язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 16.09.2008 й. ЎРҚ-179-сон "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.08.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.08.2008 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.09.2008 й.

N ЎРҚ-179



"ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 14 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 29 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

1) 135-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"135-модда. Одам савдоси


Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш -

уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали;

б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

в) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;

г) айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан;

д) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

е) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

ж) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

з) жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда;

и) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда;

к) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) мақсадида содир этилган бўлса, -

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса;

б) жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса;

в) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -

саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";

2) саккизинчи бўлим қуйидаги мазмундаги атама билан тўлдирилсин:

"Одамлардан фойдаланиш - бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланиш ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шакллари, мажбурий меҳнат ёки хизматлар, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатлар, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



"Халқ сўзи" 2008 йил 17 сентябрь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 366-модда.