ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикасининг 05.01.2012 й. ЎРҚ-318-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 01.11.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 05.12.2011 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

05.01.2012 й.

N ЎРҚ-318



"ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ

ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 1 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 1-модданинг:

иккинчи қисмидаги "давлатлараро битимлар (шартномалар)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "башарти, давлатлараро битимлар (шартномалар)да ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 6-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"6-модда. Фуқароларнинг давлат пенсия

таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади";


3) 27-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "ҳисса" деган сўз "баробари" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) 31-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади, Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.

Пенсия сўраб мурожаат этган киши беш йилдан кам ишлаган ҳолларда, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи ишланган календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини шу ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи исталган кетма-кет беш мавсумдаги қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади";


5) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Давлат томонидан ижтимоий суғурталанмайдиган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қўшилади.

Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.

Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (деҳқон хўжаликларининг аъзолари, айрим фуқароларнинг юмушларини бажарувчи шахслар ва бошқаларнинг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Иш ҳақининг натурал қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси учун ҳисобланган суғурта бадалларининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


6) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет элда ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


7) 40-модданинг:

биринчи қисмидаги "агар давлатлараро битимларда ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "агар давлатлараро битимларда (шартномаларда) ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 63-модданинг тўртинчи қисмидаги "икки ҳиссасидан" деган сўзлар "уч баробаридан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 64-модданинг иккинчи қисмидаги "агар давлатлараро битимларда (шартномаларда) ўзга қоидалар назарда тутилмаган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



“Халқ сўзи” 2012 йил 6 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 1-сон, 4-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 1-сон, 4-модда






























Время: 0.0179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск