Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 29.12.2008 й. ЎРҚ-196-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 20.11.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2008 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.12.2008 й.

N ЎРҚ-196



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СОЛИҚ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 20 ноябрда қабул қилинган.

Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 17-модданинг иккинчи қисми "шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" деган сўзлардан кейин "ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 21-модданинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Молиявий ижара мол-мулкни (молиявий ижара объектини) эгалик қилиш ва фойдаланишга ўн икки ойдан ортиқ муддатга шартнома бўйича топширишда вужудга келадиган ижара муносабатларидир. Бунда молиявий ижара шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак";

3) 22-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот - биргаликдаги фаолият натижаси бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)";

тўртинчи - ўттиз еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - ўттиз саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошиси "соф фойданинг" деган сўзлардан кейин "ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 35-модданинг учинчи қисмидаги "Солиқ солинадиган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 44-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахс - солиқ тўловчи қайта ташкил этилаётганда ёки тугатилаётганда, ҳар бир қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган солиқ тўловчига солиқ даври бошланганидан эътиборан қайта ташкил этиш ёки тугатиш тугалланган кунга қадар бўлган давр юзасидан тегишинча топшириш далолатномаси, тақсимлаш баланси ёхуд тугатиш баланси асосида алоҳида-алоҳида солиқ ҳисоботи тузилади. Мазкур ҳисобот топшириш далолатномаси, тақсимлаш баланси ёки тугатиш баланси тасдиқланган кундан эътиборан уч иш куни ичида тақдим этилади. Ушбу қисмнинг қоидалари ўзгартириш, шунингдек бошқа юридик шахсни қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилаётган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъекти - юридик шахс ихтиёрий тугатилган тақдирда, унга солиқ даври бошланганидан то юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган тугатиш тартиб-таомили бошланганлиги ҳақида хабардор қилинган санагача бўлган муддат учун алоҳида солиқ ҳисоботи тузилади";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;

6) 47-модданинг:

биринчи қисми "давлат солиқ хизмати органларида" деган сўзлардан кейин "ва солиқ тўловчида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

7) 88-модда:

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "текширувнинг мақсадлари" деган сўзлар "солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг юридик шахс тугатилиши тўғрисидаги ёзма билдириши";

8) 92-модда:

биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўз хизмат гувоҳномасини, шунингдек текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномасини кўрсатиши";

тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"текширувчи мансабдор шахс текширувни тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилмаган, ўз хизмат гувоҳномасини ва текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномасини кўрсатмаган бўлса";

9) 94-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахслари текширилаётган солиқ тўловчидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқ, текширув мақсадларига тегишли ва текширилаётган даврга тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли";

10) 104-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчи, агар ушбу Кодекс 54-моддасининг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, давлат солиқ хизмати органи қарорининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиши ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлаши шарт";

бешинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муддат жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан, ушбу Кодекс 54-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса олти ойдан ошмаслиги керак";

11) 118-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт";

12) 128-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ солинадиган база жами даромад билан ушбу бўлимда назарда тутилган чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида, мазкур Кодекс 158-моддасининг иккинчи қисмида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар ҳамда ушбу Кодекснинг 159-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши суммалари инобатга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади";

13) 130-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолар (тарифлар) асосида аниқланади";

14) 132-модданинг:

11-бандидаги "иккинчи" деган сўз "биринчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

13-бандидаги "шунингдек чет эл валютасидаги операциялар бўйича олинган даромадлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

15) 133-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда асосий воситалар объектларининг илгари қайта баҳолашлардаги ортган суммасининг ушбу асосий воситалар объекти қийматининг олдинги қайта баҳолашлардаги камайиши суммасидан ортган қисми асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади";

16) 140-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баҳолари чет эл валютасида белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) учун ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга оширадиган солиқ тўловчилар учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинган ёки олинган санадан ушбу товарларга (ишларга, хизматларга) ҳақ тўланган санагача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курсдаги ўзгариш муносабати билан юзага келувчи ижобий фарқ товарларга (ишларга, хизматларга) ҳақ тўланган санадаги жами даромад таркибига бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилади";

17) 144-модда иккинчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) музей қимматликлари (музей ашёлари)";

18) 145-модданинг:

40-банди қуйидаги мазмундаги "м" кичик банди билан тўлдирилсин:

"м) қарз суммаси билан мазкур қарзни юзага келтирган реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи ўртасидаги фарқдан ошмайдиган сумма доирасидаги қарзни талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечишдан кўрилган зарарлар";

43-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баҳолари чет эл валютасида белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) учун ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга оширадиган солиқ тўловчилар учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинган ёки олинган санадан ушбу товарларга (ишларга, хизматларга) ҳақ тўланган санагача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курсдаги ўзгариш муносабати билан юзага келувчи салбий фарқ бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ товарларга (ишларга, хизматларга) ҳақ тўланган санадаги жами даромаддан чегириб ташланади";

қуйидаги мазмундаги 49-банд билан тўлдирилсин:

"49) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар бўйича тўлаш харажатлари";

19) 150-модданинг 7-банди чиқариб ташлансин;

20) 152-модданинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10) профессионал фаолиятдан олинган бошқа даромадлар";

21) 155-модданинг:

иккинчи қисми "банклари" деган сўздан кейин "ва лизинг берувчилари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

саккизинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - йигирманчи қисмлари тегишинча саккизинчи - ўн тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўн учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда даромадлар хорижий банкларга тўланган тақдирда, солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома мавжуд бўлган давлатда хорижий банкнинг доимий жойлашган жойи борлигини тасдиқлаши, агар бундай жойлашган жой ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбаларидаги маълумотлар билан тасдиқланган бўлса, талаб қилинмайди";

ўн саккизинчи қисмидаги "ўн учинчи, ўн бешинчи, ўн олтинчи ва ўн саккизинчи" деган сўзлар "ўн иккинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн еттинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 156-модданинг:

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи қисмлари тегишинча учинчи - олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги "бешинчи" деган сўз "тўртинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

23) 157-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошисидаги "бошланғич" деган сўз чиқариб ташлансин;

24) 159-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Банкларнинг солиқ солинадиган фойдаси жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлар ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган суммасига бўшаган маблағларни юқорида кўрсатилган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан камайтирилади";

25) 165-модда тўртинчи қисмининг 1-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Банклар Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлов амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай бюджетга ўтказади";

26) 171-модданинг иккинчи қисми:

4-банди "вакиллик харажатлари" деган сўзлардан кейин "шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

8-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган, шунингдек вахта усулида ишларни бажаришда ходимга компенсация тўловлари (компенсациялар)";

қуйидаги мазмундаги 15-банд билан тўлдирилсин:

"15) ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари";

27) 172-модданинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (ушбу Кодекс 169-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бундан мустасно) деб эътироф этилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қуйидагилар ҳам киради";

28) 174-модданинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган ходимларнинг, шунингдек доимий иши ишларни вахта усулида бажарилишини назарда тутадиган ходимларнинг иш ҳақига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган устамалар";

29) 175-модданинг 14-банди "ушбу Кодекс 178-моддасининг 16-бандида кўрсатилганлар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

30) 177-модда биринчи қисми 1-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"озиқ-овқат, йўл чипталари қийматини тўлаш ёки озиқ-овқат, йўл чипталари қийматини қоплаш";

31) 178-модда:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) пенсиялар ва қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар";

3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) жисмоний шахсларга ҳайрия ва экология жамғармаларининг маблағларидан бериладиган нафақалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам";

10-бандидаги "грантлар" деган сўздан олдин "грант берувчидан олинган" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 16-банд билан тўлдирилсин:

"16) моддий ёрдам тариқасида:

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар;

мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ҳамда бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар";

32) 179-модданинг:

1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари - тўлалигича";

17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17) депозит сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек банклар ва кредит уюшмаларидаги омонатлар бўйича фоизлар ҳамда ютуқлар";

20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20) меҳнат шартномаси бекор қилинганида энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (шу жумладан, оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаси) мустасно, шунингдек ҳайрия ва экология жамғармалари маблағларидан жисмоний шахсларга бериладиган ёрдам тусидаги тўловлар";

26-банди чиқариб ташлансин;

33) 180-модда иккинчи қисмининг 7 ва 11-бандларидаги "бошқа турмуш қурмаган" ва "қайта турмуш қурмаганлик" деган сўзлар тегишинча "янги турмуш қурмаган" ва "янги турмуш қурмаганлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

34) 186-модданинг саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходимга илгариги асосий иш жойида тўловлар амалга оширилган тақдирда, мазкур тўловларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушбу Кодекс 179-моддаси 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида, 14-бандида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда солинади. Юридик шахс бу ходимга тўлаган даромаднинг жами суммаси ва ундан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган умумий суммаси ҳақида бу юридик шахс ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ўттиз кун ичида ёзма шаклда маълум қилиши шарт.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш жами даромад суммасидан ушбу Кодекс 179-моддаси 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида, 14-бандида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади";

35) 197-модда:

биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) оддий ширкат солиқ солинадиган оборотларни амалга ошираётганда зиммасига унинг ишларини юритиш юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) - юридик шахс";

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нотижорат ташкилотлар, бундан тадбиркорлик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисми 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳоллар мустасно";

36) 199-модданинг:

биринчи қисми:

1-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мол-мулкни бепул бериш (ишларни бепул бажариш, хизматларни бепул кўрсатиш), шу жумладан, юридик шахс ходимларига уларнинг мазкур юридик шахсдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжлари учун мол-мулкни бепул бериш (ишларни бепул бажариш, хизматларни бепул кўрсатиш), агар ушбу модда иккинчи қисмининг 6-бандида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса";

қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун товарлар бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, агар ушбу модда иккинчи қисмининг 1-бандида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса";

иккинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) солиқ тўловчининг харажатлари сифатида қараладиган, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган, унинг ўз эҳтиёжлари учун товарлар бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш";

37) 202-модда учинчи қисмининг:

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) ишлар, хизматлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган кўчар мулк билан боғлиқ бўлса. Бундай ишларга, хизматларга монтаж қилиш, созлаш, йиғиш, қайта ишлаш, ишлов бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш киради";

4-бандининг:

олтинчи хатбошисидаги "ушбу қисмда" деган сўзлар "ушбу бандда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "чет эллик алоқа операторлари томонидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

38) 204-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) паст нархларда реализация қилинган тақдирда, солиқ тўловчига ўз эҳтиёжлари учун ушбу Кодекс 199-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига мувофиқ товарлар берилганда (ишлар бажарилганда, хизматлар кўрсатилганда), шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул берилганда солиқ солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархидан ёки товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) келиб чиқиб белгиланади";

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Импорт қилинган товарлар реализация қилинганда, солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда солиқ солинадиган база мазкур товар импорт қилинганда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас";

39) 208-модданинг:

12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12) қимматбаҳо металларни ваколатли давлат органига сақлаб туриш учун топшириш ва уларнинг экспорти";

13-банди биринчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13) тиббий (ветеринария) хизматлари (косметология хизматлари бундан мустасно), дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан, уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар";

40) 211-модданинг 5 ва 6-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) маблағлари, шунингдек грантлар ҳисобига юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган товарлар;

6) дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган хом ашё";

41) 212-модданинг биринчи қисмидаги "пахта толаси ва линт" деган сўзлар "қимматбаҳо металлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

42) 213-модда:

биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (ишонч билдирувчи) томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

солиқ тўловчи билан воситачи ёки ишончли вакил ўртасидаги воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси);

солиқ тўловчининг топшириғига кўра (воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномасига мувофиқ) экспортга товарлар етказиб беришни амалга ошираётган шахснинг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига етказиб бериш учун чет эллик шахс билан тузилган контракти (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);

товарларни экспорт режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларациясининг кўчирма нусхаси.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширув ўтказилаётганда назорат қилувчи органларга уларнинг талабига биноан тақдим этилади";

43) 216-модданинг учинчи хатбошисидаги "йўловчилар, багажлар ва почтани халқаро йўналишда ташиш" деган сўзлар "йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

44) 218-модда:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:

"5) ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар экспортида чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма мавжуд бўлса";

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Товарлар импортида, шунингдек ушбу Кодекснинг 207-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ишлар (хизматлар) олинганида бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғи ҳақиқатда қайси ҳисобот даврида бюджетга ўтказилган бўлса, ўша ҳисобот даврида ҳисобга олинади";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Реализация қилинганда ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган экспорт қилинадиган товарларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи товарлар экспортидан валюта тушуми ҳақиқатда тушган даврда валюта тушумининг улушида ҳисобга олинади";

бешинчи - саккизинчи қисмлари тегишинча олтинчи - тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

45) 222-модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар келиб тушган ва тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритишлари шарт.

Ҳисобварақ-фактуранинг шакли, уни тўлдириш тартиби, шунингдек келиб тушган ва тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади";

46) 226-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади";

47) 227-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ушбу Кодекснинг 228-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилади";

48) 228-модда учинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) товарларни экспорт қилишни амалга ошираётган юридик шахслар - ушбу Кодекснинг 213-моддасига мувофиқ ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) экспорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирмаларни";

49) 229-модданинг иккинчи қисмидаги "Вазирлар Маҳкамасининг" деган сўзлар "Президентининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

50) 230-модданинг иккинчи қисми 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

51) 240-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади";

52) 248-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Айрим турдаги маҳсулотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган бошқа шахслар қўшимча фойда солиғи тўловчиси этиб белгиланиши мумкин";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

53) 249-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Реализация қилишдан олинган соф тушум билан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган даромаднинг бир қисми (қўшимча фойда) қўшимча фойда солиғини солиш объектидир";

54) 250-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ солинадиган база ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидан келиб чиқиб, қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган соф тушумдан ҳисобланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташланган ҳолда аниқланади";

55) 256-модданинг биринчи қисми:

5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) ягона ижтимоий тўлов";

қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

"6) акциз солиғи";

56) 257-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан фойдаланишни амалга оширувчи қуйидаги шахслардир:

юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари;

фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари;

тадбиркорлик фаолияти учун сувдан фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;

юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари";

57) 268-модданинг учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

58) 275-модда биринчи қисмининг 7 ва 8-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7) собиқ СССРни ҳимоя қилиш ёхуд ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёхуд шикастланганлиги оқибатида ёки фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ота-оналарининг ва рафиқаларининг. Имтиёз "Ҳалок бўлган аскарнинг беваси (онаси, отаси)" штампи қўйилган ёки пенсия гувоҳномасини берган муассаса раҳбарининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган тегишли ёзувли пенсия гувоҳномаси асосида берилади. Агар мазкур шахслар пенсионер бўлмаса, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси ёки Ички ишлар вазирлигининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ёки Ички ишлар вазирлигининг тегишли органлари томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида берилади. Собиқ СССРни ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг рафиқаларига имтиёз фақат улар янги турмуш қурмаган тақдирда берилади;

8) муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари ва улар оила аъзоларининг (хизматни ўташ даврида). Мазкур имтиёз тегишли ҳарбий қисмнинг ёки туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг маълумотномаси асосида берилади";

59) 287-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласидаги "солиқ ҳисоб-китобларни тақдим этиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

60) 296-модданинг иккинчи жумласи "олинган" деган сўздан кейин "(олиниши лозим бўлган)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

61) 297-модданинг биринчи қисмидаги "фойда солиғи тўланганидан кейин" деган сўзлар "ҳисобланган фойда солиғи чегириб ташланган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

62) 305-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини (бундан буён матнда суғурта бадаллари деб юритилади) тўловчилардир";

63) 308-модданинг 4-банди чиқариб ташлансин;

64) 310-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади";

65) 311-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркорлар суғурта бадалларини мажбурий тартибда ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўлайди.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини ихтиёрийлик асосида йилига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак.

Суғурта бадалларини тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - ҳар ойда кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай;

юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари - ҳисобот йилининг 1 октябригача. Бунда суғурта бадалларининг миқдори тўлов кунидаги энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг идентификация рақами ва тўлов тўланаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Агар давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун - йил) учун тўланган деб ҳисобланади";

66) 313-модда иккинчи қисмининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари учун - агар мазкур модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 148 ва 150-моддаларига мувофиқ аниқланадиган даромад";

67) 317-модда иккинчи қисмининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари учун - агар мазкур модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 148 ва 150-моддаларига мувофиқ аниқланадиган даромад";

68) 323-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олинган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари двигателининг от кучидаги қуввати";

69) 356-модда биринчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида ва асосий воситаларни тугатишда уларнинг илгари қайта баҳолашлардаги қийматининг камайиши суммасидан ортган қисми ҳисобига олинган бошқа даромадлар";

70) 362-модданинг:

иккинчи қисми биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ушбу модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ягона ер солиғини тўловчилар бўлади";

71) 363-модданинг:

тўртинчи қисми иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчининг ёзма билдиришни белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги унинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга розилиги деб ҳисобланади";

ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона ер солиғини тўловчилар учун ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно";

72) 366-модданинг:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

73) 367-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "362-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар "362-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

74) 369-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона ер солиғи суммаси ер участкаларининг норматив қиймати ва ягона ер солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади";

75) 371-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Асосий фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқни тўловчилар бўлган юридик шахслар учун ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар, шунингдек ижарадан олинган даромадлар бундан мустасно";

76) 379-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу бобда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилаётган ишончли шахс оддий ширкат шартномаси асосида биргаликдаги фаолиятни амалга оширишни бошлаган кундан эътиборан ўн кун ичида ишончли шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органида биргаликдаги фаолият доирасида солиқ мажбуриятларини бажарувчи солиқ тўловчи сифатида ҳисобга туриши шарт";

77) 381-модданинг олтинчи қисмидаги "ушбу Кодекснинг 382-моддасида назарда тутилган" деган сўзлар "ушбу Кодекснинг 375-моддасида назарда тутилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

78) 382-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ягона солиқ тўлови биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализация қилинмасдан, биргаликдаги фаолият шериклари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаб олинган тақдирда ҳам тўланади. Бунда ягона солиқ тўлови суммаси биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш доирасида якка тартибдаги тадбиркорлар учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади";

79) 387-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бозорлар даромадларининг умумий суммасидан, бозорлар даромадидан тўланадиган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар чегириб ташлангандан кейин қолган маблағларнинг 50 фоизи бозорлар жойлашган жойдаги тегишли маҳаллий бюджетларга белгиланган тартибда йўналтирилади. Қолган 50 фоизи бозорлар маъмурияти тасарруфида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, бозорлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхатини кенгайтириш, сифатини яхшилаш учун фойдаланилади".


2-модда. Ушбу Қонун 2009 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Халқ сўзи" 2008 йил 30 декабрь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 512-модда.
























































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск