язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 06.04.2007 й. ЎРҚ-84-сон "Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 49-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.11.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.03.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.04.2007 й.

N ЎРҚ-84



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОИЛА КОДЕКСИНИНГ 49-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 22 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) 49-моддаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади:

ушбу Кодекснинг 14 - 16-моддаларида белгиланган шартлар бузилганда;

сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда;

никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 7 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 133-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 4-сон, 157-модда