ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш /

Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.11.2013 й. 2521-сон билан рўйхатга олинган Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 30.10.2013 й. 21-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 7 ноябрда 2521-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ер ресурслари, геодезия,

картография ва давлат

кадастри давлат қўмитасининг

2013 йил 30 октябрдаги

21-сонли қарорига

ИЛОВА



Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш

ва ҳужжатларини тасдиқлаш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 82-модда), Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 165-модда) мувофиқ, тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тупроқ бонитировкаси - қишлоқ хўжалиги экинлари агротехникаси ўртача даражада бўлганидаги тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиган қиёсий баҳо;


тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (бундан буён матнда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги деб юритилади);

тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар.

2. Тупроқ бонитировкаси маълумотлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг кейинги қиймат баҳосини чиқариш, мулкий пайларнинг миқдорини аниқлаш, ер тузишни амалга ошириш ва ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун асос бўлади.


3. Тупроқ бонитировкаси тегишли қишлоқ хўжалиги майдонлари учун юз балли шкала бўйича ўтказилади.


4. Тупроқ бонитировкаси ишлари ҳуқуқий ҳолати тегишли ҳужжат (ваколатли органнинг қарори) асосида белгиланган ёки туманнинг ер кадастри дафтарида тегишли ёзув билан қайд этилган барча суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ўтказилади.


5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тупроқ бонитировкаси ишларини мувофиқлаштиради ҳамда услубий раҳбарлик қилади.


II БОБ. ТУПРОҚ БОНИТИРОВКАСИ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Тупроқ бонитировкаси ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг режасига мувофиқ, суғориладиган қишлоқ хўжалик ер майдонларида ҳар беш йилда ва лалми ер майдонларида ҳар ўн йилда бир марта ўтказилади ҳамда туман ҳудудини тўлиқ қамраб олади.

7. Табиий талофатлар, техноген таъсирлар, тегишли ҳудудда тупроқ-мелиоратив ишларнинг бажарилиши натижасида, тупроқнинг унумдорлик даражаси ўзгарган тақдирда, айрим ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг мурожаатига ёки туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг қарорига мувофиқ қайта ўтказилиши мумкин.

8. Тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси:

тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш режаларини тузиши;

тегишли вилоят ҳокимлигини тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш режасидан хабардор қилиши;

тупроқ бонитировкаси ишларини бажариш бўйича тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси билан шартнома тузиши;

тупроқ бонитировкаси ишларини бажариш дастурини тасдиқлаш;

тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш муддати ҳамда назорат қилиш тизимини белгилаши;

тупроқ бонитировкаси ишларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва унинг натижаларини ер кадастри ҳужжатларига киритиши, зарур бўлган ҳолларда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илмий техник кенгашида муҳокама этиши шарт.

9. Тупроқ бонитировкаси ишларини ташкил этиш ва ўтказишда туман ҳокимликлари:

тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш бўйича тегишли фармойиш қабул қилади;

тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш учун зарур бўлган материалларни тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисига тақдим этади;

якуний маълумотларни тасдиқлайди.


10. Тупроқ бонитировкаси ишлари якуний маълумотларини кўриб чиқиш бўйича ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисининг вакили киритилади.

11. Тупроқ бонитировкаси ишлари якуний маълумотларини кўриб чиқиш бўйича комиссия:

тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқади, тупроқнинг балл бонитети илгаригига нисбатан пасайганлиги аниқланган тақдирда, тупроқнинг балл бонитети пасайганлиги сабабларини ўрганади ва балл бонитетини сақлаш ва ошириш бўйича зарур чораларни кўради;

тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларнинг кўриб чиқилганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштиради.


12. Тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси:

тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказади;

ер майдонларининг ўртача бонитет баллари ва класслар бўйича гуруҳлаштирилган маълумот тайёрлайди;

зарур бўлган ҳолларда, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илмий техник кенгашида кўриб чиқиш учун тупроқ бонитировкаси ишлари ҳужжатларини тайёрлайди;

тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича тайёрланган якуний маълумотларни тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачисига топширади.



III БОБ. ТУПРОҚ БОНИТИРОВКАСИ ИШЛАРИНИ

ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган техник топшириққа асосан, тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш учун тегишли шартнома тайёрлайди ва тасдиқлаш учун тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачисига тақдим этади.

14. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказишга тайёргарлик кўриш тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан амалга оширилади.

Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказишга тайёргарлик кўриш қуйидагиларни ўз ичига олади:

тупроқ тадқиқотлари маълумотларини, ер кадастри ҳужжатлари ва карталарини йиғиш, ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;

техник топшириққа асосан, тупроқ бонитировкаси ишларини бажариш дастурини ишлаб чиқиш;

ер майдонлари чегараларига ўша жойнинг ўзида аниқлик киритиш ва дала карталарига белгилаш;

ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари ўтказиладиган фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг тасдиқланган рўйхатини туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан олиш.


IV БОБ. ТУПРОҚ БОНИТИРОВКАСИ ИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


15. Тупроқ бонитировкаси ишларида тупроқларнинг асосий хоссалари ва табиий шароитлари (тупроқларнинг генетик келиб чиқиши, механик таркиби, гумус миқдори, озуқа элементлари билан таъминланганлиги, шўрланиш даражаси, эрозияланганлиги, тошлоқлилиги, гипслилиги, термик ресурслар билан таъминланганлиги ва бошқа табиий омиллари) ҳисобга олинади.


16. Туман ҳудудини тўлиқ қамраб олган тупроқ бонитировкаси ишлари асосида техник ҳисобот, тумандаги суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ўртача бонитет баллари ва класслари бўйича гуруҳлаштирилган жадвали мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тузилади.


17. Тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси тупроқ бонитировкаси ишларининг аниқлиги, тўлиқлиги ва сифати учун масъул ҳисобланади.



V БОБ. ТУПРОҚ БОНИТИРОВКАСИ ИШЛАРИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


18. Тупроқ бонитировкаси ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан назорат қилинади.

19. Тупроқ бонитировкаси ишларини назорат қилишда ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар, тупроқ бонитировкаси ва тупроқ карталарини тузиш ишлари ўрганилади.


20. Тупроқ бонитировкаси ишларини назорат қилиш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.



VI БОБ. ТУПРОҚ БОНИТИРОВКАСИ ИШЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


21. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакилига (вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси) топширилади. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакили томонидан кўриб чиқиш учун туман комиссиясига тақдим этилади.

22. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар икки ҳафта ичида туман комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Туман комиссияси томонидан тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш вақтида эътирозлар юзага келган тақдирда, эътирозлар сабабларини ёзма равишда кўрсатган ҳолда тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчисига мурожаат қилинади. Туман комиссияси томонидан икки ҳафта ичида эътирозлар билдирилмаган тақдирда, тупроқ бонитировкаси ишлари қабул қилинган ҳисобланади.


23. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича кўриб чиқилган якуний маълумотлар туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади. Мазкур қарорга ер майдонларининг ўртача бонитет баллари ва класслари бўйича гуруҳлаштирилган маълумотлари илова қилинади.


24. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш вақтида эътирозлар юзага келган тақдирда, мазкур маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси ёки буюртмачиси ташаббуси билан муҳокама қилиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг илмий техник кенгашига тақдим этилиши мумкин.

25. Табиий талофатлар, техноген таъсирлар, ҳудудда тупроқ-мелиоратив ишлар бажарилиши натижасида, тупроқнинг унумдорлик даражаси ўзгарганда, шунингдек фермер хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг мурожаатига асосан ёки туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг қарори бўйича айрим ер майдонларида тупроқ бонитировкаси ишлари қайта ўтказилганда, тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар белгиланган тартибда туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.


VII БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


26. Тупроқ бонитировкаси ишлари тугагандан сўнг, тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан ҳар бир туман бўйича қуйидаги ҳужжатлардан иборат йиғмажилд шакллантирилади:

тушунтириш хати (техник ҳисобот) ва унинг иловалари;

туман ҳокимининг тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш тўғрисидаги фармойиши;

туман комиссиясининг тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича якуний маълумотлар кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги далолатномаси;

туман ҳокимининг тупроқ бонитировкаси ишлари натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарори.


27. Расмийлаштирилган ҳужжатлар техник топшириққа мувофиқ манфаатдор ташкилотларга тарқатилади.



VIII БОБ. ТУПРОҚ БОНИТИРОВКАСИ ИШЛАРИ

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


28. Тупроқ бонитировкаси ишлари тўғрисидаги маълумотлар тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси томонидан тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси ёки унинг вакилига тақдим этилади.


29. Тупроқ бонитировкаси ишлари бўйича маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари томонидан манфаатдор вазирлик ва идораларга ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига уларнинг ёзма сўровлари асосида берилади.


IX БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


30. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



(намуна)

         



(вилоят (республика)нинг номи)


(туманнинг номи)

Суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги

ер майдонларининг ўртача бонитет баллари

ва класслари бўйича гуруҳлаштирилган

ЖАДВАЛИ

Т/р


Ердан

фойда-

ланув-

чининг

номи


Ўртача бони-

тет

балл


Ер

майдони

(га ҳисо-

бида)


Кадастр гуруҳлари


ёмон ерлар


ўртачадан

паст ерлар


ўртача ерлар


яхши ерлар


энг яхши ерлар


шу жумладан, класслар бўйича

I

II


III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

бонитет баллари

1 - 10

11 - 20

21 - 30

31 - 40

41 - 50

51 - 60


61 - 70

71 - 80

81 - 90

91 - 100

1.















2.















3.















4.















5.















6.















7.















8.















9.
















Жами:














"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 596-модда


































Время: 0.1584
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск