язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 24.12.2009 й. ЎРҚ-239-сон "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ва "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 12.08.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2009 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

24.12.2009 й.

N ЎРҚ-239



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МЕҲНАТ КОДЕКСИГА ВА "БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ

КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 12 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, N 2, 65-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 112, 124-моддалар, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 77-модданинг:

биринчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун - улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади";


2) 80-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси "ўрта махсус" деган сўзлардан кейин "касб-ҳунар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 103-модда иккинчи қисмининг 4-бандидаги "ўрта махсус" ва "ўрта махсус ўқув юртларини, ҳунар-техника билим юртларини" деган сўзлар тегишинча "ўрта махсус, касб-ҳунар" ва "ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 107-модданинг тўртинчи қисми "ўрта махсус" деган сўзлардан кейин "касб-ҳунар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 143-модда:

учинчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги "ҳунар-техника билим юртларида, олий ва ўрта махсус" деган сўзлар "олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "ҳунар-техника билим юртлари, олий ва ўрта махсус" деган сўзлар "олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 149-модданинг тўртинчи хатбошисидаги "253" рақами чиқариб ташлансин;


7) 242-модданинг биринчи қисмидаги "(таътил даврида ишлаётган ўн тўртдан ўн олти ёшгача бўлган ўқувчилар)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 252-модданинг:

биринчи қисмидаги "XI (XII) синфда" ва "IX синфда эса саккиз иш кунидан кам бўлмаган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


9) 253-модда чиқариб ташлансин;


10) 254-модданинг:

номидаги "ва ўрта махсус" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги "ўрта махсус ўқув юртларига кириш учун эса, камида ўн календарь кун" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


11) 255-модданинг номи ва матни "ўрта махсус" деган сўзлардан кейин "касб-ҳунар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12) 257-модданинг биринчи қисмидаги "ва ўрта махсус" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-139-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 1, 1-модда) 20-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи қисм чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Болаларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун - улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади".


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2009 йил 25 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 554-модда.