язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 11.09.2009 й. ЎРҚ-218-сон "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 52-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 12.08.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.08.2009 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

11.09.2009 й.

N ЎРҚ-218



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ

52-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 12 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова; 2001 йил, N 1-2,11-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда; 2008 йил, N 4, 185-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда) 52-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Қуйидагилар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўла оладилар:

1) адвокатлар;

2) насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ёки ён шажара бўйича қариндошлар, шунингдек эр (хотин) ёхуд унинг қариндошлари;

3) юридик шахсларнинг ходимлари  шу юридик шахсларнинг ишлари бўйича;

4) нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари шу ташкилотлар аъзоларининг ишлари бўйича;

5) қонунга биноан бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари;

6) биргаликда иштирок этувчилардан бири бошқа иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;

7) ишни кўраётган суд томонидан ишда жисмоний шахсларнинг вакиллари сифатида қатнашишга рухсат берилган шахслар.

Судда иш юритиш бўйича вакил сифатида профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



"Халқ сўзи", 2009 йил 12 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 37-сон, 405-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 9-сон, 332-модда