язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 12.12.2003 й. 568-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.12.2003 й.

N 568-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:



I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 76-модда; 1992 йил, N 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда) 6-моддасининг биринчи қисмидаги "камида беш минг" деган сўзлар "камида йигирма минг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


III. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда):


1) 5-моддасининг:

номи ва матнидаги "Кенгашининг" деган сўз "Мажлисининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш";


2) 6-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сув фонди ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини, шунингдек сувдан фойдаланишнинг меъёрлари ва лимитларини тасдиқлаш тартибини белгилаш";


3) 30-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"30-модда. Сувдан лимит бўйича фойдаланиш


Сувдан фойдаланувчиларнинг барчасига нисбатан сувдан лимит бўйича фойдаланиш тартиби белгиланади.

Сувдан фойдаланиш лимитлари сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар ва ҳар бир сувдан фойдаланувчи бўйича белгиланади, ер ости сувлари борасида эса геология ва минерал ресурслар ҳамда давлат кончиликни назорат қилиш органлари билан келишиб белгиланади.

Сувдан фойдаланиш лимитлари қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан белгиланиб, унга риоя этиш идоравий бўйсунувидан қатъи назар, сувдан фойдаланувчиларнинг барчаси учун мажбурийдир.

Сув тармоқларининг, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг таъминоти, сув объектларини асраш ва тиклаш учун сувдан лимит бўйича фойдаланиш билан бир қаторда сувдан тўлиқ ва қисман ҳақ тўлаб фойдаланиш жорий этилади.

Сув учун тўлиқ ёки қисман ҳақ тўлашни жорий этиш, сувдан лимит бўйича фойдаланиш, шунингдек бунга риоя этилишини назорат қилиш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


4) 48-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"48-модда. Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишни режалаштириш


Суғориш, сув чиқариш ва суғориш-сув чиқариш тизимларидаги, магистрал каналлардаги, сув омборларидаги ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сувдан фойдаланиш ишлари сувдан фойдаланиш режалари асосида йиллик амалдаги сув билан таъминланганлик ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Икки томонлама ишловчи зах қочириш тизимларида сувдан фойдаланиш мелиорация қилинган ерлардаги сув режимини тартибга солиш режалари асосида амалга оширилади.

Сувдан фойдаланиш режалари сувдан бирламчи фойдаланувчилар томонидан тузилиб, ирригация тизимлари бошқармалари ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади.

Қуйидагилар:

ирригация тизими бошқармаси туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишган ҳолда - сувдан бирламчи фойдаланувчи бўйича;

ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси билан келишган ҳолда - ирригация тизими бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси - ҳавза ирригация тизими ҳамда вилоятлараро ва республика аҳамиятига молик айрим йирик сув хўжалиги объектлари бўйича тузилган ва умумлаштирилган сувдан фойдаланиш режаларини тасдиқлайди";


5) 49-моддасининг бешинчи қисмидаги "туман сув хўжалиги органи" деган сўзлар "ирригация тизимлари бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 110-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сувнинг мавжуд миқдорини ва ундан фойдаланиш даражасини баҳолаш учун дарёлар ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари ҳамда иқтисодий минтақалар бўйича сув хўжалиги баланслари тузилади".



IV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 10-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда) 77-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд аппарати ходимлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтадилар".



V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда):


1) 50-моддаси:

бешинчи қисмининг "а", "б" ва "в" бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жинояти учун ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда;

б) қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибли колонияларда;

в) илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда";

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга нисбатан:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганларга ҳамда қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда;

б) оғир ва ўта оғир жиноят учун жазони умумий тартибли колонияларда;

в) илгари озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, янги содир этган ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинаётганларга, шунингдек ўта хавфли рецидивист деб топилганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ тайинланади";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганлик, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганлик ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан тайинланмайди.

Суд томонидан жазони манзил-колонияда ўташи тайинланган маҳкум сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган тақдирда, суд уни жазонинг ўталмаган қисми муддатига умумий тартибли колонияга ўтказади";


2) 51-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Отиб ўлдириш тариқасидаги ўлим жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми), терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун белгиланади";


3) 74-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади";


4) 85-моддасининг:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди";

бешинчи қисмидаги "умумий ёки кучайтирилган тартибли" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи қисмлари чиқариб ташлансин;


5) 90-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади";


6) 151-моддаси иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


7) 153-моддасининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


8) 157-моддаси биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа салоҳияти, иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмиш - ";


9) 160-моддаси биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланган маълумотларни чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етказиши, худди шунингдек етказиш мақсадида қўлга киритиши, йиғиши ёки сақлаши, шунингдек чет эл разведкасининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикасига зарар етказишда фойдаланиш учун бошқа маълумотларни етказиши ёки йиғиши - ";


10) 182-моддаси биринчи қисми диспозициясининг ўзбек тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - ";


11) 184-моддаси биринчи қисми диспозициясининг ўзбек тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни анча миқдорда содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса, - ".


12) 221-моддасининг биринчи қисмидаги "камера типидаги хонага (бир кишилик камерага) ёки турмага ўтказиш қўлланилганидан" деган сўзлар "жазони ижро этиш колониясининг карцерига ўтказиш тариқасидаги жазо қўлланилганидан ёки турмага ўтказилганидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 222-моддасининг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"222-модда. Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш


Қамоқда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахснинг қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиши -

беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".



VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 12, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда):


1) 405-моддаси:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"405-модда. Суд мажлисида жиноят ишини муҳокама қилиш муддати";


иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жиноят ишини кўриш тўхтатиб турилган вақт ишни муҳокама қилиш муддатига кирмайди";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


2) 420-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Суд жиноят ишини кўришни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради";

3) қуйидаги мазмундаги 420-1-модда билан тўлдирилсин:


"420-1-модда. Жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш


Жиноят ишини кўришни тўхтатишнинг асоси сифатидаги, ушбу Кодекснинг 420-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилгач, тўхтатилган жиноят ишини кўриш қайтадан бошланади.

Суд жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради.

Жиноят ишини кўриш қайтадан бошланганда жиноят ишини муҳокама қилиш муддатининг ўтиши ҳам бир вақтнинг ўзида қайтадан бошланади. Мазкур муддатни яна узайтириш ушбу Кодекснинг 405-моддаси асосида, жиноят ишини муҳокама қилишнинг жиноят ишини кўриш тўхтатилишидан олдинги муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади";


4) 490-моддасининг бешинчи қисмидаги "тарбия колонияси ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 536-моддасининг:

биринчи қисми "жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига" деган сўзлардан кейин "ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми "интизомий қисм қўмондонлигининг тақдимномасига" деган сўзлардан кейин "ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисмидаги "юзасидан тақдим этилган" деган сўзлар "тўғрисидаги тақдимномалар ёки" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6) 537-моддасининг учинчи қисмидаги "ва умумий тартибли тарбия колониясидан кучайтирилган тартибли тарбия колониясига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 542-моддасининг учинчи қисмидаги "бир тартибли тарбия колониясидан бошқа тартибли тарбия колониясига ўтказиш тўғрисидаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда) 320-моддаси учинчи қисмининг ўзбек тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассация инстанцияси суди судьясининг маъмурий ишлар бўйича судьянинг қарори юзасидан берилган шикоят ёки билдирилган протест бўйича ҳал қилув қарори қарор шаклида чиқарилади ва чиқарилган вақтдан бошлаб кучга киради".



VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 262-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) 25-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари эълон қилинадиган расмий манбадир".



IX. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда) 1015-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган, қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қайта ташкил этилаётган юридик шахсда маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади. Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам мазкур суммалар давлат томонидан тўланади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.



X. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда):


1) 6-моддасининг биринчи қисмидаги "камида беш минг" деган сўзлар "камида йигирма минг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 8-моддаси иккинчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги "беш минг нафар" деган сўзлар "йигирма минг нафар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



XI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 42-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) 2-моддасининг учинчи қисмидаги "вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари" деган сўзлар "вилоятлар ва Тошкент шаҳар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



XII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Адвокатура тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 48-модда; 2001 йил, N 12, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда):


1) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги, 4-моддасининг учинчи қисмидаги ва 13-моддасининг иккинчи қисмидаги "вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари" деган сўзлар "вилоятлар ва Тошкент шаҳар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 13-моддасининг биринчи қисмидаги "вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари" деган сўзлар "вилоятлар ва Тошкент шаҳар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 910, 149-модда):


1) 45-моддасининг бешинчи қисмидаги "умумий ва кучайтирилган тартибли колонияларга бўлинади ҳамда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 46-моддасининг иккинчи хатбошисиҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жиноятлар учун" деган сўзлардан кейин "шунингдек қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 47-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Умумий тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади:

оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган эркаклар сақланадиган колониялар;

ўта оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган эркаклар сақланадиган колониялар;

оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган аёллар сақланадиган колониялар, ушбу Кодекснинг 48-моддасида кўрсатилган аёллар бундан мустасно";


4) 48-моддасининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


5) 50-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"50-модда. Тарбия колониялари


Тарбия колониялари вояга етмай туриб жиноят содир этган маҳкумларни сақлашга мўлжалланган";


6) 51-моддаси чиқариб ташлансин;


7) 53-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонаси ёки турмада қолдирилиши мумкин";


8) 91-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ҳар йилги меҳнат таътили берилмайди, жазони манзил-колонияларда ўтаётганлар бундан мустасно.

Манзил-колониялардаги маҳкумлар муддати ўн беш иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Таътил ушбу Кодекснинг 82-моддасида белгиланган тартибда манзил-колония доирасидан четга чиқиш ҳуқуқи билан берилади. Маҳкум жазони ижро этиш колониясининг интизомий бўлинмаси турар жойларида сақланган вақт ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили бериш учун зарур муддатга қўшиб ҳисобланмайди";


9) 105-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга ўтказиш;

сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан махсус тартибли колонияга, колониядан турмага қайтариш";


10) 111-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши ҳам манзил-колонияда жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади";


11) 112-моддаси:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан йигирма тўрт соатдан кўпроқ муҳлат мобайнида ташлаб кетган маҳкум ҳам манзил-колонияда сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


12) 113-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


13) 124-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тарбия колонияларида:

ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган маҳкумлар каттароқ ёшдаги маҳкумлардан;

биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумлар илгари озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаган маҳкумлардан алоҳида сақланадилар";


14) 125-моддасининг:

учинчи қисмидаги "Умумий тартибли" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


15) 129-моддасининг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳкумлар йигирма бир ёшга тўлганидан, салбий тавсифга эга маҳкумлар эса ўн саккиз ёшга тўлганидан кейин жазо ўташни давом эттириш учун тарбия колониясидан умумий тартибли колонияга ўтказилади";

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи қисми иккинчи қисм деб ҳисоблансин;


16) 164-моддасининг иккинчи қисми "тақдим этиш масаласини" деган сўзлардан кейин "агар маҳкум ёки унинг адвокати тегишли илтимоснома билан судга бевосита мурожаат этмаган бўлса" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 84-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 33-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил этилган ҳолларда, мазкур суммалар қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бор ёки йўқлигидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ тўланади";

учинчи қисми тегишинча тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.



XX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 86-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 5, 89-модда) 35-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган фермер хўжалигида маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади".



XXI. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 88-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 31-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган деҳқон хўжалигида маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади";

учинчи қисми тегишинча тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.



XXII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 93-модда) 4-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "ва ўрта" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



XXIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда):


1) 96-моддасининг:

иккинчи қисми "суднинг ҳал қилув қарорига" деган сўзлардан кейин "ёки суд буйруғига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми "судга даъво" деган сўзлардан кейин "ёхуд ариза" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 114-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Алимент ундириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро этилади";


3) 115-моддасининг биринчи қисмидаги "суд қарори" деган сўзлар "суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 135-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Алиментнинг ихтиёрий равишда тўлаб турилиши алимент ундирувчини алимент ундириш ҳақидаги даъво ёки ариза билан хоҳлаган вақтда судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди";


5) 136-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, бу ариза буйруқ тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади.

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.

Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин".



XXIV. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 10-модда) 19-моддасининг иккинчи қисмидаги "ва ўрта" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



XXV. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 140-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда):


1) 5-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-модда. Кичик тадбиркорлик субъектлари


Кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилардир:

якка тартибдаги тадбиркорлар;

ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши, улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;

қуйидаги тармоқлардаги:

енгил ва озиқ-овқат саноатидаги, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати ҳамда қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;

машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;

фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган кичик корхоналар.

Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Бунда унитар (шўъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда ишловчиларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.

Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик оборот ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради";


2) 17-моддасининг иккинчи қисмидаги "ва ўрта" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



XXVI. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 8-модда):


1) 18-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари лойиҳаларининг юридик экспертизаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади";


2) 25-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами", "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами", "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами", "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами", вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг расмий нашрлари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манбалардир".



XXVII. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 12-модда) билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомнинг:


1) 5-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. 1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек 1, 2 ва 3-даражали юрист мансаб даражаларини:

умумий юрисдикция судлари аппарати ходимларига - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси;

хўжалик судлари аппарати ходимларига - Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси беради";


2) 8-моддасидаги "ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 12 ва 13-моддаларидаги "Ўзбекистон Республикаси адлия вазири" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 6-сон.