язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 22.12.2010 й. ЎРҚ-272-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.11.2010 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.12.2010 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.12.2010 й.

N ЎРҚ-272



“ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ

ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 26 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Пенсия тайинлаш учун (7-модда) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган камида 5 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади”;


2) 9-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига уруш ногиронлари, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар ҳам эга”;


3) 12-модданинг:

“в”, “г”, “д”, “е” ва “ж” бандлари чиқариб ташлансин;

“з” банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“з) болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса - иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади”;

“и” банди чиқариб ташлансин;

“к” ва “л” бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“к) ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, “Меҳрибонлик” уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари - махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VII қисм);

л) ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари - махсус иш стажи қишлоқ жойда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VIII қисм)”;


4) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади”;


5) 18-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


“18-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия


Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган (17-модда) умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади”;


6) 22-модданинг матнидаги “тўлиқ” деган сўз чиқариб ташлансин;


7) 26-модданинг:

“а” бандидаги “тўлиқ” деган сўз чиқариб ташлансин;

“в” банди чиқариб ташлансин;


8) 27-модда биринчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги “Тўлиқ пенсия” деган сўзлар “Пенсия” деган сўз билан алмаштирилсин;

“в” банди чиқариб ташлансин;


9) 28-модданинг “в” банди чиқариб ташлансин;


10) 29-модда иккинчи қисмининг:

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


11) 30-модданинг иккинчи қисмидаги “а”, “б” ёки “в” бандларида” деган сўзлар “а” ёки “б” бандларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 37-модда:

биринчи қисмининг:

“е” ва “ж” бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“е) олий таълим муассасаларида, аспирантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш;

ж) бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил”;

“и” ва “к” бандлари чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи қисмларидаги “е” - “к” бандларда” деган сўзлар “е” - “з” бандларда” деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 49-модда биринчи қисмининг:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


14) 50-модда чиқариб ташлансин;


15) 66-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:

боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;

ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади”.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, N 2, 65-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 112, 124-моддалар, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2009 йил, N 12, 470, 471-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 100-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

“7) ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда”;


2) 102-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1) меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди), шунингдек ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда (100-модда иккинчи қисмининг 7-банди) бекор қилинганда камида икки ой олдин”;


3) 104-модданинг биринчи қисмидаги “(100-модда иккинчи қисмининг 1, 2, 5 ва 6-бандлари)” деган сўзлар “(100-модда иккинчи қисмининг 1, 2, 5, 6 ва 7-бандлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 234-модданинг бешинчи қисми “меҳнат стажига” деган сўзлардан кейин “лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил” деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 290-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ногиронлик пенсияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган, суғурта қилинган ходимларга:

меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигига чалинганлиги туфайли - меҳнат фаолиятининг муддатидан қатъи назар;

бошқа сабаблар туфайли - муддати суғурта қилинган ходимнинг ногиронлик рўй берган вақтдаги ёшига боғлиқ тегишли умумий меҳнат стажига эга бўлган тақдирда тайинланади”.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун 2011 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддаси 15-бандининг қоидалари 2016 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



"Халқ сўзи", 2010 йил 23 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 483-модда


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2010 йил, 12-сон, 472-модда