язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 09.09.2010 й. ЎРҚ-254-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 06.07.2010 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.08.2010 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.09.2010 й.

N ЎРҚ-254



ФУҚАРОЛАРНИНГ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 6 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 28 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 422-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 353-модда) 28-моддасининг иккинчи қисмидаги "ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 12-модда "м" бандининг биринчи хатбошисидаги "ижтимоий таъминот тизимининг" деган сўзлар "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 32-модда тўртинчи қисмининг, 37-модда биринчи қисми "а" банди биринчи ва учинчи хатбошиларининг, "г" бандининг, 40-модда биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги "Бюджетдан" деган сўз "бюджетдан" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 43-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), бошқа кооперативларнинг аъзоларига ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза кооператив бошқаруви орқали берилади";


учинчи ва тўртинчи қисмларидаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Деҳқон хўжаликлари аъзоларига, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга, бошқа фуқароларга ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита аризачининг истиқомат жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади";


олтинчи ва еттинчи қисмларидаги "Ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхона ёки пенсионер томонидан маълумотлари ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига қопланади. Бунда корхона томонидан етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади";


4) 44-модданинг матнидаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 45-модданинг иккинчи қисмидаги ва 46-модданинг иккинчи қисмидаги "ижтимоий таъминот бўлими" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 52-модданинг матнидаги "ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 58-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"58-модда. Пенсия тўланишига таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар

ўзгарганлиги тўғрисида пенсионернинг Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлимини хабардор қилиш мажбурияти


Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионер оиланинг пенсия тўланаётган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиши шарт.

Пенсионер (боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионердан ташқари) ишга кирган тақдирда, бу ҳақда ўзининг истиқомат жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилиши шарт";


8) 64-модданинг биринчи қисмидаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 65-модда биринчи қисмининг "б" бандидаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 66-модда биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларининг ўзбекча матнидаги "Бюджетдан" деган сўз "бюджетдан" деган сўз билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 232-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 305-модданинг матнидаги "ижтимоий таъминот органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 306-модданинг иккинчи қисмидаги "ижтимоий таъминот органларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 4, 136-модда, N 12, 470-модда) 165-моддасининг учинчи қисмидаги "ижтимоий таъминот органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги 604-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 88-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 12, 472-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 14-модда биринчи қисми учинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "Бюджетдан" деган сўз "бюджетдан" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 20-модда:

иккинчи ва учинчи қисмларининг ўзбекча матнидаги "Бюджетдан" деган сўз "бюджетдан" деган сўз билан алмаштирилсин;


тўртинчи қисмидаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда) 175-моддасининг матнидаги "ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар "меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги 702-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 6-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 18-модданинг:

биринчи қисмидаги "туман ёки шаҳар ижтимоий таъминот бўлими" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


иккинчи қисмидаги "туман ёки шаҳар ижтимоий таъминот бўлимига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома бундай тўловларни олувчига ариза Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилади";


бешинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 20-модданинг биринчи қисмидаги "туман ёки шаҳар ижтимоий таъминот бўлими" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 180-модда иккинчи қисмининг:

2-бандидаги "меҳнат ва ижтимоий таъминот органларининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандидаги "меҳнат ва ижтимоий таъминот органининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 290-модда биринчи қисмининг 5 ва 6-бандларидаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 329-модданинг 23-бандидаги ва 330-модданинг 12-бандидаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 10 сентябрда қабул қилинган "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги ЎРҚ-174-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 9, 480-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимларини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 7-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги, 9-модданинг иккинчи қисмидаги, 15-модданинг матнидаги "туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



"Халқ сўзи", 2010 йил 10 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 35-36-сон, 300-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 9-сон, 334-модда