ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси /Ўзбекистон Республикасининг 09.04.2008 й. ЎРҚ-149-сон "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 238-2-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.11.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2008 й. маъқулланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
09.04.2008 й.
N ЎРҚ-149
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИК
ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ 238-2-МОДДАСИГА
ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 27 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9-сонга илова; 2001 йил, N 1-2, 11-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда) 238-2-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
1) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2) агар талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса, шу жумладан, агар коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса";
2) қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
"4) агар ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса".
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2008 йил 10 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 92-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 4-сон, 185-модда