ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Кўмир саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2013 й. 292-сон "Ўзбекистон кўмир саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти" масъулияти чекланган жамият фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2013 й.

N 292



"ЎЗБЕКИСТОН КЎМИР САНОАТИ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ЛОЙИҲАЛАШ

ИНСТИТУТИ" МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН

ЖАМИЯТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, пухта лойиҳа базасини шакллантириш ва кўмир конларини, муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, ишлаётганларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш, кўмир саноати корхоналарини техника жиҳатидан қайта жиҳозлаш ҳисобига кўмир саноатини янада барқарор ва мувозанатли ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Кўмирлойиҳа LTD" масъулияти чекланган жамияти қатнашчиларининг умумий йиғилишида:

"Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятини устав фондидаги камида 51 фоиз миқдоридаги улуш билан "Кўмирлойиҳа LTD" масъулияти чекланган жамияти муассислари таркибига киритиш;

"Кўмирлойиҳа LTD" масъулияти чекланган жамиятини Ўзбекистон кўмир саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда "Ўзкўмирсаноат ИТЛИ" масъулияти чекланган жамияти деб аталади) деб қайта номлаш ва унинг ходимларининг чекланган сони 94 та штат бирлигидан, шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари сони - 11 нафардан, асосий ишлаб чиқариш ходимлари сони - 73 нафардан ва ёрдамчи ходимлар сони - 10 нафардан иборат бўлган ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекэнерго" Давлат акциядорлик компанияси, "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти ва "Кўмирлойиҳа LTD" масъулияти чекланган жамиятининг қуйидагиларни "Ўзкўмирсаноат ИТЛИ" масъулияти чекланган жамиятининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин:

кўмир конлари ва разрезларини қуриш, ишлаётганларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш, шунингдек кўмир саноати объектларини техник жиҳатдан реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда кўмир разрезлари билан комплекс тарзда қуриладиган участкаларнинг бош схемаларини тузиш;

ресурсларни қазиб олиш саноатига йўналтирилган, шу жумладан, ўз фаолиятини "Ангрен" МИЗ ҳудудида амалга оширадиган корхоналар объектларини қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича техник, технологик ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

лойиҳалаштирилаётган объектлар ҳудудларида муҳандислик изланишларини бажариш, шу жумладан, очиқ кўмир конларида геомеханик тадқиқотларни, шунингдек кўмир разрезлари бортларининг барқарорлигини кузатиб бориш бўйича геодезия ишларини амалга ошириш;

кўмир разрезларининг гидрогеологик ҳолатини, шу жумладан, сувли қатламларнинг фильтрлаш параметрларини ўрганишни ҳисобга олган ҳолда ер юзасидаги сувларни тўплаш ва кўмир разрезларидан ташқарига чиқариб ташлаш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш;

кўмир саноати иқтисодиёти ва ишлаб чиқаришини бошқариш, кўмир маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқариш соҳасида лойиҳа-қидирув ишларини ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар "Ўзкўмирсаноат ИТЛИ" масъулияти чекланган жамиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, лойиҳа-қидирув ва лойиҳалаш ишларини амалга ошириш, лойиҳаларни амалга оширишни техник жиҳатдан кузатиб бориш учун ажратилган буюртмачилар маблағлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг ўз фаолиятидан олган даромадлари;

халқаро молия ва донор ташкилотларнинг грантлари;

вазирликлар ва идораларнинг уларнинг буюртма-буюртманомалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун ажратиладиган маблағлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар.


4. "Ўзбекэнерго" Давлат акциядорлик компанияси, "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти томонидан бош офиси ижара шартларида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 30-уй манзилида жойлашган "Ўзкўмирсаноат ИТЛИ" масъулияти чекланган жамияти филиалини жойлаштириш учун Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган бинони "Ўзкўмирсаноат ИТЛИ" масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти улуши ҳисобига бозор қиймати бўйича бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 ноябрь, 44-сон, 580-модда





























Время: 0.1805
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск