язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 22.06.2006 й. ЎРҚ-37-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 20.04.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 09.06.2006 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.06.2006 й.

N ЎРҚ-37



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ, ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ

КОДЕКСЛАРИГА ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ

ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 20 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 9 июнда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда, 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда; N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда; N 12, 417, 418-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 130-модданинг санкциясидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача" деган сўзлар "энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин";

2) 156-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"156-модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш


Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки дахрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар, шунингдек миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш, -

беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда;

б) баданга оғир шикаст етказган ҳолда;

в) фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда;

г) масъул мансабдор шахс томонидан;

д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

3) 159-модданинг биринчи қисми "бундай мазмундаги материалларни" деган сўзлардан кейин "тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) қуйидаги мазмундаги 244-3-модда билан тўлдирилсин:


"244-3-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга

хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш


Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади".



2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда) 345-моддасининг олтинчи қисми "244-2"рақамидан кейин "244-3" рақами билан тўлдирилсин.



3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 184-2 ва 184-3-моддалар билан тўлдирилсин:


"184-2-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга

хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш


Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, -

материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


184-3-модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни

тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш


Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, -

материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";

2) 189-модданинг санкциясидаги "икки бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар "қирқ бараваридан юз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 245-модданинг биринчи қисми "184-1" рақамидан кейин "184-2, 184-3" рақамлари билан тўлдирилсин;

4) 287-модданинг:

1-банди "184" рақамидан кейин "184-1, 184-2, 184-3" рақамлари билан тўлдирилсин;

2-банди "ушбу Кодекснинг" деган сўзлардан кейин "184-2, 184-3" рақамлари билан тўлдирилсин;

6-банди "ушбу Кодекснинг" деган сўзлардан кейин "184-2, 184-3" рақамлари билан тўлдирилсин;

5) 288-модданинг учинчи қисми "184" рақамидан кейин "184-2, 184-3" рақамлари билан тўлдирилсин.



4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 23 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 226-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 261-модда