язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 08.09.2009 й. ЎРҚ-215-сон "Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.05.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.08.2009 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

08.09.2009 й.

N ЎРҚ-215



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИНГ 227-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 26 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда) 227-моддасининг номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"227-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар,

бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар

тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам

белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст

етказиш ёки уларни яшириш


Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, худди шунингдек уларни нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш, уларни яшириш ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилган бўлса".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И. Каримов



"Халқ сўзи", 2009 йил 9 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 37-сон, 402-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 9-сон, 329-модда