ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Назорат-касса машиналарини қўллаш. Нархлар. Ҳисоб-китоблар /

Адлия вазирининг 07.11.2013 й. 329-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.11.2013 й. 94-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.11.2013 й.

N 94-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.11.2013 й.

N 329-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат

реестридан чиқариш тўғрисида



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2013 йил 6 ноябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан БУЮРАМАН:


1. "Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида назорат-касса аппаратларидан фойдаланиш тартибини (рўйхат рақами 94, 1994 йил 7 сентябрь) қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 2008 йил 6 февралдаги 20-03-6/14-сонли тақдимноманинг талаблари бажарилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида назорат-касса аппаратларидан фойдаланиш тартибини (рўйхат рақами 94, 1994 йил 7 сентябрь) давлат реестридан чиқариш ҳақидаги мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазирнинг биринчи ўринбосари                                                М. Икрамов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 597-модда


























Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск