рухсат бериш тўғрисида;

тест синовларини ўтказиш тартиби бузилмаган деб топиш ва тест синовлари натижаларини ўз кучида қолдириш тўғрисида.


29. Апелляция шикоятига Апелляция комиссиясининг қарори асосида ёзма равишда жавоб берилади. Бунда Апелляция комиссиясининг қарорига мувофиқ тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар бўлимлари бўйича белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи ва ундан ортиқ балл тўплаган деб топилган ўқитувчининг ёзма ишини текшириш ва гапириш бўлими бўйича тест синовлари ўтказиш ёки тегишли бўлимлар бўйича тест синовларини қайта ўтказиш уч кун ичида амалга оширилади.


IV БОБ. ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ БАЗАВИЙ ЛАВОЗИМ

МАОШЛАРИГА ОЙЛИК УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ


30. Тест синовларининг тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар бўлимларининг ҳар биридан белгиланган максимал баллнинг камида 50 фоизини, гапириш ва ёзиш бўлимларининг ҳар биридан белгиланган максимал баллнинг камида 60 фоизини тўплаган ўқитувчилар тест синовларидан муваффақиятли ўтган деб ҳисобланади.

Ўқитувчининг Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати бўйича С1 даражасига, IELTS (International English Language Testing System) сертификати бўйича 7,0 балл ва ундан юқори баллга, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) (IBT) сертификати бўйича 95 балл ва ундан юқори баллга, Давлат тест маркази ва Британия Кенгаши томонидан ўтказиладиган "APTIS for teachers" тестларидан С даражасига, Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise), DELE (Diplomas de Espanol como Lengua Extranjera) сертификатлари бўйича С1 даражасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжати Чет тилидан малака ва уни билиш даражаси бўйича тест синовидан ўтганлик ҳақида маълумотнома ўрнида қабул қилинади.

31. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган ўқитувчиларнинг базавий лавозим маошларига ойлик устамалар Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сонли қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаларининг қўшимча тўловлар белгиланган педагог ходимлари лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорлари асосида белгиланади.


32. Тест синовларининг ижобий натижаси 3 йил муддатга амал қилади. 3 йилдан сўнг ўқитувчи устама олиш ҳуқуқини берувчи тест синовларидан қайтадан муваффақиятли ўтиши лозим.


33. Тест синовларидан муваффақиятли ўтмаган ёки тестда иштирок этиш учун ариза бериб, тест синовида узрсиз сабабларга кўра қатнашмаган ёхуд тест синовига кечикиб келган ёки тест синовидан четлаштирилган ўқитувчи тест синовларини навбатдан ташқари қайта топшириши мумкин. Бунда тест синовларини қайта топшириш учун ўқитувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида тўлов тўланади.

Ҳар уч йилда топшириладиган навбатдаги тест синовлари учун ўқитувчилардан тўлов ундирилмайди.


34. Тест синовларини қайта топшириш учун тўланган маблағлар Давлат тест марказининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига туширилади ва биринчи навбатда тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун йўналтирилади.

35. Ўқитувчининг тест синовларидан муваффақиятли ўта олмаслиги у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ёки бошқа интизомий жазо чораси қўллаш учун асос бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги 67-сон "Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига мувофиқ, лавозим маошига ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи тест синовидан календарь йил мобайнида қаторасига икки марта ўтмаган умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари келгуси ўқув йилидан бошлаб ўз маблағлари ҳисобидан малака ошириш курсларидан ўтмагунларига қадар чет тили бўйича ўқитувчилик фаолиятига қўйилмайдилар.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



АРИЗА

     

БАРЧА ҚАТОРЛАРНИ ТЎЛДИРИНГ!

         
























1. ТЕСТ ТОПШИРМОҚЧИ БЎЛГАН ЧЕТ ТИЛИНИ БЕЛГИЛАНГ
























Инглиз




Немис




Француз



Бошқа:
























(ёзилиши





















лозим)
























2. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР
























Фамилияси:








Жинси:

Эркак



Аёл



Исми:









Туғилган санаси:


/


/




Отасининг исми:







Солиқ тўловчининг идентификация рақами:

Яшаш манзилингиз:


















Рес./вил./Тош. ш.:


Уй рақами:


Паспорт серияси ва рақами:





Туман/шаҳар:







Берилган сана:








Кўча:









Ким томонидан берилган:





Почта индекси:







Амал қилиш муддати:


/


/


Уй телефони:








Қўшимча телефони:







Уяли телефони:







Электрон манзили:






























3. МАЪЛУМОТИ

         

Тамомлаган таълим муассасасининг номи

Мутахассислиги (таълим йўналиши)




























4. ИШ ЖОЙИ





























Ўрта








Кадрлар


Халқ



махсус,



Олий



малакасини


таълими



касб-ҳунар



таълим



ошириш ва уларни


тизимида



таълими



тизимида



қайта тайёрлаш







тизимида








тизимида

























Рес./вил./Тош. ш. номи

Туман/шаҳар номи

Таълим муассасасининг номи, рақами

Лавозими

Дарс бераётган фани

Педагогик стажи






























5. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ

   

Тест синовида иштирок этиш учун соғлиғингиз сабабли









қандайдир талабингиз борми?








йўқ



ҳа


Агар жавобингиз "ҳа" бўлса, уни қуйида изоҳлаб ёзинг.














































































Тест ўтказиш тартиби билан танишдим:


ҳа



йўқ





























Имзо:














Сана:





ДТМ қайдлари учун (бу ерга ёзилмасин!)



























































Ариза:




Ушбу аризани қуйидаги манзилга юборинг:

Қабул қилинган сана:




Давлат тест маркази

Қабул қилинган жой:




Тошкент шаҳри, 100202, Боғишамол кўчаси, 12-уй

Тест синови санаси:




е-mail: nafl@dtm.uz

      





Низомга

2-ИЛОВА



Тест синовидан четлаштириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

      


20__ йил "____" ____________

(тест ўтказиладиган жой) (кун) (ой)



Бино: ___________ Қават: ________ Хона: _________ Гуруҳ: _________

Биз қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки,


         

қитувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

махсус коди


жавоблар варақаси рақами


          

(бузилган тест синови қоидаси)


сабабли,


да тест синовидан четлаштирилди.


(соат, дақиқа)



1. Аудитория раҳбари:





(фамилияси, исми, отасининг исми)


(имзо)

2. Аудитория кузатувчиси:





(фамилияси, исми, отасининг исми)


(имзо)

3. Давлат тест маркази вакили:





(фамилияси, исми, отасининг исми)


(имзо)

       





Низомга

3-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ

МАРКАЗИ


Чет тилидан малака ва уни билиш даражаси

бўйича тест синовидан ўтганлик ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

       

Маълумотнома рақами



Чет тили


Ўқитувчининг махсус коди



Фамилияси



Исми



Отасининг исми



Иш жойи



      

      

Тест синови

натижалари


Тинглаб

тушуниш


Ўқиш


Лексик ва

грамматик

компетенциялар


Ёзиш


Гапириш


балл







%







        

       

Берилган сана



Амал қилиш муддати



        

        




Директор





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.




             





Низомга

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Апелляция комиссияси раисига



дан


қитувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)




АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ


Ўқитувчининг махсус коди: _________ Жавоблар варақаси рақами: _______


Тест топширилган чет тили: ______________________________


Менинг қуйидаги эътирозларимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

     

     

       

      

      

      

     

     

      

     

     

      

       

      

      

      

         

Ўқитувчининг имзоси: ____________ Тўлдирилган сана: _______________



Аризанинг қайд рақами:


--------------------------------------------- (қирқиш чизиғи) --------------------------------------



ХАБАРНОМА


Ўқитувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ____________________

_________________________________________________________________


Махсус коди _____________


Ўқитувчининг имзоси ____________ Тўлдирилган сана _______________


Апелляция шикоятини қабул қилган ходимнинг

фамилияси, исми, отасининг исми

_________________________________________________________________



Имзо ___________ Қабул қилинган сана ___________________

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 ноябрь, 44-сон, 582-модда



























Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск