Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.1997 й. 532-сон "Даволаш-профилактика муассасаларини маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.1997 й.

N 532



ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИНИ

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Даволаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш, соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлашга йўналтирилаётган бюджет маблағларидан янада оқилона фойдаланиш, турғун даволанишдаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1998 йил 1 январдан бошлаб турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган кишилар учун овқатланиш (нонуштадан ташқари) тўлови жорий этилсин, 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган касалликларнинг айрим турларига чалинган шахслар тўловдан озод қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўлови фуқароларнинг шахсий маблағлари, корхоналар, ташкилотлар, хайрия жамғармаларининг ва бошқа ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларига, меҳнат жамоалари билан келишилган ҳолда, турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловини уларнинг тасарруфида қоладиган фойда (бюджет муассасалари ҳаражатлари сметаси бўйича тежамлар) хисобига амалга оширишга рухсат этилсин.


3. Турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил қилиш ва унинг учун ҳақ тўлашнинг вақтинчалик тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, жойлардаги соғлиқни сақлаш органларига ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишнинг врачлар тавсияларига ҳамда санитария-гигиена нормаларига мувофиқ ташкил этилиши учун жавобгарлик юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган фуқаролар учун, касалхоналарнинг озиқ-овқат блоклари мавжуд базасидан самарали фойдаланиш асосида, сифатли шифобахш овқатланишни ташкил қилсин. Зарурат бўлганда турғун даволаш-профилактика муассасаларида беморларни врачлар тавсияларига, санитария нормаларига мувофиқ овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан, тайёрланаётган шифобахш овқатлар сифати учун томонларнинг жавобгарлигини белгилаган ҳолда, даволаш-профилактика муассасалари билан ихтисослаштирилган корхоналар ўртасида шартномалар тузилишини бир ой муддатда таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

турғун даволаш-профилактика муассасаларида беморларнинг айрим тоифалари учун овқатланиш тўлови жорий этилиши, шунингдек аҳолини дори-дармонлар билан таъминлашнинг тартибга солиниши муносабати билан бўшайдиган бюджет маблағларидан даволаш муассасаларини замонавий тиббий техника, асбоб-ускуналар, махсус автотранспорт билан жиҳозлаш, шунингдек касалликларнинг олдини олиш ишларини кучайтириш мақсадида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинларини ривожлантириш учун мақсадди фойдалансинлар;

кўрсатиб ўтилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида ҳар йили Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

касалхона муассасалари кассасига овқатланиш тўлови сифатидаги нақд тушумни қабул қилиб олиш ва назорат қилиш ҳамда уни инкассация қилишнинг Марказий банк билан келишилган тартибини;

турғун даволаш-профилактика муассасаларида беморларга бериладиган, уларнинг овқатни олишга ҳуқуқини тасдиқловчи талонларни чиқариш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил қилиш ва унинг учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун ўз айланма маблағлари нормативини кўпайтириш юзасидан икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин;

турғун даволаш-профилактика муассасалари томонидан зарур озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида сотиб олиш мақсадида ҳар йили ушбу муассасаларни белгиланган нормативлардан келиб чикқан ҳолда зарур айланма маблағлар билан таъминлашни назарда тутсин.


8. Овқатланиш учун ҳақ тўлаш тизимидан қатъи назар, даволаш муассасаларида давлат томонидан таъминланадиган муассасалар учун назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш манбалари сақлаб қолинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хизмат кўрсатиладиган контингентларнинг овқатланишини ташкил этишда турғун даволаш-профилактика муассасаларига ёрдам кўрсатсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги: диспансерлар ва қишлоқ участка касалхоналари тармоқларини ушбу турдаги кам қувватли муассасаларни қайта ташкил қилиш ва тугатиш ҳисобига тартибга солиш юзасидан 1998 йил 1 январгача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маблағ билан таъминлашни стационар ёрдам кўрсатишдан амбулатория-поликлиникада ёрдам кўрсатишга устуворлик берган ҳолда ўзгартирсин;

амбулатория-поликлиника муассасалари ҳузурида беморларга ҳамширалар хизмат кўрсатадиган касалхоналар ва уйдаги шифохоналарни ривожлантириш чора-тадбирларини кўрсин.


10. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш ва пулли тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини амалиётга жорий қилиш, бунда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини мувофиқ ҳолда ошириш, кўрсатиладиган тиббий хизматлар тури ва шаклларини кенгайтиришни назарда тутиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шахарлар ва туманлар ҳокимликларининг муҳим вазифаси хисоблансин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари стоматология, физиотерапия (даволаш ва саломатликни тиклаш), врачлик-жисмоний тарбия тиббиёт муассасаларининг, шунингдек мустақил диагностика марказларининг мулкчилик шаклларини ўзгартиршп тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини дори-дармонлар билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1993 йил 8 январдаги 15-сон Қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 2 декабрдаги

532-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шахсларни турғун даволаш-профилактика

муассасаларида овқатланиш тўловидан

озод қилувчи касалликлар

РЎЙХАТИ

(пулли касалхоналар ва бўлимлардан ташқари)



1. Онкологик касалликлар.


2. Сил касаллиги.


3. Руҳий касалликлар.


4. Ихтисослаштирилган муассасаларда гиёҳвандлик.


5. Мохов касаллиги.


6. Нурланиш касаллигига чалинган беморлар.


7. Юқумли касалликлар.


8. Сифилис.


9. ОИВ касаллигини юқтирганлар (ОИТС).


10. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида беморларнинг шифохонада бўлиши чекланган муддатларининг тасдиқланган стандартлари бўйича реанимация тадбирларини ва интенсив терапияни талаб этувчи ҳолатлар.


11. Даражасидан қатъи назар камқонлик касаллигига чалинган ҳомиладор аёллар ва туққан аёллар.


12. Эндокринологик касалликлар.






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 2 декабрдаги

532-сон қарорига

2-ИЛОВА



Турғун даволаш-профилактика муассасаларида

овқатланиш тўловидан озод қилинадиган

аҳоли тоифаларининг

РЎЙХАТИ

(пулли касалхоналар ва бўлимлардан ташқари)



1. Болаликдан ногиронлар.


2. Ғирт етимлар.


3. I ва II гуруҳ ногиронлари.


4. 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар.


5. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида бўлимларида ҳисобда турувчи ёлғиз нафақахўрлар.

6. 1941-1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари.


7. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган - ногирон шахслар.


8. Байналмилалчи жангчилар.


9. 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар.


10. Мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18-27 ёшли чақириқ ёшидагилар.


11. "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" ("Почетный донор Республики Узбекистан") кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар.
































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск