язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 29.06.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 26.08.2006 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.10.2006 й.

N ЎРҚ-59



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ

ҲАМДА УЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

ЭРКИНЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 29 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 26 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги 625-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 260-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 311-модда) 6-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органларнинг ушбу Қонун 14 ва 15-моддалари талабларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини биржалар томонидан бажарилмаган тақдирда, биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар биржа лицензиясининг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ёки биржа лицензиясининг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёхуд унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақлидир".

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги 734-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 78-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 149-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 10-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилишига сабаб бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин календарь йил тугагунига қадар мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектдан энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади. Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. Жариманинг тўланиши хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувидан ўтишдан озод қилмайди";

2) 21-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки унинг амал қилишини тугатиш ҳамда лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади, шунингдек лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади";

3) 22-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;

махсус ваколатли давлат органининг аудиторлик ташкилоти зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори аудиторлик ташкилоти томонидан бажарилмаганда.

Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд қарори аудиторлик ташкилотига ва махсус ваколатли давлат органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.

Махсус ваколатли давлат органи ёки суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун аудиторлик ташкилотига муддат белгилаши шарт. Махсус ваколатли давлат органи лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриши мумкин. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган махсус ваколатли давлат органи ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ўн кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.

Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади";

4) 23-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

аудиторлик ташкилоти тугатилганда;

аудиторлик ташкилотининг фаолияти у қайта ташкил этилиши натижасида тугатилганда, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;

аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;

аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни махсус ваколатли давлат органи ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;

махсус ваколатли давлат органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги аниқланганда.

Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тугатиш суд қарорига, бошқа ҳолларда эса махсус ваколатли давлат органи қарорига биноан амалга оширилади.

Махсус ваколатли давлат органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги суд қарори аудиторлик ташкилотига ва махсус ваколатли давлат органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия махсус ваколатли давлат органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.

Лицензиянинг амал қилиши унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади";

5) 24-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

агар аудиторлик ташкилоти лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида махсус ваколатли давлат органига лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса.

Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда лицензияни бекор қилиш суд қарорига, бошқа ҳолларда эса махсус ваколатли давлат органининг қарорига биноан амалга оширилади.

Махсус ваколатли давлат органининг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори аудиторлик ташкилотига ва махсус ваколатли давлат органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия махсус ваколатли давлат органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.

Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.

Лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.

Махсус ваколатли давлат органининг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензияни бекор қилишни асоссиз деб топган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 754-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 10-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Атроф-муҳитга зарар етказаётган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган маҳаллий аҳамиятга молик объектларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш ва қайта ихтисослаштириш, шунингдек уларга берилган табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани бекор қилиш суд тартибида амалга оширилади";

2) 48-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно";

3) 50-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Кўрсатилган чора тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда хўжалик фаолиятини молиялаштиришни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Стандартлаштириш тўғрисида"ги 1002-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) 9-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисмнинг иккинчи хатбошисидаги "монеликсиз кириш" деган сўзлар "белгиланган тартибда кириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жарима солиш суд томонидан, хўжалик фаолияти субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади";

бешинчи ва олтинчи қисмлар тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги 1006-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) 23-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчига (тадбиркорга) реализация қилинган маҳсулот қиймати миқдорида жарима солинади. Жарима суд қарорига асосан, тайёрловчи (тадбиркор) содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган давлат бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг қарорига биноан ундирилади. Тайёрловчининг (тадбиркорнинг) охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. Жариманинг тўланиши тайёрловчини (тадбиркорни) мажбурий сертификатлаштириш ўтказишдан озод қилмайди".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 174-1-модда билан тўлдирилсин:


"174-1-модда. Қимматли қоғозлар

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш


Эмитентлар ва қимматли қоғозлар тўғрисидаги ахборотни, ҳисоботларни эълон қилмаслик ёки ўз вақтида эълон қилмаслик, шунингдек давлат назорати органларига ҳисоботлар ёхуд ахборотни топширмаслик ёки ўз вақтида топширмаслик, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Эмитентлар томонидан қимматли қоғозлар чиқариш тартибини бузиш инвесторлар манфаатларига зарар етказмаган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Инвесторлар, қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича ҳисоб ва ҳисоботнинг белгиланган тартибини бузиш, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тегишли даромадларни инвесторларга тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ваколатли давлат органининг ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

2) 227-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"227-модда. Божхона назорати

зонаси режимининг бузилиши


Божхона органининг рухсатисиз божхона назорати зонаси чегараси орқали ва унинг доирасида товарлар, транспорт воситалари ва шахсларни олиб ўтиш ёки божхона назорати зонаси режимини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатлар содир этиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

3) қуйидаги мазмундаги 227-1 - 227-27-моддалар билан тўлдирилсин:


"227-1-модда. Божхона чегарасини кесиб ўтганлик

тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига

олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига

хабар бериш тартибини бузиш


Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш чоғида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бермаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига нотўғри хабар бериш, агар бундай хабар божхона органи томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган бўлса, худди шунингдек товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойга ҳамда белгиланган вақтда етказиб бермаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-2-модда. Фалокат юз берган ёки енгиб

бўлмас куч таъсир этган ҳолда чора кўрмаслик


Фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 63-моддасида назарда тутилган чора-тадбирларни кўрмаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-3-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини

етказиб берилган жойда кўрсатмаслик ҳамда

уларнинг ҳужжатларини топширмаслик


Товарлар ва транспорт воситаларини етказиб берилган жойда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 61-моддасида назарда тутилган муддатда божхона органларига кўрсатмаслик ҳамда уларнинг ҳужжатларини топширмаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-4-модда. Товарлар, транспорт воситалари

ва уларнинг ҳужжатларини божхона органининг

рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки етказиб бермаслик


Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки божхона органи белгилаган жойга етказиб бермаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Божхона органига топшириш учун қабул қилинган, божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатларини йўқотиш ёхуд етказиб бермаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларини етказиб беришнинг божхона органи томонидан белгиланган муддатига риоя қилмаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-5-модда. Транспорт воситасини тўхтатмаслик

ёки божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юбориш


Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтаётган транспорт воситасини божхона органи томонидан белгиланадиган жойда тўхтатмаслик, шунингдек божхона назорати остида турган транспорт воситасини тўхтаб туриш жойидан божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юбориш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-6-модда. Божхона назорати остида турган кема

ва бошқа сузувчи воситалар ёнига келиб тўхташ


Кемалар ва бошқа сузувчи воситаларнинг божхона назорати остида турган кема ва бошқа сузувчи воситалар ёнига божхона органининг рухсатисиз келиб тўхташи, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-7-модда. Божхона расмийлаштирувини

амалга ошириш тартибини бузиш


Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини бузиш, яъни божхона расмийлаштирувини бошлаш ва тугаллаш, уни ўтказиш жойи, вақти ва таомили тўғрисидаги белгиланган талабларга риоя этмаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-8-модда. Божхона расмийлаштируви тугалланмаган

товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний

операциялар, шунингдек божхона органининг рухсатисиз

юк операциялари ва бошқа операциялар ўтказиш


Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситалари билан операциялар ўтказиш, белгиланган талаблар ва шартларни бузиб, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз транспортда ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш, бузилган ўровни тузатиш, ўраш, қайта ўраш ёки ташиш учун қабул қилиш, шундай товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, бундай товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар ва бошқа жойларни очиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-9-модда. Қиёслаш воситаларини ўзгартириш,

йўқ қилиш, шикастлаш ёки йўқотиш


Божхона органи томонидан қўлланилган қиёслаш воситаларини ўзгартириш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки йўқотиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-10-модда. Товарлар ва транспорт

воситаларини декларациялаш тартибини бузиш


Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузиш, яъни декларациялаш шакли, жойи ва уни амалга ошириш таомили ҳақидаги белгиланган талабларга риоя этмаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Божхона органига товарлар ва транспорт воситалари учун божхона декларациясини, худди шунингдек ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-11-модда. Божхона органи мансабдор шахсининг

божхона назоратини ўтказиш учун ҳудуд ва

бинога киришига тўсқинлик қилиш


Божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари, бундай назоратни ўтказиш учун керакли ҳужжатлар мавжуд бўлган ёки назорат этиш божхона органлари зиммасига юкланган фаолият амалга оширилаётган ҳудуд ёхуд бинога божхона органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-12-модда. Божхона органига ҳисоботларни

тақдим этмаслик ва ҳисоб-китоб

юритиш тартибига риоя қилмаслик


Божхона назорати остида ёхуд эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудида бўлиб, олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган, келиб тушаётган, сақланаётган, қайта ишланаётган, тайёрланаётган, сотиб олинаётган ва сотилаётган товарлар ҳақида белгиланган тартибда божхона органига зарур ҳисоботларни тақдим этмаслик, худди шунингдек бундай товарлар ҳисоб-китобини юритиш тартибига риоя этмаслик, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-13-модда. Товарларни сақлаш учун қўйиш,

уларни сақлаш ва улар билан операциялар

ўтказиш тартибини бузиш


Ушбу Кодекснинг 227-4, 227-8, 227-9 ва 227-11-моддаларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарларни сақлаш учун қўйишнинг белгиланган талаблари ва шартларига, уларни сақлаш, худди шунингдек божхона омборларида ва эркин омборларда товарлар билан операциялар ўтказиш тартибига ва муддатларига риоя этмаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-14-модда. Товарларни қайта ишлаш тартибини бузиш


Товарларни қайта ишлаш тартибини бузиш, яъни товарларни қайта ишлашда белгиланган талабларга, чеклашлар ва шартларга, шу жумладан қайта ишлаш муддатлари, қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш миқдори, товарларни қайта ишлаш бўйича операциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги талаблар, чеклашлар ва шартларга риоя этмаслик, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қайта ишлаш маҳсулотларини бошқа товарларга алмаштириб қўйиш, -

фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-15-модда. Эркин божхона зоналари ва эркин

омборларда ишлаб чиқариш, тижорат ҳамда бошқа

фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиш


Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда ишлаб чиқариш, тижорат ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Эркин божхона зонаси режими амал қилаётган ҳудудда Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида белгиланган тартибни бузган ҳолда бинолар, иморатлар ва иншоотлар барпо этиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-16-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан

ташқарига олиб чиқмаслик ёки уларни ушбу

ҳудудга қайтариб олиб кирмаслик


Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатларда олиб чиқмаслик, агар уларни қайтариб олиб чиқиш шарт бўлса, жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан илгари олиб чиқиб кетилган товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳудудига белгиланган муддатларда қайтариб олиб кирмаслик, агар уларни қайтариб олиб кириш шарт бўлса, жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-17-модда. Товарларни йўқ қилиш тартибини бузиш


Товарларни йўқ қилиш тартибини бузиш, яъни товарларни йўқ қилишнинг, уларни йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни тегишли божхона режимига жойлаштиришнинг белгиланган талаблари, чеклашлари ва шартларига риоя этмаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-18-модда. Муайян божхона режимига жойлаштирилган

товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний

операцияларни амалга оширганлик


Товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операцияларни амалга ошириш, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан божхона режимига номувофиқ тарзда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, божхона режимининг бошқа талаблари, чеклашлари ва шартларига риоя қилмаслик, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-19-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона

чегараси орқали товарларни олиб ўтишда иқтисодий

сиёсат чоралари ва бошқа чекловларни

қўлланиш тартибига риоя қилмаслик


Иқтисодий сиёсат чоралари ва бошқа чекловлар қўлланиладиган товарларни ана шу чоралар ва чекловларни қўлланишнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, агар жиноят аломатлари бўлмаса, -

фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-20-модда. Тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган

товарлар ниқоби остида Ўзбекистон Республикасининг

божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш


Ушбу Кодекс 227-25-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали аслида ишлаб чиқариш ёки тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, -

фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-21-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини

белгиланган тартибни бузган ҳолда Ўзбекистон

Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш


Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб, яъни божхона органлари томонидан белгиланган жойларни четлаб ёки божхона расмийлаштирувининг белгиланган вақтидан ташқари пайтда олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, -

фуқароларга товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона назоратидан яшириш, яъни хуфядонлардан ёки товарларни топишни қийинлаштирадиган бошқа усуллардан фойдаланиш ёхуд бир товарни бошқа товарга ўхшаш қилиб қўйиш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, -

фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳужжатлардан ёки қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, ушбу Кодекснинг 227-22-моддаси ва 227-25-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари бўлмаса, -

фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-22-модда. Товарларни декларацияламаслик

ёки нотўғри декларациялаш


Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун зарур бўлган белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш, ушбу Кодекснинг 227-7, 227-10, 227-19, 227-20, 227-21-моддаларида ва 227-25-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари бўлмаса, -

фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Нотўғри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-23-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона

ҳудудига божхона қоидаларини бузган ҳолда олиб

кирилган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш,

сақлаш, сотиб олиш, улардан фойдаланиш

ёки уларни тасарруф этиш


Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона назоратини четлаб ўтиб ёхуд божхона назоратидан яшириб ёхуд ҳужжатлар ёки қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиб олиб кирилган ёхуд декларацияланмаган ёки нотўғри декларацияланган ҳолда олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш, сақлаш, сотиб олиш, шунингдек ушбу товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш, худди шунингдек бож тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, бундай имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган ёхуд тасарруфдан чиқарилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз ташиш, сақлаш ва сотиб олиш, -

фуқароларга товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-24-модда. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар

берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар

ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳамда

уларни тасарруф этиш тартибини бузиш


Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда божхона органининг рухсатисиз фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-25-модда. Божхона тўловларидан ғайриқонуний

озод қилишга, уларни камайтиришга, тўланган

божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловлар ва

бошқа ҳақни олишга ёхуд етарли асосларсиз уларни

қайтармасликка қаратилган хатти-ҳаракатлар


Божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларда божхона тўловларидан озод қилиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўғри маълумотларни кўрсатиш, ушбу Кодекснинг 227-20-моддаси ва 227-21-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари бўлмаса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловларни ва бошқа ҳақни олиш ҳуқуқини берадиган нотўғри маълумотлардан иборат ҳужжатларни божхона органига тақдим этиш ёки етарли асосларсиз уларни қайтармаслик ёхуд бу тўловларни ва бошқа ҳақни тўлиқ бўлмаган ҳажмда қайтарганлик, агар жиноят аломатлари бўлмаса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-26-модда. Божхона тўловларини

тўлаш муддатларини бузиш


Божхона тўловларини белгиланган муддатларда тўламаслик, агар жиноят аломатлари бўлмаса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


227-27-модда. Божхона брокери ёки божхона

ташувчиси сифатидаги фаолият шартларини бузиш


Божхона брокери ёки божхона ташувчиси сифатидаги фаолият шартларини бузиш, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

4) 245-модданинг биринчи қисми "173" рақамидан кейин "174-1" рақами билан тўлдирилсин, "227" рақами эса "227-4-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 227-8, 227-9, 227-13, 227-14-моддаларида, 227-15-моддасининг биринчи қисмида, 227-16, 227-17, 227-18, 227-19, 227-20, 227-21, 227-22, 227-23, 227-24, 227-25, 227-26, 227-27-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 262-модданинг биринчи қисмидаги "227-моддасида" деган сўзлар "227, 227-1, 227-2, 227-3-моддаларида, 227-4-моддасининг учинчи қисмида, 227-5, 227-6, 227-7, 227-10, 227-11, 227-12-моддаларида, 227-15-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 287-модданинг 6-банди "227" рақамидан кейин "227-1 - 227-27" рақамлари билан тўлдирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида"ги 177-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 267-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъекти томонидан ортиқча тўланган суммаларга тенг бўлган қарздорлик суммасига пеня ҳисоблаб чиқарилмайди. Ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг мавжудлиги солиқ органлари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Пеня миқдори тадбиркорлик субъектининг тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги суммасидан ортиқ бўлиши мумкин эмас";

2) 4-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ бўлган, муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 54-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда) 29-1-моддасининг номи, биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"29-1-модда. Банкларнинг молия-хўжалик фаолиятини

амалга оширмаётган корхоналар банк ҳисобварақлари

бўйича ахборот тақдим этиш мажбурияти


Корхоналар олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари эса уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳолларда, деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно, банклар бундай корхоналар тўғрисидаги ахборотни улар ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тегишли чоралар кўриш учун тақдим этишлари шарт.

Банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисида суд қарори мавжуд бўлган тақдирда, корхоналарнинг ёпилаётган ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари банк томонидан фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга киритиб қўйилади, корхонанинг тўланиши учун банкка тақдим этилган кредиторлик қарзи эса, кўзда тутилмаган ҳолатларнинг алоҳида ҳисобварағига ўтказилади".

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида"ги 220-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 56, 58-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 410-модда) 25-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларини бузган тақдирда, Бош дирекция юридик ёки жисмоний шахснинг фаолиятини тугатиш ва уларга берилган гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақли".


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 221-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 59-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 1-модда қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"товарни (ишни, хизматни) истеъмолчидан қайтариб олиш - агар товар (иш, хизмат) истеъмолчи мулкига айланган ёки унга таклиф этилган бўлса, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан амалга ошириладиган, товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хавфсизлиги талабларига мос бўлмаган товарни (ишни, хизматни) қайтариб олишга қаратилган ҳар қандай чора;

товарни (ишни, хизматни) муомаладан чиқариш - ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан амалга ошириладиган, товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хавфсизлиги талабларига мос бўлмаган товарга (ишга, хизматга) офертани тугатиш ва бунга йўл қўймасликка қаратилган ҳар қандай чора";

2) 6-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси "баҳоси" деган сўздан кейин "(тарифи)" деган сўз билан тўлдирилсин;

3) 12-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Зарар етказилишининг сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) бундай товарни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаши, ишни бажариш ва хизмат кўрсатишни тугатиши шарт, бунда даволашга, озиқ-овқатга мўлжалланган товарлар ва маиший кимё товарлари сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи томонидан утилизация қилиниши шарт. Бу мажбуриятлар сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи (ижрочи) томонидан бажарилмаган тақдирда, товарни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш, ишни бажариш ва хизмат кўрсатишни тўхтатиш, уларни муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан қайтариб олиш товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари кўрсатмасига биноан амалга оширилади";

4) 14-модданинг биринчи қисми "товар сифатини" деган сўзлардан кейин "сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 25-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадилар;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши масалалари юзасидан расмий тушунтиришлар берадилар;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ишлаб чиқарувчидан (ижрочидан, сотувчидан) зарур ҳужжатлар, тушунтиришларни ва бошқа ахборотни сўраб оладилар;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) кўрсатма юборадилар;

истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этишга ҳақлидирлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар";

6) 27-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига):

қонун ҳужжатларида яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги белгиланганлигига қарамай яроқлилик муддати кўрсатилмаган товарларни реализация қилиш учун қабул қилганлик ва сотганлик учун товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи тегишли давлат бошқаруви органларининг ушбу товарларнинг истеъмол (фойдаланиш) учун яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг беш фоизи ва ушбу товарларнинг истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда, реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг юз фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш учун қабул қилганлик ва сотганлик учун - реализация қилиш учун қабул қилинган товарлар ҳажмининг юз фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги ўз кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик учун:

юридик шахсларга - энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда;

жисмоний шахсларга - энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиш ҳуқуқига эга";

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жарима солиш суд томонидан, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади";

олтинчи қисмидаги "ёхуд жарима солиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи қисмидаги "ёки жарима солиш ҳақидаги қарорнинг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги 265-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 5-модда биринчи қисмининг:

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи - тўққизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини лицензиялашни белгиланган тартибда амалга оширади";

2) 11-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11-модда. Тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини лицензиялаш";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тартиби ҳамда шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

3) 31-модданинг иккинчи қисмидаги "мазкур фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 41-модданинг биринчи қисмидаги "рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган муайян тиббиёт ва фармацевтика фаолияти турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эса диплом ва лицензия олган шахслар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 42-модда чиқариб ташлансин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 353-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 52-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 13-моддаси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади".

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Табиий монополиялар тўғрисида"ги 398-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 212-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

2) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табиий монополия субъектларининг фаолияти қуйидаги соҳаларда давлат томонидан тартибга солинади:

нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш;

электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда транспортировка қилиш;

темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш;

умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари;

сув қувурлари ва канализация хизмати;

аэронавигациялар, портлар ва аэропортлар хизматлари.

қуйидагилар табиий монополия субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солувчи органлардир:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган орган (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади).

Табиий монополия шароитида ишлаб чиқариладиган (реализация қилинадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати ваколатли орган томонидан белгиланади";

3) 10-модда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"табиий монополия субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлмаган ва жаримани ихтиёрий тартибда тўламаган тақдирда, табиий монополия субъектига жарима солиш ҳақида судга мурожаат қилади";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

4) 16-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"табиий монополия соҳасига киритилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бозоридаги рақобатни чеклаш учун табиий монополия ҳолатидан фойдаланиш".


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги 415-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 120-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 5-модданинг:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"белгиланган тартибда фармацевтика фаолиятини лицензиялашни амалга оширади";

ўнинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб қўйишга олиб келадиган дори воситалари тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш (дори воситалари тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) суд тартибида амалга оширилади";

2) 7-модданинг учинчи қисми чиқариб ташлансин;

3) 8-моддадаги "лицензияга эга бўлган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 12-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга сотиш ҳуқуқига эга.

Улгуржи савдо корхоналари ва ташкилотлари дори воситаларини ҳамда тиббий буюмларни дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилардан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган дори-дармонларни етказиб берувчи улгуржи савдо корхоналари ва ташкилотларидан, шунингдек хорижий фирмалардан олиш ҳуқуқига эга. Улгуржи савдо корхоналари ва ташкилотлари дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни юридик ва жисмоний шахсларга сотиш ҳуқуқига эга.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек улгуржи савдо корхоналари ҳамда ташкилотлари дори воситалари ва тиббий буюмларни намуналар сифатида дорихона муассасаларига, даволаш-касалликнинг олдини олиш муассасаларига, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика ўқув юртларига бериш ҳуқуқига эга. Намуналарни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади".


19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги 472-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 230-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 5-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси "сақланганда уларни" деган сўзлардан кейин "(хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суд тартибида)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 7-модда бешинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хўжалик юритувчи субъектлар божхона тўловлари бўйича бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бундай субъектларнинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисобварақларини суднинг қарорига биноан ёпадилар;

божхона тўловлари ва бундай тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня суммаларини хўжалик юритувчи субъектлардан сўзсиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги божхона органларининг фармойишларини (инкассо топшириқларини) бажарадилар".


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги 474-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 9, 312-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 5-модда биринчи қисми:

3-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

8-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектларнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб рақамлари ҳамда бошқа ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно";

9-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жазо чоралари суд тартибида қўлланилади, уларнинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари бундан мустасно";

10-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектларнинг товар-моддий бойликларини мусодара қилиш суд тартибида амалга оширилади";

2) 7-модда тўртинчи қисмининг:

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) хўжалик юритувчи субъектлар бюджет олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бундай субъектларнинг ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисобварақларини суднинг қарорига биноан ёпадилар";

6-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно".

22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги 719-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 10-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) 26-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарор:

инвестор қонунда белгиланган тартибда банкрот деб эълон қилинган ёки топилган;

фавқулодда вазиятлар юзага келган;

инвестиция фаолияти жараёнида қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талаблар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган ҳолларда қабул қилиниши мумкин";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга олиб келадиган инвестиция фаолиятини чеклаб қўйиш, тўхтатиб туриш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда инвестиция фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади";

учинчи қисм тегишинча тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.


23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Реклама тўғрисида"ги 723-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 14-модда; 2002 йил, N 9, 164-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда) 29-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"29-модда. Реклама тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик


Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва тарқатувчилар ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги миқдорларда жаримага тортилиши мумкин:

нотўғри реклама берганлик учун юридик шахслар - энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда, жисмоний шахслар эса - энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз муддатида бажармаганлик учун юридик шахслар - энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда, жисмоний шахслар эса - энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда.

Тадбиркорлик субъектларига жарима солиш суд томонидан, улар содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади".


24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Ўрмон тўғрисида"ги 770-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 122-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда) 11-моддасининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъекти фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади".


25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги 813-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 210-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 9-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;

лицензияловчи органларнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарорлари лицензиат томонидан бажарилмаганда.

Лицензиянинг амал қилишини лицензияловчи орган ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриши мумкин.

Лицензияловчи орган ёки суд лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ўн кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт";

2) 9-1-модданинг:

биринчи қисми бешинчи хатбошисидаги "лицензияловчи орган белгилаган муддат" деган сўзлар "суд ёки лицензияловчи орган белгилаган муддат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи - саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади";

тўртинчи қисми биринчи хатбошисидаги "лицензияни берган орган томонидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензияни бекор қилиш ушбу модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади.

Лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак".


26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги 826-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 223-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда) 6-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тақиқлаш ва чеклаш суд тартибида амалга оширилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш ҳоллари мустасно".


27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 140-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги мазмундаги 40-1-модда билан тўлдирилсин:


"40-1-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан

уларнинг фаолиятини чекловчи чораларни қўллаш


Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини чекловчи чоралар қўлланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:

фаолиятни тугатиш;

фаолиятни тўхтатиб қўйиш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно;

банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари мустасно;

молиявий жазо чораларини қўллаш, бундан солиқлар ва йиғимларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек тадбиркорлик субъектининг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;

ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияни (рухсатномани) ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб қўйиш ёки унинг амал қилишини тугатиш ва лицензияни (рухсатномани) бекор қилиш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар бундан мустасно)".


28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги 71-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 142-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 22-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;

лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарори лицензиат томонидан бажарилмаганда.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.

Лицензияловчи орган ёки суд лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ўн кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак";

2) 23-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Лицензиянинг амал қилишини тугатиш лицензияловчи орган қарорига биноан амалга оширилади, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ушбу модданинг биринчи қисми олтинчи - саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд тартибида амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно";

учинчи - олтинчи қисмлари тегишли тартибда тўртинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак";

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак";

3) 24-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

ушбу Қонун 16-моддасининг тўққизинчи қисмида назарда тутилган ҳолда;

лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

Лицензияни бекор қилиш ушбу модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади.

Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.

Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.

Лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.

Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг бекор қилинишини асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади".

31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган 353-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 63-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 19-модданинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектларининг шаҳарсозлик фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш ва тақиқлаш суд тартибида амалга оширилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно";

2) 20-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектларининг шаҳарсозлик фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш ва тақиқлаш суд тартибида амалга оширилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно";

3) 21-модда иккинчи қисмининг ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тўхтатиб қўйишга олиб келадиган қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш, уларни реализация қилиш ва қўллаш, қурилиш-монтаж ишларини давом эттиришни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно".


32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги 358-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 68-модда) 10-моддаси иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги "шунингдек уларнинг фаолиятини тугатади" деган сўзлар "шунингдек уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида судга мурожаат қилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



33-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 11 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 41-сон, 405-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 10-сон, 536-модда