Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасининг 02.09.1993 й. 920-XII-сон "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонуни (Эски таҳрири)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.09.1993 й.

N 920-XII



ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИ ТЎҒРИСИДА


Ушбу қонун Ўзбекистон Республикасида статистикани ташкил этиш масалаларини тартибга солади, давлат статистика органларининг ваколатлари ва вазифаларини белгилаб беради ҳамда республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир статистика маълумотларининг ягона тизимини юритиш учун асос яратиб беради.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Давлат статистикаси тўғрисидаги қонунлар

Давлат статистикасига доир қонунлар ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса Қорақалпоғистон Республикаси қонунларидан ҳам иборатдир.



2-модда. Давлат статистикасининг асосий вазифалари

Давлат статистикасининг асосий вазифалари:

статистика соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқариш;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида рўй берадиган жараёнларга доир статистика маълумотлари тўплаш, тайёрлаш, уларни умумлаштириш ва ҳар томонлама таҳлил этиш;

илмий тадқиқотларнинг натижалари, халқаро стандартлар ва тавсиялар негизида статистикага доир ишлар услубини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

статистика маълумотлари аниқ, холис, тезкор, барқарор ва тўла-тўкис бўлишини таъминлаш;

амалдаги қонунлар доирасида статистика маълумотларининг мажмуи ошкора ва очиқ бўлиши ҳамда улардан барчанинг фойдалана олишини таъминлаш;

республика хусусиятларини акс эттирувчи статистика кўрсаткичлари ҳар томонлама тўлиқ ва изчил бўлишини таъминлашдан иборатдир.



3-модда. Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан

статистика соҳасидаги ўзаро муносабатлари

Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан статистика соҳасидаги ўзаро муносабатлари халқаро шартнома ва битимлар орқали тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси халқаро статистика ташкилотларининг ишида иштирок этади, улар билан зарур ижтимоий-иқтисодий маълумотлар ва иш тажрибалари алмашади.



II БОБ. ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА КУЗАТУВИ

4-модда. Давлат статистика органлари

Ўзбекистон Республикасида давлат статистикасини Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва унинг Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги органлари амалга оширадилар. Уқтириб ўтилган органлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган ўз Низомлари асосида ишлайди ва Ўзбекистон Республикаси давлат статистикаси органларининг ягона тизимини ташкил этади.


5-модда. Давлат статистикаси билан шуғулланувчи

бошқа органлар

Давлат статистика органларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасидаги вазифаларни бажариш учун давлат статистика ҳисоботининг тасдиқланган шаклларига мувофиқ давлат статистикаси билан шуғулланадилар. Идоравий (тармоқ) статистика ҳисоботининг ҳажмлари давлат статистика органлари билан келишилган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан мустақил белгиланади.



6-модда. Давлат статистика органларини молиявий ва

моддий-техника таъминоти

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги давлат статистика органларининг таъминоти давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат статистика органларига қарашли корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва айрим бўлинмалар ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби принципларида амалга оширишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган статистика ишлари режасига биноан ўтказиладиган статистика кузатуви давлат бюджетидан пул билан таъминланади. қўшимча ишларни бажаришга буюртмачи томонидан ҳақ тўланади.

Давлат статистика органларининг моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан амалга оширилади.



7-модда. Статистика кузатувининг турлари

Статистика кузатувининг давлат статистика кузатуви, тармоқ статистика кузатуви, минтақавий статистика кузатуви ва ташаббускорлик асосидаги статистика кузатувидан иборат турлари бўлиши мумкин.

Давлат статистика кузатувини амалга ошириш тартибини, тегишли ҳужжатларниреспубликада статистика ишларини ташкил этишнинг асосий принципларига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди.


8-модда. Давлат статистика кузатувлари

Давлат статистика кузатувлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан давлат статистика органлари, шунингдек давлат статистикаси билан шуғулланувчи бошқа органлар, ўзга юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Давлат статистика органларида ишламайдиган шахсларни жалб этган ҳолда давлат статистика кузатувини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ана шу қарорда белгиланган шартларда амалга оширилади. Уқтириб ўтилган ишлар бажарилишини ташкил этиш вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг зиммасига юклатилади. Статистика кузатуви ўтказишга жалб этилган шахслар давлат статистика органларининг мансабдор шахслари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва жавобгарликни зиммага оладилар.



9-модда. Тармоқ, минтақавий ва ташаббускорлик асосидаги

статистика кузатувлари

Тармоқ, минтақавий ва ташаббускорлик асосидаги статистика кузатувлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари ва шартнома асосида бошқа юридик шахслар томонидан амалга оширилади.



10-модда. Статистика кузатувлари ўтказишда юридик

шахслар ва фуқароларнинг вазифалари

Статистика кузатувлари ўтказилиши вақтида юридик ва жисмоний шахслар дастлабки ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятини, башарти, қонунларга зид келмаса, заруратга қараб, хизмат ва уй-жой биноларидан, ер участкаларидан фойдаланиш имкониятларини ҳам таъминлаб беришлари шарт.



III БОБ. СТАТИСТИКА МАЪЛУМОТЛАРИНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

11-модда. Статистика маълумотлари тақдим этиш

Барча юридик шахслар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар, структура бирликлари, башарти, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат статистика кузатувлари ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларни бепул тақдим этадилар. Статистика маълумотлари аниқ бўлиб, тўла ҳажмда, белгиланган муддатда ва белгиланган адреслар бўйича тақдим этилиши лозим. Статистика маълумотларини тақдим этиш тартиби давлат статистика органлари томонидан тасдиқланган давлат ҳисоботи шаклларида белгилаб берилади.



12-модда. Статистика маълумотларидан фойдаланиш

Дастлабки статистика маълумотларидан, одатда, жамлама статистика ишларида, тўпламлар тузишда, ижтимоий-иқтисодий аҳволни шарҳлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказишда фойдаланилади. Жисмоний шахслар тўғрисида тўпланган маълумотлардан фақатгина аниқ шахслар кўрсатилмаган ҳолда ёки жамлама маълумотлар тарзида фойдаланилиши, юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлардан эса давлат ва тижорат сирларини сақлаган ҳолда фойдаланилиши мумкин. Оммавий ахборот воситаларида, илмий ишларда статистика маълумотларидан фақат ана шу маълумотлар олинганманба кўрсатилган ҳолдагина фойдаланилиши мумкин.



IV БОБ. ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ОРГАНЛАРИ ҲАМДА

ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ

БОШҚА ОРГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

13-модда. Давлат статистика органларининг ҳуқуқлари

Давлат статистика органлари:

молия, банк, божхона ҳамда бошқа идоралар ва хизматлардан, жамоат бирлашмаларидан ва ташкилотлардан, жисмоний шахслардан давлат статистика ҳисоботини ва давлат статистика кузатуви ўтказиш учун бошқа зарур маълумотларни (маълумотлар тайёрлаш қайси жараёнда эканлигидан қатъи назар), шунингдек ҳисоботга илова қилинадиган тушунтиришларни беришни талаб қилиш ва белгиланган тартибда бепул олиш ҳамда улардан фойдаланиш;

республика ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда статистика маълумотларининг дастлабки тарзда рўйхатга олинишини ва уларнинг қай даражада аниқ эканлигини текшириш;

олинаётган статистика маълумотлари қай даражада тўлиқ ва холис эканлигини текширишнинг мустақил экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат статистикаси ва у билан боғлиқ маълумотларни дастлабки тарзда рўйхатга олиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг қонунларига зид бўлган идоравий ҳужжатларнинг амал қилишини аниқланган қоидабузарликларга барҳам берилгунига қадар тўхтатиб қўйиш;

бошқа давлатлар статистика органлари ва халқаро статистика ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномалар ва битимлар тузиш;

давлат статистика ҳисоботлари ва бошқа кузатувлар учун маълумотлар тақдим этмаган ёхуд маълумотларни кечикиб ёинки бузиб тақдим этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жарима солиш чораларини қўллаш;

банк муассасаларидан тадбиркорлик субъектлари, нотижорат фаолият билан шуғулланувчи субъектлар ва жамоат бирлашмалари учун счетлар очилганлиги тўғрисида ахборотлар олиш ҳуқуқига эгадир.

Давлат статистика органлари Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган барча мулк шаклларидаги ва хўжалик юритишнинг Барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри юритилишини йўлга қўядилар, бу регистрда юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини ифодаловчи статистика кўрсаткичларининг мажбурий таркиби рўйхатга олинади. Давлат статистика органларининг ўз ваколатлари доирасида чиқарган қарорлари барча юридик ва жисмоний шахсларнинг бажариши учун мажбурийдир.


14-модда. Давлат статистикаси билан шуғулланувчи

бошқа органларнинг ҳуқуқлари

Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари, ушбу қонуннинг 5-моддасига мувофиқ давлат статистикаси билан шуғулланувчи бошқа юридик шахслар: ушбу қонуннинг 11 ва 12-моддаларида назарда тутилган тартибда ишлар бажариш учун статистика маълумотлари олиш ва улардан фойдаланиш; статистика маълумотларини дастлабки тарзда рўйхатга олиш ва статистика ҳисоботининг аҳволи устидан назоратни амалга ошириш, ўзларига ҳисобдор бўлган бирликларнинг статистика маълумотлари қай даражада аниқ эканлигини текшириш ҳуқуқига эгадир.



15-модда. Давлат статистика органларининг вазифалари

Давлат статистика органлари:

Ўзбекистон Республикаси, унинг минтақалари ва халқ хўжалиги тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурлари бажарилишининг бориши устидан статистика кузатувини ташкил этишлари ва амалга оширишлари;

давлат статистика маълумотлари тўпланишини, фуқароларнинг розилиги билан оила бюджетлари юритилишини, рўйхатлар тузилишини, бир галлик рўйхатга олишларни, сўровларни, оралатиб монография тадқиқотлари ҳамда ўзга текширишлар ўтказилишини ташкил этишлари ва таъминлашлари;

иқтисодий ва ижтимоий масалаларга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишининг бориши устидан статистика кузатувини амалга оширишлари;

иқтисодиётнинг структуравий қайта қурилишини, кўп укладли иқтисодиёт шаклланишини, халқ хўжалигини техника билан қайта қуроллантиришни, ижтимоий соҳалар, бозор муносабатлари, давлатлараро ва минтақалараро алоқалар ривожланишини, алмашув тенг қийматли бўлишини, меҳнат бозори ва товар бозори шаклланишини, молиявий аҳволни, аҳоли турмуш даражасини, фуқаролар ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини, нархлар ва тарифлар ўзгаришидаги тамойилларни, атроф муҳит ҳолатини, табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари бажарилишини ва бошқа жараёнларни таҳлил қилишлари;

статистика маълумотлари аниқ ва холис бўлишини, уларнинг ижтимоий-иқтисодий воқеалар ва жараёнларга мос бўлишини таъминлашлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини белгиланган тартибда статистика ва таҳлилий маълумотлар билан таъминлашлари;

статистика маълумотлари ошкора бўлишини таъминлашлари;

Ўзбекистон Республикаси, унинг минтақалари ва халқ хўжалиги тармоқларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини ёритиш учун статистика кўрсаткичлари методологиясини ишлаб чиқишлари ва такомиллаштиришлари;

халқаро статистика стандартлари тизимини давлат статистика амалиётига жорий этишлари;

давлат статистика кузатувлари ўтказишшакллари, дастурлари ва йўриқномаларини ҳамда маълумотларни дастлабки тарзда рўйхатга олиш ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлашлари;

кодлар белгилашлари ва Барча мулк шаклларидаги ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрини юритишлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг илтимосларига биноан уларга давлат статистика маълумотларининг жамламаси пулли асосда берилишини таъминлашлари (ушбу қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари);

статистика маълумотлари бут сақланиши ва ҳимоя қилинишини, юридик шахслар томонидан давлат ва тижорат сирларига риоя этилишини, жисмоний шахсларга доир маълумотларда аниқ шахслар кўрсатилмаслигини таъминлашлари;

халқаро ва минтақалараро статистика таққосламалари ўтказишлари шарт;

юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шугулланаётган жисмоний шахслар фаолиятининг натижаларини мунтаззам равишда бир йўла статистик тадқиқ этиб туришлари керак;

ҳамма учун очиқ бўлган статистик маълумот мунтазам эълон қилиб борилишини таъминлаб туришлари шарт.


16-модда. Давлат статистикаси билан шуғулланувчи

бошқа органларнинг вазифалари

Давлат статистикаси билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, бошқа юридик шахслар:

ўз бўйсунувларидаги бирликлардан давлат статистика кузатувига доир маълумотлар тўпланишини ва уларни тайёрлашни ташкил этишлари;

статистика маълумотлари аниқ бўлишини таъминлашлари;

давлат статистика органларига уларнинг талабига кўра давлат статистика ҳисоботида назарда тутилган статистика маълумотларини ва давлат статистика кузатувлари ўтказиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни тақдим этишлари;

юридик шахсларнинг давлат ва тижорат сирларига риоя этишлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга доир маълумотларда аниқ шахслар кўрсатилмаслигини таъминлашлари шарт.

идоравий (тармоқ) статистика ҳисоботи жорий этилган тақдирда уни тақдим этишнинг шакллари ва тартибини давлат статистика органлари билан келишиб олишлари.


V БОБ. УШБУ ҚОНУННИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

17-модда. Давлат статистика кузатувларига доир

маълумотларни тақдим этиш тартибини

бузганлик учун жавобгарлик

Давлат статистика кузатуви ўтказиш учун статистика маълумотларини тақдим этмаган ёки уларни нотўғри ёинки кечикиб тақдим этган, маълумотларни дастлабки тарзда рўйхатга олишни лозим даражада таъминламаган, Барча мулк шаклларидаги ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри юритиш тартибини бузган мансабдор шахслар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчишахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган жавобгарликка тортилишлари мумкин.


18-модда. Статистика маълумотларидан фойдаланишда

йўл қўйилган қоидабузарлик учун жавобгарлик

Статистика тўғрисидаги қонунлар талабларини бузганлик, статистика маълумотларини яширганлик ёки бузганлик учун давлат статистика органларининг ҳамда давлат статистикаси билан шуғулланувчи бошқа органларнинг ходимлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгар бўладилар. Оммавий ахборот воситаларида, илмий ишларда статистика маълумотларидан фойдаланувчи мансабдор шахслар ва фуқаролар статистика маълумотлари олинган манбаларни кўрсатмаганлик учун Ўзбекистон Республикасинингқонунларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов





























Время: 0.1895
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск