Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикасининг 14.06.1991 й. 289-XII-сон "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуни (Янги таҳрири)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.06.1991 й.

N 289-XII



ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ

ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА

(Янги таҳрири)


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат.



2-модда. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар

тўғрисидаги қонунчилик

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан, ушбу қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Қорақалпоғистон Республикасида виждон эркинлигини ва диний ташкилотлар фаолиятини таъминлашга оид муносабатлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилигидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Виждон эркинлиги ҳуқуқи

Виждон эркинлиги  фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.

Фуқаро ўзининг динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод этмасликка, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка, диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди.

Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл қўйилмайди.

Динга эътиқод қилиш ёки ўзга эътиқодлар эркинлиги миллий хавфсизликни ва жамоат тартибини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги, ахлоқи, ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш учун зарур бўлган даражадагина чекланиши мумкин.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.


4-модда. Фуқароларнинг динга муносабатидан

қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш ва уларга бевосита ёки билвосита имтиёзлар белгилаш, душманлик ва адоват уйғотиш ёхуд уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний зиёратгоҳларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.

Ҳеч ким диний эътиқодини рўкач қилиб қонунда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортишга ҳақли эмас. Қонунга мувофиқ бажарилиши мажбурий бўлган бир вазифани диний эътиқоди туфайли бошқаси билан алмаштиришга қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.


5-модда. Диннинг давлатдан ажратилганлиги

Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди.

Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди.

Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.

Давлат диний ташкилотлар зиммасига ўзининг ҳеч қандай вазифасини бажаришни юкламайди, уларнинг қонунчиликка зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди. Диний ташкилотлар давлат вазифаларини бажармайди. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятини ҳамда даҳрийлик тарғиботига оид фаолиятини маблағ билан таъминламайди.

Ўзбекистон Республикасида диний моҳиятдаги сиёсий партия ва жамоат ҳаракати, шунингдек республикадан ташқарида тузилган диний партияларнинг филиаллари ва бўлимларини тузишга ва уларнинг фаолият юритишига йўл қўйилмайди.

Диний ташкилотлар амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишлари шарт. Диндан давлатга ва конституцияга қарши тарғибот олиб боришда, душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўҳтон, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка кўмаклашадиган, шунингдек бошқа ғаразли мақсадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг фаолияти ман этилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, мансабдор шахсларга тазйиқ ўтказишга қаратилган ҳар қандай уриниш, шунингдек яширин диний фаолият қонун билан тақиқланади.



6-модда. Давлат органларининг ва фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органларининг диний ташкилотлар

билан ўзаро муносабат борасидаги ваколатлари

Давлат органлари билан диний ташкилотларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита зиммасига юкланади. Қўмитанинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудларда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши учун қонун бўйича жавобгардирлар.


7-модда. Таълим тизими ва дин

Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилган. Таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг дунёвий таълим олиш ҳуқуқи уларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар таъмин этилади.


8-модда. Диний ташкилотлар

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузилган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар) диний ташкилотлар деб эътироф этилади.

Диний ташкилот Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган юз нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилади.

Тегишли конфессияга қарашли диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва йўналтириб бориш учун уларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича ягона марказий бошқарув органлари (бундан кейин марказий бошқарув органлари деб юритилади) тузилиши мумкин.

Марказий бошқарув органи Ўзбекистон Республикасининг камида саккизта ҳудудий тузилмасида (вилоят, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси) фаолият кўрсатаётган, тегишли конфессияларнинг рўйхатга олинган диний ташкилотлари вакиллари таъсис йиғилиши (конференцияси) томонидан тузилади.

Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ёки унинг жойлардаги органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади ва қонунчиликда назарда тутилган тартибда ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Тегишли диний маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диний ташкилотларнинг раҳбарлари бўлишлари мумкин. Диний ташкилотлар раҳбарлигига Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларнинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиб олинади.



9-модда. Диний ўқув юртлари

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари руҳонийлар ва ўзларига зарур бўлган диний ходимлар тайёрлаш учун диний ўқув юртлари тузишга ҳақли. Диний ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, тегишли лицензия органидан кейин фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги қонунига мувофиқ умумий мажбурий ўрта таълим олганидан кейин қабул қилинади.

Диний ўқув юртларида диний фанларни ўқитаётган шахслар диний таълим олган бўлишлари ва ўз фаолиятларини тегишли марказий бошқарув органининг рухсати билан амалга оширишлари лозим.

Хусусий тартибда диний таълим бериш ман этилади.


10-модда. Диний ташкилотнинг устави

Диний ташкилотнинг устави қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши керак:

диний ташкилотнинг номи, тури, жойлашган манзили, қайси динга мансублиги;

мақсади, вазифалари ва фаолиятининг асосий турлари;

фаолиятни ташкил этиш ва тугатиш тартиби;

тузилиши ва бошқарув органлари;

маблағлари манбаи ҳамда ушбу ташкилот ичидаги, шунингдек ундан ташқаридаги мулкий муносабатлар;

уставга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби;

ушбу диний ташкилотга тааллуқли бошқа маълумотлар.

Марказий бошқарув органларига эга бўлган диний ташкилотларнинг уставлари мазкур бошқарув органлари билан келишилган бўлиши керак.


11-модда. Диний ташкилотларни рўйхатга олиш

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органларини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотларни эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Диний ташкилотларни рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган, юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган ариза;

диний ташкилотнинг устави;

таъсис йиғилишининг баёни;

тузилаётган диний ташкилот жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат;

давлат божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат.

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органини рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби имзо қўйган ариза;

диний ташкилотлар марказий бошқарув органининг устави;

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг баёни;

таъсисчилар ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар;

раҳбар орган жойлашган манзилни тасдиқловчи ҳужжат;

давлат божи тўлангани тўғрисидаги ҳужжат.

Диний ташкилотлар ҳамда уларнинг марказий бошқарув органларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.

Адлия органлари қўшимча материаллар талаб қилиш олишга ҳамда тегишли органларнинг эксперт хулосасини олишга ҳақли. Бундай ҳолда қарор рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч ойлик муддатда қабул қилинади.

Диний ташкилотнинг уставига киритилган қўшимчалар ва ўзгартишлар диний ташкилотни рўйхатга олиш каби тартиб ва муддатларда рўйхатга олиниши лозим.

Диний ташкилотлар раҳбарларининг ташкилот уставини давлат органларидан рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаши қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.

Диний ташкилотнинг фаолияти ўз уставига мувофиқлигини назорат қилиш диний ташкилотни рўйхатга олган орган томонидан амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишига йўл қўйган мансабдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.


12-модда. Диний ташкилотни рўйхатга олишни рад этиш

Агар диний ташкилот уставининг қоидалари ва бошқа ҳужжатлари ушбу қонун ёки Ўзбекистон Республикаси бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талабларига зид бўлса, уни рўйхатга олиш рад этилиши мумкин.

Диний ташкилотни рўйхатга олиш рад этилганда рад этиш асослари кўрсатилган қарор ёзма равишда аризачиларга юборилади. Диний ташкилот тузиш ташаббускорлари уставларини қонунчиликка мувофиқ ҳолга келтирганларидан сўнг, уставни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан тегишли тарзда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки унинг жойлардаги органларига қайтадан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Диний ташкилотни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёхуд адлия органлари томонидан ушбу қонун талаблари бузилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин.


13-модда. Диний ташкилотнинг фаолиятини тугатиш

Диний ташкилотнинг фаолияти у ўзини ўзи тарқатиб юборганда ёки ушбу қонуннинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бошқа қонунчилик ҳужжатларининг қоидалари бузилган тақдирда тугатилиши мумкин.

Диний ташкилот фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор уни рўйхатга олган орган томонидан қабул қилинади. Ушбу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


14-модда. Диний урф-одатлар ва маросимлар

Диний ташкилотлар ибодат қилиш ёки диний расм-русумлар ўтказиш учун қулай жойлар ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш, шунингдек зиёратгоҳларни сақлаб туриш ҳуқуқига эгадир.

Ибодат, диний расм-русумлар ва маросимлар диний ташкилотлар жойлашган манзилдаги ибодатхоналарда ва уларга тегишли ҳудудларда, зиёратгоҳларда, қабристонларда, зарур ҳолларда фуқароларнинг ихтиёрига биноан уларнинг уйларида ўтказилади.

Касалхоналарда, госпиталларда, кексалар ва ногиронлар уйларида, дастлабки қамоқ ва жазони ўташ жойларида ибодатлар ва диний расм-русумлар шу ердаги фуқароларнинг илтимосларига биноан ўтказилади.

Диний маросим ва ибодат биноларидан ташқарида ўтказиладиган оммавий ибодатлар, диний расм-русумлар ва маросимлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди.

Диний ташкилотлар диндорлар мажбурий пул йиғимлари ва тўловлар ундиришга, шунингдек уларга нисбатан шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи чораларни қўллашга ҳақли эмас.


15-модда. Диний ташкилотларнинг мулки

Диний ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олинган ёки яратилган, фуқаролар, жамоат бирлашмалари эҳсон қилган (васият қилиб қолдирган) ёхуд давлат томонидан назарда тутилган бошқа асосларда олинган, ўз фаолиятларини таъминлаш учун зарур бўлган бинолар, иморатлар, ибодат қилиш анжомлари, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва ҳайрия иншоотлари, пул маблағлари ва бошқа мол-мулклар уларнинг мулки бўлиши мумкин.

Диний ташкилотларнинг мулкий ҳуқуқлари қонунчилик билан муҳофаза қилинади.


16-модда. Давлат мулки бўлган мол-мулкдан фойдаланиш

Диний ташкилотлар ўз эҳтиёжлари учун давлат органлари томонидан шартнома асосида бериладиган бинолар ва мол-мулкдан фойдаланишга ҳақлидир.

Моддий маданий мерос объектларини диний ташкилотларга фойдаланиш учун бериш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Диний ташкилотлар учун ер ажратиш ҳамда ибодат бинолари қуриш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


17-модда. Ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари уставдаги мақсадларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, ноширлик, ишлаб чиқариш, таъмирлаш-қурилиш, қишлоқ хўжалик корхоналари ва бошқа корхоналарни, шунингдек ҳайрия муассасаларини (етимхоналар, касалхоналар) таъсис этишга ҳақлидир.



18-модда. Фаолиятини тугатган диний ташкилотларнинг

мол-мулкини тасарруф этиш

Диний ташкилотларнинг фаолияти тугатилгандан кейин уларга фойдаланиб туриш учун берилган мол-мулк ўз эгаларига қайтарилади.

Диний ташкилотларнинг фаолияти тугатилган тақдирда, уларга қарашли мол-мулкка эгалик қилиш уларнинг устави ва қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Кредиторларнинг талабларини қондириш учун ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган ибодатга оид мол-мулк рўйхати диний ташкилотларнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ҳуқуқий ворислари бўлмаган мол-мулк давлат мулки ҳисобига ўтади.



19-модда. Диний адабиёт ва диний мақсадларга

мўлжалланган буюмлар

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари диний мақсадларга мўлжалланган буюмлар, диний адабиётлар ва диний мазмундаги бошқа ахборот материалларини Ўзбекистон Республикаси қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқаришга, экспорт ва импорт қилишга ҳамда тарқатишга ҳақлидир.

Чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонунчиликда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари тегишли лицензия олгандан сўнг диний ибодат буюмларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш ҳуқуқига фақат улар эга бўладилар.

Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган матбаа нашрларини, кино, фото, аудио, видео маҳсулотларини ва шу каби бошқа маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.


20-модда. Диний ташкилотларнинг ҳайрия фаолияти

Диний ташкилотлар ҳайрия ва меҳр-мурувват фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.


21-модда. Диний ташкилотларда меҳнатга

оид ҳуқуқий муносабатлар

Диний ташкилотларда меҳнат шартномалари (контрактлари) бўйича ишлаётган фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилиги татбиқ этилади.


22-модда. Диний ташкилотларнинг халқаро алоқалари

Диний ташкилотлар муқаддас жойларни зиёрат қилиш ёки бошқа диний тадбирларда иштирок этиш мақсадида қонунчиликка мувофиқ халқаро алоқалар ўрнатиш ва олиб боришга ҳақлидир.



23-модда. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар

тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар, диний ташкилотларнинг хизматидагилар ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1998 йил, 5-6-сон, 99-модда




































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск