язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 07.09.2009 й. ЎРҚ-214-сон "Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 11.03.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.08.2009 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.09.2009 й.

N ЎРҚ-214



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОИЛА КОДЕКСИНИНГ 17-МОДДАСИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 11 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 29 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда) 17-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Эллик ёшдан ошган никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И. Каримов



"Халқ сўзи", 2009 йил 8 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 37-сон, 401-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 9-сон, 328-модда