язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 15.04.1999 й. 772-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.04.1999 й.

N 772-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 27-модда):


1) 5-моддасида:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) доимий суратда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг биносида;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биносида;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг биносида;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва ҳукуматининг биносида;

Ўзбекистон Республикаси маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биносида;

судларнинг биносида;

Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналарининг биносида";

4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6-банддаги "Олий Кенгашининг Раиси", "Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ишлари вазири - Миллий гвардия қўмондони" деган сўзлар тегишинча "Олий Мажлисининг Раиси", "Ўзбекистон Республикасининг мудофаа вазири" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 9-моддасининг биринчи қисмидаги "Олий Кенгаши Раёсатининг қарорига мувофиқ" деган сўзлар "Президентининг Фармонига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 12-моддасидаги "халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталарига" деган сўзлар "вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимликларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин".


III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 97-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда) 25-моддасининг еттинчи қисмидаги "шу корхоналарнинг ҳуқуқий ворислари маблағларидан тўланади, ҳуқуқий ворислар бўлмаган тақдирда эса - Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади" деган сўзлар "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


IV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 328-модда):


1) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги "ярим ой ва юлдузлар - олтин рангида" деган сўзлар "ярим ой ва юлдузлар - оқ рангда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 4-моддасида:

биринчи қисм 1-бандининг "б", "д" ва "е" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биносида";

"д) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа органларнинг биноларида;

е) судларнинг биноларида";

биринчи қисмнинг 2, 3 ва 4-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ўтказилаётган залларда, судларнинг суд мажлислари залларида, шунингдек туғилиш ва никоҳ тантанали суратда рўйхатга олинадиган хоналарда;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгаши, қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат қўмиталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа органларнинг, судларнинг, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг, давлат нотариал идораларининг, Ўзбекистон Республикаси банк муассасалари ва ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида гербнинг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида;

4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий нашрларида";

иккинчи қисмдаги "судлар ва ҳакамлик судлари - суд ўтказиладиган Мажлис залларида" деган сўзлар "судларнинг суд мажлислари залларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

VI. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 15-модда) 10-моддасининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Аудиторлик текширишларини ўтказиш харажатлари шу текширишларни тайинлаган ташкилотлар ҳисобидан қопланади".


VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда):


1) 53-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

Турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, мулк шаклидан қатъи назар, давлатга хоинлик қилиш, конституциявий тузумга, Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш, терроризм, қўпорувчилик жиноятлари содир этиш учун фойдаланилган ёхуд бу жиноятлар қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик ёки бошқа оғир, ўта оғир жиноятлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда - бу жойлар давлат фойдасига мусодара қилинади";


2) 178-моддасида:

биринчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

иккинчи қисмнинг санкциясидаги "мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай, уч йилдан беш йилгача" деган сўзлар "мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан саккиз йилгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмнинг санкциясидаги "мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан ўн йилгача" деган сўзлар "мол-мулк мусодара қилиниб, саккиз йилдан ўн икки йилгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) Кодекс қуйидаги мазмундаги 184-1-модда билан тўлдирилсин:


"184-1-модда. Бюджет интизомини бузиш


Бюджет интизомини бузиш, яъни бюджет маблағларини бюджетда ёки бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг сметаларида назарда тутилмаган харажатларга йўллаш, шундай муассасалар ва ташкилотларда харажатлар қисми бўйича бюджетдан ажратилган маблағларнинг лимитлардан ортиб кетиши, штат-смета интизомини бузиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ўша қилмиш кўп миқдорда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган бошқа харажатлар тўлови учун пул маблағлари бериш банкларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан асоссиз равишда кечиктирилганлиги, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


4) 216-моддасининг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"216-модда. Жамоат бирлашмалари ёки диний

ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш


Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, шунингдек бундай бирлашмалар ёки ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш -";


5) 216-1-моддасининг номи ва диспозициясидаги "Фаолияти тақиқланган", "Фаолияти Ўзбекистон Республикасида тақиқланган" деган сўзлар тегишинча "ғайриқонуний", "Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний" деган сўзлар. билан алмаштирилсин;


6) 224-моддасида:

биринчи қисмнинг диспозициясидаги "рўйхатдан ўтиш, прописка" деган сўзлар "вақтинча ёки доимий прописка" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

учинчи қисмнинг диспозициясидаги "мазкур фуқароларнинг чет эл паспортларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказишга, улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга" деган сўзлар "мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмнинг санкциясидаги "етмиш беш бараваригача" деган сўзлар "юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) Кодекс қуйидаги мазмундаги 244-2-моддаси билан тўлдирилсин:


"244-2-модда. Диний экстремистик, сепаратистик,

фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар

тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш


Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш - мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар - оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, - мол-мулк мусодара қилиниб, ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Башарти шахс тақиқланган ташкилотлар мавжудлиги тўғрисида ўз ихтиёри билан хабар қилган ва жиноятни очишга ёрдам берган бўлса, у ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноят учун жавобгарликдан озод қилинади".


VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда):


1) 48-моддасининг биринчи қисмидаги "қарор ёки ушланганлиги тўғрисидаги баённома унга маълум қилинган пайтдан бошлаб" деган сўзлар "қарор унга маълум қилинган пайтдан ёки у ушланган пайтдан бошлаб" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 49-моддасининг учинчи қисмидаги "қарор ёхуд ушланганлиги тўғрисидаги баённома эълон қилинган пайтдан бошлаб" деган сўзлар "қарор эълон қилинган пайтдан ёхуд у ушланган пайтдан бошлаб" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 53-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳимоячи: манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини билиш; ишда иштирок этиш учун ўзига ижозат берилгани тўғрисида суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суддан ёзма равишда тасдиқ талаб қилиш; гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эълон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда, шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатларида қатнашиш ва гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга саволлар бериш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан бошқа тергов ҳаракатлари юргизилаётганда иштирок этиш; ўзи қатнашган тергов ҳаракатларининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар бериш; илтимоснома бериш ва рад этиш; далиллар тақдим қилиш; давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ҳамда жамоат бирлашмаларидан ҳимояни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар сўраб олиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, дастлабки тергов тамом бўлгандан кейин эса, жиноят ишига доир барча материаллар билан. танишиш ва улардан керакли маълумотларни ёзиб олиш; агар ҳимояни амалга ошириш зарурияти тақозо этса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сир ҳисобланган маълумот билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда танишиш; ишнинг суддаги муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш;

суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш; кассация ва назорат инстанцияси суди мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эгадир";


4) 216-моддасининг иккинчи қисмидаги "Ушлаб турилган ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти: қамоққа олинганларга айблов хулосасининг нусхасини, шунингдек суднинг ҳукми ва ажримининг нусхасини улар келиб тушган кунда топширишни таъминлаши" деган сўзлар "Ушлаб турилган ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти: ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга адвокат билан монеликсиз ва холи учрашиш ҳамда ундан маслаҳат олиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши; қамоққа олинганларга айблов хулосасининг нусхасини, шунингдек суднинг ҳукми ва ажримининг нусхасини улар келиб тушган кунда топширишни таъминлаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 290-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, мулк шаклидан қатъи назар, давлатга хоинлик қилиш, конституциявий тузумга, Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш, терроризм, қўпорувчилик жиноятлари содир этиш учун фойдаланилган ёхуд бу жиноятлар қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик ёки бошқа оғир, ўта оғир жиноятлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда - бу жойлар хатланади";

учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар тегишинча тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


6) 345-моддасида:

иккинчи қисм "183" рақамидан кейин "184-1" деган рақам билан тўлдирилсин, "244-1" рақами эса чиқариб ташлансин;

олтинчи қисмдаги "167-моддасида" деган сўзлар "167, 244-1, 244-2-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 479-моддаси тўртинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишни назорат тартибида кўриш чоғида ҳимоячи иштирок этишга ҳақлидир, бошқа шахслар эса зарурат туғилган ҳолларда таклиф этиладилар.


IX. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда):


1) Кодекс қуйидаги мазмундаги 104-1-модда билан тўлдирилсин:


"104-1-модда. Қишлоқ хўжалик экинларининг навини

янгилаш ва нав жойлаштириш тартибини бузиш


Қишлоқ хўжалик экинларининг навини янгилаш ва нав жойлаштириш тартибини бузиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 159-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"159-модда. Турар жойлардан фойдаланиш қоидаларини,

уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари

ва нормаларини бузиш


Турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, умум фойдаланадиган жойларни санитария ҳолатида сақлаш қоидаларини бузиш, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш, кўп квартирали уйлардаги турар жойларда чорва молларни, худди шунингдек одамларнинг саломатлигига хавф солувчи ҳайвонларни боқиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 160-моддасининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 171-моддасида:

биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларнинг санкцияларидаги "уч бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар "саккиз бараваридан ўн икки бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмдаги "иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар "биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан, "беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар эса "ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) Кодекс қуйидаги мазмундаги 175-2 ва 175-3-моддалар билан тўлдирилсин:


"175-2-модда. Бюджет интизомини бузиш


Бюджет интизомини бузиш, яъни бюджет маблағларини бюджетда ёки бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг сметаларида назарда тутилмаган харажатларга йўллаш, шундай муассасалар ва ташкилотларда харажатлар қисми бўйича бюджетдан ажратилган маблағларнинг лимитлардан ортиб кетиши, штат-смета интизомини бузиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган бошқа харажатлар тўлови учун пул маблағлари бериш банкларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан асоссиз равишда кечиктирилганлиги -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


175-3-модда. Солиқ тўловчиларнинг идентификация

рақамларини қўлланиш тартибини бузиш


Солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


6) 176-2-моддасининг номи ва биринчи қисмидаги "ёки банк реквизитлари ўзгарганлиги" деган сўзлар "банк реквизитлари ўзгарганлиги ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) Кодекс қуйидаги мазмундаги 178-1-модда билан тўлдирилсин:


"178-1-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш


Рекламага тааллуқли маълумотларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик, шунингдек реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмаларни ўз муддатида бажармаганлик энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя этмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади".


8) 202-1-моддасининг номи ва диспозициясидаги "Фаолияти тақиқланган", "Фаолияти Ўзбекистон Республикасида тақиқланган" деган сўзлар тегишинча "ғайриқонуний", "Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 215-моддасида:

биринчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

иккинчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

10) Кодекс қуйидаги мазмундаги 215-1-модда билан тўлдирилсин:


"215-1-модда. Корхонанинг молия-хўжалик фаолияти

тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартибини бузиш


Корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни мансабдор шахслар томонидан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органларига тақдим этмаслик ёки вақтида тақдим этмаслик энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


11) 223 ва 224-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"223-модда. Паспорт тизими қоидаларини бузиш


Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўзлари ариза берган ўз паспортларидан, шунингдек бошқа фуқароларга тегишли паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан ёхуд вақтинча ёки доимий пропискасиз яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз шахслар яшаб туришига йўл қўйиши энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш, шунингдек фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки уларнинг паспортларини гаровга олиш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


224-модда. Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг

кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган

жойларга кириш ҳамда уларда яшаш

қоидаларини бузиш


Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш - энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


12) 225-моддасида:

биринчи қисмнинг диспозициясидаги "рўйхатдан ўтиш, прописка" деган сўзлар "вақтинча ёки доимий прописка" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмнинг санкциясидаги "ўн бараваригача" деган сўзлар "ўн беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмнинг диспозициясидаги "мазкур фуқароларнинг чет эл паспортларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказишга, улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга" деган сўзлар "мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмнинг санкциясидаги "беш бараваригача" деган сўзлар "ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 245-моддасининг биринчи қисмидаги "175-1-моддасида" деган сўзлар "175-1, 175-3-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) Кодекс қуйидаги мазмундаги 264-1, 266-3 ва 267-1-моддалар билан тўлдирилсин:


"264-1-модда. Назорат-тафтиш бош бошқармаси органлари


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси органларига ушбу Кодекснинг 175-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар";


"266-3-модда. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва

уларнинг сифатини назорат қилиш давлат маркази органлари


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат маркази органларига ушбу Кодекснинг 104-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Қуйидагилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидирлар:

Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини сертификациялаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори - энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;

Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини сертификациялаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича давлат маркази инспекторлари, қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини сертификациялаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича вилоятлар давлат инспекторлари - энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда;

Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини сертификациялаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича туманлар инспекторлари - энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга";


"267-1-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишлар

бўйича давлат органлари


Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органларига ушбу Кодекснинг 215-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Қуйидагилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидирлар:

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари - энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари - энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга";


15) 268-1-моддасида:

биринчи қисмдаги "178-моддасида" деган сўзлар "178 ва 178-1-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмнинг иккинчи хатбошисидаги "беш бараваригача" деган сўзлар "етти бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмнинг учинчи хатбошисидаги "тўрт бараваригача" деган сўзлар "беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


X. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда):


1) 4-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг, шунингдек Марказий банк фаолият юритишини таъминловчи корхоналар ва ташкилотларнинг капиталларида иштирок этишини истисно этганда, банклар ва бошқа юридик шахсларнинг капиталларида қатнашишга ҳақли эмас";


2) 51-моддасида:

иккинчи қисмнинг тўққизинчи хатбошисидаги "банк акцияларининг йигирма фоизидан ортиғини" деган сўзлар "устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ортиқ қисмини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда банк акцияларини сотиб олиш учун олдиндан Марказий банкнинг розилигини олиш талаб қилинади. Марказий банк акция сотиб олувчиларнинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги аниқланган тақдирда банк акциялари харид қилиниши ва сотилишига розилик бермаслик ҳуқуқига эга. Марказий банк ўз қарори тўғрисида ариза берувчига илтимоснома олинган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай ёзма равишда хабар беради".

XII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, N 2, 65-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда):


1) 67-моддасининг еттинчи қисмидаги "шу корхоналарнинг ҳуқуқий ворислари маблағларидан тўланади, ҳуқуқий ворислари бўлмаган тақдирда эса - Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади" деган сўзлар "Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 131-моддасидаги "9 май - Ғалаба куни" деган сўзлар "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 237-моддаси биринчи қисмининг иккинчи жумласи қўйидаги таҳрирда баён этилсин: "Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади".


XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 54-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9. 241-модда):


1) 7-моддасида:

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар қўйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Ҳар бир акциядорнинг устав капиталидаги иштирокининг энг кўп улуши қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Банкларнинг акцияларини олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

банк муассислари банк акциядорлари таркибидан у рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Банкнинг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирокига йўл қўйилмайди, чет эл капитали иштирокидаги банклар ва шўъба банклар ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно";


2) 26-моддаси учинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ортиқ қисмига эгалик қилиб турган банк акциядорлари;

устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ортиқ қисмига эгалик қилиб турган акциядор юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, шунингдек уларнинг яқин қариндошлари";


3) 31-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзлари танлаган битта ёки бир нечта банкда миллий валютада ва чет эл валютасида талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварақлар очишга ҳақли".


XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда):


1) 5-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

соғлиқни сақлаш ва тиббий суғуртанинг, соғлиқни сақлаш сифати давлат стандартларининг норматив базасини ишлаб чиқади ҳамда барча тиббий муассасаларнинг уларга риоя этиши устидан назоратни амалга оширади;

Фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида тармоқ давлат дастурларини амалга оширади;

давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялайди;

даволаш-профилактика ва дорихона муассасаларининг сертификацияси ва аккредитациясини амалга оширади;

шифокорларга хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланиш учун, фармацевтларга хусусий фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар беради;

тиббий хизмат тарифлари даражасини бошқариб боради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланишга рухсат этилган дори воситалари ва препаратларини стандартлаштириш ва сертификация қилишни амалга оширади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади";


2) 6-моддаси қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шароитлар яратиш";

ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


3) 8-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатади. Бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажми ва тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмининг белгиланганидан ортиқча тиббий ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш қўшимча хизматлар бўлиб, аҳоли томонидан белгиланган тартибда ҳақ тўланади";


4) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"даволаш-профилактика муассасаларининг давлат томонидан кафолатланган ҳажмдан ортиқча тиббий ёрдам кўрсатганлик учун ва пуллик хизматлар кўрсатганлик учун олинган маблағлари";

бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5) 10-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларига тааллуқли даволаш-профилактика муассасалари фуқароларнинг айрим гуруҳларига бепул тиббий хизмат кўрсатадилар. Бундай хизматларнинг ҳажми, рўйхати, уларни кўрсатиш тартиби ҳамда компенсацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


6) 17-моддасининг биринчи қисмидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 19-моддасининг учинчи қисмидаги, 25-моддасининг иккинчи қисмидаги, 26-моддасининг учинчи қисмидаги, 34-моддасининг иккинчи қисмидаги ва 45-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "Ўн беш ёшдан", "ўн беш ёшга", "Ўн беш ёшга" деган сўзлар тегишинча "Ўн тўрт ёшдан", "ўн тўрт ёшга", "Ўн тўрт ёшга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 29-моддасининг иккинчи қисми "ушбу Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шундай ёрдам кўрсатиладиган фуқароларнинг айрим гуруҳлари бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


XV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Уруғчилик тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 130-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда):


1) 2-моддасининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мамлакатимиз ва жаҳоннинг қимматли генофондини сақлаб қолиш ҳамда ундан самарали фойдаланиш;

республиканинг турли табиий-иқлим минтақаларига мосланган янги тезпишар, серҳосил, интенсив навларини яратиш ва кўпайтириш";


2) 7-моддасида:

иккинчи қисм "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлардан олдин "амалдаги стандартлар асосида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмдаги "уруғликларга сертификат" деган сўзлар "уруғликларга мувофиқлик сертификати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 8-моддасида:

биринчи қисмдаги "кўрсатилган сертификат" деган сўзлар "кўрсатилган мувофиқлик сертификати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисм "ишлов берилган уруғлар" деган сўзлардан кейин "истеъмолчига ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 9-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уларнинг мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгиси мавжуд бўлса";


5) 12-моддасида "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" деган сўзлар "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 16-моддаси биринчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"уруғчиликни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширади;

уруғлик маҳсулот экспертизасини ташкил этади";


7) 17-моддасининг учинчи қисмида:

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мувофиқлик сертификати ва фитосанитария ёки карантин рухсатномаси мавжуд бўлмаса, уруғлик туркумларининг ташилишини тақиқлаб қўйиш;

мувофиқлик сертификати, фитосанитария ёки карантин рухсатномаси бўлмаган уруғликларни бошқа давлатлардан республикага олиб киришга йўл қўймаслик";

қисм қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"қишлоқ хўжалик экинларининг навини янгилаш ва нав жойлаштириш тартибини бузганлик учун хўжаликларнинг раҳбарлари ва бошқа масъул шахсларига жарима жазоси бериш".

XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 120-модда):


1) 2-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги тушунчалар қўлланилмоқда:

дори воситалари - келиб чиқиши табиий ва сунъий бўлган бир ёки бир неча дори моддалари (субстанциялари) ҳамда ёрдамчи моддалар асосида ҳосил қилинган, касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун қўллашга рухсат этилган воситалар. Улар жумласига иммунобиологик, радиофармацевтик ва парафармацевтик препаратлар, гомеопатик, ташхис қўйиш ва стерилизация воситалари киради;

дори препаратлари - дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўллашга тайёр дори воситалари;

дори моддалари (субстанциялари) - келиб чиқиши табиий ва сунъий бўлган, қўллашга рухсат этилган биологик фаол моддалар;

фармакологик воситалар - белгиланган фармакологик фаолликка эга бўлиб, клиник синов объектлари ҳисобланадиган муайян доривор шаклидаги моддалар ёки моддалар аралашмаси;

фармакопея - дори воситалари сифатини, уларни тайёрлаш, сифат-миқдор жиҳатидан назорат қилишни, сақлаш шарт-шароитларини ва номланишини белгилайдиган давлат стандартлари тўплами;

фармакопея мақоласи - дори воситаси учун фармакопея қўмитаси томонидан тасдиқланган норматив-техник ҳужжат;

фармакопея қўмитаси - дори воситалари, тиббий буюмлар сифатига ва уларни назорат қилиш усулларига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилайдиган норматив-техник ҳужжатларни тасдиқловчи расмий эксперт органи;

рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси - дори воситаларини тиббий қўлланиш ҳуқуқи учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатини тасдиқловчи ҳужжат;

дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг давлат реестри - расмий ҳужжат бўлиб, у тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар рўйхатидан иборат;

генерик дори воситалари (генериклар) - патент берилганларидан қолишмайдиган, лекин бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан тайёрланган дори препаратлари;

гомеопатик воситалар - гомеопатик қоидаларга биноан қўлланиладиган ва давлат реестрининг махсус бўлимига киритилган дорилар;

фармацевтик фаолият - дори воситаларини, тиббий буюмларни яратиш бўйича изланишларни, тадқиқотларни, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сифатини назорат қилиш, стандартлаш, рўйхатдан ўтказиш, сақлаш, ахборот бериш, етказиб бериш ва реализация қилишни қамраб оладиган фаолият;

дорихона - дори воситаларини тайёрлаш, қадоқлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш, шунингдек даволаш ҳамда касалликнинг олдини олишга мўлжалланган дори воситалари, тиббий буюмларни, санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқ-овқатларни, маъданли сувларни, даволаш-косметика маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш ва сотишни амалга оширувчи тиббиёт муассасаси. Дорихона муассасалари жумласига дорихоналар ва уларнинг филиаллари, даволаш ва касалликнинг олдини олиш муассасаларининг дорихоналари киради;

рецепт - шифокорнинг фармацевтга дори тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси бўлиб, унда дорини қўллаш усули қайд этилган бўлади;

стандарт ёзув - дори препаратларининг даволаш хусусиятлари самарадорлиги текширилганидан сўнг тузилган таркиби;

тиббий буюмлар - касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун тиббиётда қўлланиладиган буюмлар. Улар жумласига боғлаш ва тикиш материаллари, шприцлар, қон ва инфузион эритмаларни қуйишга мўлжалланган системалар, беморларни парваришлашда қўлланиладиган ашёлар ва материаллар киради";


2) 6-моддаси учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

дориларни тайёрлашда қўлланиладиган дори воситалари (субстанциялари) ва биологик фаол ёрдамчи моддалар";


3) 7-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Дори воситаларини ишлаб чиқариш


Дори воситаларини ишлаб чиқариш - дори воситаларини уларни ишлаб чиқариш ҳамда сифатини назорат қилишни ташкил этиш қоидаларига мувофиқ кўплаб ҳосил қилиш, шу жумладан, тўлиқ технологик туркум ёки унинг айрим босқичлари: дори воситаларини синтез (биосинтез) қилиш, экстракциялаш, тозалаш, уларга ишлов бериш, уларни қадоқлаш, идишга жойлаш-ўраш ва уларни маркалаш босқичлари бўйича ҳосил қилиш.

Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларини ишлаб чиқариш тақиқланади.

Дори воситаларини ишлаб чиқариш лицензияга эга бўлган корхоналар томонидан амалга оширилади.

Дори воситалари давлат реестридан чиқарилган тақдирда ишлаб чиқарилган ҳамда дорихоналар, омборлар ва даволаш-касалликнинг олдини олиш муассасаларида мавжуд бўлган мазкур дори воситаларининг қолдиқлари масаласи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳал қилинади.

Дори воситаларини яратиш, уларни синаш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, йўқ қилишни амалга оширувчи корхоналар. муассасалар ҳамда ташкилотлар дори воситаларининг сифатини назорат қилувчи ички идоравий хизматга эга бўлишлари керак";


4) 8-моддасидаги "дори воситалари субстанцияларидан" деган сўзлар "дори воситаларидан (субстанцияларидан)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 13-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг қалбакиси ёки ғайриқонуний нусхаси бўлган дори воситаларини реализация қилиш тақиқланади";

бешинчи ва олтинчи қисмлар тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


6) 14-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг қалбакиси ёки ғайриқонуний нусхаси бўлган дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиш тақиқланади";


7) 16-моддасида:

модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дори воситалари, тиббий буюмлар ҳақида ахборот бериш ва уларни реклама қилиш";

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дори воситалари ва тиббий буюмларни реклама қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов