ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2013 й. 290-сон "Наманган давлат университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2013 й.

N 290


НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг устувор вазифаларига ҳамда республикада амалга оширилаётган иқтисодий ва демократик ислоҳотлар вазифаларига мувофиқ олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Олий таълим муассасаларида ўқитишнинг замонавий шакллари ва методлари, илғор педагогика, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмоқда, мамлакатимизнинг олий таълим муассасалари ягона корпоратив электрон тармоққа бирлаштирилган, олий таълимнинг ишлаб чиқариш билан алоқаси ривожланмоқда. Педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими тубдан қайта кўриб чиқилди.

Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, айрим олий таълим муассасалари фаолиятида ўқув-тарбия жараёнини ва илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишга масъулиятсизлик билан ёндашиш, профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда раҳбар кадрлар савияси ва малакаси пастлиги ҳоллари ҳали ҳам учраб турибди.

Масалан, Наманган давлат университети фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича бир қатор камчиликлар ва муаммолар аниқланди. Таълим сифати, профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш даражаси, моддий-техника базасининг аҳволи замонавий университет талабларига жавоб бермайди. Университет раҳбарияти томонидан кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш учун олий таълим муассасасининг лозим даражадаги шарт-шароитларини яратиш ва инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаган.

Университетда илм-фан етарлича ривожланмаяпти, университет битирувчиларининг асосий иш берувчилари - касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва мактаблар билан самарали ҳамкорлик ўрнатилмаган. Университетда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тизимли ёндашув мавжуд эмас. Университетнинг профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий тилларни ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллаш даражаси ўта қониқарсиз.

Наманган давлат университетида минтақа иқтисодиёти учун малакали кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, замонавий фикрлайдиган раҳбар ва илмий-педагог кадрларни тарбиялаш, ўқув-тарбия жараёнини оқилона ташкил этиш ва унинг сифатини тубдан яхшилаш, университетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўқув-тарбия жараёнини ва илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишда, кадрларни жой-жойига қўйишда йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун Наманган давлат университетининг ректори Й. Раҳимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қайд этилсинки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги раҳбарияти томонидан зарур даражадаги эътиборнинг мавжуд эмаслиги Наманган давлат университети фаолиятидаги юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликларнинг сабабидир.


2. Наманган давлат университети фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, Дастур қуйидагиларга йўналтирилган:

раҳбарлар ва профессор-ўқитувчилар таркибини мустаҳкамлаш, университетнинг раҳбарлик ва ўқитувчилар лавозимларига кадрлар захирасини шакллантириш, уларнинг замонавий таълим ва педагогик технологияларни қўлланиш бўйича малакасини ошириш;

ўқув жараёнида халқаро тажриба асосида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўлланиш воситасида талабаларнинг билимлари даражасини ва уларни ўқитиш сифатини ошириш;

университетнинг илмий салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш ва кучайтириш, шу жумладан, илмий-тадқиқот мавзуларини кенгайтириш, магистрларни ва катта илмий ходимлар-тадқиқотчиларни мақсадли тайёрлашни амалга ошириш;

маънавий-маърифий ва спорт-тарбия ишлари тизимини сифат жиҳатидан янгилаш, талабаларнинг бўш вақтини самарали ўтказишни ташкил этиш;

университетнинг моддий-техника таъминотини такомиллаштириш, ўқув аудиторияларини, лабораторияларни ўқитишнинг замонавий воситалари, шу жумладан, компьютер техникаси билан жиҳозлаш.


3. Раҳбар кадрларни ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш, Наманган давлат университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини бажариш мониторинги бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Комиссия (А. Икрамов):

бир ҳафта муддатда - Наманган давлат университети раҳбар кадрларини ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

ўн кун муддатда - аттестациядан ўтказилиши керак бўлган раҳбар кадрлар ва профессор-ўқитувчилар таркиби рўйхатини аниқласин, аттестацияни ўтказиш жадвалини, аттестациянинг тахминий саволномасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда - Наманган давлат университети раҳбар кадрларини ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказсин, унинг натижалари бўйича уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги даражасини аниқласин, университетни замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали раҳбар ва илмий-педагог кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин;

ҳар чоракда Дастурнинг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига батафсил ахборот тақдим этган ҳолда Дастур вазифаларининг ўз вақтида бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

уч ой муддатда - етакчи республика ва хорижий олий таълим муассасалари тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Наманган давлат университетининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва намунавий ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилишини ва такомиллаштирилишини;

икки ой муддатда - университет факультетлари ва кафедраларининг ўқув-тарбиявий, илмий, ўқув-методик фаолиятини ривожлантириш истиқболли дастури ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;

ўқув йили мобайнида университетнинг профессор-ўқитувчилар таркиби учун замонавий педагогика, ахборот технологияларини қўлланиш, интернет-ресурслардан фойдаланиш амалий кўникмаларининг профессионал даражасини ошириш, шунингдек хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув курслари ташкил этилишини таъминласин.


5. Наманган вилояти ҳокимлиги:

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда таълим, фан ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялашни таъминлаш учун университет битирувчиларини минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига мувофиқ ишга жойлаштиришга йўналтирилган амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин;

вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини, муассасалар ва ташкилотларнинг аниқ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Наманган давлат университетининг таълим ва мутахассисликлари йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш юзасидан асосланган таклифлар киритсин;

бир ой муддатда - Наманган давлат университети талабаларининг малака амалиётини ўтказиш базаси сифатида жалб этиладиган вилоят муассасалари ва ташкилотлари рўйхатини аниқласин, шунингдек улар ўртасида шартномавий муносабатларнинг ўрнатилиши ва самарали амалга оширилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2014 йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантиришда унга белгиланган тартибда Наманган давлат университетининг қурилиш-тиклаш ишлари объектлари киритилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тегишли капитал қўйилмалар ажратилишини назарда тутсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги тегишли ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда, ушбу қарордан келиб чиқадиган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 29 октябрдаги

290-сон қарорига

2-ИЛОВА



Наманган давлат университети раҳбар кадрлари

ва профессор-ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиш

ҳамда фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари

дастурининг бажарилиши мониторингини

олиб бориш комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Икрамов А.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси


2.

Ходиев Б.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Комиссия раисининг ўринбосари


3.

Болтабоев М.Р.

-

Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири


4.

Муродов О.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари


5.

Алимухамедов Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари


6.

Куранбоев К.К.

-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари


7.

Исмаилов Б.М.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори


8.

Шерматов Ш.Х.

-

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


9.

Қўчқоров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


10.

Тохиров Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма бошлиғи


11.

Жалолов Ҳ.С.

-

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари


12.

Пўлатов М.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бошқарма бошлиғи


13.

Хакимов Х.И.

-

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори


14.

Содиқов Б.О.

-

Тошкент давлат техника университетининг кадрлар бўлими бошлиғи, Комиссия котиби


     

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 ноябрь, 44-сон, 579-модда


































Время: 0.2526
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск