Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш Қоидалари (ЎзР ВМ 06.08.1994 й. 404-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 6 августдаги

404-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Республика дорихона муассасаларида

дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш

ҚОИДАЛАРИ


1. Ўзбекистон Республикасида дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини сотиш билан шуғулланишга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган дорихона муассасаларига рухсат этилади.

Қайд этиб ўтилган дорихона муассасаларида дори-дармонларни сотишга фақат махсус фармацевтик маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат берилади.


2. Дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан дорихона муассасаларидан ташқарида - бозорларда, кўчада, жамоат жойларида ва уйда сотилиши қатъиян тақиқланади.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ва ёхуд мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни сотиш;

дорихона муассасалари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан мувофиқлик сертификатлари бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни қабул қилиб олиш;

қалбакилаштирилган ва рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сотиш тақиқланади.

4. Дори-дармонларни аҳолига врачнинг рецепти ва рецептисиз бериш, шунингдек, даволаш-профилактика муассасаларига бериладиган дори-дармонлар рўйхати ва уларни бериш коидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

5. Дори-дармонларни лицензияларсиз сотиш, шунингдек қалбакилаштирилган ва рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини сотиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

6. Барча дорихона муассасалари қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мажбурий ассортиментдаги дори-дармонлар ва тиббий буюмларга мажбурий тартибда эга бўлишлари ва уларнинг эркин сотилишини таъминлашлари шарт.

Дорихона муассасаларида мавжуд бўлиши шарт бўлган дори-дармон воситалари бўлмаганда белгиланган тартибда уларни шунга ўхшашлари билан алмаштиришга рухсат этилади.


7. Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан врачнинг рецептисиз беришга рухсат этилган дори-дармонлардан ташқари барча дори-дармонлар дорихоналардан фақат белгиланган шакллардаги рецептларга кўра берилади.


8. Врач рецептисиз бериладиган дори-дармонлар ва тиббий буюмлар тайёр дори-дармон бериладиган витринага нархи кўрсатилган ҳолда қўйилади.


8-1. Дорихона муассасалари идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар белгиланган нархлари билан Ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг тасдиқланган рўйхатини давлат ва рус тилларида 12 шрифт ўлчамидан кам бўлмаган ўлчамда кўринадиган жойга осиб қўйишлари шарт.

8-2. Дори-дармон воситалари ёки тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига идентификацион маълумотлар (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори) билан бирга дори-дармон воситалари ёки тиббиёт буюмларининг номи, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текшириш учун харид қилиш ёки назорат остига олиш натижалари бўйича олинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш бўйича тартибни бузиш фактини тасдиқловчи товар ва касса чеклари дорихона муассасасининг лицензиясини тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун асослардан бири бўлиб хизмат қилади.

9. Даволаш-профилактика муассасалари врачларига касалхонада дори-дармонлар бўлмаганда стационар даволанишда бўлган беморларга рецепт ёзиб беришга рухсат этилади. Бунда дори накд пулга сотиб олинганлиги ҳақидаги маълумот касаллик тарихига ёзиб қўйилиши шартдир.


10. Айрим тоифадаги шахсларга дорихона муассасаларидан дори воситаларини имтиёзли бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

11. Агар рецептда заҳарли, наркотик ва бошқа ингридиентлар қўшилмасидаги кучли таъсир қилувчи воситалар ёзиб берилган бўлса, уларни тайёрланган дори таркибига киритмай алохида бериш тақиқланади.


12. Врач томонидан заҳарли ёки кучли таъсир этувчи моддани бир марта қабул қилишдан ортиқча дозада, бу рецептда тегишли равишда расмийлаштирилмай ёзилган бўлса, дорихона ходими дорини бир марталик қабул қилиш учун белгиланган дозанинг ярми миқдорида беришга мажбур.

13. Пушти рангдаги махсус рецепт бланкаларида ёзиб берилган наркотик дори-дармон воситалари худудий даволаш-профилактика муассасаларига фақат шу мақсадлар учун бириктириб кўйилган дорихоналардан берилади.

Давлат назоратидан ўтказилиши керак бўлган наркотик воситалар, психотроп моддалар шахар (шаҳар ёки қишлоқ тумани) доирасида фаолиятнинг тегишли турига рухсатномаси бўлган дорихоналар томонидан уларнинг ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасалари рецептлари бўйича берилади.

14. Таркибида наркотик моддалар бўлган дорилар учун берилган рецептлар - ёзиб берилган кундан бошлаб 7 кун мобайнида, захарли моддалар бўлган дорилар бўйича - 10 кун, барча қолганлари бўйича эса - бир ой мобайнида хақиқий хисобланади.

15. Врач рецептлари бўйича дорихоналардан дори-дармонларни бериш нормаси даволашнинг бир курси учун белгиланади.

Фавқулодда ҳолларда (беморнинг шаҳардан жўнаб кетиши, дорихонага мунтазам қатнашининг иложи йўқлиги ва бошқалар) дорихона ходимларига врач томонидан тайинланган дори-дармонни узоқ муддат амалда бўладиган рецептлар бўйича икки ой давомида даволаниш учун зарур бўлган миқдорда бир йўла беришга рухсат этилади.


16. Тиббий этил спирти:

амбулаторияга қатнаб даволанадиган узоқ давом этадиган касалга чалинган беморларга врачнинг "Махсус кўрсатма бўйича" деб ёзиб кўйилган, имзоланган ва даволаш-профилактика муассасасининг муҳри кўйилган рецептлари бўйича, соф ҳолда - 100 граммгача ҳамда "Компресс қилиш учун" деб ёзиб қўйилган (аралаштириши миқдори кўрсатилган ҳолда) ёки "Терини ишқалаш учун" деб ёзиб қўйилган рецептлар бўйича, ингридиентлар аралашмасида - 100 граммгача;

тиббиёт мақсадлари учун тиббиёт муассасалари ва ташкилотларига - Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган нормативлар бўйича берилади.

17. Таркибида заҳарли, наркотик моддалар ва этил спирти бўлган экстемпорал усулида тайёрланган дориларни беришда беморларга рецепт ўрнига юқори қисмида сарик йўли ва унда қора шрифтда "Сигнатура" деган ёзув бўлган сигнатура берилади. Тайёр дори-дармонларни беришда зарур бўлган холларда дори-дармонни қўллаш усули кўрсатилган ёрлик илова қилинади.


18. Узоқ вақт амалда бўладиган рецепт бўйича дори-дармонларни беришда рецепт беморга қайтариб берилади, бунда унинг орқа томонига берилган препаратнинг сони ва берилган сана ёзиб кўйилади. Бемор дорихонага навбатдаги келганда олдинги олинган дори-дармонлар ҳақидаги белгилар ҳисобга олинади. Рецептнинг амалда бўлиш муддати тугагач "Рецепт хақиқий эмас" деган тамға босилади ва дорихонада қолдирилади.


19. Таркибида наркотик воситалар, захарли, психотроп моддалар, этил спирти, ухлатадиган воситалар, стероид гормонлар, анаболик активликка эга моддалар, таркибида 8-оксихинол ҳосиласи бўлган дорилар, шунингдек шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар дорихонада қолдирилади.

Шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар дорихоналарда уч йил давомида, махсус пушти рангдаги бланклар бўйича берилган дорилар рецептлари - 5 йил, таркибида захарли моддалар, этил спирти бўлган дориларга берилган рецептлар, мияни айнитиб кўйиш қувватига эга бўлган препаратлар ва анаболик воситаларга берилган рецептлар бир йил давомида, бошқа дориларга берилган рецептлар - бир ой давомида сақланади.

Рецептлар сақлаш муддати тугагач йўқ қилинади.

20. Дорихона муассасалари ва уларнинг ходимлари ушбу Қоидалар талабларини бузганлик учун конун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.

21. Республика ҳудудида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча дорихона муассасаларида ушбу Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.






















































Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск