язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2009 й. ЎРҚ-241-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 25.11.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2009 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.12.2009 й.

N ЎРҚ-241



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СОЛИҚ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 25 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари ўзгартирилишини назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар уларда кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, улар расмий эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга киритилади";


2) 16-модданинг биринчи қисми:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган чет эл ташкилоти";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг, чет давлатнинг қонун ҳужжатларига ёки халқаро шартномага мувофиқ ташкил этилган халқаро ташкилот";


3) 20-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида бир юз саксон уч календарь кунидан ортиқ давом этадиган тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши ҳам эътироф этилади";

бешинчи қисми 2-бандининг ўзбекча матнидаги "ишончли шахс" деган сўзлар "ишончли вакил" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 21-модданинг бешинчи хатбошисидаги "узоқ муддатли" деган сўзлар "молиявий" деган сўз билан алмаштирилсин;


5) 22-модданинг:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"асосий фаолият тури - юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти";

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бюджетдан ажратиладиган субсидия - давлат томонидан муайян мақсадлар учун бюджет ҳисобидан бериладиган пул маблағлари; солиқ тўловчига муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар ҳисобига бўшайдиган маблағлар";

еттинчи хатбошиси "тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс акциядорининг, муассисининг (иштирокчисининг, аъзосининг) қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мол-мулк - эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш объектлари бўла оладиган моддий объектлар, шу жумладан пул маблағлари, қимматли қоғозлар, улушлар (пайлар, ҳиссалар) ҳамда номоддий объектлар";

йигирманчи хатбошисидаги "савдо маркасига" деган сўзлар "товар белгисига (хизмат кўрсатиш белгисига), савдо маркасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 30-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзларни бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилиши мумкин";


7) 40-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Агар ўзаро алоқадор юридик шахслар ўз тижорат ва молиявий муносабатларида ўзаро алоқадор бўлмаган юридик шахслар ўртасида қўлланилиши мумкин бўлган нархлардан фарқ қиладиган нархларни қўлласа, солиқ солинадиган база товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш нархлари асосида ҳисоблаб чиқариладиган солиқ солиш объектини аниқлашда давлат солиқ хизмати органлари ўзаро алоқадор бўлмаган юридик шахслар ўртасида қўлланиладиган нархлардан фойдаланади.

Ўзаро алоқадор юридик шахслар қуйидагилардир:

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар ва уларнинг чет давлатлар юридик шахслари бўлган муассислари (иштирокчилари, аъзолари);

чет давлатларнинг юридик шахслари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар бўлган муассислари (иштирокчилари, аъзолари);

муассислари (иштирокчилари, аъзолари) айни бир юридик ёки жисмоний шахслар бўлган Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар ва чет давлатларнинг юридик шахслари";


8) 46-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Мазкур норма давлат солиқ хизмати органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) доирасида текшириш ўтказилган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган ҳолларда қўлланилмайди";

тўртинчи қисмидаги "солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан" деган сўзлар "аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 52-модданинг тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вафот этган жисмоний шахснинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва қатъий белгиланган солиқни тўлаш бўйича қарзи умидсиз қарз деб эътироф этилади";


10) 56-модда тўртинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида давлат солиқ хизмати органи томонидан хулоса тақдим этилган тақдирда, солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида" деган сўзлар "солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этилган тақдирда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 58-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ортиқча тўланган бошқа мажбурий тўловлар суммаларини қайтариш ортиқча тўланган сумма қайси бюджетга ёки давлат мақсадли жамғармасига ўтказилган бўлса, ўша бюджет ёки давлат мақсадли жамғармаси маблағларидан солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида, зиммасига мажбурий тўловларни ундириб олиш мажбурияти юклатилган органларга тегишли ариза берилган санадан эътиборан ўттиз иш куни ичида амалга оширилади";


12) 60-модданинг учинчи қисмидаги "топширилганлиги тўғрисидаги квитанцияда" деган сўзлар "почта жўнатмаси топширилганлиги тўғрисидаги билдириш бланкасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 62-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари жисмоний шахсларга нисбатан фақат суд тартибида қўлланилади ва уларга ушбу Кодекс 63-65-моддаларининг қоидалари татбиқ этилмайди, бундан якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркорларга тадбиркорлик фаолиятига доир қисми бўйича солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари ушбу Кодекснинг 63-65-моддаларида назарда тутилган тартибда қўлланилади";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


14) 64-модданинг:

тўртинчи қисмидаги "уч кунлик муддатда" деган сўзлар "уч иш куни ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган мажбурият солиқ тўловчининг дебитори томонидан бажарилмаган тақдирда, ундирув солиқ тўловчи тақдим этган солиштирма далолатнома асосида амалга оширилади";


15) 65-модданинг учинчи қисмидаги "суд қарори" деган сўзлар "суд ҳужжатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 81-модда:

учинчи қисмидаги "жисмоний шахслар учун эса мол-мулк солиғини ҳам" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Объектлар бўйича ҳисобга қўйилиши давлат солиқ хизмати органлари томонидан мустақил равишда амалга ошириладиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчи - жисмоний шахсларга нисбатан ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган мажбурият татбиқ этилмайди";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


17) 84-модда қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби ушбу моддада назарда тутилган органлар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади";


18) 96-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш қуйидаги ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ҳам амалга оширилиши мумкин:

солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот уни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн беш кун ичида солиқ тўловчи - юридик шахс томонидан тақдим этилмаганда;

солиқ тўловчи - юридик шахс кўрсатилган манзилда бўлмаганда";

иккинчи қисмидаги "шунингдек солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


19) 103-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси ўзбекча матнидаги "бундан воз кечишни" деган сўзлар "буни рад этишни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 104-модданинг олтинчи ва еттинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчи содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги ёки уни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаган ёхуд рад этганлиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда, шунингдек ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ берилган муддат ичида жарима тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.

Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ушбу боб қоидаларига риоя этмаганлиги давлат солиқ хизмати органининг қарори давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан бекор қилиниши ёки мазкур қарорнинг суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши учун асос бўлиши мумкин";


21) 108-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Якка тартибдаги тадбиркор томонидан содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда қўлланилади”;

тўртинчи-саккизинчи қисмлари тегишинча бешинчи-тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


22) 110-модда номининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"110-модда. Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик

содир этганликдаги айбини ва уни жавобгарликка

тортишни истисно қиладиган ҳолатлар";


23) 113-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўловчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг давлат солиқ хизмати органида объектлар бўйича ҳисобга туришдан бўйин товлаши қуйидаги миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади:

агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан кўпи билан ўттиз кун ўтган бўлса, - энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида;

агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан ўттиз кундан ортиқ ўтган бўлса, - энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида";


24) 115-модданинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчи - жисмоний шахсга ёки солиқ тўловчининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилган солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлик";


25) 117-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фаолиятнинг ушбу турларини лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш даврида олинган соф фойда миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


26) 118-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда, шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик";


27) 119-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"119-модда. Фискал хотирали назорат-касса машиналаридан

ва тўловларни пластик карточкалар асосида қабул

қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан

фойдаланиш тартибини бузиш";


биринчи қисмининг биринчи хатбошиси "Фискал хотирали назорат-касса машиналарини" деган сўзлардан кейин "ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмининг биринчи хатбошиси "шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


28) 129-модда учинчи қисмининг:

2-банди "муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқарилаётганда)" деган сўзлардан кейин "ёки муассис (иштирокчи) улушининг миқдори камайтирилганда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

8-банди "ва инсонпарварлик ёрдами" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

9-банди чиқариб ташлансин;

12-банди ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12) воситачига ёки бошқа ишончли вакилга воситачилик, топшириқ шартномаси ёки воситачилик хизматларини кўрсатиш юзасидан бошқа шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муносабати билан, шунингдек комитент ёхуд бошқа топшириқ берувчи учун воситачи ёки бошқа ишончли вакил томонидан қилинган харажатларни қоплаш ҳисобига келиб тушган мол-мулк (ҳақ тўлови бундан мустасно)";

13-бандидаги "объект" деган сўз "молиявий ижара (лизинг) объекти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15-бандидаги "уларнинг" деган сўз "унинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


29) 130-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи - олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Нашриёт ва таҳририятлар учун газета ва журналларни реализация қилишдан олинган тушум уларда рекламани жойлаштиришдан олинган даромадлар киритилган ҳолда аниқланади.

Мол-мулкни ижарага беришдан фоизлар, роялти, даромадлар олиш имконини берувчи мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсларга фойдаланишга бериш, шунингдек талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишдан олинган даромадлар, агар ушбу хизматлардан олинган жами даромадлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) релизация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасида устунлик қилса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади.

Кредит, суғурта ташкилотлари, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун ушбу Кодекснинг тегишинча 148, 150 ва 152-моддаларида кўрсатилган даромадлар хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади";

тўртинчи-саккизинчи қисмлари тегишинча еттинчи-ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;


30) 131-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади";


31) 132-модда:

9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9) ушбу Кодекснинг 138-моддасига мувофиқ илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар";

12 ва 13-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12) ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар ва пеня, шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган жарималар ва пеня;

13) ушбу Кодекснинг 140-моддасига мувофиқ курсдаги ижобий фарқ";

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қўшилган қиймат солиғи солинадиган бошқа даромадлар қўшилган қиймат солиғи суммаси чегирилган ҳолда аниқланади.

Нотижорат ташкилотлари учун ушбу моддада назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, бундан мазкур модда биринчи қисмининг 11, 14 ва 15-бандларида назарда тутилган бошқа даромадлар мустасно";


32) 133-модданинг:

биринчи қисмидаги "номоддий активлар, қимматли қоғозларнинг (улушнинг, пайнинг), товар-моддий захиралар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг илгариги қайта баҳолашлардаги ортган суммасининг ушбу асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объекти қийматининг илгариги қайта баҳолашлардаги камайиши суммасидан ортган қисми асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади";


33) 135-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари";


34) 138-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қоплаш тарзида олинадиган даромадларга солиқ солинадиган базани аниқлашда илгари чегирилган ва жорий солиқ даврида ўрни қопланган харажатлар ва (ёки) зарарлар киради";

учинчи қисмидаги "жами" деган сўз "бошқа" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Захирларни ташкил этиш харажатлари солиқ солинадиган базани аниқлашда илгари чегириб ташланган шубҳали қарзлар (тавакалчилик операциялари) бўйича захиралар қисқарган ҳолларда, уларнинг қисқариш суммаси бошқа даромадлар таркибида ҳисобга олинади ёки бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ харажатларни камайтиради";


35) 141-модда саккизинчи қисми 1-бандининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) воситачилик, топшириқ шартномаси ёки воситачилик хизматларини кўрсатиш учун бошқа шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилиши муносабати билан, шунингдек комитент ёки бошқа топшириқ берувчи учун воситачи ва (ёки) бошқа ишончли вакил томонидан қилинган харажатларга ҳақ тўлаш ҳисобига воситачи ва (ёки) бошқа ишончли вакил томонидан топширилган мол-мулк тарзидаги тўловлар, агар бундай харажатлар тузилган шартномаларнинг шартларига мувофиқ воситачи ёки бошқа ишончли вакилнинг ёхуд бошқа топшириқ берувчининг харажатлари таркибига киритилиши лозим бўлмаса";


36) 143-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига қуйидагилар киради:

1) ҳақиқатда бажарилган иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган иш ҳақи;

2) илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар;

3) предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўланадиган тўловлар, бундан якка тартибдаги тадбиркорлар билан тузилган шартномалар мустасно;

4) юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;

5) рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар:

а) йиллик иш якунлари бўйича мукофот;

б) юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги локал ҳужжатларида назарда тутилган тўловлар;

в) касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва мансаб маошларига устамалар;

г) кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;

д) рационализаторлик таклифлари учун тўловлар;

6) компенсация тўловлари (компенсация):

а) қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар (иш стажи учун устамалар, баланд тоғли, чўл ва сувсиз худудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар);

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига устамалар;

в) технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан ташқари дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун тариф ставкаларига ҳамда мансаб маошларига устамалар ва қўшимча тўловлар;

г) кўп сменали режимда ишлаганлик, шунингдек бир неча касбда, лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун устамалар;

д) доимий иши йўлда кечадиган ёки кўчиб юриш ва ҳаракатланиш хусусиятига эга бўлган ходимларнинг жўнаб кетиш пайтидан қайтиб келиш пайтигача йўлдаги ҳар бир сутка учун тўланадиган иш ҳақига устамалар;

е) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ишлар вахта усулида бажарилганда ходимларнинг иш ҳақига устамалар;

ж) юридик шахс жойлашган ердан (йиғилиш пунктидан) ишлаш жойигача ва орқага қайтиш учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган, ишлар вахта усулида бажарилган тақдирда йўлга кетадиган кунлар, шунингдек ходимлар метеорологик шароитлар сабабли ва (ёки) транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда ушланиб қолган кунлар учун тариф ставкаси, мансаб маоши миқдорида тўланадиган суммалар;

з) ишлар вахта усулида ташкил қилинганда, иш вақти умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олинаётганда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ходимларга иш вақтининг белгиланган давомийлигидан ортиқ ишлаганлиги муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун тўловлар;

и) ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг стволдан ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар;

к) дала таъминоти;

7) ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш:

а) қонун ҳужжатларига мувофиқ:

йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, шунингдек ундан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаш;

ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлиги учун айрим тармоқларнинг ходимларига бериладиган  қўшимча таътилга ҳақ тўлаш;

ўқиш билан боғлиқ таътилга ва ижодий таътилларга ҳақ тўлаш;

ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга берилган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш;

б) асосий иш жойи бўйича асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар;

в) донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун ҳақ тўлаш;

г) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш;

д) қишлоқ хўжалиги ишларига ва бошқа ишларга жалб қилинадиган ходимларнинг асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинадиган иш ҳақи;

е) аввалги иш жойи бўйича мансаб маоши миқдорлари муайян бир муддат давомида сақлаб қолинган ҳолда бошқа юридик шахслардан ишга жойлаштирилган, шунингдек вазифани вақтинча бажариб турганда ходимларга маошдаги фарқни тўлаш;

ж) юридик шахсларнинг ходимларига кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқиши вақтида асосий иш жойи бўйича тўланадиган иш ҳақи;

з) ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш;

и) соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда сақланадиган аввалги ўртача ойлик иш ҳақини қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўлаш, шунингдек вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларига иш ҳақининг ҳақиқий миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш;

к) мажбурий прогул вақти ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки юридик шахснинг қарорига кўра ҳақ тўлаш;

л) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг имтиёзли соатларига, оналарга болани овқатлантириши учун ишда бериладиган танаффусларга, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш;

м) юридик шахсларнинг асосий ишидан озод қилинган ва озод қилинмаган ҳолда ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун, ўқувчилар ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш учун жалб қилинадиган малакали ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш;

н) олий ўқув юртини тамомлаганидан кейин ёш мутахассисларга таътил вақти учун юридик шахс ҳисобидан тўланадиган нафақалар;

8) ногиронларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўловлар";


37) 144-модда жадвалининг VII гуруҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

VII


Бошқа гуруҳларга киритилмаган асосий воситалар




1

Кўп йиллик дов-дарахтлар


10


2

Бошқалар


15

38) 145-модда:

1-бандининг ўзбекча матнидаги "чет" деган сўз "ўзга" деган сўз билан алмаштирилсин;

2-бандининг ўзбекча матнидаги "буткул" деган сўз "капитал" деган сўз билан алмаштирилсин;

5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) ваколатли ташкилотлар томонидан муайян ҳуқуқлар ёки лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни беришни назарда тутувчи ҳужжатларни берганлик учун йиғимлар, божлар ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) экспертизадан ўтказиш ҳамда маҳсулотни сертификатлаштириш билан боғлиқ харажатлар";

11-бандининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бу харажатлар мазкур шахсларнинг расмий қабулини ўтказиш, транспорт таъминоти, овқатланиши ва турар жойи, солиқ тўловчининг штатида турмаган таржимонлар хизматига ҳақ тўлаш харажатларидир";

15-банди "ушбу Кодекснинг 143-моддасида кўрсатилганлари бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

18-бандининг ўзбекча матнидаги "қайта" деган сўз чиқариб ташлансин;

20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20) солиқ тўловчининг фаолиятида зарур бўлган кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек ходимларнинг малакасини ошириш харажатлари";

22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22) ассоциацияларга, жамғармаларга ва бошқа ташкилотларга, шу жумладан халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар, агар бундай бадалларни тўлаш солиқ тўловчи фаолиятининг амалга оширилиши учун мажбурий шарт бўлса ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан амалга оширилса";

25-бандидаги "даврий (жорий)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

27-бандининг ўзбекча матнидаги "меҳнатда жароҳатланиши" деган сўзлар "меҳнатда майиб бўлиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

28-банди чиқариб ташлансин;

31-бандидаги "халқ таълими" деган сўзлар "таълим" деган сўз билан алмаштирилсин;

33-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33) Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари суммалари";

43-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларининг ўзбекча матнидаги "мулк ҳуқуқининг ушбу чет эл валютасига ўтиши санасидаги ҳолатга кўра" деган сўзлар "ушбу чет эл валютасига бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиш санасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

49-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини, болани икки ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақаларини, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақаларни тўлаш харажатлари";

қуйидаги мазмундаги 50-56-бандлар билан тўлдирилсин:

"50) ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар;

51) меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш харажатлари;

52) ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш харажатлари;

53) ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари;

54) ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда кўчиш, мол-мулкини кўчириб бориш, жой ижараси (йўл харажатлари учун бериладиган пул) харажатлари;

55) меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қуйидаги миқдордаги тўловлар:

жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловлар (вояга етмаган шахс меҳнатда майиб бўлган тақдирда, зарарнинг ўрни унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин энг кам иш ҳақининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорда қопланади);

махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун ойига энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги тўловлар;

жабрланувчининг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар тариқасида ҳар ойда энг кам иш ҳақининг эллик фоизи миқдоридаги тўловлар;

ходимнинг соғлиғига шикаст етганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида жабрланувчининг йиллик ўртача иш ҳақи миқдоридаги тўловлар;

56) боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан қуйидаги миқдордаги тўловлар:

марҳум ўртача ойлик иш ҳақининг вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга тўғри келадиган улуши миқдоридаги тўловлар;

боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган шахсларга бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти баравари миқдоридаги тўловлар";


39) 146-модданинг номи ва биринчи қисми биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "базадан", "базани" деган сўзлар тегишинча "фойдадан", "фойдани" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


40) 147-модданинг:

9-11-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9) ушбу Кодекснинг 177-моддасида назарда тутилган жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган солиқ тўловчининг харажатлари;

10) ходимларга таътил учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланган ҳақ ва улар бўйича пуллик компенсациялар, бундан ушбу Кодекснинг 143-моддасида кўрсатилганлари мустасно;

11) дала таъминоти, хизмат мақсадида ходимнинг шахсий автотранспортдан фойдаланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланган тўловлар";

14 ва 15-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14) меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача шикастланиши сабабли ходимларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган тўловлар;

15) экология, соғломлаштириш ва ҳайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бадаллар,  ҳомийлик ва ҳайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар";

21-банди "ва таътилга қўшимча тўланадиган ҳақлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


41) 148-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"148-модда. Кредит ташкилотларининг хизматларни

реализация қилишдан олинадиган даромадлари";


биринчи қисмининг:

биринчи хатбошиси ва 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредит ташкилотларининг хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадларига қуйидагилар киради:

1) кредит ташкилотининг ўз номидан ва ўз ҳисобидан пул маблағларини жойлаштиришдан, кредитлар ҳамда заёмлар беришдан олинадиган фоизлар, бошқа фоизли даромадлар. Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилган кредитлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ фоизларни тўлаш бўйича имтиёзли давр берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар кредит шартномасига кўра олиш муддати етиб келмагунича солиқ солинадиган даромад сифатида қаралмайди";

6 ва 11-бандлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Баланснинг валюта қисми қайта баҳоланишидан олинган даромадлар, шунингдек чет эл валютаси курсининг ўзгариши муносабати билан юзага келган ижобий фарқ ушбу Кодекснинг 132-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар сифатида қаралади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


42) 150-модданинг номи ва биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"150-модда. Суғурта ташкилотларининг хизматларни

реализация қилишдан олинадиган даромадлари


Суғурта ташкилотларининг хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадларига қуйидагилар киради";


43) 151-модданинг 8-банди ўзбекча матнидаги "чет" деган сўз "ўзга" деган сўз билан алмаштирилсин;


44) 152-модданинг номи ва биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"152-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчиларининг хизматларни реализация

қилишдан олинадиган даромадлари


Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадларига қуйидагилар киради";


45) 154-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентининг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсади учун солиқ солинадиган фойда суммаси ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган харажатлар суммасининг 10 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас";

учинчи қисмидаги "ушбу Кодекснинг 147-моддасига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатлар бундан мустасно" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) Ўзбекистон Республикасининг ушбу норезиденти хизматлари учун воситачилик даромадлари";


46) 155-модда:

учинчи қисми:

9-бандининг охирги жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, агар жўнатиш пункти ёки тайин этилган пункт Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, ташиш халқаро ташиш деб ҳисобланади";

10-бандининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10) халқаро ташишларда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ташишларда транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатишдан олинадиган даромадлар";

қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1) текинга олинган мол-мулк";

тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар мустасно";


47) 156-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ташкил қилинадиган бюджетдан ташқари жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини молия бозорларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадлар солиқ солишдан озод қилинади";


48) 159-модданинг биринчи қисми:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) экология, соғломлаштириш ва ҳайрия жамғармаларига, маданият,  соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва ҳайрия тариқасидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг икки фоизидан кўп бўлмаган миқдорда";

3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун олинган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлар суммасига, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда. Солиқ солинадиган фойдани камайтириш юқорида кўрсатиб ўтилган харажатлар қилинган солиқ давридан эътиборан, технологик жиҳоз бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ичида амалга оширилади. Янги технологик жиҳоз харид қилинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши имтиёз қўлланилган бутун давр учун бекор қилинади. Ушбу имтиёз товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан қўлланилади";

4-банди чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) қўшимча фойда солиғини тўловчилар учун соф қўшимча фойда суммасига";


49) 168-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахсларнинг - Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларига ушбу Кодекснинг 182-моддасида назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ва ставкалар бўйича солиқ солинади";


50) 171-модда иккинчи қисмининг:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш харажатлари";

3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш харажатлари";

5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари";

8-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва нормалар бўйича бошқа компенсация тўловлари (компенсациялар), бундан ушбу Кодекснинг 174 ва 178-моддаларида кўрсатилганлари мустасно";

11-бандидаги "агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

12-банди чиқариб ташлансин;

13-банди биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13) мол-мулкни суғурта қилиш ва (ёки) ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга тўланадиган суғурта мукофотлари";


51) 172-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

илмий даража ва фахрий унвон учун қўшимча тўловлар;

ушбу Кодекснинг 173-моддасига мувофиқ рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

ушбу Кодекснинг 174-моддасига мувофиқ компенсация тўловлари (компенсация);

ушбу Кодекснинг 175-моддасига мувофиқ ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қуйидагилар ҳам киради:

предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга (ушбу Кодекс 169-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бундан мустасно) тўловлар;

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар";


52) 173-модданинг:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) йиллик иш якунлари бўйича мукофот, байрам саналари ва муҳим саналар, жамоатчилик фаолиятидаги ютуқлар муносабати билан ходимларни рағбатлантириш хусусиятига эга бир йўла бериладиган мукофотлар ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар";

4-бандидаги "ҳар йилги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


53) 174-модданинг:

1 ва 2-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар (иш стажи учун устамалар, баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар);

2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига устамалар";

4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) кўп сменали режимда ишлаганлик, шунингдек бир неча касбда, лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун устамалар";


54) 175-модданинг:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) қонун ҳужжатларига мувофиқ:

а) йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, шунингдек ушбу таътилдан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаш;

б) ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлиги учун айрим тармоқларнинг ходимларига бериладиган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш;

в) ўқиш билан боғлиқ таътилга ва ижодий таътилларга ҳақ тўлаш;

г) ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга берилган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш";

11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг имтиёзли соатларига, оналарга болани овқатлантириши учун ишда бериладиган танаффусларга, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш";

13, 14 ва 17-бандлари чиқариб ташлансин;


55) 176-модданинг:

4-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Мол-мулкни олиш нархи ва реализация қилиш нархи, олиш нархи бўлмаган тақдирда эса, инвентаризация қиймати ва реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади";

5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) саноат мулки объектларига, селекция ютуғига берилган патент (лицензия) эгаси бўлган жисмоний шахснинг патентдан бошқа шахс фойдасига воз кечганда ёки лицензия шартномаси тузганда олган даромади";

7-банди чиқариб ташлансин;


56) 177-модда биринчи қисмининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчи томонидан юридик шахсдан моддий наф тарзида олинган даромадлар, агар ушбу Кодекс 171-моддасининг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидагилардир";

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати";


57) 178-модда:

3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳайрия ва экология жамғармалари томонидан жисмоний шахсларга бериладиган нафақалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам";

13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13) Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган жисмоний шахслар олган бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти";

15 ва 16-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15) ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар";

16) моддий ёрдам тариқасида:

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;

ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар;

мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар";

қуйидаги мазмундаги 17-20-бандлар билан тўлдирилсин:

17) қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлари ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари;

18) ишламайдиган пенсионерларга юридик шахс томонидан тўланадиган тўловлар;

19) суғурта товони суммалари;

20) маънавий зарарни компенсация қилиш бўйича пул тўловлари";


58) 179-модда:

1-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бошқа ҳолларда - солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда";

7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7) Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган жисмоний шахслар олган бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти";

11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11) жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, бундан қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини) реализация қилишдан олинган даромадлар, шунингдек амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти доирасида олинган мол-мулкни сотишдан тушадиган даромадлар мустасно";

14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14) юридик шахсдан солиқ даври мобайнида энг кам иш ҳақининг олти баравари миқдоригача бўлган қийматдаги:

ходимлар натура шаклида олган совғалар;

илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам";

19-бандининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19) фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини олиш учун йўналтириладиган суммалари, шунингдек дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар";

20-бандидаги "ҳайрия ва экология жамғармалари маблағларидан" деган сўзлар "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳайрия ва экология жамғармаларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22 ва 23-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22) фуқароларнинг суғурта товони сифатида оладиган суммалари;

23) қонун ҳужжатларида давлат стипендиялари учун белгиланган миқдорларда таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар";

28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28) фуқароларнинг солиқ солинадиган ва Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга мол-мулкни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўлови учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммалари";

30-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30) қуйидаги жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммалари:

ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда;

"Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкининг кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганда.

Ушбу бандда кўрсатилган мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан беш йил ичида сотилса, мазкур бандда назарда тутилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади";

қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:

"31) фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг:

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари;

Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммалари";


59) 182-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"182-модда. Жисмоний шахсларнинг - Ўзбекистон

Республикаси норезидентларининг даромадларига

солинадиган солиқ ставкалари";


биринчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказганлик учун мукофот, ижара бўйича даромадларга ҳамда ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусга эга шартномалар бўйича олинган бошқа даромадларга - 20 фоиз";


60) 184-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахсларнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига қуйидаги даромадлар киради:

1) ушбу Кодекснинг 172-моддасига мувофиқ жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари;

2) ушбу Кодекснинг 177-моддасига мувофиқ моддий наф тарзидаги даромадлар;

3) мулкий даромадлар, агар даромаднинг тўлов манбаи юридик шахс - Ўзбекистон Республикасининг резиденти, фаолиятини Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти, чет эл юридик шахсининг ваколатхонаси бўлса;

4) ушбу Кодекснинг 178-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар, агар даромаднинг тўлов манбаи юридик шахс - Ўзбекистон Республикасининг резиденти, фаолиятини Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти, чет эл юридик шахсининг ваколатхонаси бўлса";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти, жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Бунда жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромад бўйича ушбу Кодекснинг 189-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаши шарт";


61) 186-модданинг:

тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўз ходимларига моддий ёрдам кўрсатган ва совғалар берган солиқ агентлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини солиқ даврининг охирида амалда бўлган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади.

Жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан совға, моддий ёрдам ва бошқа турлардаги ёрдам олган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш жисмоний шахс даромадлари тўғрисида декларация топширган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ даврининг охирида амалда бўлган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади";

саккизинчи ва тўққизинчи қисмларидаги "179-моддаси 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида, 14-бандида" деган сўзлар "179-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи қисмидаги "иш ҳақи тўлаётганда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи қисмидаги "олинган даромадлар, қилинган харажатлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари" деган сўзлар "жисмоний шахснинг жами йиллик даромади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


62) 187-модданинг 2-бандидаги "25-кунига қадар" деган сўзлар "25-кунидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


63) 188-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Иш ҳақи бўйича ойнинг биринчи ярми учун бўнак (аванс) олиш учун ҳужжатлар тақдим этилганда солиқни тўлаш амалга оширилмайди";


64) 189-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга Ўзбекистон Республикаси резидентларининг қуйидаги даромадлари киради:

мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса;

фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;

асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлар;

икки ёки ундан кўп манбадан олинган солиқ солинадиган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;

солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар.

Агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи унинг аризасига кўра белгиланган энг юқори ставка қўлланилган ҳолда ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этилмайди, ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган даромадлар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси резидентига айланган чет эллик жисмоний шахс, мазкур модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қоидаларидан қатъи назар, ушбу Кодекснинг 192-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда даромадлари тўғрисида декларация тақдим этади";


65) 191-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациясига асосий иш жойи бўйича тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотнома илова қилинади";

иккинчи - тўққизинчи қисмлари тегишинча учинчи - ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


66) 192-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Декларация қилиниши шарт бўлмаган даромадларни олган солиқ тўловчилар доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин";

иккинчи - еттинчи қисмлари тегишинча учинчи - саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги "учинчи қисмида" деган сўзлар "тўртинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Агар солиқ тўловчи даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган бўлса, давлат солиқ хизмати органи ўзидаги мавжуд маълумотлар асосида солиқ суммасини энг юқори ставка бўйича ҳисоблашга ва солиқ тўловчига тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқ суммаси тўғрисида билдиришнома топширишга ҳақлидир. Солиқ тўловчи томонидан жами йиллик даромади тўғрисида декларация тақдим этилган тақдирда, солиқнинг якуний суммаси ушбу декларация ҳисобга олинган ҳолда аниқланади";


67) 196-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисобга олиш учун чет давлат ваколатли органининг маълумотномаси ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асос бўлади";


68) 199-модда:

биринчи қисмининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ушбу Кодекснинг 147-моддасига мувофиқ харажатлари чегирилмайдиган солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун ўзи ишлаб чиқарган товарларни бериш, ўз кучи билан ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш";

иккинчи қисми:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) солиқ тўловчининг харажатлари сифатида қараладиган, унинг ўз эҳтиёжлари учун товарларни бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, бундан ушбу модданинг биринчи қисми 7-бандида назарда тутилган харажатлар мустасно";

4-бандининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) қайтариладиган тарани жўнатиш";

7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7) банклар ва суғурта ташкилотлари томонидан мол-мулкни ўз филиалларига бериш";

қуйидаги мазмундаги 13-банд билан тўлдирилсин:

"13) товарлардан фойдаланишнинг кафолатли муддати даврида уларни  таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча ҳақ олмасдан ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш";


69) 200-модданинг номи, биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"200-модда. Солиқ солинадиган ва солинмайдиган

оборотларни белгилаш


Солиқ тўловчининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти солиқ солинадиган оборотдир, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган оборотлар бундан мустасно.

Солиқ тўловчининг товарларни (ишларни, хизматларни) қуйидаги  реализация қилиш оборотлари солиқ солинмайдиган оборотдир:

ушбу Кодекснинг 208, 209 ва 210-моддаларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборот;

реализация қилинган жойи Ўзбекистон Республикаси бўлмаган оборот. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш жойи ушбу Кодекснинг 202-моддасига мувофиқ белгиланади";


70) 202-модда учинчи қисмининг 4-банди олтинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "ишончли шахс" деган сўзлар "ишончли вакил" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


71) 204-модданинг тўртинчи - ўн олтинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги тўртинчи - ўн саккизинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Қурилиш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий ишлар, хизматлар бўйича, шунингдек объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда шартномавий нархлардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳақ тўлаш учун тақдим этилган, бажарилган ва буюртмачи томонидан тасдиқланган ишларнинг, хизматларнинг қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати солиқ солинадиган базадир. Агар шартномага биноан бу ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати солиқ солинадиган базадир.

Импорт қилинган товарлар реализация қилинганда, солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда солиқ солинадиган база мазкур товар импорт қилинганда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.

Акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган базага акциз солиғининг суммаси киритилади.

Асосий воситалар ва номоддий активлар реализация қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган, уларнинг реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади.

Мол-мулк молиявий ижарага, шу жумладан лизингга берилганда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, чиқиб кетаётган актив қиймати билан унинг баланс (қолдиқ) қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади, солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарилган товарлар молиявий ижарага (лизингга) берилганда эса, қўшилган қиймат солиғини ўз ичига оладиган, чиқиб кетаётган активнинг қиймати солиқ солинадиган базадир. Бунда чиқиб кетаётган активнинг қиймати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган, молиявий ижара ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив сифатида эътироф этиладиган сумма тарзида белгиланади.

Қурилиши тугалланмаган объект реализация қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган, қурилиши тугалланмаган объектни реализация қилиш нархи билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади.

Кредит ташкилоти томонидан гаров билан таъминланган мажбуриятни қоплаш ҳисобига олинган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш нархи билан қарзни қоплаш ҳисобига мазкур гаров мол-мулки олинган қарз суммаси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.

Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганда, солиқ солинадиган база белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ушбу Кодекс 200-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ реализация қилишда солиқ солинмайдиган оборотлар ҳисобланувчи чипталар, абонементлар, йўлланмалар (жойсиз даволаниш учун берилган ҳужжатлар) ва хизматлар олишга ҳуқуқ берувчи бошқа ҳужжатлар мазкур хизматларни кўрсатмайдиган юридик шахслар томонидан ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун реализация қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш баҳоси ва уларни олиш баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.

Ушбу Кодекс 219-моддасининг 5 ва 6-бандларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобга олиш назарда тутилмаган мол-мулк реализация қилинган тақдирда (мазкур мол-мулк қўшилган қиймат солиғи билан олинганлиги ёки олинмаганлигидан қатъи назар), солиқ солинадиган база унинг реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.

Транспорт экспедицияси шартномаси бўйича хизматлар кўрсатилган тақдирда, экспедиторнинг солиқ солинадиган базаси қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган, кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тариқасида олиниши лозим бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Воситачилик шартномаси, топшириқ ёки воситачилик хизматлари кўрсатиш бўйича бошқа шартнома асосида ўзга шахснинг манфаатларини кўзлаб хизматлар кўрсатилган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган, кўрсатилган хизматлар учун ҳақ (фоиз) тариқасида олиниши лозим бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Воситачилик, топшириқ шартномасига биноан комитент ёки топшириқ берувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган тақдирда, солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда солиқ солинадиган база мазкур товар импорт қилинганида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.

Гаровга қўювчи гаров мол-мулкини гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш ҳисобига топширган тақдирда, гаровга қўювчининг солиқ солинадиган обороти миқдори гаровга олувчи томонидан реализация қилинган мол-мулк қийматидан келиб чиққан, бироқ қўшилган қиймат солиғини қўшмаган ҳолда мазкур гаровга қўйилган мол-мулкка олинган заём маблағлари суммасидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Гаровга топширилган асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича гаровга қўювчининг солиқ солинадиган базаси қўшилган қиймат солиғини ҳам ўз ичига оладиган, уларнинг реализация қилиш нархи билан баланс (қолдиқ) қиймати ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Қайтариладиган тара солиқ солинадиган оборотга киритилган тақдирда, тара белгиланган муддатда қайтарилмаса, солиқ солинадиган база мазкур таранинг қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган гаров қиймати асосида белгиланади";


72) 205-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Солиқ солинадиган базага ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади";


73) 208-модда:

биринчи хатбошиси "қўшилган қиймат солиғидан" деган сўзлардан кейин "агар ушбу Кодекснинг 212-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) юридик ва жисмоний шахсларга муайян ҳуқуқлар берилганда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган, давлат божи, патент божи, йиғим ёки бошқа тўловлар ундириладиган хизматлар";

10-бандининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу банднинг қоидалари юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаларига кўра шаҳар йўловчилар ташиш транспортида ходимларни ишдан ва (ёки) ишга ташиш бўйича хизматларга, тадбирлар ўтказиш учун ташиш бўйича хизматларга, шу жумладан шаҳар ташқарисига ташишга ҳам татбиқ этилади";

15-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15) санаторий-курорт, соғломлаштириш, туристик-экскурсия хизматлари, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг хизматлари. Ушбу бандни қўллаш мақсадида:

санаторий-курорт ва соғломлаштириш хизматларига санаторийлар, шифохоналар, профилакторийлар, курортлар, пансионатлар, дам олиш уйлари ва зоналари, болалар дам олиш оромгоҳлари ва бошқа дам олиш ташкилотлари томонидан уларнинг асосий устав фаолияти доирасида кўрсатиладиган хизматлар киради";

21-банди чиқариб ташлансин;

24-бандидаги "санитария тозалаш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

25 ва 35-бандлари чиқариб ташлансин;


74) 211-модда:

7-бандининг иккинчи жумласидаги "имтиёз қўлланилган бутун давр учун" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

"11) қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч";


75) 213-модда иккинчи қисми биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "(ишонч билдирувчи)" деган сўзлар "(топшириқ берувчи)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


76) 217-модда "канализация" деган сўздан кейин "санитария тозалаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


77) 218-модда:

биринчи қисми:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ҳақиқатда олинган ва (ёки) солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғининг суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, агар бунда қуйидаги шартлар бажарилса";

қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1) товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотлар мақсадида фойдаланилса";

3-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Агар импорт қилинган товарлар бўйича солиқни бюджетга тўлашдан озод этиш тарзида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан имтиёз берилган бўлса ҳам қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинади";

учинчи - тўққизинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи - саккизинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Реализация қилинганда ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган экспорт қилинадиган товарларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи товарлар экспортидан солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумининг улушида ҳисобга олинади. Товар воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачи, ишончли вакил орқали экспортга реализация қилинган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи воситачининг, ишончли вакилнинг ёки солиқ тўловчининг ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумининг суммаси улушида ҳисобга олинади.

Товарлардан фойдаланишнинг кафолатли муддати даврида уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча ҳақ олмасдан ишлар бажарилганда, хизматлар кўрсатилганда моддий ресурслар бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи суммаси, шу жумладан эҳтиёт қисмлар ва деталлар қиймати ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартларга риоя этилган тақдирда ҳисобга олинади. 

Товар воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича олинган тақдирда, комитент, топшириқ берувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда тўланган қўшилган қиймат солиғи ҳисобот даврида реализация қилинган товарлар улушида ҳисобга олинади.

Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда, юридик шахс бундай турдаги тўловларга ўтилган пайтдан эътиборан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қолдиқлари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Шундай тартиб имтиёзлар бекор қилинганда, қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича мажбурият юзага келган солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Қўшилган қиймат солиғини тўловчида солиқ солинадиган ва солинмайдиган оборотлар, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборотлар мавжуд бўлган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи ушбу Кодекснинг 221-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади.

Ушбу бобни қўллаш мақсадида мол-мулкни ижарага беришга, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришга хизматлар сифатида қаралади";


78) 219-модданинг:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) олинаётган асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича, шунингдек молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш учун олинаётган мол-мулк бўйича";

3-банди чиқариб ташлансин;

6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) ушбу Кодекснинг 147-моддасига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида олинган мол-мулк бўйича";


79) 220-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалардан, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалардан ортиқча моддий ресурслар бўйича йўқотишлар ва бузилишлар";


80) 222-модданинг:

иккинчи қисми:

4-бандидаги "ўнинчи қисмига" деган сўзлар "саккизинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6-банди ўзбекча матнидаги "кафиллик шартномаси" деган сўзлар "топшириқ шартномаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилган тақдирда, ушбу ҳужжатларда қўшилган қиймат солиғи суммаси албатта ажратиб кўрсатилиши керак";

саккизинчи қисмидаги "ҳисобот даврининг" деган сўзлар "ойнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

ўн биринчи - ўн учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги ўн биринчи - ўн тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи солиқ солинадиган базага уни кўпайтиришга (камайтиришга) қаратилган тузатиш киритган тақдирда, мазкур товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузилади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидаги маълумотларни кўрсатиши керак:

1) қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва тузилган санаси;

2) ҳисобварақ-фактурани тўлдиришда зарур бўлган, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган реквизитлар;

3) тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

4) қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий);

5) қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий).

Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар ўзлари олган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактураларнинг, шунингдек реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларнинг реестрини юритиши шарт. Бунда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрига фақат қўшилган қиймат солиғи ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар киритилади.

Ҳисобварақ-фактуранинг шакли, уни тўлдириш тартиби, шунингдек келиб тушган ва тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади";


81) 225-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчилар, бундан кредит ва суғурта ташкилотлари мустасно, қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби билан бир вақтда солиқ даври мобайнида олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини тақдим этади";


82) 227-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг солиқ даври якунларига кўра ҳисобланган солиқ суммасидан ортиқчалиги сақланиб қолган тақдирда, ушбу ортиқча сумма кейинги солиқ даврига ўтказилади ва қўшилган қиймат солиғи бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади ёхуд солиқ тўловчига мазкур моддада белгиланган тартибда қайтарилади";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


83) 228-модданинг учинчи қисми:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) товарларни экспорт қилишни амалга ошираётган юридик шахслар - ушбу Кодекс 213-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек чет эл валютасида реализация қилинган товарлар учун тушум солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирмаларни";

қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1) товарлар экспортини воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачи, ишончли вакил орқали амалга ошираётган юридик шахслар - ушбу Кодекс 213-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек чет эл валютасида реализация қилинган товарлар учун тушум воситачининг, ишончли вакилнинг ёки солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирмаларни ёки уларнинг кўчирма нусхаларини";


84) 230-модда иккинчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда инсонпарварлик ёрдами сифатида;

давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан ҳайрия ёрдами мақсадида, шу жумладан техник кўмак кўрсатиш мақсадида;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган заёмлар (кредитлар) маблағлари ҳисобига, шунингдек грантлар ҳисобига юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган, акциз тўланадиган товарларни импорт қилишга";


85) 233-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади";


86) 242-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида конларни аниқлаш ва қидириш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олишни амалга ошираётган, шунингдек фойдали қазилмалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда уларни қайта ишлашни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар солиқ солиш мақсадида ер қаъридан фойдаланувчилардир";


87) 243-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олаётган, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олаётган ер қаъридан фойдаланувчилар";


88) 244-модда:

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни тугал технологик жараён доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми солиқ солиш объекти бўлмайди";

еттинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кавлаб олинган (шу жумладан қўшилиб чиқадиган) фойдали қазилмалар;

фойдали қазилмалардан, минерал хом ашёдан, техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган фойдали компонентлар";


89) 247-модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари "йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


90) 250-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўшимча фойда суммаси билан қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган соф тушумдан ҳисоблаб чиқарилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган соф қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир";


91) 253-модданинг биринчи қисмидаги "аниқлаш, қидириш ва кавлаб олиш бўйича" деган сўзлар "аниқлаш ва қидириш бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


92) 254-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Тижоратбоп топилма бонуси, агар аввал мазкур кон бўйича тижоратбоп топилма бонуси тўланмаган бўлса, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқини олган ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳам тўланади";


93) 263-модда учинчи қисмининг:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси йилнинг бир чорагида энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари, микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) - ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда";

2 ва 4-бандларидаги "25-кунигача" деган сўзлар "25-кунидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


94) 269-модда:

биринчи қисмининг:

2-бандидаги "халқ таълими" деган сўзлар "таълим" деган сўз билан алмаштирилсин;

8-банди иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Объектларни табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш мақсадлари ва ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектларга киритиш тегишли табиатни муҳофаза қилиш ёки давлат ёнғин назорати органининг маълумотномаси асосида амалга оширилади";

9-банди русча матнидаги "энергопередач" деган сўз "электропередачи" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) янги ташкил этилган корхоналар - давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида. Мазкур имтиёз қайта ташкил этилган юридик шахслар негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек бошқа корхоналар ҳудудида шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди";


95) 271-модда олтинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти доимий муассасанинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ солинадиган мавжуд мол-мулк тўғрисидаги маълумотномани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январидан кечиктирмай тақдим этиши шарт. Тақдим этилган маълумотнома асосида давлат солиқ хизмати органи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси ҳисоб-китобини ўн кун ичида амалга оширади ва тўлов хабарномасини ёзади;

Ўзбекистон Республикасининг кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг кўчмас мулкка эга бўлган норезидентларига солиқ тўловчидан ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан олинган маълумотлар асосида тўлов хабарномасини ёзади";


96) 275-модда биринчи қисмининг:

2-банди иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади";

8-банди чиқариб ташлансин;


97) 276-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ солиш объектлари жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилган ёхуд улар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган тақдирда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади";


98) 277-модданинг ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Календарь йил мобайнида имтиёз ҳуқуқи вужудга келган (амал қилиши тугаган) тақдирда, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган (амал қилиши тугаган) ойдан эътиборан амалга оширилади";


99) 282-модда иккинчи қисмининг 9-бандидаги "халқ таълими" деган сўзлар "таълим" деган сўз билан алмаштирилсин;


100) 285-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ солинадиган базада (ҳисобланган солиқ суммасида) солиқ даври мобайнида ўзгариш бўлганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида давлат солиқ хизмати органига ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини тақдим этиши шарт";


101) 288-модданинг иккинчи қисми "ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида кўрсатилганлари бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


102) 290-модда биринчи қисми:

3-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади";

5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади";

7-бандининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7) Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган фуқаролар)";


103) 293-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Кодекснинг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ушбу имтиёзларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этади";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


104) 296-модданинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда солиқ солинадиган база олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар суммасига, қўшимча фойда солиғи тўловчилар учун эса соф қўшимча фойда суммасига ҳам камайтирилади";


105) 297-модданинг иккинчи қисмидаги "халқ таълими" деган сўзлар "таълим" деган сўз билан алмаштирилсин;


106) ХIV бўлим номининг ўзбекча матнидаги "ёнилғиси" деган сўз "ЁҚИЛҒИСИ" деган сўз билан алмаштирилсин;


107) 301 ва 302-моддаларнинг ўзбекча матнидаги "ёнилғиси" деган сўз "ёқилғиси" деган сўз билан алмаштирилсин;


108) 304-модданинг ўзбекча матнидаги "ёнилғиси" ва "ёнилғи" деган сўзлар тегишинча "ёқилғиси" ва "ёқилғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


109) 308-модда:

3-банди чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

"6) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг оддий, сержант ва офицер таркибларида хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар";


110) 310-модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Иш ҳақи ҳисобига ойнинг биринчи ярми учун бўнак (аванс) олиш учун ҳужжатлар тақдим этилганда суғурта бадаллари тўлови амалга оширилмайди";


111) 311-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, якка тартибдаги тадбиркорлар суғурта бадалларини мажбурий тартибда ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўлайди";

тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай" деган сўзлар "тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


112) 312-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўловчилар қуйидагилардир:

юридик шахслар - Ўзбекистон Республикасининг резидентлари;

оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) - юридик шахс";


113) 313-модда иккинчи қисмининг:

2-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади";

3-банди ўзбекча матнидаги "пул мукофоти" деган сўзлар "ҳақ" деган сўз билан алмаштирилсин;


114) 316-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўловчилар қуйидагилардир:

юридик шахслар - Ўзбекистон Республикасининг резидентлари;

оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) - юридик шахс";


115) 317-модда иккинчи қисмининг 2-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади";


116) 323-модданинг иккинчи хатбошиси "ёки автотранспорт воситаларининг қиймати" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


117) 324-модданинг 6-банди "мактаб-интернатлар" деган сўзлардан кейин "ногирон болалар учун марказлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


118) 330-модда:

1-банди чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 25-27-бандлар билан тўлдирилсин:

"25) юридик ва жисмоний шахслар - суд ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлари бўйича;

26) халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан ҳукуматлараро келишувлар асосида берилган кредитлар бўйича асосий қарздор сифатида қатнашувчи давлат органлари ва ташкилотлари - субзаём олувчилардан пайдо бўлган қарздорликларни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан; 

27) давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари - етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан"; 


119) 335-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Деҳқон хўжаликларини, давлат корхоналари негизида тузилаётган акциядорлик жамиятларини, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди";


120) 336-модданинг еттинчи қисмидаги "қисмининг" деган сўз чиқариб ташлансин;


121) 337-модданинг:

ўн саккизинчи қисмидаги "мол-мулкни бошқа шахсга беришга доир шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги" деган сўзлар "мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

йигирма олтинчи қисми йигирма бешинчи қисм деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Пул маблағлари мавжуд бўлмаган, бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга умумий юрисдикция судининг, хўжалик судининг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида умумий юрисдикция судига, хўжалик судига мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши лозим";


122) 348-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "ягона солиқ" деган сўзлар "ягона солиқ тўлови" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


123) 350-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:

"3) оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) - якка тартибдаги тадбиркор";

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга, бундан махсус печлардан фойдаланган ҳолда энергия тежайдиган замонавий технологиялар асосида пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно";


124) 354-модданинг еттинчи қисмидаги "тўловчилар" деган сўз "тўловчилар - юридик шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


125) 355-модда:

иккинчи қисмининг 1-банди:

учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади";

олтинчи хатбошиси ўзбекча матнидаги "пул мукофоти" деган сўзлар "ҳақ" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"товарларни таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилувчи, шунингдек товарларни текинга берувчи юридик шахслар учун - товарлар таннархи ёки уларни олиш баҳоси. Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда ҳайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга бериладиган товарларга татбиқ этилмайди";

учинчи қисмидаги "ушбу Кодекс 130-моддасининг тўртинчи - еттинчи қисмларида" деган сўзлар "ушбу Кодекс 130-моддасининг еттинчи - ўнинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми:

8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8) олинган грантлар ва инсонпарварлик ёрдами";

9-банди чиқариб ташлансин;

11-бандининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11) воситачига ёки бошқа ишончли вакилга воситачилик, топшириқ шартномаси ёки воситачилик хизматларини кўрсатишга оид бошқа шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муносабати билан, шунингдек комитент ёхуд бошқа топшириқ берувчи учун воситачи ёки бошқа ишончли вакил томонидан қилинган харажатларни қоплаш ҳисобига келиб тушган мол-мулк (ҳақ тўлови бундан мустасно)";

14-бандидаги "уларнинг" деган сўз "унинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


126) 357-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади";


127) 359-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобот даври қуйидагилардир:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун - йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун - бир ой";


128) 363-модданинг бешинчи қисми ўзбекча матнидаги "даромад" деган сўз "фойда" деган сўз билан алмаштирилсин;


129) 372-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қатъий белгиланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


130) 373-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисидаги аризани олган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган келгуси иш куни тугагунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда ахборот тақдим этади";


131) 375-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади";

тўртинчи қисмидаги "25-кунига қадар" деган сўзлар "25-кунидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


132) 380-модда:

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биргаликдаги фаолият натижасида олинган даромад биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан тушадиган, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар чегириб ташланган ҳолдаги соф тушум билан реализация қилинган биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга тўғри келадиган биргаликдаги фаолиятга киритилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ тарзида аниқланади";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Агар биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализация қилинмасдан оддий ширкат шартномаси шериклари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаб олинса, ишончли шахс томонидан биргаликдаги фаолият шерикларидан (иштирокчиларидан) ушбу Кодекс 381-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига мазкур Кодекснинг 220-моддасида белгиланган тартибда тузатиш киритилиши ва бу сумма илгари уни ишончли шахсга топширган шерикка (иштирокчига) қайтариб берилиши лозим. Бунда ушбу қисмга мувофиқ тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси топшириладиган биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қийматига киритилмайди ва биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тегишли ҳиссасини оладиган шериклар (иштирокчилар) томонидан ҳисобга олинади. Тузатиш киритилган солиқ суммаси ушбу модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ мазкур мол-мулкни топшириш расмийлаштириладиган ҳужжатларда кўрсатилади. 

Ишончли шахс биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни шерикларига (иштирокчиларига) топшираётганда ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ аниқланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради. Биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни топшириш учун расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида шерикнинг (иштирокчининг) ушбу солиқ суммасини ҳисобга олиши учун асос бўлади. Ҳисобварақ-фактурадаги "товар жўнатиш ҳужжатларининг ёки шартномаларнинг рақами ва санаси" сатрига "биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тақсимоти" деган белги қўйилади";


133) 381-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумлалар билан тўлдирилсин:

"Бунда ушбу қисмга мувофиқ тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси топширилаётган мол-мулкнинг қийматига киритилмайди ва биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишни амалга оширувчи ишончли шахс томонидан ҳисобга олинади. Тузатиш киритилган солиқ суммаси ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ мазкур мол-мулкни топшириш расмийлаштириладиган ҳужжатларда кўрсатилади";

тўртинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оддий ширкат шартномасининг биргаликдаги фаолиятга ҳисса сифатида мол-мулк топшираётган шериги (иштирокчиси) қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ишончли шахс томонидан ҳисобга олиниши учун топширилаётган мол-мулк бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради";


134) 387-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турлари бозорлар томонидан амалга оширилганда, бундай фаолиятдан олинган даромадларга ушбу Кодекснинг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ солинади. Бунда мазкур даромадларга ушбу модда учинчи қисмининг қоидалари татбиқ этилмайди";

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


2-модда. Ушбу Қонун 2010 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2009 йил 31 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 556-модда.