Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2013 й. 294-сон "2013-2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2013 й.

N 294



2013-2015 ЙИЛЛАР ДАВРИДА

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятини янада ошириш, минтақанинг ноёб тарихий-маданий меросидан самарали фойдаланиш, меъморчиликнинг тарихий архитектура ансамбллари ва ёдгорликлари ҳолатини яхшилаш, сайёҳлар учун меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш, диққатга сазовор маданий-тарихий ёдгорликлар бўйича замонавий сайёҳлик йўналишларини шакллантириш ва жорий этиш, минтақанинг табиий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, шу асосида янги иш ўринлари ташкил этиш ва вилоят аҳолисининг даромадларини ўстириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2013-2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

2013-2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

2013-2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳаси кўламларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш тадбирлари комплекси 2-иловага* мувофиқ;

2013-2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида тарихий-маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича манзилли рўйхат 3-иловага* мувофиқ;

2013-2015 йиллар даврида меҳмонхоналар, ресторанлар ва туризм инфратузилмасининг бошқа объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат 4-иловага* мувофиқ;

2013-2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар ва тадбирларни банкларнинг кредит линиялари ҳисобига молиялаштириш жадвали 5-иловага* мувофиқ.


2. 2013-2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастурининг бажарилиши мониторингини олиб бориш бўйича 6-иловага* мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳга (Э.М. Ғаниев):

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар белгиланган муддатларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Дастурга киритилган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун хорижий инвестицияларни, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш юклансин.

Ишчи гуруҳга, зарурият бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа таклифлари мавжуд бўлганда Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги "Ўзбектуризм" миллий компанияси, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Дастурда назарда тутилган тадбирлар амалга оширилиши учун масъул бўлган бошқа ташкилотлар билан биргаликда Ишчи гуруҳга йилнинг ҳар чорагида тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Дастурга киритилган тадбирларни амалга ошириш доирасида:

бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширган ҳолда қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини таъминласин;

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ноқонуний қурилишга ва ер участкаларидан бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтирсин.


5. Банкларга ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида амалга ошириш назарда тутилган лойиҳаларнинг ташаббускорларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган ставка бўйича, имтиёзли даври ўн икки ой бўлган камида беш йил муддатга бериладиган имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.


6. Ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида амалга ошириш назарда тутилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган асбоб-ускуналар, уларга эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар 2016 йил 1 январгача божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).

Белгилансинки:

божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси мақсадли тартибда ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида назарда тутилган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади;

олиб кирилаётган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда бўшайдиган маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкциялари қўлланилган ҳолда тўлиқ ҳажмда Давлат бюджетига ундирилади.


7. "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 588-модда

































Время: 0.2092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск