язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.05.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.08.2009 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.09.2009 й.

N ЎРҚ-216



"ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 26 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги 223-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 76-модда; 1992 йил, N 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда) 18-моддаси биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги "қимматбаҳо қоғозларга" деган сўзлар "қимматли қоғозларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги 285-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 77-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 148-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 410-модда) 6-моддаси ва 13-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси ўзбекча матнидаги "қимматбаҳо қоғозлар" ва "қимматбаҳо қоғозларни" деган сўзлар тегишинча "қимматли қоғозлар" ва "қимматли қоғозларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги 734-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 78-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 149-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 9, 417-модда) 10-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "бошқарув компаниялари" деган сўзлар "инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги 841-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган 556-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 6-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 3-модданинг учинчи қисмидаги "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида" деган сўзлар "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 8-модданинг бешинчи қисмидаги "ва мувофиқлаштириш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги 1054-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 414-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 133-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 170-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг банкротлиги тўғрисидаги ишда, ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳам иштирок этувчи шахс деб ҳисобланади";

2) 171-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг банкротлиги тўғрисидаги иш бўйича суд бошқарувчиси мазкур фаолиятни амалга ошириш учун суд бошқарувчиси сифатида аттестациядан ўтиши, шунингдек унда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан бериладиган қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномаси бўлиши керак".  


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги 154-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 496-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда) ўзбекча матнига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 3-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "қимматбаҳо қоғозлар" деган сўзлар "қимматли қоғозлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 17-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги "қимматбаҳо қоғозлар" деган сўзлар "қимматли қоғозлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) VIII бўлимнинг номидаги "ҚИММАТБАҲО ҚОҒОЗЛАР" деган сўзлар "ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 50-модда:

номидаги "қимматбаҳо қоғозлар" деган сўзлар "қимматли қоғозлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги, учинчи қисмининг иккинчи жумласидаги ва тўртинчи қисмидаги "қимматбаҳо қоғозлар", "Қимматбаҳо қоғозлар" ва "қимматбаҳо қоғозлар" деган сўзлар тегишинча "қимматли қоғозлар", "Қимматли қоғозлар" ва "қимматли қоғозлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 53-модданинг тўртинчи қисмидаги "қимматбаҳо қоғозлар" деган сўзлар "қимматли қоғозлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598, 606, 608-моддалар; 2008 йил, N 9, 489-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 27-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисидаги "инвестиция институтлари" деган сўзлар "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 41-модданинг ўн биринчи қисмидаги "инвестиция институтлари" деган сўзлар "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 61-модданинг иккинчи қисмидаги "инвестиция институти" деган сўзлар "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 114-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошисидаги "инвестиция институтлари" деган сўзлар "қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси ўзбекча матнидаги "қатнашчиларининг" деган сўз "иштирокчиларининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

5) 117-модданинг номидаги ва матнидаги "Инвестиция институтларининг" ва "Инвестиция институтлари" деган сўзлар тегишинча "Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг" ва "Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида"ги 222-II-сонли Қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 6-7, 105-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 323-модда, N 9, 416-модда) 1-илованинг:

қирқ учинчи хатбошиси ўзбекча матнидаги "Қимматбаҳо қоғозлар" деган сўзлар "Қимматли қоғозлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қирқ тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда) 147-моддасининг 26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26) инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар, давлат ишончли бошқарувчилари ва давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар хизматларининг қийматини ҳамда уларга мукофотлар тўлашга доир харажатлар".


10-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2009 йил 10 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 37-сон, 403-модда.