язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 18.05.2010 й. ЎРҚ-245-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.11.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.05.2010 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

18.05.2010 й.

N ЎРҚ-245



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда) қуйидаги мазмундаги 57-1-модда билан тўлдирилсин:



"57-1-модда. Айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан

пушаймон бўлганида жазо тайинлаш


Ушбу Кодекс 55-моддаси биринчи қисмининг "а" ва "б" бандларида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлган ва ушбу Кодекс 56-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда жазо муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ошмаслиги керак. Мазкур қоида жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (155-модданинг учинчи қисми) билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга татбиқ этилмайди".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 йил 19 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 20-сон, 147-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 5-сон, 176-модда