язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 15.12.2000 й. 175-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.12.2000 й.

N 175-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги Қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

3. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 36-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 121-модда; 1997 йил, N 2, 69-модда; 1998 йил, N 1, 17-модда; 1999 йил, N 1, 5 -модда):


1) Қонуннинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида";


2) 1-моддасининг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги махсус даволаш-олдини олиш муассасаларида мажбурий даволаш белгилаб қўйилсин";

иккинчи қисмидаги "алкоголизм ёки гиёҳвандликка" деган сўзлар "алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 2-моддасининг биринчи қисмидаги "алкоголизмга ёки гиёҳвандликка" деган сўзлар "алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 3-моддасидан "ичкиликбозликка ва гиёҳвандликка қарши курашувчи комиссияларнинг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 4-моддасининг биринчи қисмидаги "бемор яшаб турган жойдаги" деган сўзлар "бемор яшаб турган жойдаги ёки наркология муассасаси жойлашган ердаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 8 ва 11-моддалари чиқариб ташлансин;


7) 12-моддасидаги "туман, шаҳар, шаҳардаги туман ҳокимлари зиммасига юкланади" деган сўзлар "Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда; Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 45, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2000 йил, N 78, 217-модда):


1) 47-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сувдан фойдаланиш лимитлари уларнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, сув объектларнинг суви камайган ҳоллар бундан мустаснодир";


2) 48-моддасининг учинчи қисми "(ширкатлари)" деган сўз "(ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуни 1998 йил 28 августдаги Қонун билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 167, 168-моддалар; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 56, 153-модда) 122-моддасининг учинчи қисмидаги "унга берилган лицензия бекор қилинади" деган сўзлар "унга берилган лицензиянинг амал қилиши тугатилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (Ўзбекистон  Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 56, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5  6, 153-модда):


1) 187-моддаси чиқариб ташлансин;


2) 189-моддаси иккинчи қисмининг "а" бандидан "187" рақами чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 24 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 56, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 56, 153-модда, N 78, 217-модда) 345-моддасининг бешинчи қисмидаги "187 - 192" рақамлари "188 - 192" рақамлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 56, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 45, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 56, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 56, 153-модда, N 78, 217-модда):


1) 165-моддаси чиқариб ташлансин;


2) қуйидаги мазмундаги 179-1-модда билан тўлдирилсин:


"179-1-модда. Мажбурий аудиторлик текширувини

ўтказишдан бош тортиш


Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиши 

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 264-моддасининг биринчи қисмидаги "165" рақами чиқариб ташлансин, "176-2" рақами эса "176-2, 179-1" рақамлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда):


1) 16-моддасининг иккинчи қисмидаги иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Бошқарув аъзоларини (Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бундан мустасно) Марказий банк Раисининг тақдимномасига биноан Олий Мажлиснинг Кенгаши тасдиқлайди";


2) 22-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Марказий банк Раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимидан озод қилинадилар".


13. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган Қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 1112; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 56, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда):


1) 15-моддаси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин";


2) 40-моддасининг бешинчи қисмидаги "бирлашишлари мумкин" деган сўзлар "ва бошқа бирлашмаларга Қонунга мувофиқ бирлашишлари мумкин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 77-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"77-модда. Юридик шахслар бирлашмалари


Тижорат ташкилотлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларга бирлашишлари мумкин. Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ уюшмага (иттифоққа) ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашма ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки уларда иштирок этиши мумкин.

Нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин.

Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар юридик шахс ҳисобланади.

Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари ўз мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.

Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари уларнинг мажбуриятлари бўйича уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар.

Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг номи уларнинг асосий фаолиятини кўрсатиши, унга "уюшмаси", "иттифоқи" сўзлари ёки бирлашма турини кўрсатадиган бошқа сўз киритилган бўлиши керак.

Қонун ҳужжатларида юридик шахслар бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари белгиланиши мумкин";


4) 773-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Мижознинг банкдаги ҳисобварақда турган пул маблағлари Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул шаклида олиниши мумкин";


5) 985-моддасининг биринчи қисмидаги "шахсга етказилган зарар" деган сўзлар "шахсга етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 990-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг Қонунга хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозим.

Давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг Қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар суднинг қарори асосида қопланиши лозим.

Зарар ушбу Кодекснинг 15-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади";


7) 991-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Суднинг қарори билан зарарни қоплаш зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин";


8) 1102-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Товар белгисига бўлган ҳуқуқ товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади";


9) 1103-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"1103-модда. Товар белгисидан фойдаланиш

ва унинг дахлсизлиги ҳуқуқи


Товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгаси ўзига тегишли белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда алоҳида ҳуқуққа эга. Товар белгисига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишдан иборат алоҳида ҳуқуқ ҳам товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир.

Товар белгисини Қонунда белгиланган тартибда ҳар қандай тарзда муомалага киритиш ундан фойдаланиш деб ҳисобланади.

Товар белгисини нашр этганда, уни кўпчилик олдида ижро этганда ёки ундан ўзгача тарзда фойдаланганда товар белгисининг ўзига ҳам, унинг белгиларига ҳам бирор-бир ўзгартишлар киритишга фақат унга бўлган ҳуқуқ эгасининг розилиги билан йўл қўйилади.

Товар белгисининг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир";


10) 1078-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ёзувлардан нусха кўчириш";

бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 56, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда) иккинчи моддаси қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жамият Қонун ҳужжатларида ман этилмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин. Жамият муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий турларинигина санаб ўтишга ҳақлидирлар".

16. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 42-модда) 15-моддаси бешинчи қисмининг биринчи хатбошиси "қуйидаги ҳолларда" деган сўзлардан кейин "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг, адлия бошқармасининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори, шунингдек" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


17. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 48-модда):


1) 14-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14-модда. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш

Лицензиянинг амал қилиши лицензияни берган органнинг қарорига биноан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахс жиноий жавобгарликка тортилганда, у айбланувчи сифатида жавобгарликка тортилганидан бошлаб суд ҳукми Қонуний  кучга киргунга қадар ёхуд оқловчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар;

адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахс лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;

лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлари адвокат томонидан бажарилмаганда;

адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахснинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарганда, лицензияни қайта расмийлаштириш муддатига.

Лицензияловчи орган адвокат томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш учун муддат белгилаши шарт. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошиши мумкин эмас, адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахс жиноий жавобгарликка тортилган ҳоллар бундан мустасно.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни адвокат бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

Лицензияни бекор қилиш лицензияни берган орган томонидан қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:

адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахснинг аризасига биноан;

агар адвокат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса;

адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахсга нисбатан суд чиқарган айблов ҳукми Қонуний кучга кирганда;

лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

Лицензия суднинг қарорига биноан ҳам бекор қилиниши мумкин.

Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор у берилган санадан эътиборан амал қилади.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин";


2) 15-моддаси учинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш (лицензия берган орган томонидан малака комиссиясининг қарорига асосан)";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


3) 16-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16-модда. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш

Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахс лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда, лекин агар мижоз талаб қилса аввал қабул қилинган топшириқ бажарилиб бўлгач;

адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахснинг муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланганда ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

адвокат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;

адвокат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган белгилаган муддатда бартараф этмаганда;

лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг Қонунга хилофлиги аниқланганда;

лицензиянинг амал қилиш муддати  тугаганда;

адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда.

Тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилади".

19. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4 5, 108-модда) 7-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Ахборот олишни таъминлаш


Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари ва Қонуний манфаатларига дахлдор бўлган Қонун ҳужжатлари билан, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беришга мажбурдир. Ахборот олиш имконияти Қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади".

22. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 56, 86-модда):

12-моддаси қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ер участкасини ижарага олиш шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар келишувга эришмаганлари тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин";

еттинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин.


23. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 56, 88-модда):


1) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Деҳқон хўжалиги ер участкасини олиб қўйишга Қонунда назарда тутилган ҳолларда, фақат бошқа тенг қимматли ер участкаси берилгандан кейин, дов-дарахтлар, бузилаётган бинолар ва иншоотларнинг ёхуд уларни бошқа жойга кўчириш ёки бошқа бинолар ва иншоотлар қуриш қиймати ҳамда бошқа барча харажатлар (бой берилган фойдани қўшган ҳолда) Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўла ҳажмда тўланган ҳолда йўл қўйилади";


2) 19-модданинг учинчи қисми "хўжалик фаолиятига" деган сўзлардан кейин "шу жумладан, улар томонидан агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турларини танлашда, унинг нархини ва уни реализация қилиш йўналишларини аниқлашда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


24. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 56, 153-модда):


1) 3-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"текширишларни қайд этиш дафтари" - ўтказилган текширишлар тўғрисидаги ахборот ёзиб қўйиладиган махсус дафтар";

тўртинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча бешинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 6-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6-модда. Текширувчи мансабдор шахсларга қўйиладиган талаблар

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишлари лозим.

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишига белгиланган намунадаги махсус гувоҳнома ва ушбу Қонуннинг 9 ва 12-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлгани тақдирда йўл қўйилади.

Текширувга аудиторлик ташкилотлари ва (ёки) экспертлар жалб этилгани тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан назорат қилувчи орган ва аудиторлик ташкилоти ва (ёки) эксперт ўртасидаги шартноманинг кўчирма нусхаси албатта тақдим этилади. Шартномада аудитор ва (ёки) экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими кўрсатилган бўлиши керак. Аудитор ва (ёки) эксперт хулосасининг тўғрилиги ва унинг Қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун аудиторлик ташкилоти ва (ёки) экспертнинг жавобгарлиги тузиладиган шартноманинг зарурий шарти ҳисобланади. Аудиторлик текширувлари ва экспертизаларни ўтказиш харажатлари назорат қилувчи органлар ҳисобига амалга оширилади";


3) 9-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текшириш, шу жумладан, тафтишдан ўтказиш учун, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, қуйидагилар асос бўлади:

махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказишнинг мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма;

назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарган буйруғи ёхуд махсус ваколатли органнинг режадан ташқари текшириш, шу жумладан, тафтиш ўтказиш тўғрисидаги ҳамда текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган қарорлари.

Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади. Бунда текширувга хўжалик юритувчи субъектнинг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозим";


4) 10-моддасининг иккинчи қисмидан "қоида тариқасида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 12-моддасининг биринчи қисмидаги "назорат қилувчи органнинг буйруғи" деган сўзлар "мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) қуйидаги мазмундаги 141-модда билан тўлдирилсин:

"141-модда. Муқобил текширишлар

Хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишлар жиноят ишлари юзасидан тергов олиб бориш жараёнида текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарор асосида ёхуд назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишларга уларнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатлари юзасидангина йўл қўйилади";


7) 16-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси "органларнинг" деган сўздан кейин "текширувчи мансабдор шахсларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8) 17-моддаси:

биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"текширувга аудиторлик ташкилотларини ва (ёки) экспертларни белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш";

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"хўжалик юритувчи субъектлар ишлашига халал бермаслик;

текширишларни қайд этиш дафтарига Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзиб қўйиш";

учинчи-бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


9) 18-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектлар товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари аъзоларининг фаолиятини текшириш уларнинг вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин".


25. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 210-модда):


1) 8-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8-модда. Лицензия беришни рад этиш асослари

Қуйидагилар  лицензия беришни рад этиш учун асос бўлади:

юридик шахснинг лицензия олиш пайтида ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шароитлар йўқлиги;

сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, заҳарвандлик, алкоголизм туфайли диспансер ҳисобида турувчи ходимлар мавжуд бўлса ва улар ўз хизмат вазифаси тақозосига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан эркин фойдаланиш имконига эга бўлса;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ходимлар мавжуд бўлса ва улар ўз хизмат вазифаси тақозосига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан эркин фойдаланиш имконига эга бўлса;

юридик шахс лицензия олиш пайтида тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди";


2) 9-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"9-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш


Лицензиянинг амал қилиши лицензияни берган органнинг қарорига биноан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;

лицензияловчи органларнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлари унинг томонидан бажарилмаганда;

юридик шахс қайта тузилганда лицензияни қайта расмийлаштириш муддатига.

Лицензияловчи орган лицензиат томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш учун муддат белгилаши шарт. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошиши мумкин эмас.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиат бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт";


3) қуйидаги мазмундаги 9-1-модда билан тўлдирилсин:


"9-1-модда. Лицензиянинг амал қилишини

тугатиш ва лицензияни бекор қилиш


Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда;

юридик шахс тугатилганда тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;

лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;

лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган белгилаган муддатда бартараф этмаганда;

рухсат этилган фаолият турини амалга ошириш қоидаларига риоя этиш юзасидан мажбуриятлар лицензиат томонидан бир йил ичида такроран бажарилмаганда;

лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг Қонунга хилофлиги аниқланганда;

лицензиат томонидан лицензияда белгиланган фаолият турига риоя этилмаганда;

лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда.

Лицензиянинг амал қилиши суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.

Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилади.

Лицензияни бекор қилиш лицензияни берган орган томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

лицензиатнинг аризасига биноан;

агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса;

лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

Лицензия суднинг қарорига биноан ҳам бекор қилиниши мумкин.

Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан эътиборан амал қилади.

Лицензиянинг амал қилиши тугатилиши ёки лицензия бекор қилиниши тўғрисидаги қарор мазкур қарорни қабул қилган лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак".



II. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1967 йил 31 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг балоғатга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1967 йил, N 13, 1-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1967 йил 31 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида балоғатга етмаганларнинг жамоат тарбиячилари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1967 йил, N 13, 2-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1985 йил 31 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг балоғатга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялари тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикасида балоғатга етмаганларнинг жамоат тарбиячилари тўғрисидаги Низомларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 31, 363-модда).


4. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 78-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 79-модда).


6. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида"ги Қонунига 1-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 36-модда).


7. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 246-модда).


8. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг VIII бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 1112, 285-модда).


9. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг XII бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда).


10. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 56-модда).


11. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни I бўлимининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 45, 126-модда).


12. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда).


13. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни I бўлимининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 56, 102-модда).


14. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 181-модда).


15. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 124-модда).


16. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил N 9, 229-модда).



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



"Халқ сўзи", 2001 йил 9 январь